Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press


§ 1.3. Мерос очилган вақт



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

§ 1.3. Мерос очилган вақт
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1116-моддасига 
кўра, мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган 
деб эълон қилиниши оқибатида очилади.


23
Мерос қолдирувчининг ўлган куни (зарурат бўлганда пайти ҳам), 
у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида 
бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш 
тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт 
деб ҳисобланади.
ФК нинг 36-моддасида фуқарони вафот этган деб эълон қилиш 
асослари қайд этилган бўлиб, агар фуқаронинг қаерда турганлиги 
ҳақида унинг яшаш жойида уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, 
башарти у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан 
ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда 
бедарак йўқолган бўлиб, унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида 
маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ 
суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин.
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш бундай фуқаронинг ҳуқуқ 
ва бурчлари борасида унинг ўлими олиб келиши мумкин бўлган 
оқибатларни вужудга келтиради. Шунинг учун ҳам суд томонидан 
фуқарони вафот этган деб топиш мерос очилишига асос бўлади.
Ўлим факти
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) 
органи томонидан, тегишли медицина муассасасининг фуқаронинг 
ўлганлиги ҳақидаги маълумоти асосида, бериладиган ўлим ҳақидаги 
гувоҳнома билан тасдиқланади.
Ўлим ҳақидаги гувоҳнома ФҲДЁ органи томонидан вафот этган 
фуқаронинг қариндошларига унинг (вафот этганнинг) паспорти ўрнига 
берилади.


ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
24
Мерос очилиш вақтини аниқлашда:

ўлим ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган кун;

суд қарорида кўрсатилган мерос қолдирувчи ўлган деб топилган 
кун;

фуқарони ўлган деб топиш ҳақидаги суднинг қарори қонуний 
кучга кирган кун;

ўлим хавфи мавжуд вазиятларда бедарак йўқолган фуқарони 
ўлган деб топиш ҳақидаги суднинг қарорида кўрсатилган кун ҳисобга 
олинади.
Бири иккинчисига ворис ҳисобланган ва бир кунда 
(куннинг турли 
вақтида)
вафот этганда мерос очилмайди, яъни ушбу фуқаролар бир-
бирига нисбатан ворис бўла олмайди. Аксинча, ҳар бирининг мероси 
алоҳида очилган ҳисобланиб, уларнинг ворислари алоҳида тартибда 
ворисликка чақириладилар.
Агар биридан кейин бошқаси мерос олишга ҳақли бўлган шахслар 
бир календарь сутка (йигирма тўрт соат) ичида вафот этган бўлсалар, 
улар бир вақтда вафот этган деб ҳисобланадилар, мерос уларнинг 
ҳар биридан кейин очилади ва улардан ҳар бирининг меросхўрлари 
ворисликка чақириладилар.
Мерос очилган вақтни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга, чунки 
ворислик ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларнинг 
бошланиши мерос очилган вақтнинг бошланиши билан боғлиқ. 
Демак, мерос очилган вақт юридик аҳамиятга эга ҳисобланади, 
чунки ушбу вақт билан қуйидаги ҳолатлар, яъни: мерос таркиби; 
меросга кириш ёки меросдан воз кечиш, кредиторлар томонидан 
эътироз бериш, мерос гувоҳномасини бериш учун белгиланган 
муддатларнинг бошланиши ва бошқа ҳолатлар аниқланади.


25



Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish