Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   308
Bog'liq
1kitob

Adabiyotlar 
1. Каримов И.А. “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоxотлар ва модернизация йўлини қатъият 
билан давом эттириш”. Т.”Халқ сўзи”, 19 январь 2013 й. 
2. Bеkmurodov A.Sh., Xakimov R., Safarov B., Zoxidov G. O’zbekiston iqtisodiyotni libеrallashtirish 
yillarida. 2-qism. qishloq xo’jaligida iqtisodiy islohotlar va fеrmеrlik harakati. T.: TDIU, 2005, 56 bеt. 
3. Беркинов Б.Б., Ташматов Р.Х. Ўзбекистонда фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 
инфратузилмаларни ривожлантириш йўналишлари.Ўқув қўлланма.Т.: ТДИУ,2007. –Б. 44. 
 
 
 
ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ ТАРИХИ ВА ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ 
Н.Рустамов, Х. Намозов, М. Маматмурадова, У. Фахриева, Д. Отақулова 
ТошДАУ 
Тупроқларнинг энг асосий хусусиятларидан бири— унинг унумдорлиги бўлиб, у тупроқ пайдо 
бўлиши жараёнида шаклланади. Ҳар кандай тупроқнинг унумдорликдаражаси, уни пайдо килувчи 
омиллар билан бевосита боглик. Демак, шундай экан бу кўрсаткич тупроқларнинг инсон фаолияти 
натижасида ўзгариши билан ҳам богликдир. Шундан куриниб турибдики, турли иқлим, рельеф, она 
жинс, ўсимлик коплами, гидрогеологик шароитларда пайдо бўлган тупроқлар турлича унумдорлик 
даражасига эга бўлади. Уларнинг унумдорлик даражасини киёсий баxолаш ва балл бонитетлари 
оркали ифодалаш мумкин. 
Бонитировка буўртача агротехника шароитида тупроқнинг ишлаб чикариш қобилияти ва 
сифатини қиёсий баҳолашдир. Бу — тупроқларнинг табиий ҳамда уларни маданийлаштиришда ва 
фойдаланишда юзага келган хосса ва хусусиятларини ҳисобга олган холда бажарилади. Шунингдек, 
бунда кишлок хужалик экинларидан юкори хосил олиш учун бажарилган агротехник, агробиологик, 
мелиоратив тадбирлар хам ҳисобга олинади. Тупроқ бонитировкаси жуда қадимий тарихга эга. Xатто 
тупроқшунослик фани пайдо бўлмасдан ҳам аввал, одамлар бир хил тупроқларда ўсимликлар яхши, 
бошка хилларида эса ёмон ўсганлиги ва кам xосил берганлигига эътибор берганлар. Антик даврда 
тупроқларни аъло, яхши, унумдор, камбағал, унумсиз каби категорияларга ажратишган. Мисрда 
бизнинг эрамиздан олдинги 330 — 305 йилларда тупроқларнинг сифати аник белгиланган. 
285


Ер кадастрини юритиш, тупроқларни бонитировкалаш ишлари Византия кишлоқ хўлсалиги 
энциклопедиясида хам келтирилган. Бундай ишлар узок ўтмишда Италия, Франция, Пруссия, 
Саксония каби бир катор мамлакатларда хам олиб борилганлиги xакида маълумотлар мавжуд. 
Россияда ер баxолаш ишлари, асосан XIXасрнинг охирларига келиб бошланди. В.В.Докучаев 
(1964) тупроқларни баҳолашнинг табиий - тарихий услубини яратди ва у мазкур услуб билан 
Нижегород губерниясининг тупроқларини баҳолаб берди. 
Тупроқ баxолаш ишлари хозирги даврда деярли хамма ривожланган мамлакатларда олиб 
борилмокда: Америка Қўшма Штатлари, Англия Руминиява бошкалар шулар жумласидандир. Чунки 
экин майдонларининг сифати, уларнинг киёсий баxоси давлат ер кадастрининг асосини ташкил 
этади. Лекин, ерларнинг сифатини баҳолашга ёндошиш мазкур мамлакатларнинг табиий —
иктисодий ривожланиши, ер бойликлари заxираси, жамият тузилиши билан боклик xолда хар хилдир. 
Масалан, Америка Қўшма Штатларида тупроқнинг умумий баxосини аниклашда куйидаги омиллар 
хисобга олинади: 
а) тупроқ профилининг тузилиши, 
б) тупроқнинг механик таркиби, 
в) шўрланиш даражаси, ишқорийлиги ванордонлиги, 
г) емирилишдаражаси, 
д) рельефива шукабилар. 
Шу биланбирга, тупроқбонитировкасихарбиркишлоқ хўжалик ўсимликлари учун алоxида 
ўтказилади. Собик Иттифоқ даврида, айникса 60 — йилларгача тупроқ бонитировкаси деярли 
ривожланмади, чуқур тадкикотлар, изланишлар олиб борилмаган. Бунинг асосий сабаби «Ер 
давлатники ва шахсий мулкчилик йўқ» — деган фикр эди. Бундай фикрнинг нотўғрилиги исбот 
талабқилмайди. Чунки бонитировка— энг аввало, тупроқларнинг сифатини белгилаб, тупроқ 
унумдорлигини чегараловчи омилларни аниқлаш ва салбий xолларнинг олдини олиш мақсадида 
ўтказилади. 
Регионал услубий қўлланмаларнинг купчилигида тупроқни баxолаш, уларнинг хоссаларига 
асосланган. Булар каторига Ўзбекистон, Тожикистон, Белоруссия, Озарбайжон, Молдавия ва шу каби 
Республикаларда яратилган баҳолаш мезони сифатида гумусли қатламнинг қалинлиги, гумус, азот 
миқдрри, тупроқнинг асосий хоссалари ҳамда қишлоқ хўжалик экинларининг xосилдорлиги каби 
кўрсаткичлар қабул қилинган. 
Ноқоратупроқ минтақасида баxолаш мезони сифатида тупроқнинг гумус миқдори, механик 
таркиби, сингдириш комплексининг асослари билан тўйинганлик даражаси ва мухит реакцияси қабул 
қилинган. Тупроқларни баҳолашнинг асосий мезонлари сифатида гумус, азот, фосфор захираси, 
сингдирилган катионлар йиғиндиси қабул қилинади ва улар қишлок хўжалик экинлари xосилдорлиги 
билан қатъий боғлиқликда эканлиги кўринади. Юқорида таҳлил этилган услубий қўлланмалар, 
асосан суғорилмайдиган тупроқлар учун ишлаб чиқилган. Шунинг учун ҳам, тупроқларнинг сифат 
баxосини аниқлашда қўлланилган мезонлар —гумус, азот, фосфор миодорлари, сингдирилган 
катионлар йигиндиси қишлоқ хўжалик экинлари xосили билан бевосита боғлиқ бўлади. Лекин, 
сугориладиган тупроқларда бу ҳам бошқача намоён бўлади. Айниқса, деxқончилик
интенсификацияси юқори бўлган жойларда, қишлоқ хўжалик экинларидан олинадиган xосил 
интенсификация даражаси билан боғлик бўлади. Шунинг учун хам тупроқ унумдорлигини фақатгина 
xосил билан коррелятив хусусиятлар орқали баxолаш тамойил жиxатдан уни ўсимлик xосили билан 
баҳолашдан кам фарқланади. Интенсив деxқончилик тизимида етиштириладиган xосил 
қўлланилаётган минерал ва органик ўтитлар, гербицидлар, шунингдек, олиб борилаётган агротехник, 
агромелиоратив тадбирлар мажмуасининг самараси билан боглиқдир ёки бошқача қилиб айтганда, 
тупроқ унумдорлигига қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг xосили орқали ёндошиш сифат 
жиxатидан бир хил тупроқлардан хар хил миқдорда хосил олишнинг xақиқий сабабларини очиб бера 
олмайди. Интенсификация даражаси кучайиши билан, тупроқнинг xосил билан коррелятив боғлик 
бўлган олдинги хусусиятлари сезиларли ўзгармаслиги мумкин ёки ўзгарса хам янги шароитда унинг 
xосил билан коррелятив боғлиқлиги кузатилмаслиги мумкин. Умуман олганда, хосил билан тупроқ 
хоссалари ўртасидаги боғликлик тўғри чизикли тавсифга эга эмас. 
Ўзбекистон Республикасининг суғориладиган тупроқларини бонитировкалаш бўйича биринчи 
регионал услубий кўлланма 1969 йилда чоп этилган бўлиб, у айрим ўзгартиришлар ва қўшимчалар 
билан 1989 йилда кайта ишлаб чиқилган. Бу услубий қўлланма Республикамизда тутгроқ 
унумдорлигига бўлган талабини хисобга олган холда яратилган. 
286


Баҳолашда тупроқнинг асосий хосса ва хусусиятлари табиий шароити, генетик келиб чикиши, 
сугорилиш даврининг давомийлиги, маданийлашганлиги даражаси, иссиклик ресурслар билан 
таъминланганлиги, механик таркиби, тупроқ пайдо қилувчи жинснинг генезиси, тупроқ — грунт 
катламининг дренлашганлик даражаси, шўрланиши, емирилиш даражаси хисобга олинган. Баxолаш 
ёпиқ 100 баллик шкала бўйича ўтказилади. Энг яхши хусусиятли, юкори унумдорликка эга бўлган 
тупроқлар 100 балл билан баxоланади. 
Мазкур услубий қўлланмада, бевосита тупроқларнинг хосса ва хусусиятлари билан биргаликда 
иклим кўрсаткичларига аьлоxида ўрин берилган. Асосий экин— гўза, иссиқсевар ўсимлик бўлгани 
учун 10° С дан юкори бўлган йиллик ҳарорат йиғиндиси мухим ахамият касб этади. Вегетация 
даврида 2450° С лик харорат — ғўза ўсимлиги яхши ривожланиши учун кулай шароит деб кабул 
килинган. Бу самарали ҳароратнинг энг қуйи нуқтаси бўлиб, унда турли муддатларда пишиб 
етиладиган руза навларининг барча гурухларини парвариш килиш мумкин. Турли иклим шароитида 
олиб борилаётган деxқончиликда иқлимни баxолаш қайси регионларда рўзанинг қандай навларини 
жойлаштириш, ёки кандай кишлок хўжалик экинларини тавсия этиш, шунингдек, такрорий 
экинларни жойлаштириш мумкинлигини кўрсатиб бериш учун хизмат қилади. Бизнинг 
республикамизда суторилалдган тупроқларни бонитировкалашда ерларнинг шўрланганлик 
даражасини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Тахлил килинаётган услубий қўлланмада кучли 
шурланган тупроқлар учун пасайтирувчи коэффициент 0,7 деб белгиланган. Бизнинг олиб борган 
тадкикотларимиз шуни курсатадики, бу коэффициент кучли шурланган тупроқлар учун Нукус 
тумани шароитида 0,3 — 0,4 атрофидадир. Тупроқшунослик ва агрокимё институтида 1989 йилда 
Ўзбекистон Республикаси хўжаликларининг сугориладиган ерларини уларнинг агроэкологик 
шароитини комплекс тахлили бўйича услубий кўлланма яратилди. Мазкур услубий қўлланмада 
пасайтирувчи коэффициентлар математик йўл билан хисоблаб чикилган. Лекин, унда тупроқларнинг 
генетик карамлиги катта эътибор берилган, 
«Тупроқ унумдорлигини баxолашда, унинг кайси хосса ва хусусиятларига таяниш керак, 
агроэкологик, иклим шароитларини ҳисобга олиш керакми», деган саволлар хозиргача жавобсиз 
қолмокда. Шунинг учун ҳам тупроқларни баxолашда ягона услубий қўлланма йўк. Бу табиий хол. 
Чунки ҳар хил кишлок хўжалиги экини, юкорида таъкидланганидек, тупроқ унумдорлигига алохида 
талаб қўяди. Шунингдек, хар хил иклим, агроэкологик шароитда тупроқ унумдорлиги турлича 
шаклланади. Кейинги йилларда тупроқларни баxолаш бўйича йиғилган маълумотлар, 
ҳамда 
тадкикотларимиз 
натижасида 
унга 
бир 
катор 
ўзгартиришлар 
киритишни 
лозим 
топдик. 
Бу 
энг 
аввало, 
тупроқларни 
бонитировкалашнинг базовий шкаласи, суғориладиган тупроқларнинг шўрланиш даражаси, зичлиги 
ва гумус микдори билан боғлиқдир. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish