Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti



Download 7,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/398
Sana26.02.2022
Hajmi7,21 Mb.
#467559
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   398
Bog'liq
Тайёр Миллий корпус тўплам 17.05

№. 01 (2021) 
169 
ЛЕКСИК БИРЛИК ВА УНИНГ МАЪНО МОДЕЛИ 
 
LEXICAL UNIT AND ITS MEANINGFUL MODEL 
 
Ойбек Бозоров
*
68
Аннотация: 
Ушбу мақолада лексик бирлик бўлган лексеманинг моделлаштирилиши отнинг 
семантик турлари бўлган атоқли ва турдош отлар мисолида кўрсатиб берилган. 
Калит сўзлар:
 модел, модел типлари, лексема, атоқли от, турдош от 
 
Annotation:
In this paper, the modeling of a lexeme, which is a lexical unit, is shown in the 
example of nouns and cognate nouns, which are semantic types of nouns 
 
Keywords:
 model, model types, lexeme, nickname, consonant
Луғавий система ёки сатҳ ўзининг ички семантик тузумига, қурлишига эгаки, буни яхши 
англаш учун сатҳнинг бош белгиси бўлган лексик маъно ва унинг ички қурилиш моделини 
билмоқ керак. 
Лексик бирлик (лексема, сўз) ўзининг алоҳида мақомдаги ифодаланмишига эга. Унда, 
аввало, объектив олам нарса, ҳодисалари, муносабатлари акс этади. Албатта, лексик бирлик 
маъноси инсон онги томонидан амалга оширилган нарса ёки ҳодисанинг анализи ва синтези 
асосида ҳосил қилинган. Анализ – синтез тафаккурнинг етакчи билиш йўлидир [Фалсафа, 2004: 
25]. Масалан, биринчи марта билиш объекти бўлган анорга (денотат, референт) дуч келинди. 
Бунда одам ўзининг ҳиссий ва ақлий имкониятлари асосида анорнинг думалоқлиги, қизиллиги, 
пўстга эгалиги, ички катакчалардан иборатлиги, катакчалар юпқа этли сувли доначалар билан 
тўлиқлиги, ички қисмининг палламларга ажрала олиши, асосий думалоқ қисмдан бўртиб чиқиб 
турган қисмчалар (банд, учи) мавжудлиги кабиларга эътибор беради. Энди анор ана шу 
қисмларнинг бирлашмаси, қоришмаси, синтези сифатида хаёлда олиб қолинади ва ундан сўнг 
ушбу хаёлий, идрокий анор образи хотирага ўтказилиб, ундан янада мавҳумлаштириш асосида 
анор сўзининг маъноси шаклланади. Ана шу идеал (ақлий) ҳодиса, яъни маъно муайян фонетик 
қурилмага (а – н – о – р)га шартли бириктирилган бўлади. Демак, лексема маъно (семема) ва 
фонологик атаманинг (номеманинг) тарихий боғланишидан ташкил топган яхлит бирликдан 
иборат: 
Бунда қуйи йўналишдаги стрелка номеманинг аташ (ифодаловчи) функциясига, юқори 
йўналишдаги стрелка семеманинг аталмиш (ифодаланмиш) вазифасига, меридиан чизиқ эса 
тарихий боғланишга ишора қилади. Ўз-ўзидан тушуниладики, лексеманинг ушбу энг умумий 
қурилиш модели ўзининг хусусий кўринишларига эга. Булар сўз туркумларининг ифодаловчи ва 
ифодаланмиш томонларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқдир. 
Маълумки, тилшуносликда сўзлар одатда атовчи (номловчи), кўрсатувчи ва ифодаловчи 
сўзларга ажратилади [Ирисқулов, 1992: 100]. Шундай экан, умумий модел дастлаб ўзининг уч 
кўринишига эга бўлади: 
Ушбу модел типлари ўзларининг ички типларига эгадир. 
68
*
Филология фанлари номзоди, Қўқон ДПИ, oobazarov79@gmail.com 

Download 7,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish