INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
336
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Хозирги вақтда технологик инновациялар иқтисодий секторга, шунингдек,
банк секторига таъсир кўрсатадиган энг муҳим воситалардан бири
ҳисобланади. Де Янг фикрига кўра, технологик тараққиёт банкларда
хизматларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишда ишлатиладиган моделларни йўқ
қилади ва уларнинг ўрнини янги ва муқобилларига алмаштирадилар[7].
Иқтисодчи олимлар И.Хобе ва Р.Алас таъкидлаганларидек, инновация
банкларнинг даромадлилигининг асосий омилларидан бири ҳисобланади ва 21-
асрда у ишлаш ва рақобатбардошлик нуқтаи назаридан тобора ҳал қилувчи
бўлиб бормоқда [8].
Шунингдек инновацияларни бошқариш тижорат банклари учун жуда
муҳим жараёндир. Инновацион жараён ўз ичига бир қатор бизнес тадбирларини
олганини ҳисобга олиб, жуда ўзгарувчан ва ноаниқ ишбилармонлик муҳитида
инновацияларни бошқаришнинг янги шаклларини талаб қилади. Бундан
ташқари инновацион ғоялар портфелини яратишга қаратилган самарали ташқи
алоқалар банкнинг диққат марказида бўлиши лозим.
Баъзи тадқиқотчилар интернет ва мобил банкингга сармоялар киритиш
банкнинг иш фаолиятини яхшилаши мумкинлигини кўрсатади[9,10]. Бошқалар
банкоматлар ва савдо шаҳобчалари (POS) терминалларини банк тизимида
ишлаши рақобатбардошликка ижобий таъсир кўрсатади[11].
Шу сабабли тижорат банклари фаолиятини технологик инновацияларни
ахборот-коммуникация соҳалари билан шунингдек, рақамли банк тизими билан
чамбарчас боғлаган ҳолда юритиш банкларнинг самарадорлик ва
рақобатбардошлик
устунлигини яратишда муҳим
омиллардан бири
ҳисобланади.
Юқоридги иқтисодчи олимларнинг илмий қарашларидан келиб чиқиб
инновацияларни банк тизимида бир қанча турларга бўлиш мумкин деган
ҳулосага келдик. Чунки технологик инновациялар орқали биз янги турдаги
банкоматлар, терминаллар, мобиль иловалар ва дастурларни тақдим этиш
орқали мижозларни молия бозорида жалб этиш имконига эга бўлсак,
инновацион хизматларни жорий этиш орқали эса янги турдаги операцияларни
таклиф этиш имконига эга бўламиз.
Ҳар бир тижорат банки ўзи янги турдаги хизмат турларини ишлаб чиқиши
ва уни тижорат банкларига сотиши орқали ҳам инновацион ҳизматлар
кўламини кенгайтириш мумкин. Инновацион технологиялар ва хизматларни
умумлаштириб бошқариш усуллари орқали биз кутилган ижобий натижаларга
эришилади.
Тижорат банклари фаолиятини инновацион бошқариш пирамидасини
шакллантиришда қуйдаги омилларга эътибор қаратиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |