21.02.2022, 20:32
21-сон 15.09.2000. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида
https://lex.uz/docs/1449720
1/4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ
ТЎҒРИСИДА
Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни кўришда
судлар асосан
қонунларни тўғри татбиқ этилишини таъминламоқдалар.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга, судлар томонидан баъзан шу тоифадаги ишларни кўришда жиноят ва
жиноят-процессуал қонун нормаларига ҳар доим ҳам риоя этмаяптилар. Шунингдек, вояга
етмаганларнинг жиноят содир этишига имкон берган сабаб ва
шарт-шароитларни лозим
даражада аниқлаш ва уларни бартараф қилиш чоралари кўрилмаяпти.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012
йил 13 декабрдаги 19-сонли
қарори
таҳририда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Жиноят содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни лозим даражада
аниқлашга ҳар доим тегишли эътибор берилмаяпти ва уларни
бартараф этиш юзасидан
қонунда назарда тутилган чоралар кўрилмаяпти.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012
йил 13 декабрдаги 19-сонли
қарори
таҳририда)
Жиноят кодексининг
87-моддасида
кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда вояга
етмаганларга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда уларни жавобгарликдан ёки
жазодан озод қилиш масаласига етарли эътибор қаратилмаяпти.
Келгусида қонун устуворлигини тўла таъминлаш ва камчиликларга барҳам бериш,
процессуал ва моддий қонун меъёрларининг тўғри татбиқ этилишига судларни эътиборини
жалб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
1. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни кўришда, иш бўйича
исботланиши лозим бўлган ҳолатларни
синчковлик билан, ҳар томонлама тўла ва холисона
текшириб чиқиб, қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва судланувчининг шахсини
эътиборга олган ҳолда аниқланган ҳақиқий ҳолатлар ва далиллар мажмуасига тўғри баҳо
берилиб, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилган ҳолда қонунда
кўрсатилган хусусият ва имтиёзларидан тўла фойдаланишга қаратилиши лозим.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
2. Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноят ишларини судда кўриш учун
тайинлаш вақтида судлар айбланувчига нисбатан қўлланилган қамоққа
олиш сифатидаги
эҳтиёт чорасининг асосли эканлигини синчиклаб текширишлари, айни вақтда ЖПКнинг
242
,
243-моддаларига
ва Олий суд Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги «Судга қадар иш юритиш
босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши
тўғрисида»ги
қарорида
кўрсатилган тушунтиришларга мувофиқ бундай эҳтиёт чораси
судланувчининг шахси, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси шуни
тақозо этган ҳоллардагина қўлланишини назарда тутишлари лозим.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил
14 ноябрдаги 17-сонли
қарори
таҳририда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганнинг қамоққа олиниши асоссиз деб топилган ҳолларда суд дарҳол эҳтиёт
чорасини ўзгартириши лозим бўлади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13
декабрдаги 19-сонли
қарори
таҳририда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
3. Вояга етмаганлар томонидан содир қилинган жиноят ишлари суд муҳокамасига
қўйилганда айбланувчи вояга етган-етмаганлигидан қатъи назар, адвокат иштирок этишлиги
21.02.2022, 20:32
21-сон 15.09.2000. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида
https://lex.uz/docs/1449720
2/4
шарт эканлигини назарда тутишлари керак. Ушбу қоида жиноятчилардан бирини, шахс 18
ёшга тўлмасдан олдин, иккинчисини вояга етганидан сўнг
содир этганликда айбланган
ҳолларда ҳам амал қилади.