Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
190
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 
30 мартда 2090-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 
64-мҳ-сон буйруғига илова
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни
амалга ошириш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
(кўчирма)
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат 
тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда), Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда бошқа қонун 
ҳужжатларига мувофиқ давлат нотариал идоралари нотариуслари 
(бундан кейинги ўринларда нотариуслар деб юритилади) томонидан 
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди. 
I-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 
(бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 23-моддасига 
мувофиқ нотариуслар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга 
оширади: 
битимларни тасдиқлайди;
васиятномаларни тасдиқлайди;
эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи 
тўғрисида гувоҳномалар беради;
мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни 
бекор қилади;
меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради;
мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;
ҳужжатлар 
нусхаларининг 
ва 
ҳужжатлардан 
олинган 
кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;
ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима 
қилинганлигини шаҳодатлайди;


191
ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;
кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома 
беради;
фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;
фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;
фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини 
тасдиқлайди;
ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа жисмоний 
ва юридик шахсларга топширади;
пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб 
олади;
ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олади;
пул тўлаш учун чекларни тақдим этади ва чеклар бўйича пул 
тўланмаганлигини тасдиқлайди;
ижро хатларини ёзади;
векселларнинг протестларини амалга оширади;
денгиз протестларини амалга оширади;
нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда 
реестрлардан кўчирмаларни беради.
Нотариуслар қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал 
ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3. Қонуннинг 5-моддасига асосан нотариус ўз фаолиятида мустақил 
бўлиб, бу фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг 
қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Нотариуснинг ва амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан 
хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб 
қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор 
қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин 
ҳам ошкор қилиши тақиқланади.
Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир 
бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли 
билан имзолай олмаганида битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг 
топшириғига кўра имзолаган фуқаро ҳужжатни таржима қилиб берган 
таржимон (сурдо таржимон) ва бошқалар ҳам ўзларига маълум бўлган 
ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар 
(ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғи 



Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish