Abstract:
This article discusses the issues and the task of ensuring sustainable economic
growth through the gradual modernization of industries, and also provides feedback that the
solvency of an enterprise is the most important indicator in the context of economic liberalization
and reflects the financial stability of an enterprise.
Мамлакатимизда саноат тармоқларини модернизациялашни изчил давом
эттириш эвазига барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашдек долзарб вази-
фа қўйилган. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхонанинг тўлов
қобилияти энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Зеро, у корхонанинг молиявий
ҳолатининг барқарорлигини ифодалайди. Тўлов қобилияти корхонанинг ўз
айланма маблағларининг сақланувчанлиги, тез пулга айланадиган (ликвид)
айланма активларнинг ҳолатига ва улардан самарали фойдаланишга боғлиқ.
Ликвидлилик корхонанинг ўз жорий активлари ҳисобига ўзининг жорий маж-
буриятларини бажаришга қодирлигини кўрсатади. Баланс активининг модда-
лари йўқ бўлиб кетмай балки бир шаклдан бошқа шаклга ўтади. Баланс пасси-
вининг моддалари “узиладиган”, яъни улар қарздорлик узилиши туфайли “йўқ
бўлиши” хусусиятига эга.
Баланс ликвидлигини аниқлаш долзарблиги корхоналарни банкротлик
оқибатида тугатиш муаммоси юзага келадиган бозор шароитида алоҳида
аҳамият касб этади. Баланснинг ликвидлилик даражасини аниқлаш учун
активнинг маълум муддатга реализация қилинадиган қисми пассивнинг шу
257
муддатга тўланиши лозим бўлган қисмига таққосланади. Агар актив мод-
далари реализацияси жорий махбуриятларни тўлаш учун етарли суммани
бериб, бу маънода баланс ликвид, яъни корхона тўловга лаёқатли бўлади.
Молиявий бошқариш маҳорати ҳисоб – китоб ечимида минимал суммани
сақлаган ҳолда қолган қисмини тез сотиладиган активларда сақлашда намо-
ён бўлади.
Жорий мажбуриятларни тўлашда активларнинг ҳар хил турларидан фой-
даланса бўлади, бу уларнинг айланувчанлиги, яъни уларни нақд пулга айланиш
тезлигига боғлиқ. Ликвидлик, яъни нақд пулга айланиш тезлигига кўра корхона
активлари тўрт гуруҳга ажралади:
1.
Буларга пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий қўйилмалар киради.
(1-шакл. Бухгалтерия баланси, актив 2-бўлими, 320-сатр, 370-сатр)
2.
Тез сотиладиган активлар. Улар ўз таркибига дебиторлик қарзларини ва
бошқа активлар. (1-шакл. Актив 2-бўлим. 210-сатр .211-сатр. 380-сатр)
3.
Секин сотиладиган активлар. Бунда баланс активи 2-бўлимининг мод-
далари: “Товар – моддий захиралари”, “Келгуси давр харажатлари”, “Кечикти-
рилган харажатлар”, “Узоқ муддатли инвестициялар моддаси”, (1-шакл. Актив
1- бўлими, 140 сатр + 190 сатр+200 сатр+030 сатр).
4.
Қийин сотиладиган активлар. Асосий воситалар, номоддий активлар,
капитал қўйилмалар, ўрнатиладиган асбоб – ускуналар, муддати ўтган узоқ муд-
датли дебиторлик қарзлари, узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар 1-шакл,
актив 1-бўлими, 012+022+090+100+110+120 сатрлар киритилади.
Қарздорлик тўлов даражасига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
1.
Тез муддатга тўланадиган мажбуриятлар (кредиторлик қарзлари),(1-ша-
кл, пассивнинг 2-бўлими, 601-сатр - 602-сатр).
2.
Қисқа муддатли пассивлар қисқа муддатли кредитлар ва қарз маблағла-
ри айирув муддатида тўланмаганлари (1-шакл. Пассив 2-бўлими, 730-сатр+-
740сатр).
3.
Узоқ муддатли пассивлар – узоқ муддатли мажбуриятлар (1-шакл, пассив
2-бўлими 490-сатр).
4.
Доимий пассивлар – “ўз маблағлари манбалари” – баланс пассиви 1 – бў-
лими якуни 480 – сатр.
Корхона балансини ликвидлиги деганда, балансдаги ликвид бўлган ма-
блағларнинг балансда кўрсатилган мажбуриятларни қоплаш даражаси тушу-
нилади. Ушбу кўрсаткичлар корхоналарнинг банкротлик ҳолатига тушиш ва
синиш хафидан сақланиш мақсадида қўлланилади.
Активларнинг ликвидлиги эса, баланс ликвидлигининг акси бўлиб, вақт
бўйича активларнинг пул маблағларига айланиши тушунилади. Баланс ликвид-
лигини таҳлилини Шофиркон пахта тозалаш корхонасининг 2013 йилдаги мо-
лиявий ҳисоботи асосида кўриб чиқамиз (1-жадвал).
258
Do'stlaringiz bilan baham: |