ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
26
§ 1.4. Мерос очилган жой
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1117-моддасига
кўра мерос қолдирувчининг
охирги доимий яшаб турган жойи
мероснинг очилиш жойи ҳисобланади.
Агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум
бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг
асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса,
кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой деб
ҳисобланади.
Мерос очилган жойни тўғри аниқлаш муҳим юридик аҳамиятга эга
ҳисобланади, чунки:
–
меросни қабул қилиш ва ундан воз кечиш;
–
ворислик ҳуқуқини расмийлаштириш билан боғлиқ ҳаракатларни
амалга ошириш;
–
мерос мулкига нисбатан даъво талаблар билан мурожаат қилиш
мерос очилган жой билан бевосита боғлиқдир.
Мерос очилган жойни аниқлаш меросхўрлар учун жуда зарур
ҳисобланади.
Мерос қолдирувчининг охирги яшаш жойи мерос очилган жой
ҳисобланиши қонунда белгиланган бўлиб, буни аниқлашда қуйидаги
ҳолатларга эътибор бериш керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 21-моддасига
мувофиқ, фуқаронинг доимий ёки асосан яшаб турган жойи унинг
яшаш жойи ҳисобланади.
27
Фуқаронинг охирги яшаб турган жойи унинг доимий уй рўйхатида
турган жойи ҳақидаги маълумотга кўра аниқланади. Лекин ҳаётда
шундан ҳолатлар ҳам мавжудки, фуқаро маълум бир уйда доимий уй
рўйхатида туради, аммо бутун ҳаёти давомида бошқа аҳоли пунктида
яшайди. Бундай ҳолатда фуқаронинг ҳақиқатда яшаган жойи мерос
очилган жой деб ҳисобланади.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг (кичик ёшдаги
болаларнинг) ёки васийликда бўлган фуқароларнинг қонуний
вакиллари – ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки
васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган
фуқароларнинг яшаш жойи ҳисобланади.
Фуқаронинг доимий яшаш жойини аниқлаш имконияти бўлмаган
ҳолларда фуқаронинг кўчмас мулки жойлашган жой мерос очилган
жой ҳисобланади. Бу кўчмас мулкка фуқаронинг эгалик ҳуқуқини
белгиловчи ҳужжат асосида, масалан, уйга нисбатан эгалик ҳуқуқини
берувчи олди-сотди шартномаси ва жойлардаги уй-жойларни техник
рўйхатдан ўтказиш бюроларининг ушбу уй-жой давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотномаси; техника воситалари
жойлашган жой уларнинг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи
тегишли давлат автомобил назорати, трактор-тележка ва бошқа шу
каби транспорт воситаларини рўйхатга олиш органлари томонидан
берилган маълумотнома асосида аниқланади.
Бошқа кўчар мулклар (масалан, уй жиҳозлари, мебеллар,
китоб, тасвирий санъат асарлари) бўйича, улар жойлашган жойдан
Do'stlaringiz bilan baham: |