ривоят, ҳикоят, миф ва афсоналар) асарларнинг матбуотдаги ўрни
Режа:
1.
Кичик ҳажвий жанрининг асосий хусусиятлари.
2. Кичик ҳажвий
ёзиш ва унга қўйиладиган талаблар.
3.
Кичик ҳажвий
бадиий унсурлардан фойдаланиш.
Таянч сўз ва иборалар:
пародия, эпитафия, масал, анекдот, ривоят,
ҳикоят, миф ва афсоналар.
Қадимги Рим шеъриятидан мустаҳкам ўрин олган сатира тарихий
тараққиёт жараёнида бора-бора ўз қиёфасиини ўзгартириб, адабий тур
жанрлари таркибига сингиб кетди. Кейинчалик эса уни масал, эпиграмма,
бурлекс, памфлет, фельетон, комедия ва бошқалар таркибий хусусиятини
аниқловчиси сифатида учратиш мумкин бўлиб қолди, деб ёзилади адабиёт
энциклопедияси луғатида.
Европа Уйғониш даврида барча соҳаларда бўлгани каби сатирада ҳам
жонланиш кузатилди. Ўша даврда яратилган, бугунги кунда ҳам ўз эстетик
қимматини заррача йўқотмаган, ижтимоий кулгининг қудратли кучини ўзида
ифода этган сатира ва юмор асарлари: Жованни Бокаччонинг “Декамерон”,
Сервантеснинг “Дон Кихот”, Шекспир комедиялари инсоният тарихидаги
ёвузлик, зулм ва истибдодга, ўз умрини яшаган, янгиликнинг ўсишига
тўсқинлик қилаётган ижтимоий тартибларга қарши қаратилган даҳшатли куч
бўлиб келди, халқ оммасининг ҳаётдаги адолатсизликларга қарши ғазаб-
нафратини ифода қилди. XVII-XVIII асрларда яшаб ижод этган
маърифатпарварлар Д. Дидро, Вольтер, Ш. Л. Монтескье, Ж. Свифт сатирик
асарлар мумтоз намуналарини яратиб кетдилар.
Шарқ мамлакатларида сатира илдизлари жуда қадимга бориб тақалади.
Ўзбек ва турк халқининг Насриддини, қозоқ ва қирғиз халқининг Алдаркўсаси,
форс-тожик халқлари ҳикоялари, “Минг бир кеча” каби фольклорга оид асарлар
жаҳон маданияти айвонидан мустаҳкам ўрин эгаллаган
Ҳажвий публицистика асарлари билан ҳажвий адабиёт ўртасидаги ўзаро
муштараклик шунда намоён бўладики, ҳажвий публицистика давр томонидан
матбуот олдига қўйилган вазифалардан ўзи учун ғоявий-сиёсий йўналиш,
дастур олса-да, бу вазифаларни бажаришда ҳажвий адабиётнинг қатор
қоидаларига амал қилади, яъни ҳажвий адабиётнинг образ яратиш,
типиклаштириш, ижтимоий кулги, ҳажвий тил, услуб ва бошқа тасвирий
воситалардан кенг фойдаланади.
Ҳажвий журналистика ўз фаолиятида тасвирий санъатдан, хусусан унинг
ўзига хос, ҳозиржавоб тармоғи бўлган карикатура (ҳажвий суръатчилик)дан
ҳам кенг фойдаланади. Шунингдек, ҳажвий журналистика, ҳажвий
кинопублицистика (ҳажвий киножурналлар), саҳна ҳажвий публицистикаси
(қизиқчилар, сўз усталарининг чиқишлар, ҳажвий театр томошалари) билан ҳам
ўзаро ҳамкорлик қилади.
Матбуотнинг асосини ташкил этувчи публицистиканинг ўзига хос - энг
Публицистика
89
ўткир, ҳозиржавоб ва таъсирчан тури бўлган ҳажвий публицистика
инсониятнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида ҳамиша муҳим ўрин
тутиб келган. Жаҳон ҳажвий публицистикасининг таркибий бир бўлаги бўлган
ўзбек ҳажвсўзлиги ҳам бундан мустасно эмас. Туркистон миллий уйғониш
даври матбуоти нашрларида кенг зуҳур топган ўзбек ҳажвсўзлиги илғор,
тараққийпарвар ғояларга хизмат қилди, халқ оммасини маърифатга, миллий
озодлик, ҳурриятга чорлади. Ўз даврининг илғор маърифатпарварлари бўлган
Муқимий, Фурқат, Завқий, Сўфизода ҳамда унинг издошлари, илғор
тарққийпарвар жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндалари М.
Беҳбудий, М. Абдурашидхонов, А. Авлоний, Ҳ. Ниёзий, С. Айний, Чўлпон,
Фитрат ва бошқалар ўз даврларидаги жаҳолат ва қолоқлик, мутаассиблик ва
бошқа ижтимоий иллатларга қарши курашда ҳажвсўздан кенг фойдаландилар.
Ўзбек ҳажвий публицистикасининг атоқли намояндалари А. Қодирий,
К.Алиев, Ғ. Ғулом, А Қаҳҳор ва бошқалар ўз асарларида жамиятдаги ижтимоий
иллатларга қарши курашдилар, оммага умуминсоний қадриятларни ташвиқ
қилдилар.
Сатира ва юмор ҳақида юқорида айтиб ўтдик. Маълумки, сатира ва юмор
кулгига асосланади. Кулгининг табиати ўзига хос, унинг турлари жуда кўп.
Машҳур рус адиби Л.Н.Толстой кулгининг 96 тури ҳақида маълумот юерган.
Сатира (ҳажв) – ўткир кулги, захарханда, кесатиш, масхара қилишга
асосланади. Фельетон, памфлет – сатирик асарлар.
Юмор – енгил, майин кулги: аския, латифа, аникдот, ҳазил-мутойиба-
юморга асоланганлиги билан сатирадан фарқ қилади. Ҳажвий ва юмористик
асарлар тарихига назар ташласак, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалиши
маълум бўлади. Сатира ва юмор белгиларини Навоий, Бобур, Турди, Махмур,
Гулханий, Муқимий, Фурқат асаларида учратамиз. Жаҳон адабиётида ҳам
сатирик ва юмористик асарлар талайгина. Мисол учун Сервантеснинг “Дон
Кихот”, Гоголнинг “Ревизор”, И.Илья, Е.Петровнинг “Ўн икки стул”, “Олтин
бузоқ” каби асарлари. (бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин) Сатирик,
юмористик газета, журналлар, радиоэшиттириш, телекўрсатувлар ҳақида
гапирадиган бўлсак, телекўрсатувларда ижодкорлар асосан пародиядан
фойдаланишади. Радиодастурлардан Ўзбекистон каналидаги “Табассум”ни
келтириш мумкин. Журналлардан “Муштум”ни, газеталардан “Афанди”ни
мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Сатирик, юмористик асарлар тили ва услуби
ўзига хос бўлади.
Грекча зид қўшиқ деган маънони билдиради. Маълум санъат асарига
унинг шакли, йўналишини сақлаган ҳолда ўхшатма, бадиий-публицистик жанр.
Ўзига хос ҳаракат тарзи, шунингдек, бирор услуб, йўналиш, жанр ёки муайян
қолипдаги нутқ ва бошқага ҳажвий киноявий ва юмор билан ёндашиш
мақсадини кўзлаб қилинган онгли тақлид. Бирор санъаткор ижоди ёки айрим
асарнинг услубига тақлид қилиш йўли билан яратилган кулгили асар.
У ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг турли воқеа-ҳодисалари, маълум инсонлар
ҳаракатларидан ташкил топиши мумкин. Пародияни яратишда муаллиф
гипербола, гротеск (бўрттириш) ва ҳ. усуллардан фойдаланиши мумкин. Унда
нуқсонлар, хато ва камчиликлар ўртоқлик танқиди билан қораланади. Пародия
Публицистика
90
комедия санъатининг, сатиранинг ўзига хос йўналиши бўлиб, аксари ҳолда
бўрттирилган бўлади. Пародиядан
матбуотдан
ташқари
телевизион
миниатураларда ҳажвий радиоэшиттиришларда, шунингдек сўз усталари
ижодида кенг фойдаланилади. Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”
романини эсланг. Унда хон қизиқчиларининг бош мударрисга тақлид қилиб,
ҳужра сўраган биринчи муллабаччага асло бўш жой йўқлигини айтиб таассуф
билдиришини, ундан кейин келган ҳамқишлоғи бўлган муллаваччага
кўнглидагидек жой албатта топилишини хонга мударрис кўз ўнгида айнан
кўрсатиб берадилар. (Зокир гов билан ...найнов) бу ҳам пародияга бир
мисолдир. Бундан ташқари Хожибой Тожибоевнинг, Аваз Охуннинг ижодида
ҳам пародиядан унумли фойдаланилади.
“Менга берилган бу ҳайфсанни бутун жамоамизга берилган ҳайфсан деб
биламан”.
“Ҳар бир кишининг қадамини ўлчайверсак, ҳисобдан адашиб кетамиз”.
“Бир умр ўлчаб-ўлчаб кесадиган жойини билолмай кетди”.
Илҳом Зоир ижодидан.
Масал- ижтимоий борлиқни мажозий равишда акс эттирувчи асар бўлиб,
унда инсонлар ҳаётида учрайдиган иллатлар ҳайвонлар хатти-ҳаракатлари
ифодасида билан фош этилади, яхши фазилатлар эса улуғланади. Охирида кўп
ҳолларда қиссадан ҳисса чиқарилади. Ва шу жиҳати билан ҳам халқ оғзаки
ижодига яқин туради. Руслардан Криловнинг, ўзбеклардан Гулханийнинг
“Зарбулмасал”ини ўқимаган одам, ҳеч бўлмаса номини эшитмаган одам
орамизда бўлмаса керак. ХХ асрда ўзбек бадиий публицистикасининг масал
жанрида энг кўп ижод қилган одам, бу шубҳасиз Мухтор Худойқуловдир. Мана
масалга бир мисол:
Do'stlaringiz bilan baham: |