ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ
XОЗИРГИ XОЛАТИ
Н.Р.Рахмонов, Б.С.Муратов
ТошДАУ
Маълумки, қишлоқ хўжалигининг ривожланишини янада жадаллаштириш учун амалга
оширилаётган иқтисодий ислоxотлар юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, аграр фан
ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилишни талаб қилади. Тошкент давлат аграр университетида
амалга оширилаётган фундаментал,
илмий-амалий, инновацион лойиҳалар ҳамда маблағ
билан
таъминланган барча илмий тадқтиқот ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирликларининг буйруқлари ва кўрсатмаларига биноан бажарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги № ПҚ-916 сонли “Инновацион
лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига биноан Республикамиз xукумати томонидан фан,
таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш, илмий-тадқиқот
ишларининг натижаларини халқ хўжалигига жорий қилишни тезлаштириш борасида тизимли
равишда катта ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, мунтазам равишда фан ва ишлаб чиқаришнинг
барча соҳалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион
ишлар учун танлов
асосида Давлат грантлари ажратилиб келинмоқда.
Тошкент давлат аграр университети республикамиз агросаноати мажмуи учун замонавий, илғор
аграр ва агроиқтисодий билимлар, техника ва технологияларни яратиш, уларни қишлоқ хўжалик
ишлаб чиқаришига кенг жорий қилиш бўйича кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи етакчи олий
ўқув юртлари бўлиши билан биргаликда, таълим, фан ва ишлаб чиқаришни
узвий равишда
интеграциялаштириш борасида йирик илмий тадқиқот маркази бўлиб ҳам ҳисобланади.
Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида алоxида
эътибор берилган бўлиб, унда талабаларга таълимни илм билан боғлаган xолда берилган
тақдирдагина рақобатбардош юкори малакали мутахассисларни тайёрлаш мумкинлиги таъкидланган.
Маълумки, қишлоқ хўжалигининг ривожланишини янада жадаллаштириш учун амалга оширилаётган
иқтисодий ислоxотлар юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, аграр фанлари ютуқларини ишлаб
чиқаришга жорий қилишни талаб қилади. Бу борада Тошкент давлат аграр университетининг
профессор-ўқитувчилари юқорида кўрсатилган фикрларга асосланган xолда, ўзларининг қишлоқ
хўжалиги таълими тизимини мукаммаллаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига
замонавий
технологияларини қўллаш, истиқболли илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш, фан-таълим
интеграциясини такомиллаштириш, аграр фани самарадорлигини ошириш мақсадида ўзларининг
илмий изланишларини олиб бормоқдалар.
Университетда йиллар мобайнида амалга оширилиб келаётган барча турдаги лойиҳаларнинг
мақсади қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини яратиш, янги агротехнологияларни ишлаб
чиқиш, қишлоқ хўжалик экинларини xашарот ва касалликлардан сақлаш, тупроқни эрозиядан сақлаш
ва унумдорлигини ошириш, қора молларни маxсулдор зотларини сақлаб қолиш,
уларни
кўпайтиришга, ипакчилик ва ўрмон хўжалиги иқтисодиёти йўналишлари бўйича самарали
тадқиқотлар ўтказиш ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишга бағишланган.
Университетда 2012 йилда 22 та, 2013 йилда 25 та фундаментал, илмий-амалий ва инновацион
лойиҳалар бажарилган бўлса, 2014 йилга келиб 23 та фундаментал, илмий-амалий ва инновацион
лойиҳалар бўйича тадқиқотлар бажарилмоқда. Бу лойиҳаларни умумий xажми 2012 йилда 638256,0
минг сўмни, 2013 йилда 827379,0 минг сўмни, 2014 йилда эса 843553,0 минг сўмни ташкил этган.
Шундан, 2012 йилда 15 таси илмий амалий, 2 таси фундаментал ва 5 таси инновацион лойиҳалардир.
2013 йилда эса 15 та илмий-амалий, 2 та фундаментал ва 8 та инновацион лойиҳаларда иш олиб
борилган бўлса, 2014 йилда эса 15 та илмий-амалий (2 таси ёш олимлар), 3 та фундаментал (1 таси ёш
олимлар) ва 4 та инновацион лойиҳалар бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Албатта бундай
илмий тадқиқот ишларни бажаришда профессор-ўқитувчилар ва ёш олимларнинг ўрни ва аҳамияти
каттадир. 2014 йилда лойиҳа бўйича университетимизда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчи
ҳамда ёш олимлар томонидан жами 22 та илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Илмий-тадқиқотларда, 2012 йилда жами 112 та профессор-ўқитувчилар, 2 та катта илмий ходим-
изланувчи, 7 та стажёр тадқиқотчи изланувчилар, 7 та иқтидорли талабалар, 2013 йилда жами 165 та
профессор-ўқитувчилар, 14 та катта илмий ходим-изланувчилар, 5 та магистр ва 10 та бакалавр
120
йўналишидаги талабалар иштирок этган бўлса, 2014 йилга келиб уларнинг сони янада ортиб
бормоқда. Илмий тадқиқотлар натижаларини истеъмолчилар эътиборига кенг кўламда етказиш ва
уларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни тезлаштириш мақсадида 2008 йилдан бошлаб ҳар йили
Ўзэкспомарказда инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг
Республика ярмаркаси
ўтказилмоқда. Ярмаркада тугалланган тадқиқотларнинг натижалари жорий қилишга тайёр
ишланмалар кўринишида ишлаб чиқариш корхоналарининг мутахассислари ва турли вилоятлардан
келган фермерлар xукмига xавола қилиниб, уларни амалиётга қўллаш бўйича шартномалар
тузилмоқда. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси xузуридаги Фан ва
технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2014 йил 31 мартдаги 206-Ф-
сонли илмий-тадқиқот, тажриба-конструктрлик ва технологик ишланмаларни яратиш ва республика
иқтисодиёти тармоқларида жорий этишни янада рағбатлантириш фармойишига мувофиқ, жорий
йилнинг 23-25 апрель кунлари Тошкент шаxрида ўтказилган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва
лойиҳалар VII Республика ярмаркаси”да Университетимиз профессор-ўқитувчилари томонидан 25
дан ортиқ ишланма (баннер, ишланма макети ва намунаси)лар билан юқори савияда қатнашилди. Шу
билан биргаликда, ушбу ярмаркада корхона ва ташкилотлар ҳамда хўжалик
юритувчи субъектлар
билан маблағи 780 млн.сўмлик 21 та шартнома имзоланди. Бундан ташқари, VII Республика
ярмаркасидаги фаол иштироки учун “Агроиқтисодиёт” факультетининг 1 та талабаси, “Зоотехния”
факультетининг 1 та талабаси, “Агрономия” факультетининг 1 та талабаси ҳамда “Қишлоқ
хўжалигини механизациялаштириш” факультетининг 2 та ассистенти, “Мева-сабзавот ва узумчилик”
факультетининг 1 нафар ассистенти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси xузуридаги Фан
ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг фаxрий ёрлиғи билан
тақдирланди.
Шундай қилиб, университетда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларини бажаришда кейинги
йилларда профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш олимларнинг xиссаси ошиб бориши уларнинг нафақат
университет, балки жамият тараққиётига қўшган улкан xиссалари деб эътироф этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: