Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
162
берилган ном шахснинг тақдирини, характер-хусусиятини ёхуд син-синоатини белгиламайди. Исм
– ота-онанинг – катта авлоднинг орзу-истаги бўлиши мумкин. Шу ўринда беназир адиб Абдулла
Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романидан олинган парча юқоридаги мулоҳазага асос бўлишини
кўриш мумкин:
“
Исм билан жисм аксар бир-бирисига мувофиқ тушмайдир. Меним ёш вақтим, айниқса,
гўзаллик қидирған мағрур чоғларим эди. Оиламиздами, бошқа ердами баҳарҳол хотирамда яхши
қолмаған, Лола отлиғ бир қизнинг чеварлиги тўғрисида сўз бўлди. Мажлис аҳли менга яқин, яъни
улар олдида ҳусндан баҳс очиш уят бўладирған кишилар эдилар. Шунинг учун менга Лоланинг
чеварлигидан кўра муҳимроқ бўлған “ҳусн”и масаласида изоҳот сўрашнинг имкони бўлмади. Лекин
Лола исмининг остида бир малакни кўрган – “Лоланинг исмига ўхшаш ҳусни ҳам бор” деб ўйлаған
эдим. Шу кундан бошлаб Лолани кўриш ҳажрига тушдим. Бўйи еткан қизларни кўра олиш бу
кунларда ҳам амри маҳол бўлғанидек, мундан ўн йиллар илгарида яна мушкилроқ эди. Неча вақт
“ҳижрон ўтида ёниб” кўча пойлаб, ниҳоят, Лолани сув олиш учун кўза ушлаб кўчага чиққан
ҳолатда учратдим. Бурнидаги булоқисидан бошқа (агар булоқи ҳуснга қўшилса) “Лола”ликка
арзийдирган ҳеч гап йўқ эди. Яқиндағи бир боладан сув олғучининг ким эканини сўраған эдим: —
Лола опам, — деди. Боланинг талаффузи менга “Мола опам” бўлиб эшитилди. Бир неча кунлар бу
қизнинг отини “Лола” деб қўйғанлари учун аччиғланиб юрдим. Чунки, афу этасиз, ўша кезларда
аччиғланишға ҳаққим бор эди…
” [А.Қодирий, І994: 9].
Ўзбек антропонимикаси бўйича олиб борилган тадқиқотлар ХХ асрнинг 80-йилларига
келиб, унинг таркибида туркий қатламни ўрганишга эътибор берилди. Масалан, Ғ.Сатторов
“Ўзбек исмларининг туркий қатлами” мавзуида номзодлик ишини ҳимоя қилди [Сатторов, 1990:
21]. Кейинчалик бу олимнинг шу мавзуга доир бир неча мақолалари ҳам эълон қилинди ва унда
қуйидаги ҳаққоний хулосаларга келинган:
“Туб туркий қатламга мансуб номларнинг аксарияти аппелятив маъноси аниқ сезилиб
турган номлардир. Шунга қарамасдан, исмларнинг мазкур қатламдаги исмларни маъносига кўра
уч хил номларни учратиш мумкин: 1) маъноси аниқ сезилиб турувчи номлар; 2) маъноси ҳозирда
қоронғилашган исмлар; 3) ўлик маъноли номлар. Аксарият ўзбекча исмлар биринчи ва иккинчи
гуруҳга мансубдир.
Мақсадимиз туркий антропонимларнинг тарихий қолдиқлигига – реликтивлик
имкониятларининг тадқиқига бағишланганлиги сабабли юқоридаги номшунос олимларнинг
таҳлилларига таянган ҳолда ўзбекча исмларни реликтивлик хусусиятининг даражаланишига кўра
уч гуруҳга бўлдик:
1.Реликтивлик хусусияти юқори даражада сақланган антропонимлар.
2. Қолдиқлик даражаси ўртача бўлган реликтив антропонимлар.
3.Реликтивлик белгиси паст ёки нейтрал бўлган антрапонимлар.
Шунинг учун фақат ўзбекча исмларни – ўзаги ўзбекча бўлиб, композицион қурилишга эга
бўлмаган, индикаторсиз антропонимларни олишга ҳаракат қилдик. Чунки ўзбекча деганда анча
кенг доирадаги исмлар тушунилади. Бу фикрни ўзбек антопонимикасининг етакчи олими бўлмиш
Э.Бегматов ҳам тан олиб ёзади: “Аввал ҳам келтирганимиздек, бизнинг “Ўзбек исмлари
маъноси” китобимизга кирган исмлар сўзлиги бўйича олиб борган ҳисобимиз, унда 2400 исмга
ўзбекча белгиси қўйилганини, биринчи компонентида ўзбекча сўз келган исмлар эса 804 тани
ташкил этиши ҳақида таъкидллган эдик. Ушбу рақамлар ҳозирги ўзбек тили антропонимиясида
анъанавий ўзбекча исмлар миқдоран салмоқли ўринни эгаллашини кўрсатади” [Бегматов, 176].
Шунга мувофиқ равишда ўзбек тилидаги релектонимларнинг ҳозирги замон ўзбек жамияти
учун тушунарли/тушунарсиз белгисига кўра даражалаш мумкин, деган хулосага келиш мумкин.
Шу боисдан биз бундай лисоний бирликларни нисбатан юқоридаги уч гуруҳга ажратиб тасниф
қилдик, аммо бу талқинимиз қатъий, ўзгармас дейишдан йироқмиз. Ўзбек антропонимлари
юқорида қайт қилинган белгисига кўра қуйидагича даражаланиш қаторларини ҳосил қилиши
мумкин:
Субай~Бежам~Гўзал; Қорасунқур ~ Олчин ~ Лочин; Ёздон~ Тангри ~ Эгам.
66
Ва бундай
қаторлар ўзбекча антропонимларда кўплаб градуал қаторларни ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам
66
Мисоллар Э.Бегматовнинг “Ўзбек исмлари маъноси” киьобидан олинди (Бегматов З. Ўзбек исмлари
маъноси. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат нашриёти, 2007. – 608 б.)
Do'stlaringiz bilan baham: |