Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
224
Мерос олиш тартибида нафақат қимматли қоғозлар тури 
сифатида акциялар балки тўлиқ ширкат, коммандит ширкат, қўшимча 
масъулиятли ёки масъулияти чекланган жамият иштирокчисининг
ишлаб чиқариш кооперативи аъзосининг (иштирокчи, ҳисса қўшувчи, 
коммандитчининг) улуши (ҳиссаси) кирса, бунда тегишли ширкат, 
кооператив, жамиятдаги ушбу иштирокчининг (аъзонинг) устав 
фондидаги (капиталидаги) улуши (ҳиссаси) ҳам киради. Ушбу 
ҳуқуқларга мерос қолдирувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигининг 
далили сифатида нотариус учун тегишли ташкилотларнинг таъсис 
ҳужжатлари ёки бу ҳақда меросхўрлар томонидан тақдим этилган 
бошқа ҳужжатлар хизмат қилади. Меросхўрларда ушбу исботловчи 
ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, нотариус кўрсатилган ташкилотларнинг 
мансабдор шахсларидан тегишли ҳужжатларни олишда кўмак 
бериши лозим. Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни 
амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, юридик шахснинг таъсис 
ҳужжатлари нотариус томонидан тегишли юридик шахсни давлат 
рўйхатидан ўтказган ташкилотдан идоралараро сўров орқали олинади. 
Меросхўрлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар текширилгандан 
кейин уларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
259. Фермер хўжалигининг мол-мулки қонун ҳужжатларига 
мувофиқ мерос қилиб қолдирилади. Хўжаликда фаолиятни давом 
эттираётган меросхўрлар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома 
берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод этиладилар.
Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда ер участкасини 
ижарага олиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олиш 
шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтади.
Ер участкасини ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддати 
тугаганидан кейин фермер хўжалиги ижарага олиш шартномасини 
янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг бошлиғи 
вафот қилган тақдирда ижарага олиш шартномасини янги муддатга 
узайтириш ҳуқуқига унинг меросхўри эга бўлади.
260. Банкда (бошқа кредит ташкилотида) сақланаётган омонат, 
мерос берувчининг номидаги қимматли қоғозлар мавжудлигини 
тасдиқлашда нотариус меросхўрлардан омонат дафтарчасини (банк 
омонати шартномасини ёки омонат мавжудлигини исботловчи бошқа 
тегишли ҳужжатни), қимматли қоғозларга нисбатан эса ташкилотнинг 
қимматли қоғозларининг махсус реестр юритувчиси – депозитарийнинг 
маълумотномасини талаб қилади. Тадбиркорлик субъектлари 


225
нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, ушбу 
маълумотнома тегишли депозитарийдан идоралараро сўров орқали 
олинади. Омонат дафтарчалари нусхалари ва маълумотномалар 
мерос ишига бириктирилган бўлиши керак. 
261. Агар мерос мол-мулкка нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган 
бўлса, тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар меросга бўлган 
ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш тўхтатиб турилади.
262. Кўчмас мулк бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги 
гувоҳномада у жойлашган манзил бўйича «Ергеодезкадастр» давлат 
қўмитаси ҳудудий бўлинмасида автомототранспорт воситаларига 
нисбатан эса ДЙҲХХ органларида ўн кун муддат ичида давлат 
рўйхатидан ўтиши лозимлиги матнда кўрсатилади ҳамда нотариус 
томонидан тушунтирилади.
263. Меросхўрларнинг хоҳишига кўра меросга бўлган ҳуқуқ 
тўғрисидаги гувоҳнома уларнинг ҳар бирига алоҳида ёки уларнинг 
ҳаммасига битта берилади.
264. Вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз меросхўрларга 
меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги ҳақида 
нотариус уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш учун 
меросхўрларнинг доимий прописка қилинган манзили бўйича васийлик 
ва ҳомийлик органларига хабар беради.
265. Маълум мерос мулкига ёки мерос мулкининг маълум бир 
қисми бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганда 
келгусида аввалги гувоҳномада кўрсатилмаган бошқа мерос 
мулкларига ёки мерос мулкининг маълум бир қисми бўйича меросга 
бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги қўшимча гувоҳномалар берилади.
266. Бошқа мулкка қўшимча меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги 
гувоҳномани бериш ҳолатида илгари берилган гувоҳномага 
киритилмаган меросхўрлар келганида улар ҳам мерос қабул қилган 
меросхўрларнинг ёзма равишдаги розилиги билан қўшимча мулк 
бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага киритилишлари 
мумкин.
267. Баъзи бир меросхўрларнинг улушлари ҳал этилмаганда 
гувоҳномада ҳал этилмаган улуш миқдори кўрсатилади.
268. Мерос таркиби бир нечта мол-мулклардан иборат бўлган 
ҳолларда, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш вақтида 
Фуқаролик кодексининг 1150-моддасига асосан меросхўрларнинг 
талабига ва уларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларига 



Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish