Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

фақат мерос қолдирувчига 
тегишли қисми мерос таркибига киради.
Мерос қолдирувчининг 
васияти ҳам, у қандай мазмунда бўлишидан қатъий назар, фақат 
мулкнинг мерос қолдирувчига тегишли қисмига нисбатан тадбиқ 
қилинади.
Шунга кўра қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида ёки 
васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома 
расмийлаштиришда мулкнинг айнан қандай қисми мерос қолдирувчига 
тегишли эканлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. 
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги «Деҳқон 
хўжалиги тўғрисида»ги қонунининг 9-моддасига асосан томорқа 
ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш 
ҳуқуқи, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига кўра, 
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи, яъни ердан фойдаланиш ҳуқуқи 
деҳқон, фермер хўжалигининг бошлиғи вафот этган тақдирда шу 


ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
18
хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви бўйича хўжалик аъзоларидан 
бирига мерос бўлиб ўтади.
Мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган 
ҳуқуқ ва мажбуриятлар:

юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва бошқа 
ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун 
ёки шартномада бошқа ҳол белгиланган бўлмаса;

ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;

алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқлар ва 
мажбуриятлар;


19

меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
асосида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;

мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий 
ҳуқуқлар мерос таркибига кирмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига 
кўра мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган ҳуқуқ 
ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.
Шунинг учун мерос қолдирувчининг фақат қонуний эгалигида 
бўлган мол-мулкнинг мерос таркибига киришига алоҳида эътибор 
бериш керак.
Масалан, мерос қолдирувчи томонидан ўзбошимчалик билан 
қурилган, мерос қолдирувчининг мулк ҳуқуқи эътироф этилмаган 
иморат мерос таркибига кирмайди ва мерос мулки сифатида 
бўлинмайди.
Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сонли қарори 
4-бандида мерос таркибига фақат мерос қолдирувчига қонуний 
асосларда тегишли бўлган мулк кириши туфайли ўзбошимчалик 
билан қурилган ёки тегишли тарзда расмийлаштирилмаган иморатлар 
мерос таркибига фақат марҳумнинг мазкур иморатларга нисбатан 
мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда эътироф этилган ҳолда киритилиши 
лозимлиги белгиланган.



Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish