Ҳадис ва Ҳаёт-09


«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам улаб



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/140
Sana06.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#752115
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   140
Bog'liq
Hadis va hayot 9

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам улаб 
тутишдан наҳий қилдилар. Шунда одамлар:
«Сиз улаб тутасиз-ку, эй Аллоҳнинг Расули?» 
дейишди.
«Сизларнинг қай бирингиз менга ўхшайсиз?! Мени 
тунда Роббим таомлантиради ва сероб қилади», 
дедилар. Бас, қачонки, улар улаб тутишдан тўхташдан 
бош тортган эдилар, улар билан бир кун улаб тутдилар, 
сўнг яна бир кун улаб тутдилар, кейин эса (Шаввол) 
ҳилолини кўриб қолдилар. Ўшанда у зот соллаллоҳу 
алайҳи васаллам худди уларга иқоб берувчидек бўлиб: 
«Агар
(ҳилол)
кеч қолганида, сизларга яна зиёда 
қилар эдим», дедилар.
Бошқа бир ривоятда: 
«Сизлар улаб тутишдан ҳазир бўлинглар», деб икки 
марта айтдилар. 
«Сиз Ўзингиз улаб тутасиз-ку?» дейилди. У зот:
«Мен Роббим ҳузурида тунайман. У мени 
таомлантирур ва сероб қилур. Амалдан ўзингиз тоқат 
қиладиганингизни такаллуф қилинглар», дедилар». 
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ:
Ислом шариатида инсоннинг имконидан 
ташқари, унинг ортиқча қийналишига сабаб бўладиган 
таклифлар йўқ. Шу билан бирга, инсоннинг ўзича ўзини 
қийнашига, турли ортиқча ишларни ўйлаб чиқариб, 
112


қийналишига сабаб бўладиган амалларни қилишга ҳам 
рухсат берилмайди. Ушбу ҳадиси шарифда ўша ишнинг 
рўзадаги мисолини кўриб турибмиз.
Баъзи бир кўпроқ ибодат қилишни хоҳлаган кишилар 
учун тонг отгандан қуёш ботгунча рўза тутиш жуда осон 
кўриниши, бир неча кун улаб рўза тутса, худди ажойиб бир 
ибодат қилгандек ҳузур қилиши мумкин. Рўза фарз 
қилинганидан кейин маълум бир муддат ўтиб, 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар 
ичида ана ўша руҳни мулоҳаза қилган бўлсалар керак, улаб 
рўза тутишдан қайтардилар.
Аммо рўзани улаб тутиш ишқибозлари ҳам бўш 
келмадилар. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи 
васалламга ўзлари улаб тутишларини эслатдилар ва бу 
билан улаб тутишда бирор сир борлигидан ўзингиз бу 
ишни қилсангиз керак, деб ўйловдик, демоқчи бўлдилар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом бу иш фақат ўз зоти 
олийларига хос эканини баён этдилар. Кечаси таом ва 
шароб танаввул қилмасалар ҳам, Аллоҳнинг Ўзи у зотни 
таомлантириб, шароб ила сероб қилиб туришини айтдилар. 
Афтидан рўзани улаб тутиш ишқибозлари бу билан 
ҳам қониқмаган бўлсалар керак, яна улаб тутиш истаги 
борлигини билдирдилар. Ана шунда Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга амалий дарс бермоқчи 
бўлиб, улар билан бирга улаб рўза тутишни бошлаганлар. 
Аммо икки кундан кейин Рамазон ойи тамом бўлиб, 
Шаввол ойи ҳилоли кўриниб қолган ва Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ой кўриниб қолмаганда 
улаб рўза тутишни давом эттираверар эдим ҳамда сизга 
унинг оқибати нима бўлишини кўрсатиб қўяр эдим, 
деганлар. 
Оқибати эса, албатта, яхши бўлмас эди. Бу ишни 
қилган одамлар қийналар ва ибодатлари ҳам 
кўнгилдагидек бўлмас эди.
113


Ҳадиси шарифнинг охиридаги иборалардан нафақат 
рўзадор, балки барча ишларда ҳам инсон ўзига ўзи қийин 
қилиб, тоқатидан ташқари амал қилишга урунмаслиги 
кераклиги уқтирилмоқда.
Ҳамма нарса ҳам меъёрида бўлгани маъқул. Меъёрни 
эса, Аллоҳнинг шариати белгилайди. Шунинг учун Ислом 
шариатида кўрсатилган нарсани тўлиқ бажаришга ҳаракат 
қилиш керак. Шариат эса, меъёридан кам ҳам, ортиқ ҳам 
бўлмаслигини тақозо этади. Энг тўғри иш, энг тўғри 
ибодат шариатда кўрсатилганини зинҳор унутмаслигимиз 
лозим.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish