Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Меҳнат тақсимоти ва кооперацияси



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/189
Sana10.07.2022
Hajmi2,39 Mb.
#767523
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   189
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ўқув қўлланма

2.3. Меҳнат тақсимоти ва кооперацияси 
 
Меҳнат тақсимоти деганимизда, ҳар хил меҳнат турларининг бир-
биридан ажратилишини, пировардида ишлаб чиқаришда иштирок этувчи 
турли гуруҳ кишиларнинг хилма-хил меҳнат фаолиятлари билан банд 
бўлишини тушунамиз. 
Меҳнат тақсимотининг асосий устунликларидан бири шундаки, бунда 
ишчи ишнинг маълум бир турида чуқур ихтисос топади, шу ишнинг 
бажарилиш техникаси ва тартибни пухта эгаллаб олади, зарур кўникмаларни 
касб этади, иш усул ва услубларини янада такомиллаштиради. Бунда махсус 
асбоб ва ускуналар ишлатилади. Бундан ташқари меҳнат тақсимотида 
ходимларни иш жараѐнига тайѐрлаш ҳам осонроқ бўлади. 
Ишлаб чиқаришда меҳнат тақсимотининг учта тури мавжуд бўлади: 
умумий меҳнат тақсимоти, хусусий меҳнат тақсимоти; қисман (айрим) меҳнат 
тақсимоти. 
Умумий меҳнат тақсимотига
кишилар фаолиятининг ишлаб чиқариш ва 
ноишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги меҳнат тақсимоти, бу соҳалар орасида 
эса, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, алоқа, савдо, халқ таълими, фан, 
2
Каримов И.А. Ызбекистон и=тисодий ислощатларни чу=урлаштириш йулида, Т.:«Ызбекистон»,1995 й, 119-б. 


23 
давлат бошқаруви, маданият ва ҳоказолар ўртасидаги меҳнат тақсимоти 
киритилади. Ана шу соҳалар ўртасида ходимларнинг тақсимланиши умумий 
меҳнат тақсимоти ва жамиятнинг айрим мамлакат ва унинг минтақаси 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиши жараѐнидаги ўзгаришлар таснифи бўлиб 
хизмат қилиши мумкин. 
Хусусий меҳнат тақсимоти
умумий меҳнат тақсимотининг соҳалар ва 
тармоқлар ичидаги тақсимотини назарда тутади. Масалан, саноат тармоқлари, 
кичик соҳалар, бирлашмалар, айрим корхоналарга бўлинади; қишлоқ хўжалиги 
дехқончилик ва чорвачиликка, улар ичида эса ихтисослаштирилган 
тармоқларга (ғалла, пахта, картошка етиштириш, боғдорчилик, гўшт, сут, жун 
етиштириш ва шу кабиларга) бўлинади. Саноатда бўлгани каби қишлоқ 
хўжалигида ҳам хусусий меҳнат тақсимотининг пировард босқичи
ихтисослаштирилган айрим корхона ҳисобланилади. Бу хилдаги хусусий 
меҳнат тақсимоти ноишлаб чиқариш соҳасининг ҳар қандай тармоғида: халқ 
таълимида, тиббиѐтда, давлат бошқаруви ва ҳоказоларда мавжуддир. 
Айрим меҳнат тақсимоти
ишлар ва меҳнат функцияларининг айрим 
корхона ѐки алоҳида ташкилот ходимлари ўртасида: цехлар, участкалар, 
бригадалар, звенолар, айрим ижро этувчи ходимлар бўйича, шунингдек, 
уларнинг касб-малака гуруҳлари ўртасида тақсимланишини назарда тутади. 
Меҳнат тақсимотининг бу тури анча мураккаб ва муҳим бўлиб, унда муайян 
меҳнат жараѐнлари алоҳида меҳнат тақсимоти доирасида содир бўлади; 
иқтисодий натижалар ҳам ана шу даражада амалга оширилади: ижрочиларнинг 
ихтисослашуви ва улар касб маҳоратининг ортиши, ихтисослашган юқори 
унумли асбоб-ускуналарнинг татбиқ этилиши, меҳнат унумдорлигининг 
ортиши. Муболағасиз шуни айтиш мумкинки, барча даражалардаги меҳнат 
тақсимотисиз ҳозирги замон техникаси ва ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт 
бўлиши мумкин эмас. 
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида меҳнат 
тақсимотининг ҳар хил шакллари қўлланилади. 
Технологик меҳнат тақсимоти ишлаб чиқариш жараѐнларининг қайта 
ишлаш (передел) фаза ва циклларига қараб бўлади. Бунда энг муҳими уларни 
бажаришнинг технология жиҳатидан бир хиллигидир. Қайта ишлаш ва фазалар 
ичида айрим гуруҳ ишлар: чилангар (чилангарлик, слесарлик), қиздирилган ѐки 
совуқ метални икки бўлак қолип (штамп) орасига олиб уриб, буюм тайѐрловчи 
ва ҳоказо бўлади. Гуруҳлар ичида эса ишлаб чиқариш жараѐнлари содир 
қилинади. 
Функционал меҳнат тақсимоти қўлланилганида бировлар асосий ишни 
бажаришда ихтисос топади, бошқалари ѐрдамчи ишни бажаришда, учинчилари 
эса тайѐрлаш, хизмат кўрсатиш ишини бажаришда ихтисос орттиради. 
Масалан, асосий ишлаб чиқаришда технологик жараѐн билан банд бўлган 
ишчилар, навбатчи таъмирлаш ишчилари, ишлаб чиқариш хоналарини 
йиғиштирувчи (фаррош)лар бўлади. 
Малакали 
меҳнат 
тақсимоти 
ѐки 
бажариладиган 
ишларнинг 
мураккаблигига қараб меҳнатни тақсимлаш, мураккаб ишлар билан оддий 


24 
ишларни бир-биридин ажратишдан иборат. Шу билан бирга маҳсулот 
тайѐрлашдаги 
технологик 
мураккаблик 
деганимизда 
тайѐргарлик 
функцияларини ва меҳнат жараѐнларини бажаришдаги, шунингдек, 
тайѐрланган маҳсулот, кўрсатилган хизмат сифатни назорат қилишдаги 
мураккабликлари эътиборга олинади. 
Операциялар бўйича меҳнат тақсимоти ишчилар меҳнатини энг тўла 
тақсимлашдир. Бунда ишлаб чиқаришнинг ҳар бир айрим жараѐни ишлаб 
чиқариш операциясининг таркибий қисмларига бўлинади. Масалан, махсус соф 
болт тайѐрлашнинг технологик жараѐни темирчилик-металл тоблаш, челангар 
(чилангарлик) - йуниш, нақш солиш ва ўйиш, фрезерлик-болт бошидаги 
қирраларини фрезерлаш операцияларидан иборат. 
Касбий меҳнат тақсимоти ишчиларнинг касбий ихтисосларига қараб 
амалга оширилади ва иш жойида у ѐки бу касб (ихтисос) бўйича иш бажариш 
назарда тутилади. Ҳар бир тур ишнинг ҳажмига қараб ишчиларга бўлган 
талабни - цех, участка, ишлаб чиқариш, корхона, бирлашма ва ҳоказолар учун 
касблар бўйича талаб қилинадиган ишчилар сонини белгилаш мумкин. 
Иқтисодий томон деганда макро ва микроиқтисодиѐт даражасидаги 
корхоналарда меҳнат самарадорлигини ўстириш ҳамда маҳсулот сифатини 
яхшилаш назарда тутилади. 
Физиологик томон деганда шундай меҳнат тақсимоти кўзда тутилади-ки, 
унда ишдаги бир хиллик киши танасининг турли қисмларига оғирлик 
(нагрузка) бир текис бўлмаслиги, узоқ вақт (ойлар, йиллар) давомида ишда бир 
хил ҳаракат натижасида толиқиш юз бермайдиган бўлсин. 
Ижтимоий томон деганда операцияларнинг шундай тузилмаси 
зарурлиги назарда тутиладики, унда иш қилувчининг жисмоний ва ақлий иши 
навбатлашсин ѐки қўшиб олиб бориладиган бўлиб, меҳнат ѐқимли бўлсин, 
унинг мазмундорлиги ошсин, ишнинг жисмоний қисми камайсин, жисмоний 
меҳнат билан ақлий меҳнат ўртасидаги тафовут камайиб борсин.
Бироқ меҳнат тақсимоти – бу, фақат меҳнат фаолиятининг бир 
томонидир, ҳолос. У айрим ходимлар ва улар гуруҳларининг умумий меҳнат 
жараѐнидаги айрим ишчилар меҳнатини бирлаштиришни талаб қилади. Барча 
даражадаги ўзаро боғланган меҳнат жараѐнларида айрим ижрочиларнинг иш 
ўринларидан тортиб бутун-бутун корхоналар, кичик тармоқлар ва 
иқтисодиѐтнинг ўзаро боғланган тармоқларигача бирлаштиришни тақазо 
қилади. Бу 
бирлаштириш, меҳнат фаолияти жараѐнидаги алоҳида 
ихтисослаштирилган ижрочилар ўртасидаги алоқаларнинг ўрнатилиши 
меҳнат кооперацияси деб аталади
ва меҳнат фаолиятининг ташкил 
этилишидаги энг муҳим элементлардан бири ҳисобланади. 
Меҳнат кооперациясининг мақсадга мувофиқ ташкилий шаклларини 
танлаш - меҳнатни ташкил қилишнинг меҳнат тақсимотидан кейинги, иккинчи 
муҳим масаласидир. 
Ижтимоий ва хусусий сектор корхоналарида техниканинг ривожланиш 
даражасига, ишлаб чиқариш жараѐнлари, тизимининг ташкил этилиш 
ҳарактери ва усулларига қараб меҳнат кооперациясининг турли шаклларидан 


25 
фойдаланилади. 

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish