2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Аннотация:
 В статье рассматриваются вопросы интенсивной диверсификации 
хозяйств с целью снижения воздействия финансово-экономического кризиса в условиях 
глобальной пандемии коронавируса, полного удовлетворения спроса населения на сель-
скохозяйственные и продовольственные товары и повышения заинтересованности 
собственников. 
Abstract: 
This article discusses the issues of intensive diversification of farms in order to 
reduce the impact of the financial and economic crisis in the context of the global coronavirus 
pandemic, to fully meet the demand of the population for agricultural and food products and 
increase the interest of owners.
Қишлоқларда жойлашган меҳнат ресурсларининг асосий қисми аграр соҳа-
да банд ва табиийки уларнинг меҳнат фаолиятига ва унинг самарадорлигига 
қишлоқ хўжалиги ўз таъсирини кўрсатади. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳ-
сулотлари ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги, ўз навбатида, қишлоқ меҳнат 
бозорига ва ишчи кучига бўлган талабга, демак, аҳоли бандлиги ва даромадлари 
даражасига катта таъсир кўрсатади. Ерга ишлов бериш, маҳсулотни экиш ва ҳо-
силни йиғиштириб олиш пайтларида ишчи кучига талаб ниҳоятда ошиб кетади 
ёки қишки мавсумда эса, аксинча, пасаяди. Ишчи кучининг меҳнат бозоридаги 
таклифи деярли ўзгармас бўлиб турган пайтда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқа-
ришининг мавсумийлиги билан боғлиқ бўлган ишчи кучига талабнинг юқори 
ўзгарувчанлиги аграр секторда банд бўлганлар меҳнати мазмунига, уларнинг 
даромадларига салбий таъсир кўрсатади.
Жаҳонда юз берган коронавирус пандемияси шароитда молиявий-иқтисо-
дий инқироз таъсирини камайтириш, аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат 
маҳсулотларига талабини тўлароқ қондириш ҳамда мулкдорларнинг манфаат-
дорлигини ошириш мақсадида хўжаликлар фаолиятини интенсив диверсифика-
циялаш мақсадга мувофиқ. Интенсив диверсификациялаш хўжаликларнинг бор 
имкониятларидан тўла, самарали фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ассор-
тиментини кўпайтиришдир. Диверсификациялаш натижасида хўжаликларнинг 
самарадорлик кўрсаткичлари: асосий воситалардан фойдаланиш, иш билан бан-


261
длик, ҳосилдорлик, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига талабини қондириш 
даражаси оширилишига эришилади. 
Мамлакат қишлоқ хўжалиги фермер хўжаликлари тараққиёти билан узвий 
боғлиқ экан, уларнинг ривожланишига имкон берадиган барча масалаларнинг 
илмий-методологик асосларини такомиллаштириш ва мавжуд муаммоларни 
амалий ҳал қилиш бугунги кунда долзарблик касб этади. Имконияти ва салоҳи-
яти нисбатан паст бўлган фермер хўжаликлари ўз-ўзини зарур техника, айланма 
маблағлар билан таъминлаш, кредит қобилиятига эга бўлиш, энг асосийси, ўз ха-
ражатларини қоплаш ва фойда кўриб ишлаш, даромадни оширишнинг ишончли 
асосига айлана олмаслигини бугун уларнинг амалиёти кўрсатмоқда. 
Мамлакат қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини модернизациялаш ва ислоҳот-
лар кўламини кенгайтириш ҳамда изчил амалга ошириш бўйича амалга ошири-
лаётган ташкилий, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳотлар қишлоқ 
ҳудудларини обод ва фаровон этиш, ўз ерига ва даромадига эга бўлган мулкдор-
лар қатламини шакллантириш ҳамда уларнинг сонини кўпайтириш, қишлоқ аҳо-
лисининг турмуш маданиятини юксалтиришга йўналтирилган. 
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида хусусий мулкчилик ва тад-
биркорлик эркинлигига асосланган фермер хўжаликлари шаклланмоқда, улар-
нинг қишлоқ хўжалигида тутган ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Мам-
лакатимиз аҳолиси ҳаётининг фаравонлиги, қишлоқ хўжалигининг истиқбол-
даги тараққиёти фермер хўжаликларининг ҳар томонлама ривожланиши билан 
боғлиқ. Зеро, хўжалик юритишнинг бу шакли ривожланган мамлакатларнинг 
узоқ даврли тажрибасида ўз самарадорлиги, рақобатбардошлиги, бозор конъ-
юнктурасига тез мослаша олиши каби хусусиятларини намоён эта олди. 
Мамлакат қишлоқ хўжалиги фермер хўжаликлари тараққиёти билан узвий 
боғлик экан, уларнинг ривожланиши учун тўсиқ бўлаётган барча муаммоларни 
амалий ҳал этиш бугунги кунда энг долзарб масала ҳисобланади. Фермер хўжа-
ликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланишида кооперация де-
мократик асосда барча аъзоларининг ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш 
ҳамда бошқаришдаги иштирокини таъминловчи ишлаб чиқаришнинг асосий 
ташкилий ва ҳуқуқий шакли ҳисобланади.
Кооперациялар доирасида фермер хўжаликлари учун сервис хизматлари 
кўрсатиш бозорини шакллантириш, агросаноат ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш 
мажмуасининг индустриал-инновацион йўналишда ривожлантириш зарурати 
ҳам таъкидланмоқда. Кооперация жараёнини ривожлантиришда давлат то-
монидан қўллаб-қувватлаш тизмини ривожлантириш, бунинг учун озиқ-овқат 
маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш тизимида кооперация ҳаракатини 
ривож лантириш амалиёти олиб борилмоқда. 
Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигида кооперация муносабат-
лари соҳадаги сиёсий, ижтимоий ва демографик ўзгаришлар жараёнида ишлаб 
чиқаришни реал демократик асосларга ўтказишнинг муҳим омили ҳисобланади. 
Агросаноат мажмуи, унинг асосий таркибий қисми бўлган қишлоқ хўжалиги-
нинг барқарор ривожланишини таъминлашда истиқбол ривожланиши йўнали-
шларини белгилашда хусусий ва жамоа манфаатлари уйғунлигига эришишида 
кўп тармоқли кооперацияни ривожлантириш муҳим аҳмиятга эга. 
Қайта ишловчи корхоналарнинг агрофирма таъсисчилари бўлган фермер 


262
хўжаликларидан сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдорига мута-
носиб равишда олинган фойданинг 10 %ини фермерларга қайтариш механизми-
ни жорий этиш мақсадга мувофиқ. Бу, ўз навбатида, фермер хўжаликларининг 
моддий манфаатдорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Чунки ҳозирги 
кунда республикамиз, шу жумладан, Тошкент вилоятида аксарият винобоп узум 
етиштирувчи фермер хўжаликлари нархларнинг жуда пастлиги ва виночилик 
заводлари ҳамон монопол имкониятларидан “самарали” фойдаланаётганлиги 
туфайли винобоп узум майдонларини қисқартиришга мажбур бўлмоқда. 
Фермер хўжаликларида моддий рағбатлантириш тизимини такомиллашти-
риш аграр меҳнатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишни талаб қилади. 
Бу моддий рағбатлантириш амалиётида энг қийин ва оғир муаммолардан ҳисоб-
ланади. 
Тадқиқот натижалари кўрсатганидек, меҳнатга ҳақ тўлаш амалиётидаги энг 
катта муаммо – иш ҳақининг меҳнат натижалари билан боғлиқлигининг сустли-
гидир. Меҳнатга ҳақ тўлашдаги бу муаммонинг келиб чиқиш сабаби фермер хў-
жалиги фаолияти натижалари жамоа меҳнатининг натижалари сифатида шакл-
ланиши, иш ҳақини эса индивидуал бўлиши ҳисобланади. Бу қарама-қаршилик-
ни бартараф этиш учун қўйидаги йўллардан бирини танлаш керак: ёки меҳнат 
натижаларини индивидуаллаштириш лозим ёки меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини 
жамоалаштириш керак.
Биринчи йўлни қўллаш яхши самара бермайди, чунки натижаларни улар-
нинг жамоавий характеридан ажратиш анча мушкул. Хорижий мамлакатлар 
тажрибаси шуни кўрсатдики, жамоа манфаатларини кўплаб хусусий манфаат-
ларга ажратишга уринган корхоналар барқарорликни йўқотдилар ва жамоавий 
рағбатлантиришнинг у ёки бу шаклини тиклашга мажбур бўлдилар. Шу сабабли 
бугунги кунда корхона ва хўжалик бошқарувчилари ўртасида келажакда меҳнат-
ни рағбатлантиришнинг жамоа тизимларини ривожлантириш лозим деган 
фикр қарор топмоқда. 
Етакчи мутахассисларнинг фикрига кўра, иш ҳақининг меҳнат натижалари 
билан боғлиқлигини кучайтириш учун даромадларни тақсимлашга асосланган 
меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш мос келади. Даромадларни тақсим-
лаш тизими мукофот тўловларини унумдорлик, сифат, материалларни тежаш 
каби кўрсаткичлардан боғлиқлигини назарда тутади. Натижада, ходим ўз меҳна-
тининг натижаси билан олинган ялпи даромад миқдори ўртасидаги чамбарчас 
боғлиқликни ҳис қила олади.
Бу тизим ишчиларни жалб қилиш ва кадрлар қўнимсизлигини камайтириш-
га ижобий таъсир кўрсатади ва меҳнат унумдорлигини ҳамда сифатининг оши-
шини таъминлайди, харажатларнинг камайишини рағбатлантиришга хизмат 
қилади. 

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish