2. М.Маннопова, И.Эгамов, Ясмиқ, “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали, 2003 й., №4.
3. Қ.Мирзажонов, Экинларни ўғитлар билан озиқлантириш, “Агро илм” журнали, 2013 й.,
№3(27).
4. //http://ru.wikisource.org/wiki, 2004 - «Чечевица,всельскомхозяйстве».
5. //http.urozhana-gryadkanarod.ru,2011- «Чечевица:
технология выращивания, вредители и
сорта».
ЧИГИРТКАЛАРНИНГ ЗАРАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН
ПЕСТИЦИДЛАР
И. Хайдаров, Б.Носиров, Ш.Махмудова, З.Тиллаходжаева
ТошДАУ
Чигирткалар қадим қадимдан инсоният учун энг катта офат келтирувчи зараркунандалардан бири
ҳисобланган. Қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирадиган жуда кўп турдаги xашаротлар орасида
чигирткалар жуда хавфли зараркунанда ҳисобланади.
Ўзбекистонда чигирткасимонларининг 250 дан ортиқ тури мавжуд. Уларга қарши ўз вақтида
курашилмаса, қишлоқ хўжалик экинлари ва яйлов ўсимликларига жиддий зарар етказиши мумкин.
Улардан айниқса марокаш ҳамда тўқай чигирткалари галла, ғуза ва бошка қишлоқ экинларининг
жиддий зараркунандалари ҳисобланади [4]. Ш.Т.Ходжаев [13] китоблари
буйча чигиткалар, асосий
марокаш чигиртка, энг кўп хавф солувчи зараркунанда бўлиб, қанот хосил қилгандан сўнг минтлаб,
айрим йилларла миллионлаб галалари (тўдалари) пахтазорларга учиб ўтиб, ўсимликни поясидан
қирқиб озиқланади. Aйрим ҳаммахўр (марокаш, тўқай чигирткалари) xашаротлар катта миқдорда
кўпайиб экинларни қаттиқ шикастлайди ёки батамом нобуд қилади. Мисол, марокаш чигирткаси
Республикамизнинг Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва
Тошкснт вилоятинииг шимоли-
ғарбида жойлашган ярим чўл ва тог багридаги яйловларида кенг тарқалган, эрта баxордан ёз ойининг
ўрталаригача чорва моллари озуқаси бўлмиш яйлов ўсимликларига катта зарар келтиради. Айрим
йилларда қанот xосил қилган чигиртка тўдалари қишлоқ хўжалик экинларига, хусусан ғўзага катта
талафот келтиради. Масалан 1983 - 1984 йиллари Республикамиз бўйича марокаш чигиркаси қарийб
бир миллион гектар майдонда тарқалган ва шу жумладан бир нечта минг гектардаги ғўза кўчатларига
ҳам қирон келтирган эди. Биргина Қашқадарё вилоятида қанот xосил қилган
марокаш
чигирткасининг беҳисоб тўдалари 20 минг гектар майдондаги гўза далаларига учиб ўтланлиги
кузатилган [3]. Ф.Гаппаров [3] маълумотлар бўйича, табиатда бир дона чигиртка танасининг катта
кичиклигига қараб бир кунда 90 мг дан 280 мг гача ўсимлик массаси билан озиқланади.
Тўғриқанотлилар, айниқса чигирткалар тарқалган xудудларда ўсимликларнинг 30% ини, ёппасига
кўпайган пайтлари эса батомам еб яксон қилади. 2003 - 2005 йилларда зарарли чигирткаларга қарши
дунёнинг 22 мамлакатида 13 млн. гектар майдонда кимёвий кураш олиб борилган. [14]. 1983 йил
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида марокаш чигирткаси 2000 гектардаги пахта кўчати, 600
гектардаги ғалла экинларини яксон қилиш натижасида кўрилган зарар 12 млн АҚШ долларини
ташкил этди [5]. Xозирги вақтда, Ўзбекистонда ва бошқа давлатларда чигирткаларга қарши курашда
асосан кимёвий йўл билан олиб борилади [8], жумладан 2005 - 2010 йилларда марокаш чигирткасига
қарши пестицидлар қўлланилган майдон 3,0 млн. га ни ташкил қилди [10].
Ш. Худанов [12] ва Ф.А.Ғоппоровларнинг [5] кўрсатиши бўйича, Орол денгизи соxилларида 41 та
чигиртка турлари аниқланган. Улардан энг асосийлари: тўда xосил қилувчи италия чигирткаси
(
Calliptamus italicus L.), ҳамда осиё чигирткаси (
Locusta migratoria migratoria L.). Бундан ташқари:
C.barbarus cephatates, Thrinchus turcmenus, Tetrix tartara, Heteractis adspersus ва бошқаларнинг
аҳамияти катта-дир. Тошкент, Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятларига қарашли адир ва тоғолди
ерларда чигирткаларнинг 38 та тури аниқланган. Булар ичида эса асосан
марокаш чигирткасининг
(
Dociostaurus maroccanus Thunb.) аҳамияти катта бўлиб, у популяциянинг 75-87% ни ташкил қилган.
Сурхандарёнинг тоғлик туманларида жойлашган чигирткаларни 1981-нчи йилдан кейин
ривожланиши ва умумий зарарланган майдонларни 105 минг гектардан (1982 йил) 15 минггача (1990
й.) кўпайиб-камайиб туради; мутаносиб равишда зараркунанданинг зичлиги ҳам ўзгаради.
Зараркунанданинг 82-88%-ни марокаш чигирткаси ташкил қилган [10].
Чигиртка асосан кўзачага қўйилган тухум шаклида қишлаб чиқади. Баxорда (март-апрел)
тухумлардан личинкалар чиқади. Личинкалари катта чигирткага ўхшайдию лекин кичик, қанотсиз
ва бошқача рангда бўлади. Ўз xаёти давомида тўрт марта туллайди ва етук чигирткага айланади.
Чигирткаларнинг ёшини аниқлашнинг аҳамияти муҳимдир. Чунки шунга қараб уларга қарши кураш
345
ўтказиш муддатлари белгиланади. Ривожланиши ва бошланғич қанотларининг шаклига қараб
личинкаларнинг ёшини аниқлаш мумкин. Кичик чигиртканинг ёши ошган сари танаси катталашади,
кейинги оёқларининг сонлари чўзилади, буртларининг бўғимлар сони, қанотчаларининг катталиги ва
жойланиши ўзгаради. Чигиртканинг личинкалик даври 25-45 кун давом этади. Қанот чиқаргач
чигирткалар урчийди ва 10-15 кундан кейин кейин тухум қўйишга киришади. Тухум қўйиш бир-икки
ойга чўзилади [13].
Ўзбекистонда зарарли чигирткаларга қарши
курашда таъсири тез, сарф-меъёри кам бўлгаи
пиретроид препаратларидан зарарли чигиргкаларга қарши фойдаланиш 1982 йилдан сумицидин
препаратини ишлатишдан бошланган. Республикамизда марокаш, италия ва осиё чигиргкаларининг
кимёвий препаратларга чидамлилиги ўрганилган, уларга карши қатор
замонавий препаратлар
синовдан ўтказилган, улардан самарали бўлганлари амалиётда қўллашга тавсия этилган [3].
Россиянинг Ростов вилоятида 1997 йилда зарарли чигирткаларга қарши пиретроид ғуруxига
мансуб препаратлардан фойдаланилганда биологик самарадорлиги 92-98% [2] ; Калмик ўлкасида
2000 йилда децис, 2,5% эм.к. - 0,4-0,5 л/га, суми-альфа, 5% эм.к. - 0,25 л/га препаратлари италия
чигирткасига қарши 85-98% биологик самарадорликка [6]; Россия
давлатида фьюри, 10% с.э.к. (0.1
л/га) сарфида италия чигирткасига карши 90-100% самарадорлик курсатган [7]. Козогистон
Республикасида эса 1998 йилда италия чигирткасига карши каратэ, 5% эм.к.- 0,1-0,4 л/га препарати
24 соатдан кейин 100% самарадорликка эга бўлди [1].
М.В. Столяров илмий маълумотида бензоилмочевина гуруxидагн димилинни кўллаш тавсия
этилган бўлиб [9], 25 давлатда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам, ушбу препарат зарарли
чигирткаларга карши токсик таъсири 30-35 кун давомида сақланиши тўсик (барьер) усулида қўллаш
учун ижобий натижа кўрсатди [5, 11]. Димилин ОФ-6, 6% препаратнни 0,15-0,5 л/га сарф-меъёрида
гўда xосил қилмайдиган чнгирткаларга, 0,5-0.75 л/га сарф-меъёрларида тўда бўлиб
яшовчи
чигирткаларга кўлланилганда биологик самарадорлиги юкори бўлиб, унинг токсик таъсири 45
кунгача кузатилган. В.И. Долженко ва б., маълумотларида [8] зарарли чигирткалар ёппасига
кўпайганда препаратларни токсик таъсирчанлиги турлича пиретроидларии 3-5, фосфоорганик (ФОБ)
ва неоникотиноидларни 5-10, фенилпиразол ва бензоилмочевина гуруxидаги препаратларни 30
кунгача давом этиши ўрганилган.
Do'stlaringiz bilan baham: