Банкнинг ҳисоб-операцион бўлимининг вазифалари нималардан иборат ?
Банк бош бухгалтерининг вазифаларини санаб ўтинг.
5. Банк масъул ижрочилари кимлар ва улар қандай вазифаларни бажарадилар ?
6. Нима учун барча операциялар ҳужжатлар асосида амалга оширилади ?
7. Банкнинг операцион иш куни қандай ташкил этилади?
8. Банкда ишлатиладиган ҳужжатлар қандай гуруҳлаштирилади?
9. Ҳужжатларнинг реквизитлари деганда нимани тушунасиз?
10. Ҳужжатларнинг асосий реквизитларини санаб чиқинг.
Аналитик ҳисоб деганда нимани тушунасиз?
12. Аналитик ҳисоб материалларига нималар киради?
13. Шахсий ҳисобварақлар қандай реквизитларни ўз ичига олади?
14. Шахсий ҳисобварақлар мижозлар томонидан йўқотиб қўйилганда қандай йўл тутилади?
15. Операцион журналларда нималар кўрсатилади?
16. Синтетик ҳисоб нима ва унинг материалларига нималар киради?
17. Банк томонидан мижозларга қандай ҳисобварақлар очилади?
18. Талаб қилингунча сақланадиган депозит ҳисобварағини очиш учун мижозлар банкка қандай ҳужжатлар тақдим этадилар?
19. Талаб қилингунча сақланадиган депозит ҳисобварағини очиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар бирига изоҳ беринг.
20. Мижозларга жамғармали ва муддатли депозит ҳисобварағларини очиш тартибини тушунтириб беринг.
21. Ҳисобварақларнинг номерланиши қандай тартибда амалга оширилади.?
22. Мижоз ҳисобварағини юритиш бўйича шартномада нималар кўрсатилади?
23. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг мазмуни ва аҳамияти нимадан иборат?
24. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойилларини санаб чиқинг?
25. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Марказий банкнинг қайси меёрий ҳужжати асосида ташкил этилади?
26. Тўлов топшириқномаси бўйича ҳисоб-китобларнинг мазмуни ва аҳамияти нимадан иборат?
27. Тўлов топшириқномаси бўйича ҳисоб-китобларнинг афзаллик ва камчиликлари нимадан иборат?
28. Тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-китобларнинг мазмуни ва аҳамияти нимадан иборат?
29. Тўлов талабномаларида аксептнинг мазмунинг тавсифини келтиринг.
30. Тўлов талабномаларида аксептсизнинг мазмунинг тавсифини келтиринг.
31. Тўлов талабномаси бўйича ҳисоб-китобларнинг афзаллик ва камчиликларини санаб ўтинг?
32. Банк пластик карталари бўйича ҳисоб-китобларнинг афзаллик ва камчиликларини санаб ўтинг?
33. Банклараро ҳисоб-китобларнинг мазмуни ва аҳамияти нимадан иборат?
34. Ҳисоб-китоблар марказлари фаолияти нимадан иборат?
35. Електрон тўловлар тизими жорий этилишининг сабабларини санаб ўтинг.