2021-yil 25-noyabr 2021-yil


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. 
А. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов. Молия бозори ва инвестициялар. Дарслик. Тошкент: 
Маънавият, 2021. - 528 б. ISBN 978-9943-04-405-0
2. 
Malikov T.S., Olimjonov O.O.Moliya:Darslik. Toshkent, “Iqtisod-moliya”, 2019. -969b.
3. 
Ахунова Е.А. Финансы: Учебник. Ташкент, Иктисод-молия, 2019. -322 стр. 
4. Malikov T.S. Moliya:Darslik. Toshkent, “Iqtisod-moliya”, 2018. - 268b.
5. 
С. К. Худойқулов. Молия ва солиқлар. Дарслик. Тошкент: Иқтисодиёт, 2020. - 554 б. 
ISBN: 978-9943-6363-5-4 


249
ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ШАРОИТИДА 
БАНКЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА УНДА ХОДИМЛАР 
ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ
А.А.Абдуллаев,
Андижон давлат университети, тадқиқотчи
Аннотация: 
Ушбу мақолада банкнинг ходимларга бўлган эҳтиёжини ис-
тиқболли ва жорий режалаштириш, кадрларни танлаш ва жамлаш, банк ходим-
лари фаолиятини баҳолаш, самарали меҳнатни мотивациялаш тизимини ишлаб 
чиқиш, ходимларни ривожлантиришнинг турли шаклларини қўллаш ва уларнинг 
ижодий салоҳиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган.
Таянч иборалар: 
ходимларни бошқариш, банк талаблари

банк менежменти, 
меҳнат салоҳияти
.
Аннотация:
В статье рассматриваются вопросы перспективного и теку-
щего планирования кадровой потребности банка, отбора и найма, оценки сотруд-
ников банка, разработки эффективной системы мотивации труда, использования 
различных форм развития персонала и повышения их творческого потенциала.
Abstract: 
This article discusses the issues of prospective and current planning of the 
bank’s staff needs, selection and recruitment, evaluation of bank employees, development 
of an effective work motivation system, the use of various forms of staff development and 
improving their creative potential.
Миллий иқтисодиётни эркинлаштириш ва уни барқарор ривожланти-
ришда инновацияларнинг ўрни беқиёсдир. Инновацияларни жалб этиш орқали 
мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳозирги даврдаги иқтисодий 
сиёсатнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Инновацион ресурсларни 
жалб этишнинг бозор механизмлари ҳудудлар учун потенциал инвесторларни 
жалб қилишнинг турли хил йўлларини таъминлаш имконини беради. Молия 
хизматлари соҳасида амал қилаётган Ўзбекистон Республикасидаги катта ёки 
кичик тижорат банклари учун инсонларни бошқариш муҳим аҳамиятга эгадир. 
Инсонларсиз банклар ҳам бўлмайди, керакли инсонларсиз ҳеч қайси банк ўз 
мақсадига эриша олмайди. Менежмент тижорат банкларининг барқарор ва са-
марали ишлаши учун асосий қурол бўлиб хизмат қилади. Бунда бозор ислоҳот-
лари шароитида банкларни бошқариш назарияси ва амалиётида кадрлар мене-
жменти алоҳида ўрин эгаллайди. 
Ходимларни бошқариш деганда, кадрлар таркибидан самарали фойдала-
ниш бўйича кадрлар сиёсатини ишлаб чиқишга йўналтирилган замонавий ме-
нежментнинг муҳим йўналиши тушунилади. Менежмент тизимининг асосий 
хусусиятларидан бири у ёки бу соҳада ходимларни бошқариш жараёнидир.


250
Банк соҳасида ходимларни бошқариш объекти бўлиб алоҳида ходимлар ёки 
банкнинг бутун ходимлари хизмат қилади. Ходимларни бошқариш субъекти эса 
кадрлар хизмати ходимлари, шунингдек, қўл остидагиларга нисбатан бошқарув 
функциясини бажарувчи, яъни кадрлар бўйича қарорлар қабул қилувчи барча 
бўғимдаги раҳбарлар тушунилади. 
Ходимларни бошқариш ва уни такомиллаштириш бошқарув тушунчаси ва 
тамойиллари, бошқарув мақсади ва стратегияси, кадрлар сиёсати, банк хизмати 
фаолияти самарадорлигига баҳо бериш билан аниқланади. Банк ичидаги ўқи-
тиш банкнинг ўқув дастурлари бўйича иш ўринларида, қисқа муддатли тематик 
семинарларда, хусусий ўқув марказларида олиб борилади. Ўқитишнинг бу шак-
ли анча мослашувчан бўлиб, ходимларни ўқитишга оид баъзи бир жорий тала-
бларни қондириш имконини берсада, чекланган тусга эга ҳисобланади.
Ходимларни ривожлантиришнинг аниқ дастури банк томонидан қабул қи-
линган “Узлуксиз таълим концепцияси” асосида ишлаб чиқилади, унда банкнинг 
ходимлар таълим даражасини ошириш ва уларнинг касбий маҳоратини тако-
миллаштириш борасида ишлари, вазифалари ва мақсадлари белгиланади. 
Банк ходимлари малакасини ошириш мунтазам тусга эга бўлгандагина са-
мара беради. Хорижий тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, олий ва ўрта бўғин 
раҳбарлари учун малака ошириш даврийлиги уч йил, қуйи бўғин учун эса беш 
йилни, етакчи мутахассислар учун – икки йил, техник ижрочилар учун – олти-ет-
ти йилни ташкил қилади. 
Ходимларни ўқитиш зарурати, авваламбор, банкнинг ўз талабларидан ке-
либ чиқади. Чунки банк бозорда вазиятнинг доим ўзгариб туриши шароитида 
фаолиятини олиб боради, бу эса янги банк маҳсулотлари ва хизматларини, ми-
жозларга хизмат кўрсатишнинг янги технологияларини, янги фаолият йўнали-
шларини жорий этишни, янги таркибий бўлинмалар ва хизматларни яратиш-
ни тақозо этади. Банк ходимларини ўқитишнинг асосий шакллари банк ичида 
ўқитиш ҳамда ихтисослаштирилган ўқув муассасаларида ва ўқув марказларида 
ўқитишдир.
Ҳозирги замон банк менежменти ходимлар меҳнат салоҳиятини энг юқори 
даражада ишга солишни рағбатлантиришдангина эмас, балки уни ривожланти-
риш учун шарт-шароит яратишга ҳам қаратилган бўлиши лозим. Шу боис кадр-
лар хизматлари фаолиятининг муҳим йўналиши ходимларни ривожлантириш 
бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишни талаб этади. Банк ходимла-
рини бошқариш ўз олдига қўйилган хизмат кўрсатиш вазифаларини муваффақи-
ятли ҳал қила оладиган жипс жамоани шакллантиришга қаратилган ташкилий 
чора-тадбирлар тизимидан иборатдир. Ходимларни бошқариш тизими банк 
фаолиятининг стратегик ва тактик мақсадларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда ка-
дрлар сиёсатини ишлаб чиқиш асосида амалга ошириш кераклигини билдиради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб банк ходимларини бошқариш жараёни 
қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим. Бу банкнинг ходимларга бўлган эҳтиё-


251
жини истиқболли ва жорий режалаштириш, кадрларни танлаш ва жамлаш, банк 
ходимлари фаолиятини баҳолаш, самарали меҳнатни мотивациялаш тизимини 
ишлаб чиқиш, ходимларни ривожлантиришнинг турли шаклларини қўллаш ва 
уларнинг ижодий салоҳиятини такомиллаштиришдан иборат.
Тижорат банкларининг амалиёти моддий рағбатлантиришдаги кўп маса-
лаларни яхши томонга ўзгартириш мумкинлигидан далолат бермоқда. Одат-
да моддий рағбатлар барқарор қисмга (базавий тўлов, ставка) ва ўзгарувчан 
қисмга эга. Ўзгарувчан қисмга бўлинма ишидаги юқори натижалар, муайян хо-
димнинг яхши ишлаши учун мукофотлар, касбий ўсиш, билимлар ва ишда хори-
жий тиллардан фойдаланганлик учун, компьютерда ишлаши учун устамалар, та-
шаббускор лойиҳаларни амалга оширганлик учун тақдирловлар, янги фаолият 
йўналишларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун қўшимча маош, ўриндошлик 
учун тўловлар киради.
Банкда белгиланган иш ҳақи доирасида ҳар бир ходим учун маошни ҳақиқий 
қўлга киритилган натижаларга қараб ҳисоблаш ва уни уйғун ўзгартириб туриш 
амалиёти ўз самарадорлигини намойиш этди.
Бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ходимларни бошқаришнинг бошқа 
воситаларидан алоҳида қўллаб бўлмайди. Банк меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини 
ходимларни танлаш, уларнинг ривожланиш имкониятлари, уларни ўқитиш, раҳ-
барлик ва меҳнатни ташкил қилиш каби воситалар билан мувофиқлаштириш 
керак. Булардан меҳнатни ташкил қилиш ходимларни бошқаришдаги энг муҳим 
жиҳатдир.
Ходимлар ишининг раҳбарият томонидан адолатли баҳоланиши уларни са-
марали ишлашга энг юқори даражада рағбатлантиради. Агар бундай рағбатлан-
тириш анча кечиктирилса, агар барча ходимларнинг ишига маош стандартлар 
бўйича бир хил берилса, ҳар бир ходимнинг шахсий натижалари (унинг касбий 
ўсиши) ҳисобга олинмаса, муваффақиятни ҳам, ҳамма учун бир хил даражада 
маошнинг кўтарилишини ҳам кутиш бефойда. Ҳар бир банк ўз хусусиятларига, 
имкониятларига ва у ерда қарор топган анъаналарга мос ҳолда ходимларнинг 
ҳам, умуман банкнинг ҳам манфаатларини тўлиқ таъминлайдиган рағбатлар ти-
зимини ишлаб чиқиши, жорий этиши ва доим такомиллаштириб туриши керак.
Кўпгина тижорат банкларида сўнгги пайтларда менежмент соҳасида му-
айян ижобий силжишлар кузатилмоқда – банкларнинг фаолияти ташқи муҳит 
ўзгаришларига мослашиб бормоқда. Бозор конъюнктураси ўзгаришларига 
муносиб таъсир кўрсатилмоқда, бизнеснинг янги йўналишлари ва воситалари 
ўзлаштирилмоқда. Кўпчилик банкларда бошқарув усуллари ва услублари яхши-
ланмоқда, ходимлар билан ишлашнинг янада мукаммал усуллари жорий этил-
моқда, кадрларга оид сиёсат даражаси ошмоқда.
Республикамиз амалиётида, айни пайтда, ходимларни бошқаришнинг сама-
рали тизимини қарор топтириш ва ушбу тизимни изчиллик билан умумий жаҳон 
интеграциясига жорий этиш бўйича қатъий қадамлар кузатилмоқда. Мамлакат 


252
банк тизими ривожланиши ва миллий иқтисодиётда тутган ўрни ҳамда самарали 
фаолиятини ташкил этиш тижорат банкларида персонал менежментини тако-
миллаштиришни тақозо этади. Бунда бошқариш стратегияси, банк ходимлари-
дан фойдаланиш мақсадлари ва етарли даражадаги шарт-шароитлар яратиш ти-
зими, банкларда бошқаришнинг замонавий вазифаларини ишлаб чиқиш ҳамда 
амалга ошириш ишларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Таъкидлаш лозимки, тижорат банки ходимларини бошқариш концепцияси-
нинг асосини хизматчиларнинг шахс сифатида ролининг ортиб бориши, унинг 
мотивацион мақсадларини билиш, уларни банк олдида турган вазифаларга мос 
ҳолда шакллантириш ва йўналтириш ташкил этади.
Мамлакат банк тизими ривожланиши ва миллий иқтисодиётда тутган ўрни 
ҳамда самарали фаолиятини ташкил этиш тижорат банкларида персонал мене-
жментини такомиллаштиришни тақозо этади. Бунда бошқариш стратегияси, 
банк ходимларидан фойдаланиш мақсадлари ва етарли даражадаги шарт-ша-
роитлар яратиш тизими, банкларда бошқаришнинг замонавий вазифаларини 
ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга 
эга.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish