Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   308
Bog'liq
1kitob

ТАДҚИҚОТ УСЛУБИЁТИ 
Шунга қарамай, республикамизда кичик бизнес субъектлари фаолиятида молиявий стратегияни 
ишлаб чиқиш ва уни такомиллаштириш йўллари, кичик корхоналар молиявий бошқарувида 
молиявий кўрсаткичларни аниқлашнинг янги усуллари, молиявий менежментни такомиллаштириш 
йўллари таклиф этилган. Шу жумладан кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг менежмент 
тизимидаги молиявий бошқарув фаолияти танланган. 
Тадқиқот олдига бу мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги илмий, услубий ва амалий 
вазифалар қўйилди: 
- кичик бизнес субъектлари фаолиятида молиявий менежментнинг янгича тамойилларини асослаб 
бериш; 
-кичик бизнес субъектлари фаолиятида зарарсизлик нуқтасини аниқлашнинг янгича усулини 
таклиф этиш; 
Тадқиқот жараёнида статистик гуруxлаш, тизимли ёндашув, таққослаш, қиёсий таҳлил ва 
иқтисодий-математик моделлаштириш усулларидан фойдаланилди. 
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ 
14
Каримов И.А. “Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш-тараққиётимизнинг 
муxим омилидир”. -Т.: Ўзбекистон, 2011 йил, -Б. 12 
15
Каримов И.А. “Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини 
оширишга хизмат қилади”. -Т.: Ўзбекистон, 2011 йил, -Б. 8 
117


Тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кичик бизнес субъект-ларининг барқарор ривожланиш 
тараққиёти бевосита молиявий муносабатларни такомиллашувига боғлиқдир. Турли мулк ва хўжалик 
юритиш шаклларидан кенг фойдаланишга ўтиш шартлари кичик бизнесни ривожланиши билан бир 
қаторда унинг молиявий муносабатларини ҳам бозор талаблари асосида ривожланишига замин 
яратади.
Xозирги кунда кичик корхоналар бошқарувида унинг янги тизимларини аҳамияти ортиб 
бормоқда. Бундай тизимлар ичида америкалик олимлар Р.Каплан ва Д.Нортон томонидан ишлаб 
чиқилган “Мувозанатлаштирилган кўрсаткичлар тизими” (Balanced Score Card - BSC) алоxида ўрин 
эгаллайди
16

BSC тизими корхонанинг стратегик бошқариш тизими сифатида унинг самарадорлигини 
ифодаловчи бир қатор кўрсаткичларини ўлчаш ва баҳолаш асосида ишлаб чиқилган. BSC тизимида 
ўтган операцияларнинг анъанавий молиявий параметрлари билан бирга келгусидаги молиявий 
фаолиятнинг янги баҳолаш таснифи алоқаси мужассамланган.
BSC узоқ муддатли молиявий мақсадлар қўйишни ифодалайдиган стратегия бўлиб, у ўзида 
аввалдан режалаштирилган иқтисодий натижага эришишнинг босқичларини ифодалайди. Шу 
сабабли ҳам кичик корхонанинг молиявий стратегиясини ишлаб чиқишда умумий стратегиянинг 
молиявий кўрсаткичларини ҳам ҳисобга олишга тўғри келади. Шу сабабли тадқиқотда BSC тизими 
орқали бюджетлаштириш тизимига ўтиш жараёнини қуйидаги тамойиллар асосида амалга ошириш 
таклиф этилди:
1. Кичик корхона фойдаси, маxсулот сотиш ва рентабеллигининг қўшимча ўсиш кўрсаткичлари 
BSC тизимидан молиявий бюджетга тўғри ўтказилиши керак.
2. Кичик корхона фаолиятида стратегик ташаббусларнинг бюджетини шакллантириш ва ушбу 
тадбирларнинг қийматини аниқлаш ҳамда харажатларини вақтлар бўйича тақсимлаш имконини 
ҳисоблаш муҳимдир.
3. Кичик корхоналарнинг ташкилий тузилмаси ва унда қўлланилаётган бюджетлаштириш 
тизимига кўра маxсулот сотишдан келган тушум ҳамда янги маxсулот ишлаб чиқаришга 
сарфланаётган харажатлар янги лойиҳа бюджетида ёки компаниянинг йиғма бюджетида акс 
эттирилиши мақсадга мувофиқ.
4. Маҳсулот сотиш билан боғлиқ бўлган мижозларга хизмат кўрсатиш, сотишни рағбатлантириш, 
реклама ва бошқа харажатлар тижорий ва бошқарув харажатлари бюджетига киритилиши лозим ва 
бошқалар. 
Кичик бизнес субъектлари молиявий бошқарувидаги энг асосий xолат сифатида маxсулот 
сотишдан тушган тушум ва у асосида корхонанинг зарарсизлик нуқтасини ўрганиш муҳим аҳамият 
касб этади. Зарарсизликнинг таҳлилидан мақсад – бошқарув учун муҳим бўлган маxсулотни 
сотишдан келиб тушган пул тушумлари барча харажатлар билан бир хил бўладиган фаолият 
даражасини (ёки ишлаб чиқариш xажмини) аниқлашдир. Шунинг учун ҳам кичик корхоналар 
молиявий таҳлилида умумий қабул қилинган усул қўлланилади ва у қуйидагича топилади: 
Зарарсизлик нуқтаси=Доимий харажатлар/ (баҳо-ўзгарувчан харажатлар), (1) 
Бу кўрсаткич инвесторларнинг корхона фаолиятига киритган бошланғич капитал маблағларининг 
қайтарилишини ҳисобга олмайди. Шу сабабли, зарарсизлик нуқтасини топиш учун қуйидагилар 
инобатга 
олиниши 
зарур: 
бошланғич 
киритилган 
капитал 
суммасининг 
қайтиши, 
рақобатбардошликни таъминловчи ўртача тармоқ даромадлилиги (минимал зарурий даромадлик), 
қўшимча даромадлилик. Таклиф этилаётган зарарсизлик нуқтасини топиш учун эса 
инвестицияларнинг xаётийлик даври (n), инвестиция қилишнинг муқобил вариантлари (i), амалиётда 
эса ўртача тармоқ рентабеллиги (k) қўлланилади, пулнинг жорий қиймати (PV), пулнинг келгусидаги 
қиймати (FV), даромадлиликнинг ички ставкаси (ARR) кўрсаткичлари инобатга олиниши зарур. 
Шунинг учун тадқиқотимизда мева-сабзавот маxсулотларини сақлаш бўйича хизмат кўрсатишга 
ихтисослаштирилган “Норика Азия” кичик корхонаси маълумотлар асосида зарарсизлик нуқтаси 
умумий қабул қилинган усул ёрдамида аниқланди. Бунда корхона бўйича ялпи фойда 80000,0 минг 
сўм, жами харажатлар 72230,0 минг сўм, шундан 32200,0 минг сўм (йиллик амортизация ажратмаси 
5000,0 минг сўм билан) доимий харажатларни, ўзгарувчан харажатлар (маxсулот таннархи) 40030,0 
минг сўмни ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш xажми (корхона қуввати) 1000 дона бирлик 
маxсулотни ташкил этади. Зарарсизлик нуқтаси 32200/(80000-40030)=811 бирлик маxсулотни ташкил 
16
Ольве Н.Г., Рой Ж., Ветер М. “Оценка эффективности деятельности компании. Практическое руководство по 
использованию сбалансированной системы показателей”. - М.: Вильямс, 2004. –С.37 
118


этади. Демак, йиллик 811 бирлик маxсулот ишлаб чиқариб сотилса, бу кўрсаткич корхонанинг 
зарарсизлик нуқтаси ҳисобланади. Аммо бу ҳисоблаш усули корхона фаолиятига сарфланган 
инвестицион маблағларнинг қайтарилишини эътиборга олмайди.
Энди корхона фаолияти зарарсизлик нуқтасини таклиф этилаётган янги усул бўйича аниқланади. 
Таклиф этилаётган зарарсизлик нуқтасини топиш қуйидаги кўринишга эга: [Темиров А.А. -Б 15] 
СПО=(1-Сс)*((Б-ЎХ*М)-ДХ)+А ,  (2) 
бу ерда СПО- соф пул оқими; Сс- фойда солиғи ставкаси; Б- баҳо, ЎХ- ўзгарувчан харажатлар; М
маxсулот миқдори; ДХ- доимий харажатлар; А-амортизация ажратмаси.
Зарарсизлик нуқтасини топишнинг мазкур усули кичик корхона фаолиятига киритилган 
инвестицион маблағларни ҳисобга олган xолда ва пулнинг даврий концепцияси ёрдамида топилади. 
Таҳлил этилаётган кичик корхонанинг йиллик соф пул оқими (прогноз бўйича) 13870,5 минг сўмни 
ташкил этишини ҳамда фойда солиғининг 10 фоиз эканлигини ҳисобга олган xолда, маълумотлар 
қуйидаги кўринишга эга бўлади: 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish