Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Урбанизация (шаҳарланиш) туфайли ҳам, яъни шаҳар аҳолисининг кўпайиши
на ушбу шароитда ахборот алмашинуви тезлашганлиги боис болаларнинг 
жисмоний ва, айниқса, ақлий ривожи тезлашади. Кейинги йилларда ижтимоий ва 
ижтимоий-гигиеник шароитнинг яхшиланиши касалликларнинг камайишига, 
соғлом ҳаёт тарзини ташкил қилишга имконият яратиб, ўз ўрнида акселерацияга 
олиб келиши мумкин. Баъзи бир адабиётларда келтирилган маълумотларга 
қараганда космик нурларнинг таъсирида тегишли мугациялар пайдо бўлиб, улар 
ҳам акселерацияга сабаб бўлиши мумкин. 
Акселерациянинг ўзига яраша негатив тарафлари ҳам мавжуд. Масалан, 
охирги 50 йил ичида янги туғилган чақалоқлар вазнининг 1-1,5 кг га кўпайиши ўз 
навбатида болаларда семиришга мойилликни кучайтирмоқда. Семизлик эса 
кўпчилик касалликларга, кўпинча юрак-қон томирлар касалликлари- гипертония, 
атеросклероз, юракнинг ишемик касаллиги ва бошқаларга олиб келиши мумкин. 
Одам умрининг даврларга бўлиниши 
Юқорида айтиб ўтканимиздек, онтогенез пренатал ва постнатал 
даврларни ўз ичига олади. Пренатал даврда тухум ҳужайраси уруғланади, сўнг 
ҳужайра бўлинади, кўпаяди, тўқималар ҳосил бўлади, тўқималардан аъзолар 
шаклланади ва, ниҳоят, аъзолардан тизимлар ҳосил бўлиб, бутун бир организм 
яратилади. Бу даврда баъзи тизимлар тузилиш ва функцияси жихатидан яхши 
ривожланган бўлса (юрак-қон томирлари, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш, 
айириш), бошқаларининг ривожи постнатал даврга тўғри келади (терморегуляция 
механизмлари, жинсий тизим ва бошқалар). Постнатал даврда эса организм 
туғилади, ўсади, ривожланмаган аъзо ва тизимлар ривожланишп якунланади
организм қарийди, сўнг ўлади. 
Пренатал давр. Организмнинг индивидуал ўсиши ва ривожланиши тухум 
ҳужайрасининг уруғланишидан бошланади. Уруғланган тухум ҳужайра 
бластомерларга бўлинади ва бу жараён 5-6 кун давом этади. Бластомерлар бир 
ҳафталик бўлгандан бошлаб бачадоннинг шиллиқ каватида ривожланади. 
Кейинги икки ҳафтада гаструляция жараёни бўлади ва аъзолар шакллана 
бошлайди. Гаструляция давомида эмбрионнинг икки қавати экто - ва 
эндодермалар ҳосил булади. Кейинчалик улар орасида учинчи қават - мезодерма 
пайдо бўлади. Эндодермадан овқат ҳазм бўлишида иштирок этувчи безлар
ошқозон ва ичаклар шиллиқ қаватлари, ички секреция безлар, ўпкалар ҳосил 
бўлади. Эктодермадан эпителий тўқимаси, оғиз ва бурун шиллиқ қавати, нерв ва 


16 
сенсор тизимлар ҳосил бўлади. Мезодермадан скелет мускуллари, айириш 
аъзолари, жинсий безлар, бириктирувчи тўқималар, қон томирлари, қон ҳосил 
килувчи аъзолар шаклланади. Олти ҳафтали ҳомиланинг бўйи 2 сантиметрга 
етади, унда билинар-билинмас қўл ва оёқ панжалари, устки ва пастки жағлар 
шакллана бошлайди. Саккиз ҳафтали ҳомиланинг бўйи тахминан 4-5 сантиметрга 
етади, бош қисми катталашади, бош мия ярим шарлари ривожлана бошлайди. 
Унинг юз қисмдаги аъзоларни ҳам бир-биридан ажрата олиш мумкин. 
Уч ойлик эмбрион одам қиёфасига кирган бўлади ва эмбрион йўлдош 
ёрдамида озиқланишга ўтганда ҳомила даври бошланади. Ҳомиланинг узунлиги 
ўртача 8-10 см бўлиб, бош қисми танасига нисбатан катта бўлади. Унинг юз 
қисми тўлиқ шаклланади. Ҳомила ҳаётининг 28 ҳафтасида тез ўсади ва 
ривожланади ҳамда она организмидан ташқарида ҳаёт кечиришга лаёқатли 
бўлади. Бундай ҳомиланинг бўйи 35,5 см ва массаси эса 1300 г бўлади. Тўкқиз 
ойлик ҳомиланинг бўйи 50 сантиметрга яқин, оғирлиги эса 3,0 — 3,5 килограммга 
етиши мумкин. Ҳар бир организмнинг пренатал даврда босиб ўтиладиган ҳаёт 
жараёнлари, аъзо ва тизимларнинг шаклланиши генетик дастурга киритилган 
бўлиб, дастурнинг ривожланишида ташқи муҳит омилларининг (ижтимоий омил, 
овқатланиш омили, иқлим омиллари ва бошқалар) роли катта бўлади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish