Keywords:
anthroponym, ethnographic meaning, relic, synonym, antonym.
Ўзбек ономастикаси материалларини лингвистик жиҳатдан ўрганиш ўтган асрнинг 60-
йилларига тўғри келади. Бунгача ушбу мавзудаги мақолалар илмий оммабоп ва публицистик
характерга эга бўлган эди.
Ўзбек тилидаги антропонимларнинг мавжуд типлари уларнинг ҳажми ва чегараси ҳозирга
қадар белгиланган эмас. Профессор Э.Бегматов айтганидек: «Атоқли отларни ҳар томонлама
ўрганиш ўз тадқиқотларини кутмоқда” [Бегматов Э., Улуқов Н., 2006: 103].
Киши исмларини фундаментал ўрганган олимларнинг фикрларига кўра, атоқли отларни,
жумладан инсон номларини тадқиқ қилиш бир қадар баҳсталаб. Яъни айримлар исмлар
кишиларнинг шунчаки атамаси, номи, этикеткаси деб билувчилар ҳам бор. Бу қараш
тарафдорлари атоқли отларда луғавий маъно мавжуд эмас, чунки уларнинг ўзига хос, мустақил
лисоний материали йўқ, атоқли номлар тилдаги мавжуд турдош (оддий) сўзлар, яъни
апеллятив лексикадан ясалади, деб билишади. Чунончи, айрим олинган атоқли отлар турдош
отлар билан шаклан бир хил бўлса ҳам, семантик жиҳатдан мувофиқ келмайди:
Теша
–
теша
каби.
Демак, атоқли от маъносида луғавий маъно мавжуд эмас. Шунингдек, уларнинг даъвосича,
атоқли от тушунча билан боғлиқ луғавий маъно ифодаламагани учун оддий сўзлар сингари
барчага тушунарли бўлавермайди, уларни турдош сўзлар каби луғатларда изоҳлаш мумкин
эмаслиги боис таржима ҳамда изоҳли луғатларга бош сўзлар сифатида киритиш мумкин эмас.
Луғавий маъноли сўзнинг маъноси талқин қилинлганида, унинг атоқли от вазифасида ҳам
келиши таъкидланади, холос. Чунончи: “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да
султон
сўзининг
лексема сифатидаги луғавий маънолари изоҳлангач, “Султон” (эркаклар ва хотин-қизлар исми)
изоҳи келтирилган (II жилд, 1981, 84-бет). Исм вазифасида келадиган бошқа сўзларга ҳам мана
шундай тавсиф берилган. Кўринадики, луғатларда исмлар маъноси оддий сўзлар маъноси каби
изоҳланмайди, чунки уларнинг маъноси бир-бирига мос эмас.
Лекин баъзи олимлар, тилда маъносиз сўз бўлиши мумкин эмас, деган фикрни илгари
суришади. Уларнинг қарашларича, исмлар маъноси исм учун асос сўз (апеллятив)нинг,
иккинчидан эса исмнинг юзага келиши ва қўйилиши учун асос бўлгани сабаб, ҳолатнинг
моҳиятидан иборатдир. Бу қарашга кўра, масалан,
Турсун
исмининг маъноси
турсун
феъли
англатадиган маъно ва ота-онасининг ўз фарзанди яшаб кетишини ният қилганлиги орзусини
ифода этадиган тушунчани англатувчи маънодан иборат бўлади. Атоқли отлар маъносини мана
шундай тушуниш ва талқин қилиш номшуносликда кенг тарқалган бўлиб, исмларнинг махсус
изоҳли луғатларида киши исмлари маъноси мана шу нуқтаи назардан ёритилади. Демак,
исмлар маъноси деганда этнографик маъно тушунилади [Бегматов, 2007: 3].
Шундай қилиб, антропонимик денотат билан сигнификат орасида мантиқий алоқа бўлиши
мумкин эмас, олимлар таъкидлаганидек, у муайян шахсни атовчи бир этикеткадир, холос. Унга
65
*
Қарши давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедрасининг доценти, ф.ф.н
tjumayev@qarshidu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |