43
6-МАЪРУЗА
МАВЗУ.
Таълим ва тарбия ишлари гигиенаси
Режа:
1. Ўқувчи ва талабаларнинг ишчанлик қобилияти.
2. Мактаб ёши ҳақида тушунча.
3.Ўқув йили гигиенаси.
4. Дарс ва дарс жадвалларига қўйиладиган гигиеник талаблар.
5. Мактаб ёшидаги болаларнинг кун тартиби.
Таянч сўзлар: таълим, тарбия, гигиена, ишчанлик қобилияти, ўқув юклама,
дарс, кун тартиби, мактаб ёши, фанлар, машғулотлар.
Умумий ўрта таълим мактабларида жорий қилинган иш дастурига асосан
ўқув жараёнининг давомийлиги кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар учун қисқароқ,
ўрта, катта мактаб ёшидаги ўқувчилар ва лицей талабалари учун эса давомлироқ
бўлади. Ўқув йили давомида ўқувчиларнинг иш қобилиятининг сақланиб
туришида қишки, баҳорги, ёзги таътил кунларида болаларнинг яхши дам
олишлари муҳим ахамиятга эга. Ўқув машғулотларини таътиллар билан
алмашлаб туриш режадаги ўқув материалининг бир меъйорда тақсимланиши
билан ўқувчилар толиқишининг олди олинади, меҳнатдан сўнг соғлиғи ва иш
қобилиятининг қайта тикланишига имконият яратилади.
Маълумки, ақлий қобилият диққат - эътибор, хотира кўринишлари ёздан
кейин, яъни куз ойларида айнан аҳоли дастурхони мева ва сабзавотлар билан
тўлган ойларида, октябрдан то январгача анча юқори бўлади. Болалар
рационидаги мева ва сабзавотларнинг камайиши туфайли январ - март ойларига
келиб булар аста - секин пасайиб, май ва ёз ойларида кескин камайиб кетади.
Узоқ давом этадиган ва оғир кечадиган учинчи чоракда ўқувчиларнинг иш
қобилияти ва фанларини ўзлаштириш даражаси пасайиб кетади.
К.М.Вайнруб
(1979)
томонидан
ўтказилган
текширишларнинг
натижаларига кўра, ўқувчиларнинг биринчи, иккинчи ва учинчи ўқув чораклари
орасидаги таътиллар, уларнинг иш қобилиятларини аслига келтирадиган бўлса,
учинчи чорак билан тўртинчи чорак ўртасидаги таътилларнинг сўнгги чоракда
ўқиш учун зарур бўладиган яхши дамни таъминлаб бера олмас экан. Ўқиш
бошланишидан бир неча кун аввал, мактабдаги ўқув тартиби билан таништириш
мақсадида ўқитувчилар, ота - оналар ва ўқувчилар билан учрашувлар ташкил
қиладилар. Синф раҳбари ҳар бир ўқувчининг бўйини, кўриш ва эштиш
қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтирадиган партасини белгилайди.
Болаларнинг қайси сменада ўқиши уларнинг ақлий фаолиятига таъсир
кўрсатади. Иккинчи сменада ўқийдиган ўқувчилар мактабга анча толиқиб
келадилар, шу сабабли уларнинг ўқиш кунини ташкил қилиш муҳим аҳамиятга
эгаа. Биринчи ва битирувчи синфлар албатта, биринчи сменада ўқишлари керак.
Бир сменали мактабларда ўқишни соат 8.30 ёки 9.00 дан, икки сменали
44
мактабларда эса 8.00 да бошлаш зарур. Умумий ўрта таълим мактабларининг
ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги ўқув юкланмаси қуйидагилардан иборат:
1-2-3 - синфларда бир ҳафталик юклама - 24 соат;
4- синфда 27 соат;
5-6-7- синфларда 32 соат 4;
8- синфларда 34 соат;
9 - синфларда, колледж ва лицейларда 36 соат бўлиши керак.
Факультатив машғулотлар юқори синфларда 4 соат бўлиши қайд этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |