2.“WEMER-GOLD” корхона МЧЖ иқтисодий бошқаришнинг ташкилий тузилиши, корхона бўлим ва бўлинма билан танишиш
Корхонанинг ташкилий структураси унинг стартегиясини белгилаб беради. Бизнинг амалиёт объекти чизиқли-штабли структурага эга.
Чизиқли-штабли структурадан фарқли ўлароқ бошқарувнинг функционал структураси раҳбарлар ва структура бўғинларининг бошқарув фаолиятини ихтисослаштиришга қаратилгандир. Бунда ҳар бир бошқарув бўғинига муайян функциялар бириктириб қўйилади. Масалан, бири маркетингни, иккинчиси ишлаб чиқаришни, учинчиси эса молияни бошқариш билан шуғулланади.
Бошқариш аппаратини функционал ихтисослаштириш унинг самарадорлигини анча оширади. Бошқаришнинг барча функцияларини бажариши лозим бўлган универсал раҳбарлар ўрнига ўзсоҳасини пухта биладиган,ўзштатига эга бўлган, ўзига топширилган иш участкаси учун жавоб берадиган мутахассислар аппарати пайдо бўлади.
Албатта, функционал хизматлар раҳбарлари ва мутахассислари:
Алкогол махсулотлари билан чакана савдо;
Чакана савдо
Минерал ўғит билан савдо
Қурилиш ва махсус транспорт воситалари ижарага бериш.
Функционал бўлинмалар бевосита барча қуйи структура бўлинмаларининг фаолиятини бошқаради. Функционал бошқариш у ёки бу функция ваколатига тааллуқли тор доирадаги масалалар бўйича қуйи босқич органлари ва бўлинмалари фаолиятига раҳбарликни таъминлайди. Масалан, корхонанинг режа бўлими цехларнинг режа бюроларига раҳбарлик қилади.
Бунда ҳам функционал бўлимлар раҳбарларининг вертикал бўйича иерархияси ва бўйсуниши мавжуд. Аммо чизиқли структурадан фарқли ўлароқ бундай бўйсиниш маъмурий эмас, балки соф услубий маслаҳатли бўйсинишдир. Функционал структура ҳам ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга.
Салбий томонлари: бунда бошқарув фаолияти чуқур ихтисослашади. Бу эса бошқарув самарадорлигининг, касб маҳорати даражасининг ўсишини таъминлайди, функционал соҳада мувофиқлаштириш ишини яхшилашга эришилади. Хизматчилар бунга яхши ва тез кўникма ҳосил қиладилар, моддий ҳаражатларни камайтиради ва бошқаришдаги такрорланишларга чек қўяди ва ҳоказо.
Ижобий томонлари:
-функционал органлар ўзига топширилган функцияларни сифатли бажаришдан манфаатдор бўлиб, "бегона” функциялар учун ҳам, бутун корхонанинг умумий фаолияти учун ҳам жавоб бермайди. Бунда ҳар бир раҳбар ўз функциялари бўйича фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бинобарин, бунарса:яккабошчилик тамойилларининг бузилишига, ижрочилар масъулиятининг сусайишига олиб келади, чунки ижрочи бир бошлиққа эмас, бир неча бошлиққа бўйсинади, кўпинча улардан бир-бирига зид кўрсатмалар олади.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, бошқариш структураси бошқариш аппаратининг оператив ишлашини таъминлаши лозим. Бу фаолият жорий вазифаларни ўз вақтида ва моҳирлик билан тез ҳал этишда намоён бўлади. Бунга ишлаб чиқаришнинг миқёси, мураккаблиги, бошқариш объектларининг жойлашуви ҳам таъсир кўрсатади. Шундай килиб, бошқариш структураси канчалик мукаммал бўлса, ишлаб чиқариш жараёнига таъсир ўтказиш шунчалик самарали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |