Истеъмол савати
-
инсоннинг саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаѐт-
фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари,
ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларнинг минимал тўпламидир.
Аслида,
истеъмол савати учта саватга иборат: озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, хизмат
саватчалари. Истеъмол савати камида 5 йилда бир марта услубий тавсиялар
асосида аниқлаштирилади. Истеъмол саватида озиқ-овқат савати муҳим ўрин
тутади.
Озиқ-овқат савати - бир одамнинг бир ойда овқатланиши учун кетадиган
маҳсулотлар тўплами (у маҳсулотлар истеъмолининг минимал меъѐри асосида
ҳисоблаб чиқилган) ва бу тўплам жисмоний эҳтиѐжларга мос келади, зарур
калорияни таъминлайди, асосий озиқ моддалар мавжуд ва овқатланишни
ташкил этишнинг анъанавий кўникмаларига тўғри келади (7.2.-жадвал).
Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг минимал миқдорига
Ўзбекистон Республикасида нон маҳсулотлари, картошка, сабзавот, мева-чева,
гўшт маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, тухум, балиқ маҳсулотлари, шакар ва
95
қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ѐғи, маргарин, бошқа маҳсулотлар (туз,
қалампир ва шу кабилар) киради. Минимал тўплам таркибига тамаки
маҳсулотлари, алкоголли ичимликлар, деликатеслар киритилмаган.
Минимал истеъмол саватини ишга лаѐқатли ѐшдаги аҳоли учун
шакллантиришга асос қилиб ишлаѐтган эркак кишига суткада 2720 ккал, оқсил
истеъмолини - 88,7 (шу жумладан, ҳайвонники - 31,5), углеводларни 4412
г/суткани таъминловчи озиқ-овқатлар тўплами олинади.
7.2.-жадвал
Аҳолининг турли ижтимоий-демографик гуруҳлари учун тавсия
этилаѐтган озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами (йилига кг ҳисобида)
1
Маҳсулот тури
Ўртача
аҳоли
жон
бошига
Эркаклар
(16-59 ѐш)
Аѐллар
(16-59 ѐш)
Пенсио-
нерлар
Болалар
0-6 ѐш
7-15
ѐш
1. Нон маҳсулотлари
130,8
177,0
124,9
119,0
279,0
112,3
2. Картошка
124,2
160,0
120,0
90,0
85,0
135,0
3. Сабзавотлар
94,0
80,8
96,8
96,8
85,0
120,0
4. Мева–чевалар
19,4
14,6
12,6
10,6
34,4
44,4
5. Шакар ва қандолат
маҳсулотлари
20,7
20,8
19,8
18,8
19,7
26,1
6. Гўшт маҳсулотлари
26,6
32,2
25,0
19,8
18,7
33,5
7. Балиқ маҳсулотлари
11,7
12,7
10,7
12,7
8,7
12,5
8. Сут маҳсулотлари
212,4
201,7
179,4
174,1
179,0
303,4
9. Тухум (дона)
151,4
180,0
150,0
90,0
150,0
180,0
10. Ўсимлик ѐғи ва
маргарин
10,0
11,2
9,8
8,9
6,8
11,7
Яшаш минимуми кўрсаткичлари давлат томонидан ижтимоий сиѐсат
юритишда қўлланилади (хусусан, аҳолининг турмуш даражасини баҳолаш учун
яшаш минимумидан паст, тенг ва юқори даромадли аҳоли салмоғи аниқланади),
аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш учун аниқ етиб
борадиган манзилли ижтимоий ѐрдам учун негиз бўлиб хизмат қилади, энг кам
иш ҳақи ва пенсияларни асослашда фойдаланилади, шунингдек, кам
таъминланганлик мезони ҳамдир.
Шундай қилиб, истеъмол савати ва яшаш минимуми инсоннинг ҳаѐт
фаолиятини тўлароқ таърифлаш имконини беради ва аҳоли турмуш даражаси
ҳамда даромадлар кўрсаткичлари тизимининг таркибий қисмидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |