Вазирлиги тошкент молия институти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

туртинчидан

трансмиллий 
корпорациялар 
(ТМК)нинг 
қўшма 
корхоналарни ташкил этиш учун халқаро инвестициялари ва ҳамкорлик 
битимларида диверсификация даражасининг ортиши. 
Бунда асосий ўзгариш сифатида ТМКлар ва уларнинг турли 
мамлакатларда қўшма корхоналари сонининг ўсиб боришини кўрсатиш 
мумкин. 
ТМКлар ўзларининг ташкилий, ишлаб чиқариш ва маркетинг 
тизимларини чет мамлакатлар ҳудудларига ёйиб, шу йўл билан товар, хизмат, 
капитал ва технологияларини ишлаб чиқаришга жалб этиб, ушбу мамлакатлар 
ўртасидаги ўзаро ҳаракатларга таъсир этди. Қўшма корхоналар халқаро 
бизнес интеграциясининг кенг тарқалган шаклига айланди. 


29 
Шунингдек, жаҳон иқтисодиётининг интеграциялашув жараёнларида 
халқаро ташкилотлар ролини алоҳида эътироф этиш зарур. 
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ), Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон 
банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Иқтисодий ҳамкорлик ва 
ривожланиш ташкилоти (ИХРТ), Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва шу 
каби халқаро институтлар ҳамда етакчи мамлакатлар бошлиқлари ва молия 
вазирларининг хар йили бўлиб ўтадиган учрашувларининг халқаро 
муносабатларни 
тартибга 
солишдаги 
аҳамияти 
ортиб 
бормоқда. 
Технологиялар бўйича, атроф-муҳитни асраш, молия институтларининг 
фаолияти, бухгалтерия ҳисоботлари, миллий статистика (миллий ҳисоблар 
тизими) ва бошқаларга ягона андозаларни қўллаш кенгаймоқда. Ушбу 
андозалар таълим ва маданий соҳаларга ёйилмоқда. 
Халқаро ташкилотлар орқали макроиқтисодий сиёсатнинг ягона 
мезонлари татбиқ этилмоқда. Валюта-кредит, солиқ, ташқи иқтисодий сиёсат, 
бандлик соҳаси бўйича қўйиладиган талабларнинг бирхиллашуви юз бермоқда, 
халқаро рақобат қоидалари ишлаб чиқилмоқда. 
Бу жараёнлар қанчалик жадал суръатларда амалга оширилмасин, 
замонавий жаҳон иқтисодиёти тўла глобал ҳолатда фаолият юритаётгани йўқ, 
балки у энди глобаллашув жараёнларининг дастлабки босқичларини бошдан 
кечирмокда. 
Ўтиш даврини бошдан кечираётган мамлакатларнинг жаҳон бозорига 
интеграциялашуви узоқ муддатли жараён ҳисобланади. Баъзи миллий 
бозорларнинг очиқ, баъзиларининг қаттиқ тартибга солинадиган бўлган 
ҳозирги ҳолати билан, глобаллашувнинг асосий тамойилларидан бўлган 
эркинлашув, бир-бирига номувофиқ бўлган кўринишни ҳосил қилмоқда. 
Халқаро товарлар, хизматлар ва капиталлар алмашинувининг эркинлашиш 
анъанаси кенгаяётган бир пайтда, ҳар бир давлат экспорт ва импортни тартибга 
солишнинг маълум инструментларини сақлаб қолмоқдалар. Уларнинг асосий 
мақсади - таркибий қайта қуриш ва инқироз даврининг қийинчиликларини 
енгиб ўтиш, миллий хавфсизликни таъминлаш - такрор ишлаб чиқариш 


30 
узлуксизлигини таъминловчи (энергетика, транспорт, алоқа ва ҳ.к.) ва 
мамлакат мудофаа қобилияти каби стратегик соҳаларни молиявий 
таъминлаш, шунингдек, савдо шериклардан муносиб имтиёзлар олиш, 
шунингдек, бюджет тушумларини оширишдан иборат бўлмоқда. Амалдаги 
бундай протекционизм фискал муаммоларни ҳал этишдан кўра, кўпрок 
таркибий сиёсат ўтказиш воситаси ҳисобланади. 
Ҳозирги шароитда нафақат эркин савдо ғояси (эркинлашув) билан 
протекционизм ўртасида қарама-қаршилик юзага чиқмоқда, балки миллий 
хўжаликни жаҳон хўжалигига кириш самарасини максимал тарзда таъминлаш 
мақсадида, хўжаликни тартибга солишнинг юқоридаги икки инструментининг 
оптимал аралашмасидан фойдаланилмокда. Бундай аралашманинг шакл ва 
нисбатлари, маълум вақтдаги прагматик манфаатлардан келиб чиқиб 
аниқланади. 
Халқаро иқтисодий муносабатларда глобализация билан бирга, интеграция 
жараёнларининг яна бир шакли - маълум географик жойлашувга асосланган 
ҳудудий интеграция (ҳудудийлашув) юз бермоқда. 
Ўсиб 
борувчи 
глобаллашув, 
ҳудудийлашув, 
иқтисодиётнинг 
трансмиллийлашуви ва интеграция натижасида, эски - давлатлараро тартибга 
солиш механизми тубдан ўзгарди. Мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий 
алоқалар иккиёқлама муносабатлар чегарасидан чиқиб, кўпёқлама тус олмокда. 
Аммо, "миллий хўжалик мажмуи", "мамлакатнинг миллий иқтисодий 
манфаатлари" тушунчалари ўз маъносини сақлаб қолмокда. Миллий хўжалик 
ҳамон ишлаб чиқариш, алмашув, тақсимот ва истеъмол, шунингдек, иқтисодий 
фаолиятнинг асосий марказидир. 
Ҳар бир давлатнинг йиллар давомида шаклланган ўз тарихий, иқтисодий, 
ижтимоий - маданий ривожланиш хусусиятлари мавжуд бўлиб, бошқа 
мамлакатларнинг тажрибаларини кўр-кўрона кўчириб олиш, ёки халқаро 
ташкилотлар томонидан тавсия этиладиган, иқтисодий ривожланишнинг 
ҳамма учун умумий рецептларини қўллаш, самарасиз ва иқтисодий вазиятни 
издан чиқариши мумкин. 


31 
Жаҳон хўжалигига киришда илғор мамлакатларнинг бой тажрибаларига 
тахлилий ёндошиш ва ушбу тажрибаларни миллий хусусиятлар билан энг 
оптимал тарзда уйғунлаштириш зарур. 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, ўзининг 
мустақил ташқи иқтисодий сиёсатини олиб бориш имконияти юзага чиқди. 
Республиканинг ташқи иқтисодий сиёсати халқаро молиявий муносабатларда 
мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳолда амалга 
оширилади ва у қуйидаги тамойилларга асосланади: 
• 
мафкуравий қарашлардан қатъий назар ташқи муносабатларда 
ошкоралик; 
• 
тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, бошқа мамлакатларнинг 
ички ишларига аралашмаслик; 
• 
ўзининг миллий-давлат манфаатлари устуворлигида ўзаро 
манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш; 
• 
республика бирон-бир давлатнинг таъсир доирасига кирмаслиги 
тамойилига тўла амал қилиш; 
• 
тўла ишонч, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар доирасидаги 
ҳамкорликни 
чуқурлаштириш асосида икки томонлама, шунингдек, 
кўп томонлама ташқи алоқаларни ўрнатиш ва уларни ривожлантириш; 
• 
умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя этиш. 
Ташқи иқтисодий соҳа тармоқлари мажмуини вужудга келтирмасдан 
туриб, шунингдек, молия, банк-кредит ташкилотлари, божхона хизмати ишини 
халқаро меъёрлар ва талаблар даражасида йўлга қўймасдан туриб, халқаро 
алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни тасаввур этиб бўлмайди. 
Ташқи савдо, иқтисодий, илмий ва маданий алоқаларда қуйидаги 
йўналишлар устувор ҳисобланади: 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish