174
Олий тоифали товарлар
– даромаднинг ўзгариши билан талаб миқдори
тўғри боғлиқликда ўзгарадиган товарлар.
Паст тоифали товарлар
– даромаднинг ўзгариши билан талаб миқдори
тескари боғлиқликда ўзгарадиган товарлар.
Энгель қонуни
– истеъмолчи даромади
билан у томонидан сотиб
олиниши мумкин бўлган товарлар миқдори ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.
Таклиф
– маълум вақт оралиғидаги нархларнинг
муайян даражасида
ишлаб чиқарувчи ѐки сотувчилар томонидан
маълум турдаги товар ва
хизматларнинг бозорга чиқарилган миқдори.
Таклиф қонуни
– нархнинг ўзгариши билан таклиф этилаѐтган
товар
миқдорининг тўғри боғлиқликдаги ўзгариши.
Бозор мувозанати
– талаб миқдори билан таклиф миқдори ўртасидаги
нисбат бир-бирига тенг бўлган ҳолат.
Бозор нархи
– бозор мувозанати вужудга келган ҳолда шаклланган нарх.
Талабнинг нарх бўйича эгилувчанлиги кўрсаткичи
– талаб ҳажмига
таъсир қилувчи бошқа омиллар ўзгармай қолган
шароитда нархнинг бир
фоизга ўзгариши талабнинг неча фоизга ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич.
Do'stlaringiz bilan baham: