ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
226
мувофиқ нотариус улар ўртасида мерос мулкини тақсимлаш
шартномасини расмийлаштириши мумкин. Келишувга эришилмаган
тақдирда эса мерос мулкини бўлиш суд тартибида амалга оширилади.
269. Давлат нотариал идорасида мерос ишларини ҳисобга олиш
китоби юритилади.
270. Мерос ишларини ҳисобга олиш китобида қуйидагилар қайд
этилади:
меросни қабул қилиб олиш тўғрисидаги, меросга бўлган ҳуқуқ
тўғрисида гувоҳномаларни бериш ҳамда мерос мулки ҳисобига
харажатларни тўлаш тўғрисидаги фармойишлар;
меросдан воз кечиш ҳақидаги аризалар;
кредиторларнинг даъволари;
мерос мол-мулкининг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш
тўғрисидаги аризалар (шу мулкни сақлаш учун қабул қилинган
чоралар).
Қайд этилган аризалар асосида вафот этган шахснинг номига
мерос иши очилади. Шундан кейинги барча аризалар (қўшимча
аризалар, бошқа меросхўрлар ва кредиторлардан олинган аризалар)
ҳам мерос ишларини ҳисобга олиш китобида қайд этилади. Барча
аризаларда улар олинган вақт ва мерос ишининг рақами кўрсатилади.
Мерос ишига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва унга
тааллуқли барча ҳужжатлар тикиб қўйилади.
IV-боб. Чет эл ҳуқуқи нормаларининг қўлланилиши. Халқаро
шартномалар
363. Нотариус Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ чет эл
ҳуқуқи нормаларини қўллайди.
Нотариус Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари
талабларига мувофиқ тузилган ҳужжатларни қабул қилиб
олади, шунингдек агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномаларига зид келмаса, уларга бошқа давлатларнинг қонун
ҳужжатларида назарда тутилган шаклда тасдиқловчи устхатлар ёзади.
364. Чет эл фуқароси вафотидан кейин унинг Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида қолган мол-мулкини қўриқлаш ёки Ўзбекистон
Республикаси фуқароси вафот этганидан кейин чет эл фуқаросига
тегишли бўлган мол-мулкни қўриқлаш, шунингдек бундай мол-мулк
227
хусусида меросга бўлган ҳуқуқ ҳақида гувоҳномалар бериш билан
боғлиқ ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига
мувофиқ амалга оширилади.
365. Нотариус Ўзбекистон Республикаси билан халқаро
шартномалар, шу жумладан, мерос мулкини қўриқлаш тўғрисидаги
қоидаларни ўз ичига олган шартнома тузган чет эл давлатининг
фуқароси вафот этганлиги тўғрисида хабар олгандан кейин (вафот
этган шахснинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
бўлган тақдирда) Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро
шартномасига амал қилган ҳолда ана шу мерос мол-мулкни
қўриқлаш юзасидан зарур чораларни кўради. Нотариус мерос мол-
мулкнинг миқдори ва қийматини белгилайди, меросхўрлар доирасини
аниқлайди, васиятнома бор ёки йўқлигини текширади, вафот этган
фуқаро давлатининг дипломатик ёки консуллик ваколатхонасига бу
ҳақда зудлик билан хабар қилади.
366. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида
мулк тўғрисида иш юритиш вафот этган шахс фуқароси бўлган чет
эл давлати муассасаларининг вазифасига киритилган бўлса, мерос
қилиб қолдирилган кўчар мол-мулкни нотариуслар ана шу давлатнинг
дипломатик ёки консуллик ваколатхоналарининг талабларига мувофиқ
уларга топширишлари мумкин.
367. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига
мувофиқ чет эл давлати қонунида кўзда тутилган шакл бўйича
тузилган васиятнома васият қилувчи вафот этгандан кейин уни очиш
ва эълон қилиш учун давлат нотариал идорасига тақдим этилган
тақдирда нотариус васиятноманинг мазмунини эълон қилади,
васиятноманинг ҳолати ва мазмуни тўғрисида баённома тузади.
Баённомада васиятнома тузилган кун, тақдим этаётган шахснинг
фамилияси, исми, отасининг исми, унинг муҳрланган ёки очиқ ҳолда
тақдим этилганлиги, унда ўчирилган жойлар, тузатишлар ёки бошқа
камчиликлар бўлганлиги ёки йўқлиги кўрсатиб ўтилади. Баённома
нотариус ва васиятномани тақдим этган шахс томонидан имзоланади.
Ана шу шахслар томонидан васиятноманинг ҳар бир варағига имзо
қўйилади. Агар васиятнома нотариусда муҳрланган ҳолда сақланиб
келган бўлса, юқорида кўрсатилган барча ҳаракатларни нотариуснинг
бир ўзи бажаради.
368. Чет элда бошқа давлатлар ваколатли органларининг
мансабдор шахслари иштирокида тузилган ёки улардан келаётган
Do'stlaringiz bilan baham: |