Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Ўсиш ва ривожланиш гетерохронияси (нотекислиги)



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Ўсиш ва ривожланиш гетерохронияси (нотекислиги) 


14 
Ёш организм ўсиб ва ривожланиб боради. Энди туғилган чақалоқ вазни ўрта 
ҳисобда 3,5 кг ни ташкил этади. Бир ёшга бориб унинг вазни 10 кг атрофида 
бўлади, яъни вазн тахминан 3 баробар кўпаяди. Бир ёшгача болалар тез ўсади, 
иккинчи йили ўсиш суръати камаяди, аммо унда сифат ўзгаришлари пайдо бўла 
бошлайди-у юришга ҳаракат қилади, сўз бойлигини орттириб боради. Кўриниб 
турибдики, ўсиш на ривожланиш бир текисда бормайди. 
Ҳомила туғилиши арафасида юрак-қон томирлари, овқат ҳазм қилиш, айириш, 
нафас олиш тизимларининг тузилиши ва функционал жиҳатдан шаклланиши 
етилган бўлади. Қолгап тизимлар (терморегуляция, жинсий тизим ва бошқалар) 
эса туғилгандан сўнг кетма-кет етилиб боради. Болаларда 4 ёшдан 7 ёшгача ўсиш 
жараёни кучайиб, ривожланиш жараёни сусаяди. 6-7 ёшда баъзи болаларда ўсиш 
сезиларли даражада кучаяди ва бу болаларни тешдошларидан бўйи баланд 
бўлади. Бундай ҳолатга, яъни аъзолар тизимининг бир хил меъёрда 
ривожланмаслигига ўсиш ва ривожланишнинг гетерохронияси дейилади. 
Онтогенез давомида организмдаги аъзо ва тизимлар аста-секин шаклланади ва 
уларнинг тўлиқ шаклланиши ҳаётнинг ҳар хил даврларига тўғри келади. Бундай 
гетерохроник ҳолидаги шаклланиш организмни турли шароитларга мосланишига 
ёрдам беради. 
Акселерация. Акселерацияни тушунтирувчи назариялар
Ташқи муҳит шароити, ирсий дастурлар ва бошқа омиллар таъсири остида 
ўсиш ва ривожланиш жараёнларининг тезлашиши акселерация дейилиб (лот. 
acceleratio — тезлашув), бу атамани илк бор немис шифокори Р. Кох 1935 йилда 
биология ва тиббиёт фанига киритди. Акселерация фақат жисмоний ўсишгагина 
эмас, балки ақлий ривожланишга ҳам тааллуқлидир. Одатда гуруҳ ва давр 
акселерациялари фарқланади. Маълум бир ёшдаги айрим болаларнинг жисмонан 
ва ақлан тенгдошларига нисбатан устун бўлиши-гуруҳ акселерациясига 
мисолдир. Ҳозирги замон болалари ва ўсмирларида олдинги авлодларга нисбатан 
ўсиш ва ривожланиш жараёнларининг тезлашуви, балоғатга етиш даврининг 
вақтидан олдин бошланиши, сенсор ва соматик тизимларнинг тезроқ 
ривожланишини давр акселерациясига мисол қилиб олиш мумкин. Кейинги 30-50 
йил давомида чақалоқларнинг тана массаси 500 г, тана узунлиги эса 2,0-2,5 см 
ошиб кетди. 15 ёшли ўсмирларда тана узунлиги 6-10 сантиметрга, тана массаси 
эса 3-10 кг га кўпайганлиги қайд қилинган. Юрак-қон томирлари, нафас олиш ва 
ҳаракат тизимларининг акселерацияси спортнинг «ёшаришига», яъни спорт билан 
шуғулланувчилар орасида ёшларнинг кўпайишига олиб келди. 
Жисмоний кўрсаткичларнинг акселерацияси руҳий ривожланишнинг 
тезлашувига олиб келади. Руҳий акселерацияга ҳозирги даврда оммавий ахборот 
воситалари: радио, телевидение, компютер ва интернет тармоқларининг кенг 
тарқалиши, ахборотлар ҳажмининг кўпайиши туфайли ҳам содир бўлиши 
мумкин. 
Ҳудди шунингдек, жинсий етилишда ҳам акселерация кузатилмоқда. 
Масалан, 1900 йилларга нисбатан ҳозир ўғил ва қиз болаларнинг жинсий етилиши 
ўртача 2-3 йилга тезлашган. Чехословакияда 1914 йилда қизларда ҳайз кўриш 


15 
бошланиши 14 ёшга тўғри келган бўлса, XX асрнинг охирларига келиб 12 ёшга 
тўғри келган. Табиий ва
ижтимоий муҳитнинг ўзгариши болалар акселерациясига 
катта таъсир қилади. 
Акселерация кўпинча ижтимоий, табиий шароит ўзгариши билан юз 
беради. Масалан, алиментар омил, яъни овқатланиш-нинг яхшиланиши, унинг 
олдинги асрларга нисбатан миқдор ва қувват жиҳатидан юқори даражада ҳамда 
ранг-баранг бўлиши ўсиш ва ривожланишни тезлаштирган омиллардан биридир. 
Яна гетерозис (дурагай) - аҳолининг кенг миграцияси натижасида турли миллат, 
ирқ, континент, давлатлар ёшлари ўртасида никохларнинг кўпайиши боис 
туғилган болаларнинг жисмоний ривожида нисбатан устунлик кузатилади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish