СОҒЛОМ АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШ МИЛЛАТИМИЗ КЕЛАЖАГИ.
З.Т.Умарова, Д.И.Рахимова
ТошДАУ
Таълим соҳасидаги ислохатлар ёш
авлоднинг билимли, мустақил ва эркин фикр юритадиган,
онгли интизомли бўлган шахс бўлиб шаклланишини назарда тутади. Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов «Ўқувчи ва ўқитувчи муносабатларидаги мажбурий итоаткорлик ўрнини
онгли интизом эгаллаши жуда қийин кечаяпти. Ўқитувчининг бош вазифаси талабаларда мустақил
фикр юритиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатлигини кўпинча яхши тушунамиз, лекин афсус
амалда, тажрибамизда кўлламаймиз». Талаба эркин фикрлашни ўрганмаса, берилган таълим самараси
паст бўлиши муқаррар. Албатта билим керак. Аммо билим ўз йўлига, мустақил фикрлаш ҳам катта
бойликдир – деб алоxида таъкидлаган эди. Таълим ислоxатларининг асл моxиятини тушунтирар экан.
Ёш авлодни ақлий ривожланишида таълим тарбия муассасалари, оила ва жамоатчилик мухим омил
бўлиб ҳисобланади.
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган таълим- тарбиявий
ишлар, ақлий ривожланиш асосан болани бош мияси билан боғлик бўлган жараён бўлиб,
унинг
ривожи билан боғлик. Бош миянинг она организмида яхши ривожланиб, тўла тўкис фаолиятли
бўлиши билан бир қаторда, унинг туғилгандан сўнг ташки мухит билан ўртача муносабатда бўлиб,
аста секин касалланмасдан ўсиб
ривожланиб бориши, албатта, ақлни турли томонлама
ривожланишига олиб келади.
Инсоннинг турмушдаги ўрни, қадр қиммати, ташқи мухит билан
муносабати бош мия фаолияти
бўлмиш ақл, зеxн, фаxм- фаросатга боғлиқ бўлиб, киши атрофида бўлаётган бутун ўзгаришларга ва
олинаётган ахборотларга қараб тезда тўғри хулоса чиқаришни таъминлайдиган бирдан бир нарса
зеxндир! Фаросат эса атроф мухитда бўлаётган воқеани англаш, ҳар бир кўрсатилган ишни
режадагидек қилиб бажариш каби ижобий фаолиятдир. Юқоридаги зикр қилинган қобилиятларнинг
ҳаммаси ўз фаолиятида бир бири билан чамбарчас боғлиқ бўлгани билан ҳаммаси камдан кам тўлиқ
xолда ишлатилиши мумкин. Агар бу қобилиятларнинг ҳаммаси бир xилда шаклланса бундай ёшлар
туғма ақилли, зеxнли фаросатли инсон дейилади. Бу қобилиятларнинг
ривожланиши учун оила
аъзолари, тарбиячилари ва педагоглар кўплаб педогогик усуллардан фойдаланиб меҳнат қилишлари
ва таълим тарбияни, қонун қоидаларини болаларга сингдириб боришлари лозим.
Ёш авлодни ақлли бўлишида ота – онанинг атроф муҳитда яшовчи одамларнинг илм доирасида
мухим роль ўйнайди. Xозирги вақтда ўсувчи организмнинг қабул қилинаётган информацияларни
шунчалик кўпки, бола қайси бирини олишини бирлаштирувчи жараёнларга ёш авлодни ёшлигида
кўниктириб, шунча мос равишда ақлий ва жисмоний муассасаларда ва оилада бу муҳит жараёнлар
устида етарлича бош қотирилмайди. Агар таълим – тарбия муассасаларида ва оилада юқорида зикр
қилинган жараёнлар xақида кўпроқ суҳбатлар уюштирилса, баркамол
авлод шаклланишига мухим
замин яратилади.
Соғлом авлодни тарбиялаш – буюк давлат пойдеворини, фаровон хаёт асосини қуриш демакдир.
Соғлом авлодни тарбиялаш икки жиҳатдан ёш авлодни жисмоний соғлом этиб тарбиялаш ва уларни
маънавий баркамол бўлиши лозим. Бу оддий хол, аммо у жамиятимиз ривожи – келажакни
таъминловчи омилдир. Ҳар бир мамлакат аҳолиси учун табиатнинг тозалиги зарур бўлса, субъектив
омил – соғлом
турмуш тарзи, тиббий онгнинг шаклланганлиги ва ёшларни хаётга тайёрлаб
боришнинг такомиллашганлигини асосий аҳамиятга эга бўлади.
Фан - техника тарақиёти даврида ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг
ривожланиб бориши талайгина омилларга боғлик. Бироқ инсон xётини, ижтимоий фаолиятининг
барча соҳаларидаги муносабат тизмини ижтимоий фалсафий ва илмий жиҳатдан
янгича идрок
этилишини ва инсон саломатлигини иқтисодий, ижтимоий, маънавий қадриятлар сифатида қарашни
тақозо этади.Бу болаларни башорат қилиш, соғлом авлодни вояга етказишни режалаштириш
мураккаб муаммо бўлиб қолаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: