Асосий саволлар:
1.Бозор шароитида баҳони шакллантиришнинг омиллари
ва хусусиятлари
2.Бозор
тараккиѐти
боскичларига
кўра
баҳо
шаклланишининг хусусиятлари
3.Ишлаб чиқариш харажатларининг баҳо шаклланишига
таъсири
4.Корхона фойдасининг баҳо шаклланишига таъсири
5.Корхонанинг баҳо сиѐсати ва баҳони шакллантириш
стратегияси
6.Баҳони ҳисоблашда риск даражасининг баҳоланиши
7.Корхонада баҳони шакллантириш стратегиясининг тўғри
танланиши
Таянч сўз ва иборалар
Баҳо, баҳо сиѐсати, нарх, абсолют кўриниш, нисбий кўриниш, нарх
сиѐсати, риск, рискни баҳолаш, нархни суғурталаш.
1.Бозор шароитида баҳони шакллантиришнинг омиллари
ва хусусиятлари
Бозор
муносабатлари
шароитида
тадбиркорлик
фаолиятининг
ривожланиши билан бирга эркин рақобатнинг вужудга келиши ва бозорни
тартибга солиб берувчи унсур сифатида амал қилиши муқаррар. Аммо
иқтисодий адабиѐтларда бу масала етарли даражада ѐритилган эмас. Айниқса,
тадбиркорнинг баҳо сиѐсати ва товарининг рақобатбардошлигини баҳолаш ва
таҳлил қилиш масаласи умуман қараб чиқилмаган. Шу туфайли ушбу масалага
алоҳида аҳамият берилмоқда. Бунинг яна бир жиҳати шундаки, бозор тизимида
унинг
унсурлари
тўлиқ
ишлашга
тушгач
тадбиркор
ўзининг
рақобатбардошлигини таъминламаса унинг синиши, инқирозга учраши табиий.
Рақобатбардошлигини билиш учун эса уни баҳолаш, таҳлил қилиш
йўлларини билиши лозим.
Рақобатбардошликни
аниқлашдан
олдин
тадбиркорнинг
товар
бозоридаги баҳо сиѐсатига алоҳида аҳамият бериш мақсадга мувофиқдир.
Аммо тадбиркорнинг баҳо сиѐсати тўғрисидаги тушунча ҳамон етарли
даражада ишлаб чиқилмаган. Шу туфайли бу борада ўз фикримизни баѐн этиш
билан чекланамиз.
Баҳо сиѐсати деганда, тадбиркорнинг қисқа ва узоқ муддатли барча
мақсад ва манфаатларини ўзида ифода этадиган, бозор табиатига мос
келадиган, унинг яшовчанлиги ва рақобатбардошлигини таъминлайдиган,
харажатларини қоплаб маълум даражада фойда олишга эриштирадиган имкон
қадар бозорни эгаллайдиган баҳо миқдорини белгилаши тушунилади.
94
Кўриниб турибдики, баҳо сиѐсати тадбиркорни тадбиркор қиладиган,
унинг бозорни эгаллашида асосий дастак бўладиган, яшовчанлигини
таъминлайдиган, рақобатбардошлигини оширадиган муҳим жараѐн экан.
Баҳо ўзининг бир қанча хусусиятлари билан бозор муносабатлари
қонуниятларини тартибга солади ва унинг қонуниятларига бўйсунади. Бу
қуйидагиларда намоѐн бўлади.
Биринчидан, баҳо тадбиркорнинг режада кўзда тутилган фойдасини
таъминлашга хизмат қилади. Агар у режада кўзда тутилган миқдорда бўлса
режадаги фойдани таъминлайди. Агар ошиб кетса, мос равишда бир хил иш
ҳажми билан кўп фойда олиши мумкин ва аксинча, камайиб кетса режадаги
маҳсулотни ишлаб чиқариб сотган билан кўзда тутилган миқдордан кам фойда
олишга эришилади.
Иккинчидан, бир хил товарлар бир хил сифатда бўлиб баҳоси паст бўлса
унга талабни кўпайтириб юборади, натижада фақат баҳо олиши натижасида
унинг рақобатбардошлиги ошади.
Учинчидан, баҳонинг ўзгариши бевосита талаб ва таклифнинг
мувозанатига ҳам боғлиқ бўлади. Агар товарнинг баҳоси ҳаддан ташқари зиѐд
бўлса, унга қанча талаб ва эҳтиѐж бўлишидан қатъий назар ўз вақтида
сотилмаслиги мумкин. Бу ҳолат мазкур товарнинг сунъий ортиқчалигини
вужудга келтиради. Бу ҳолат эса баҳо олиши натижасида тадбиркорга ҳам,
жамиятга ҳам анча зарари тегади.
Тўртинчидан, баҳо аҳоли фаровонлигининг, унинг реал даромадининг
ошиши учун имкон яратади. Агар маҳсулотнинг нархи аҳоли даромади билан
мувофиқ келса, аҳоли қанча кўп даромад қилса товар шунча кўп сотилади ва
аксинча. Шу туфайли аҳоли даромади даражаси билан баҳонинг миқдори бир-
бирига тўғри келиши лозим. Кўп ҳолларда аҳоли даромадининг асосий қисми
бўлган иш ҳақи 20 фоиз оширилади. Баҳонинг ошиши ҳам шунга мос бўлса
уларнинг бир-бирига мувофиқ келганлигидан далолатдир. Агар даромад 20
фоиз ошиб баҳо 30 фоиз ошса аҳолининг номинал даромади ошади, аммо реал
даромади камаяди ва аксинча.
Бешинчидан, давлат бюджетига тўланадиган солиқ ва бошқа мажбурият
тўловларнинг асосида ҳам баҳо ѐтади. Шу туфайли баҳонинг ошиши бевосита
солиқнинг кўпайишига олиб келади ва аксинча. Аммо ҳамма давлат ҳам,
жумладан Ўзбекистон ҳам баҳонинг ошиши эвазига солиқнинг кўпайишига
манфаатдор эмас. Чунки кучли ижтимоий сиѐсат олиб бораѐтган мамлакатнинг
бойиш йўли ўсиш эвазига амалга оширилмайди.
Олтинчидан, баҳо бевосита олинган кредитларни ва товар учун
тўланиши лозим бўлган қарзларни қоплаш имконини ҳам беради. Булар пулда
ифодаланганлиги туфайли тадбиркор учун маҳсулот ҳажмидан кўра баҳонинг
миқдори муҳим бўлиб ҳисобланади.
Шу ҳолатлардан ҳам кўриниб турибдики, тадбиркорнинг баҳо
сиѐсати
фақат
унинг
манфаатинигина
ифодалаб
қолмасдан
аҳолининг ҳам, давлатнинг ҳам, бозорнинг ҳам манфаатларини ўзида
мужассам этади. Шунинг учун тадбиркорнинг баҳо сиѐсати бозор
муносабатлари шароитида катта эътиборга лойиқ соҳадир.
95
Do'stlaringiz bilan baham: |