Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Таймуҳамедов И. Банк иши. –Т.: ТДИУ, 2005.
2.
Свиридов О.Ю. Деньги, кредит, банки. –М.: ИКЦ Март Ростов, 2004.
3.
Омонов А.А, Қоралиев Т.М “Пул ва банклар” Дарслик. Т.: - “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2019 й
4. Кинг Бретт, Головляницина Е.,Рузавин Р. Банк 4.0 Москва. Олимп-Бизнес. 2020 й. ISBN
(ISSN): 978-5-9693-0398-0
5.
Киреев В. Л., Гаврилюк Т. М.,Гудкова А. А.Банковское дело. СПБ. Лань. 2020 й. ISBN
(ISSN): 978-5-8114-6369-5
253
ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ РИВОЖЛАНИШИДАГИ
ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР
Ҳ.Ҳ.Ашурова,
Тошкент давлат транспорт университети
академик лицейи катта ўқитувчиси
Аннотация:
Ушбу мақолада озиқ-овқат саноати тармоғини янада ривожлан-
тириш, корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни риво-
жлантириш ва корхоналар экспорт қилиш салоҳиятини ошириш орқали халқнинг
турмуш фаровонлигини ошириш масалалари кўриб чиқилган.
Таянч иборалар:
замонавий истеъмолчи, озиқ-овқат саноати
,
озиқ-овқат маҳсу-
лотлари, меҳнат салоҳияти
.
Аннотация:
В статье рассматриваются вопросы дальнейшего развития пище-
вой промышленности, повышения эффективности предприятий, развития производ-
ства и повышения благосостояния населения за счет увеличения экспортного потенци-
ала предприятий.
Abstract:
This article discusses the issues of further development of the food industry,
improving the efficiency of enterprises, development of production and improving the welfare of
the population through increasing the export potential of enterprises.
Бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири озиқ-овқат саноати
тармоғини янада ривожлантириш, корхоналар фаолияти самарадорлигини
ошириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва корхоналар экспорт қилиш са-
лоҳиятини оширишдир. Шу билан биргаликда мавжуд заҳиралардан тежамкор-
лик билан фойдаланиш асосида сифатли ва арзон озиқ-овқат товарлари ишлаб
чиқариб, уларни исрофгарчиликсиз истеъмолчиларга етказиб бериш орқали
халқнинг турмуш фаровонлигини ошиириш муҳим аҳамият касб этади. Шуни
таъкидлаш жоизки, озиқ-овқат саноатининг тез суръатлар билан ривожланиши-
ни таъминламасдан барқарор иқтисодий ўсиш ва ижтимоий соҳа муаммолари-
ни ҳал этиш мумкин эмас. Бу жараёнда маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъ-
минлаш ва унинг талабларига амал қилиш ўта муҳим вазифалардан бири бўлиб,
озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар
рақобатбардошлигиини ошириш ғоят долзарбдир.
Дунё аҳолиси сонининг тўхтовсиз ортиб бориши, кескин рақобатчилик ва
иқтисодиётнинг глобаллашуви, хусусан, «2050 йилга бориб жаҳон аҳолиси 10
миллиард кишига етиши натижасида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари
билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида интенсив тарзда хомашё етишти-
риш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тармоқларни ҳудудий таркиби-
ни такомиллаштириш, янги ишлаб чиқариш шаклларидан фойдаланишни тақозо
254
қилмоқда».
73
Бунга асосан, озиқ-овқат саноати тармоқларининг жойлаштириш
ўрни ва усулини тўғри танлашни ҳамда рақобатбардош истеъмол маҳсулотла-
ри ишлаб чиқариш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва бошқаришда
кластер тизимидан самарали фойдаланишни талаб этади. Шунингдек, бутун
жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ўртасидаги ўзаро оптимал нисбати-
ни таъминлашда, ишлаб чиқариш тизимлари ва ишлаб чиқариш ресурсларини
бошқаришда тармоқ кластерларини яратиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Замонавий истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи озиқ-овқат саноати
тармоқларини ривожлантириш, тармоқ учун маҳаллий хомашё етиштириш,
хомашёни технологик жиҳатдан чуқур қайта ишлаш, экспорт салоҳиятини оши-
ришда тармоқ кластерлари, халқаро стандартлаштириш тизимини ва логистик
марказларни ташкил қилиш ҳамда шакллантириш долзарб масалалардан ҳисо-
бланади.
Республикамиз мустақилликка эришгач, аҳолини хафвсиз, экологик тоза ва
сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда озиқ-овқат
саноати тармоқларини ривожлантириш, унинг хомашё базасини янада му-
стаҳкамлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги тизимларини сертификатлаштириш, қайта
ишлаш соҳасини модернизация қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини диверси-
фикациялаш, мамлакатимизнинг экспорт имкониятларини ошириш бўйича
кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада маҳаллий хомашё
асосида ички истеъмол талаблари таъминланиб, аҳоли эҳтиёжларидан ортган
маҳсулотларнинг бир қисмини жаҳон бозорига экспорт қилиш орқали муҳим
иқтисодий самарага эришилди. Шуни таькидлаш керакки, аҳолининг сифатли
ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда ички ре-
сурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда тўлиқ даврли озиқ-овқат саноати тар-
моқлари технологик занжирини ҳудудий ташкил этишнинг илмий таъминотига
етарлича эътибор қаратилмаган.
2017 -2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «…қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур
қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотлари-
ни ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар
билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини
реконструкция ва модернизация қилиш, юқори технологияли қайта ишлаш
тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш
асосида қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлан-
тиришга қаратилган сифат жиҳатдан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни
янада модернизация ва диверсификация қилишга…»
74
қаратилган муҳим вази-
фалар белгилаб берилган. Бу ўз навбатида хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳ-
73
БМТ ФАО ташкилотининг барқарор озиқ-овқат ишлаб чиқаришни ошириш бўйича стратегик ишлари
http://www.fao.org.
74
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республи-
касини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони.
255
сулотларини ишлаб чиқариш, мазкур тармоқни ривожлантириш, озиқ-овқат
хавфсизлиги тизимларини сертификатлаштириш ва ҳудудий таркибини тако-
миллаштиришда кластер тизимидан самарали фойдаланишни тақозо этади.
Охирги йилларда озиқ-овқат саноатига инвестиция жалб этган ҳолда, за-
монавий технологияларни мева - сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта
ишлаш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиниши, ишлаб чиқариш технологик
базасининг янгиланиши эвазига ички бозорни сифатли маҳаллий озиқ-овқат
маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти яратилиб, саноатда мазкур тармоқ
улушининг тобора ошишига замин яратди.
Маълумки, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўсиш
суръати йилига ўртача 9-10 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, маҳсулотнинг
экспорт ҳажми ҳам йилдан-йилга ортмоқда. Озиқ-овқат саноати миқдори орти-
ши билан бир қаторда озиқ-овқат маҳсулотларининг импорт кўрсаткичлари ҳам
ортиб бормоқда. Иқтисодий ислоҳотларнинг 2000 йили да Ўзбекистонга иморт
қилинга озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдори 361,1 млн. АҚШ долларни таш-
кил қилган бўлса, 2020 йилга келиб эса бу кўрсаткич 2581,6 млн. АҚШ долларга
етган ва юқори суъатларда ўсишга эришилган.
Демак, озиқ-овқат саноатида кейинги йилларда ижобий ўзгаришлар рўй
бериб, мазкур тармоқнинг жадал ривожланиши аҳолининг турмуш даражаси ва
фаровонлигини ошириш йўлида хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |