Публицистика
93
яратилган энг илғор ижодий анъаналарни давом эттириб ижод қилмоқдалар ва
давримизга мос асарлари билан мустақил юртимиз равнақи, шу давримизга
муносиб
комил инсонларни тарбиялаш, тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган
иллатларни фош этиш, ҳаётдаги нуқсонларга қарши курашда ҳамон камарбаста
бўлиб хизмат қилиб келмоқдалар. Халқ кулгиси, халқ ҳажвсўзи ҳеч қачон
ўчмайди, асрлардан асрларга ўтиб, оммани энг илғор, эзгу тилакларга
етаклайверади. Зеро кўзланган мақсад ҳам шу.
Кўкча даҳаси Тошкентнинг машҳур жойларидан бири. Бу ерда таниқли
шоирлар-у ҳофизлар, зиёлилар яшаб ўтишган. Камина ҳам зиёлилар оиласида
вояга етганман, - деб ёзади рассоми, журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” II
укофоти совриндори Шавкат Туробов. Бобоси Туроб ота маориф соҳасида узоқ
йиллар ишлаган. Шу билан бирга ўзлари ҳам ғазаллар ёзар, яхшигина расмлар
чизар эдилар. Оқшомлари бобосининг мўъжазгина болохонасида ўтган
рассомни айнан бобоси қўлидан ушлаб расм чизишга ундаган. Муаллиф
эслайди: “Хамон эсимда: хона токчасида қатор-қатор китоблар билан бирга
“Муштум” журналининг ҳам тахламлари сақланар эди.
Отаси Музаффар
Туробов ҳам таниқли журналист бўлиб, матбуотда Ўзбекистон радиосида
ишлаган.
Албатта, ижодий суҳбатлар беиз кетмади. 1978 йили “Ғунча” журналида
илк расмилари босилган. Ўша кезлари баракали ижод қилган Лутфилла
Абдцллаев, Алижон Холиқов, Наримон Иброҳимов, Телман Мухамедов, Давид
Синицкий, Владимир Думкин, Лайло Слимжонова каби моҳир мусаввирлар
мактабини қунт билан ўрганди. Ҳажвий расмларни чизига кўпроқ қизиқади.
Баъзилар
карикатура бизга бегона, у ғарбдан келган санъат тури, деб
ҳисоблашади. Бунга қўшилиб бўлмайди. Ҳазрат Навоийнинг замондоши
ҲазратиВосифийнинг “Бадои ул-вақое” асарида устоз миниатюрачи
Камолиддин Беҳзод ҳам ҳажвий расмлар чизгани ва улар “мухталифа” деб
аталганини ёзади.
Карикатура жанри ҳам санъатнинг бошқа асарлари сингари руҳий
эҳтиёждан пайдо бўлган. Зеро, рассом ҳам ўзи яшаб турган жамиятдаги турли
жараёнларга бефарқ эмас. Ўз муносабатини чизгилар орқали изҳор этади. Ҳар
бир бўрттирилган кулгили қиёфалар, образлар ортида воқеага муносабат,
эзҳулик ҳисси ётади.
Бугунги кунда ҳажвчи ўзбек рассомлари ўз
асарлари билан элимиз
эътиборида. Халқаро танлов ва кзргазмаларда ҳам зафар қучаётган, айниқса
қувонарлидир. Ҳажвчи рассомлар Маҳмуд Эшонқулов, Ҳусан Содиқов, Равшан
Эгамбердиев, Суръат Салоҳиддинов, Радик Азизовни халқимиз яхши билади.
Даврий нашр саҳифаларида уларнинг асарлари эълон қилиб борилмоқда.
Карикатура – улкан санъат ва маданият. У рассомдан кенг дунёқарашни,
нозик фаҳмни талаб қилади. Ҳажвий расмлар эса уни томоша қилувчиларга
очиқ чеҳра ҳадя этиши турган гап.