МАДАНИЙ ТОК (
VITIS VINIFERA
L.)НИ
IN VITRO
ШАРОИТИДА
КЎПАЙТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Омаров С.А., Убайдуллаева Х.А., Буриев З.Т., Абдурахмонов И.Ю.
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум, Университет кўча, 2-уй
s.omarov@genomics.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда узумчилик
соҳасини янада ривожлантириш, узумзорлар майдонларини кенгайтириш
бўйича қатор қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Республикамизда
кўпгина ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Шу жумладан, марказимиз олимлари томонидан ҳам юқори
ҳосилдорликка эга, касалликларга чидамли, турли вируслардан холи бўлган
(стерилланган) истиқболли ва сифатли ток навларини
in vitro
усулида
микроклонал кўпайтириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Бизга маълумки, ўсимликларни микроклонал кўпайтириш бутун дунёда
кенг оммалашиб бораётган йўналиш бўлиб, бу борада АҚШ, Европа
мамлакатлари ҳамда Ўзбекистонлик олимлар томонидан кўпгина йирик ва
истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
183
Ўсимликларни
in vitro
кўпайтириш, анъанавий усуллардан тубдан фарқ
қилиб, бу усул орқали: генетик жиҳатдан бир хил бўлган ўсимликлар
кўчатларини олиш, ўсимликлар селекциясидаги ноёб генотипларни
кўпайтиришни тезлаштириш, уруғдан экилганда нав тозалиги ўзгариб
кетиши мумкин бўлган қимматли навлар гибридларининг нав тозалигини
сақлаб туриш, турли вируслар, замбуруғлар ва бактериал касалликлардан
ҳоли бўлган ўсимликлар олиш, селекция жараёни давомийлигини
қисқартириш, ўсимликлар ривожланиши жараёнида ювенил босқичдан
репродуктив босқичга ўтиш вақтини тезлаштириш, анъанавий усуллар билан
кўпайтириш қийин бўлган ўсимликларни кўпайтиришни осонлаштириш
ҳамда жараённи автоматлаштириш, сув ва минерал ресурслар ҳамда
молиявий маблағларни иқтисод қилишга эришиш мумкин бўлади.
Меристемани фаоллаштириш ҳисобига микрокўпайтириш усули энг
самарали усуллардан бири бўлиб, бошқаларидан фарқли равишда бунда янги
ўсимлик айнан меристема хужайраларидан шаклланиши ва уларда
цитокенетик барқарорликнинг юқори бўлиши, бошланғич оналик ўсимлик
генотипининг тўлиқ сақланишини таъминлайди.
Акад. М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик
илмий-тадқиқот институтидан токнинг икки хил навидан (тоифи, ризамат)
қаламчалар олиб келинди ва стериллаш ишларидан сўнг, меристема
қисмлари кесиб олиниб, лаборатория шароитида илдиз олдириш ҳамда
шохлатиш мақсадида махсус озуқа муҳитларига экилди.
Озуқа
муҳитларини
оптималлаштириш
мақсадида,
экилган
қаламчаларнинг ривожланиш жараёни устидан доимий назорат ўрнатилган
бўлиб, инфекция тушган ва замбуруғлар билан зарарланган қаламчалар ўз
вақтида аниқланиб, тозалангандан сўнг яна қайта экилади. Шохлаган
қаламчалардан доимий равишда меристема қисми кесиб олиниб, кўпайтириш
учун экилади. Илдизлари ривожланиб, кўчиришга тайёр бўлган қаламчалар
фитотронда ўстириш учун аввалдан тайёрланган субстратга ўтказилади.
Қаламчаларни
илдизлатиш
билан
биргаликда
уларни
шоҳлатиб,
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
184
кўпайтиришни тезлаштиришга ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, бу
борада лабораторияда озуқа муҳитларини янада оптималлаштириш устида
тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, мустақил ўсимлик сифатида ўсиб ривожланишга тайёр
бўлган кўчатларни трансформациялаш орқали қурғоқчиликка, шўрланишга
чидамли истиқболли янги линиялар олиш бўйича ҳам илмий тадқиқотлар
йўлга қўйилган.
Ушбу технология ёрдамида харидоргир, талаб юқори бўлган мевали,
манзарали ва гулли ўсимликларнинг кўчатларини етиштириш учун
сарфланадиган вақтни қисқартириш, стерил ва буткул соғлом кўчатлар
етиштириш ва асосийси уларни кўплаб нусҳаларда етиштириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |