Босқичли полимерланиш
Босқичли (миграцион) полимерланиш деб мономер молекулаларининг бир-бири билан водород атоми ёки қандайдир атомлар гуруҳининг бир молекуладан иккинчи молекулага кўчиб ўтиши билан босқичма-босқич бирикиш жараёнига айтилади. Ўсаётган молекула ҳар бир бирикиш босқичидан сўнг тўлиқ барқарор бўлади. Баъзан полибирикиш деб ҳам аталувчи полимерланишнинг бу усули эркин радикал ёки ионли полимерланишдан занжирли полимерланишдаги оралиқ маҳсулотларнинг барқарорлиги билан фарқланади. Шу билан бир қаторда полимерланишнинг бу усули поликонденсатланиш жараёни билан қандайдир умумийликка эга, аммо ривожланиш жараёни қуйимолекуляр қўшимча маҳсулотлар ажралиб чиқиши билан содир бўлмайди. Шундай қилиб, босқичли полимерланиш поликонденсатланиш ва занжирли полимерланиш оралиғини эгаллайди.
Босқичли полимерланиш реакцияси умумий ҳолда занжирли полимерланиш реакцияси тенгламалари билан ифодаланади:
nA (A)n
яъни молекулалар сонининг камайиши ва полимер ўртача молекуляр массасининг ортиши таъсирлашувчи моддалар элементар таркиби сақланиши билан содир бўлади. Аммо босқичли полимерланиш механизми занжирли полимерланиш механизмидан фарқ қилади.
. . . . . . . . . .
бу ерда М1, М2, М3 ва ҳ.к. – мономер, димер, тример ва ҳ.к. молекулалари.
Масалан, олефинларнинг босқичли полимерланишида реакция қуйидагича содир бўлади:
ва ҳоказо.
Босқичли полимерланишга мисол сифатида стиролнинг сульфат кислота иштирокидаги реакцияни келтириш мумкин:
Олефинларнинг босқичли полимерланишидан юқори молекуляр полимерлар ҳосил бўлмайди. Бу реакция мономер молекуласида ҳаракатчан атомлар ёки атомлар гуруҳлари бўлгандагина катта тезликда бориб юқори молекуляр массали полимерлар ҳосил қилаолади. Юқори ҳаракатчанликка спирт ва аминогуруҳлардаги водород атомлари эга. Полиуретанларни диизоцианатлар ва икки атомли спиртлардан синтез қилинганда гидроксил гуруҳнинг водород атоми изоцианат молекуласидаги азот aтомига уретанли гуруҳлар ҳосил қилиб кўчади:
ва ҳ.к.
Молекуляр масса
|
31-расм. Гексаметилендиизоционат
ва 1,4-бутандиолнинг босқичли полимерланишида полиуретан
молекуляр массасининг ўсиши.
|
Миграцион полимерланиш юқо-ридаги реакциялар билан чегаралан-май, у умумий характерга эга, чунки ҳаракатчан водород акцепторлари ролини нафақат изоцианат гуруҳлар бажаради, балки баъзи гетероцик-лик бирикмалар (масалан, диэпок-сидларнинг аминлар, феноллар, спиртлар ва кислоталар билан
|
таъсири), иккиламчи ва учламчи боғлар (элементорганик бирикмалар гидридларининг ацетилен ёки винил гуруҳлар қолдиқлари тутган молекулаларга бирикиши) ва ҳ.к. ларнинг кислород ёки азот атомлари ҳам бажаради.
бу ерда Ме - Ge, Sn, Pb.
Do'stlaringiz bilan baham: |