Ғалла уюмини муҳрлаш тўғрисида ҳам ҳужжатлар мав­ жуд. Жумладан, 20-ҳужжатда Убайдуллохоннинг 1702



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/51
Sana17.07.2022
Hajmi1,81 Mb.
#811500
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51
Bog'liq
Tarix qo\'llanma

Давлат тузуми. 
Қўқон хонлиги бир киш ининг мутлақ 
ҳукмронлигига таянган (мутлақ монархия) ўрта аср дав­
лати бўлиб, унинг тепасида қадимий турк одатларига кў- 
ра сайланадиган (кўтариладиган) хон турарди.
Хон давлатни фуқаро, ҳарбий амалдорларга ва мусул­
мон руҳонийларга таянган ҳолда бошқаради. Қўқон хон- 
лигидаги давлат мансабларига келганда, Хива ва Бухоро 
давлатларидагидек мансабларнинг кўпчилиги унда ҳам 
мавжуд бўлган, аммо бажарадиган вазифаларида баъзан 
фаркдар учрайди. Тарихчи Маҳдум Ҳ ож ининг “Туркис­
тон тарихи” асарида 24 мансабга таъриф берилган
. 1
Ж умладан, қушбеги - Қўқон хонлигида хон хузурида­
ги маслаҳатчи бўлиб, у бирор катта шаҳарга мустақил хо­
ким лик ҳам қилган. Парвоначи - бу мансаб кушбеги 
мансабига ва ваколатига тенг бўлган, амирлаш кар ва
* М улла Олим М аэдум Ҳожи. 
Т ар и х и Т у р к и ст о н . 104-105-бетлар.
223
www.ziyouz.com kutubxonasi


мннгбош илик ҳам юқори мансаблардан ҳисобланиб, 
олимнинг ёзиш ича, уларнинг иккаласига бир киши та­
йинланган. Ш ералихон даврида Қипчоқ беки Мусулмон- 
қул ана шу мансабларга тайинланганлиги бунинг тасди- 
гидир. Булардан ташқари, хон номига бериладиган ари­
заларни қабул қилувчи хон ёрдамчиси - худайчи, хон 
ётоғидаги посбон ҳамда тунда хон топширикушрини ба­
жаришга масъул ходим - тунқатор, сарбозлар бошлиги -
нойиб ҳамда оталиқ - додҳоҳ, меҳтарбоши, шарбатдор, 
дастурхончи, маҳрамбоши, эш ик огабоши, мирохўрбоши, 
юзбоши, баковулбоши, ўнбоши мансаблари бўлиб, улар­
нинг ваколатлари бошқа хонликлардагига ўхшайди.
Бир гуруҳ мамсаблар борки, уларни шариат, одил суд- 
лоига тегишли мансаблар дейиш мумкин. Буларга ф и қ \- 
шунос - мударрис - ҳуқукдан даре берувчи олим, про­
фессор; шайҳулислом - мусулмонлар жамоаси (диний 
иш лар)нинг олий бошлиги; шайҳулмашойих - муқаддас 
жойлар мутасаддиси, қози ул-қуззот - қозилар қозиси 
(қози судларининг ҳукм ва қарорларини апелляция инс- 
танцияси тартибида қайта кўрадиган суд), қозилар, қози 
аскар - ҳарбий қозилар, аълам-ҳқуқшунос - маслаҳатчи- 
муфти каби лавозим эгалари киради.
Бу мансабларга тайинловчи ва улар фаолияти устидан 
назорат қилупчи мансабдор шахс бўлиб, у шиғовул деб 
аталган. Олим Р.Набиевнинг китобида қозилик бошқа ла- 
возимлар каби уламолар томонидан эгалланадиган ман­
саблар қагорига кирган. Қўқон хонлигида қозилар суди 
ҳақида махсус Низом ишлаб чиқилганлиги ҳақида маълу­
мотлар бор. Бу каби мансаблар, эҳтимол, Қўқон хонлмги- 
нинг кейинги даврига оид Низомда кўзда тутилган бўлиши 
мумкин. Маъмурий-ҳудудий тузилиши жиҳатидан хонлик 
вилоятлар 
(ўн 
бешта), 
бекликлар 
\амда 
амин 
ва 
оқсоқолликлардан иборат эди. Аҳолиси ўтроқ бўлган ви­
лоятларни хон тайинлаган бек ва ҳокимлар, кўчманчилар 
яшовчи ҳудудларни эса бийлар идора этганлар.
Қўқон хонлигинг армиясига келсак, у отлиқ аскарлар
пиёдалар ва сарбозлар, тўпчиларга бўлинган. Армияга ча- 
қирилган сарбозлар қушбеги томонидан озиқ-овқат би ­
лан тўла таъминланган. Аммо қурол-яроғларни ўзлари
www.ziyouz.com kutubxonasi


сотиб олганлар. Лекин Кўқон вилояти кўшинларининг таъ­
миноти билан хоннинг шахсан ўзи шуғулланган. Тинчлик 
вактида сарбозлар уй-уйларига тарқалишиб, хизматда фа- 
цат сипоҳийлар ва кушбегининг соқчилари қолган. Улар 
бир вактнинг ўзида ҳам қўшин, ҳам хизматкор ҳисоб- 
ланган. Қўқон хонлигининг кейинги йилларида доимий 
армия ташкил қилина бошлаган. Хонликнинг харажатлар 
жадвалида ботирлар сони 8000 деб кўрсатилган бўлиб, 
уларнинг \а р бирига 50 танга маош тўланган.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish