Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


меъѐрий (товар ва хизмат истеъмоли ва уларнинг  ҳақиқий баҳоси нормативлари асосида);  статистик



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/189
Sana10.07.2022
Hajmi2,39 Mb.
#767523
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   189
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ўқув қўлланма

меъѐрий
(товар ва хизмат истеъмоли ва уларнинг 
ҳақиқий баҳоси нормативлари асосида); 
статистик
(аҳолининг айрим 
қатламлари эга бўлган реал даромадлар даражасида); 
мураккаб
(овқатланиш 
меъѐрлари ва амалий харажатлар асосида); 
субъектив 
(экспертлар сўрови ва 
жамоатчилик фикри асосида); 
ресурс
(аҳолининг маълум истеъмол 
минимумини таъминлаш учун давлатнинг объектив имкониятлари асосида). 
7.2-расмда истеъмол бюджетининг энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлар билан 
ўзаро алоқадорлиги акс эттирилган. 
Истеъмол бюджети юзлаб товарларни (хизматларни) ўз ичига олади, 
аммо ҳисоб-китобларда, одатда, энг муҳимлари (овқатланиш, кийим-кечак, 
пойабзал, санитария ва гигена воситалари, дори-дармон, мебель, идиш-товоқ, 
маданий моллар, уй-жой ва маиший хизмат, транспорт, алоқа хизмати ва ҳ.к.) 
эътиборга олинади ва улар минимум моддий таъминланганлик бюджетига 
киритилади. 
Ҳар бир давр бўйича аҳоли ва ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш учун 
зарур бўлган моддий таъминланганлик минимуми мавжуд. Бу минимум 
объектив миқдор бўлиб, ижтимоий кучларнинг ривожланиш даражасига 
боғлиқ. Моддий таъминланганлик минимуми меъѐрий истеъмол бюджети 
ѐрдамида аниқланади. Истеъмол бюджети ҳисоб-китоб тавсифига эга ва маълум 
нормативларга асосланади. Меъѐрий бюджет моддаларининг асосий қисми 
тўғридан-тўғри ҳисобланади, яъни озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари 


92 
истеъмоли меъѐри, хизмат кўрсатиш нормативи, уларни харид қилиш баҳолари 
инобатга олинади. 
Моддий таъминланганлик минимуми бюджети жорий вақт учун ва 
истиқболга мўлжаллаб тузилиши мумкин. У натурал ва пул шаклида 
ифодаланади. Меҳнаткашлар ва уларнинг оилалари минимал эҳтиѐжлари 
моддий ва маданий неъматлар истеъмоли даражаси ва таркиби қандай бўлиши 
бу минимумни таъминлайдиган даромадлар миқдорини аниқлаш имконини 
беради. Масалан, ишчи кучини (аҳоли) нормал такрор ишлаб чиқариш учун 
ишчининг (хизматчи, деҳқон) оиласидаги балоғатга етган кишиларнинг энергия 
сарфини қоплаш ва қониқарли ҳаѐт фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган 
физиологик меъѐр даражасида овқатланиши ҳамда кийим-бош, пойабзал, ички 
кийимлар, гигиена воситалари билан таъминланиши, коммунал хизмат, 
транспорт ва алоқа хизмати учун ҳақ тўлаш, шунингдек, маданий эҳтиѐжларни 
қондириш учун минимал даромадга эга бўлиши зарур. 
7.2-чизма. Истеъмол бюджети ва унинг энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлар 
билан ўзаро алоқаси 
 
Меъѐрий бюджетга асосланган моддий таъминланганлик минимуми иш 
ҳақини 
дифференциациялашни 
прогнозлашда 
(бошқаришда) 
асосий 
элементлардан бири бўлиб хизмат қилади. Иш ҳақининг энг кам миқдори 
жамиятда мавжуд ресурсларга боғлиқ бўлмаса, моддий таъминланганлик 
минимумини таъминлаш учун бошқа манбалардан фойдаланилади (ижтимоий 
истеъмол фонди, шахсий томорқа хўжалиги ва шу кабилар). 
Меъѐрий истеъмол бюджети ѐлғиз кишилар ва оилалилар учун (сон ва 
ѐш таркиби турлича бўлган), аҳолининг турли гуруҳлари, оиланинг 
Ишлаб чи=ариш 
кучларининг 
ривожланиш даражаси 
Товарлар, 
мащсулотлар, 
хизматларнинг 
нархлари 
Мащсулотлар, 
товарлар, хизматларни 
истеъмол =илиш 
меъѐрлари ва 
нормативлари 
Истеъмол бюджетларини регионал, ижтимоий – 
демографик ва профессионал гурущлар, оила таркиби 
быйича дифференциалаш 
Яшаш минимуми 
Минимал 
Рационал 
Элитар 
Истеъмол 
бюджети 


93 
ишламайдиган аъзолари, мамлакатнинг турли ҳудудлари учун ишлаб чиқилади. 
Мамлакат ҳудудлари бўйича меъѐрий бюджетлар турмуш қийматидаги фарқни 
аниқлаш, ҳудуд коэффициентини асослашга ѐрдам беради. Моддий 
таъминланганлик минимумига эришиш йўлларини асослашда уларни қоплаш 
манбаларини аниқлаш катта аҳамиятга эга (энг кам иш ҳақи ва пенсиялар, 
номинал ва реал иш ҳақини ошириш, ижтимоий трансфертлар, шахсий томорқа 
хўжалигидан олинадиган даромадни кўпайтириш ва шу кабилар). Бироқ 
оилаларда иш билан бандлар ва боқимандаларнинг турли нисбатлари юзага 
келади, бу эса оила таъминланишига таъсир этади. Кам таъминланганлик 
муаммосини ҳал этиш учун иш ҳақини мунтазам ошириб бориш, оилада 
бандликни ошириш, пенсия таъминотини яхшилаш, солиқ бўйича имтиѐзлар 
белгилаш, товар ва хизмат ҳақларини камайтириш, болаларни боқиш учун 
давлат томонидан бериладиган нафақалар микдорини кўпайтириш, ѐлғиз 
қарияларга кўмаклашиш ва шу кабилар лозим. 
Оиланинг яшаш минимумини шакллантиришда ѐлғиз кишилар ва 
оилалиларнинг истеъмол харажатлари даражасига таъсир этувчи омиллар 
ҳисобга олинади. Оиладагилар сони ошиб бориши билан истеъмол харажатлари 
пасайиб боради. Масалан, агар икки киши биргаликда яшаса, уларнинг жон 
бошига харажатлари (коммунал хизматнинг баъзи турлари бўйича тўловлардан 
ташқари) ѐлғиз яшовчининг харажатларидан икки баробар кам бўлади. Бу узоқ 
вақт фойдаланишга мўлжалланган товарларга ҳам тааллуқли. Буюмлар бир 
боладан бошқасига ўтиши ҳам ҳисобга олинади (айниқса, кам таъминланган ва 
кўп болали оилаларда). Шу муносабат билан даромадлари турли даражада 
бўлган оилаларда биргаликда яшаш эвазнга харажатларнинг камайиши 
коэффициенти ҳисоблаб чиқилган. Масалан, балоғатга етган тўртта одам 
яшайдиган оилада истеъмол харажатлари 10 фоизга камаяди, оилада яшовчи 
пенсионер учун яшаш минимуми ѐлғиз пенсионерникидан 10-15 фоиз паст. 
Аҳоли эҳтиѐжига табиий-иқлимий шароитлар, жойлашиш характери
миллий анъаналар ҳам таъсир кўрсатади. Ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар 
харажати узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган буюмлар билан 
таъминланганлик ва хизмат муддати меъѐрлари асосидаги норматив усул 
ѐрдамида аниқланади. Ҳисоб-китоблар товарлар гуруҳи бўйича ишлаб 
чиқилади: гардероб предметлари (уст кийим, пойабзал ва ҳоказолар), 
санитария-гигена воситалари, дори-дармонлар, узоқ вақт фойдаланишга 
мўлжалланган товарлар (мебель, электр асбоблари, автомобиль ва ҳоказо). 
Уй-жой ва коммунал хизмат харажатлари ушбу региондаги нархлар ва 
тариф нормативларига қараб белгиланади. Бунда солиқлар ва мажбурий 
тўловлар харажатлари ҳам ҳисобга олинади. 
Оиланинг яшаш минимуми бюджети унинг таркиби ва катта-
кичиклигига қараб аниқланиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, яшаш минимуми 
анча тор тузилган, унда фақат физиологик минимумни таъминловчи меъѐрдан 
фойдаланилган ва тамаки маҳсулотлари, деликатеслар, маданий эҳтиѐжлар 
ҳисобга киритилмаган, ноозиқ-овқат товарлари, хизматлар, солиқлар эса етарли 
даражада ҳисобга олинмаган. Яшаш минимумидан фарқли ўлароқ, 

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish