239
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон
Республикаси-
ни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-
4947-сон фармонида кўрсатилганидек, республикамизда туризм индустрия-
сини
жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш,
туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм
инфратузилмасини кенгайтиришга олиб келадиган ўрта муддатли истиқболда
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепциясига
асосан, шунингдек 2017-2021 йилларда концепцияни амалга оширишга доир
аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш режаштирилган. Мазкур вазифа-
ларни амалга оширилиши туризм соҳасининг иқтисодиётдаги улушининг орти-
ши, унинг тезкор ривожланиши ҳамда туристик хизматлар сифатининг ошиши-
га олиб келади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида соҳада қатор
саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Кейинги йилларда Ўзбекистонда туризм
тармоғини ривожлантириш, шу жумладан, имкон қадар қулайлик яратиш, тар-
моқнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, кўрсатиладиган хизматлар си-
фатини яхшилаш ва жаҳон бозорида миллий туристик маҳсулотни фаол танитиб
бориш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Инновацион жараёнлар туризм бозорида глобаллашув тенденцияларини
чуқурлаштириб, жаҳонда бизнеснинг янги фалсафасини–инновацион ривожла-
ниш заруриятини келтириб чиқарди. Бугунги кунда туристик ташкилотларнинг
инновацион фаолиятига давлатнинг таъсир кўрсатиш механизмлари қаторига
қуйидагиларни киритиш мумкин: инновацион жиҳатдан фаол бўлган ташкилот-
ларга солиқ имтиёзларини тақдим этиш; махсус илмий-техникавий, солиқ ва мо-
лия-кредит сиёсатини амалга ошириш; туризм соҳасига маҳаллий ва хорижий
инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-
Туризм соҳасидаги инновацион фаолият туристик маҳсулотнинг янгисини
яратиш ёки мавжуд маҳсулотни ўзгартиришга, транспорт, меҳмонхонага оид ва
бошқа турдош
хизматларни такомиллаштиришга, янги бозорларни ўзлашти-
ришга, илғор ахборот ва телекоммуникация технологияларини ҳамда ташки-
лий-бошқарув фаолиятининг замонавий шаклларини амалиётга татбиқ этишга
йўналтирилган бўлади. Туристик хизматлар бозори бир қанча ўзига хос хусу-
сиятларга эга бўлиб, улардан тўғри фойдаланиши
инновацион фаолият учун
қулай имкониятларни тақдим этади. Туризмнинг мақсади ва кўринишларини
эътиборга олиб таклиф қилинган модел тўртта асосий омилнинг алоҳида акс
топишини тақоза қилади: туристнинг хордиқ чиқариши ва янги таассуротларга
эга бўлиши, соғломлаштирувчи ва рекреацион, саёҳат пайтидаги ижтимоий му-
лоқотлар, малакавий-бизнес.
Соҳада инновацион фаолиятни ривожлантириш омилларининг таклиф
этилган модели туристларнинг талаб ва эҳтиёжини қондириш манбаси сифати-
240
да туризм хизматлар бозорини ривожлантиришга замин тайёрлайди ва айнан
шу омиллар туризм соҳасида инновацион фаолиятнинг янги турларини, ғоя ва
имкониятларнинг очилишини раҳбатлантиради. Республикада туристик-рекре-
ацион ресурслардан самарали фойдаланиш асосида миллий туристик хизматлар
бозорининг ҳудудий структурасини янада такомиллаштиришни талаб қилади.
Ўзбекистон минтақаларида туристик кластерларнинг
шакллантирилиши ту-
ристик-рекреацион ресурслардан тўлиқ фойдаланиш замирида янги туристик
фирмалар очилишига ва мавжудларининг ишини янада фаоллаштиришга турт-
ки беради ва янги турдаги туристик маҳсулотларнинг яратилишига асос бўлади.
Инновацион жараён туристик маҳсулотнинг хизматлар бозоридаги ривожла-
ниш фаолиятига таъсир этувчи зарурий омил ҳисобланиши ҳамда, бугунги кун-
да ҳар қандай туристик фирманинг асосий мақсади рақобат шароитида истеъ-
молчини ўз хизмат турларига жалб қилишдан иборат.
Ҳудудларнинг ўзига хос туристик имкониятларини эътиборга олган ҳолда
туристик-рекреацион кластерни шакллантириш ва уни инновацион омиллар
асосида мунтазам ривожлантиришга йўналтирилган
муаллифлик моделини
ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмига эъ-
тиборни қаратиш лозим бўлади. Бу ҳудудлардаги бетакрор туристик ресурслар-
дан самарали фойдаланиш имконини яратиб, туризм хизматлар бозорини инно-
вацион ривожлантириш натижасида туристлар сонини изчил равишда ошириб,
мамлакатимиз иқтисодий–ижтимоий ривожига катта ҳисса қўшишини таъмин-
лайди. Туристик хизматлар бозорини ривожлантиришдаги кейинги тенденция
сифатида туризм индустриясига давлат томонидан кўмаклашиш даражасининг
оширилишини қайд қилишимиз лозим. Кўпгина давлатларда минтақаларнинг
ягона туристик бренди шакллантирилмоқда ва бу ўз мамлакатининг турмаҳсу-
лотини бутунжаҳон туризм бозорига силжитишга кўмак бермоқда. Ўзбекистон
туристик маҳсулотини халқаро бозорга силжитиш учун жозибадор номдаги
«Ўзбекистон» ягона миллий брендини яратиш бўйича мутахассис ва олимлар
билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва амалиётга жо-
рий қилиш ҳаракатини зудлаштириш лозим.
Туристик хизматлар бозорининг инновацион ривожланишини аниқлашда
қўлланилаётган усуллар қаторига «туризм интенсивлиги коэффициенти» кўр-
саткичи асосида баҳолаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланган. Ушбу ко-
эффициент мамлакат аҳолисининг умумий сонидан бир йилда ҳеч бўлмаганда
бир марта туристик саёҳатга чиқиши мумкин бўлган аҳолининг улушини бел-
гилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: