Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
1. ―Корхоналар молияси‖ фанини ўқитишдан мақсад нима? 
2. Корхоналар молияси қандай функцияларни бажаради? 
3. Корхоналар молиясининг ташкилий тамойиллари нималардан иборат? 
4. Корхонада молиявий механизм қандай ташкил этилади? 
Топшириқлар 
1. ―Корхоналар молияси‖ фанининг аҳамияти ҳақида гапириб беринг. 
2. Молия тизимининг шаклланишида корхоналар молиясининг тутган 
ўрни муҳимлиги асослаб беринг. 
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов асарларида 
корхоналар молиясига доир фикрларни ўрганиб чиқинг. 
4. Корхоналар молияси бўйича статистик маълумотларни тўпланг. 
5. Корхоналар молиясини ташкил этиш йўлларини айтиб беринг. 


11 
2-мавзу. Корхоналар молиявий муносабатларининг мазмуни, 
уларни ташкилий ва ҳуқуқий шакллари 
 
2.1-мавзу. Корхоналар молиявий муносабатла рининг мазмуни, 
уларни корхоналар ташкилий-хуқуқий шакллари 
Асосий саволлар: 
1. Корхоналар молиявий муносабатларининг мазмуни 
2. 
Корхоналар 
ташкилий-ҳуқуқий 
шакллари 
ва 
уларнинг 
корхоналарни молиявий муносабатларига таъсири. 
3.Акционерлик жамиятлари молияси 
4. Маъсулияти чекланган жамиятлар молияси 
5.Кичик ва хусусий корхоналар молияси 
 
Таянч сўз ва иборалар 
Хўжалик субъектлари молияси, корхоналар ташкилий-ҳуқуқий шакллари, 
акционерлик жамияти, масъулияти чекланган жамияти, кичик корхона, 
хусусий корхона, Низом, таъсис, акция, якка тартибдаги тадбиркорлик.
 
1. Корхоналар молиявий муносабатларининг мазмуни 
 
Хўжалик субъектлари молияси молиявий ресурсларни шаклланитириш 
ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ пулли муносабатлар йигиндисидир. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида корхоналар молиясини олдинги директив 
характердаги бошқариш усуллари: лимитлар, марказилашган таъминот ва 
бошқалардан фарқли равишда корхоналарда самарали бошқаришнинг ўзига хос 
усуллари шаклландики булар воситасида коръонанинг ресурс потенциали 
оптималлаштирилади. Бу вазиятда молиявий ресурсларни самарали бошқариш 
аҳамияти тезлик билан усади. Бундай шароитларда молиявий ресурслар 
биринчи даражадаги аҳамият касб этиб корхоналарни маълум вақт оралигида 
тезлик билан бошқа ресурсларга трасформацияланиш имкониятига эгадир. 
Корхоналар молиявий ресурсларини шакллантириш ва фойдаланиш 
жараѐнида бир нечта молиявий институтлар билан ранг-баранг молиявий 
муносабатларда бўлади. Уларнинг асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
1. Ялпи даромадни шакллантириш ва фойдаланиш жараѐнида, Хўжалик 
субъектлари аро молиявий муносабатлар, яъни хом-ашѐ, ѐкилги, материаллар, 
бугловчи асбоб ускуналар тайѐр маҳсулотни реализация қилиш, жарималар 
тўлаш ва молиявий жарима олиш ҳамда икки ѐклама шартнома ва 
мажбуриятларни бажаришдаги жараѐнлар. 
2. Инвестицияга 
мулжалланган корхона қимматли қоғозларини 
муомалага чиқариш ва жойлаштириш ҳамда қўшма корхоналар ташкил этишда 
ҳиссали маблағлар орқали иштирок этиш. 
3. Корхоналар валюта фондини ташкил этишда ва фойдаланишда ташки 
иқтисодий алока компаниялари билан бўлган молиявий муносабатлар. 


12 
4. Молия тизими органлари билан корхоналар ўртасида бўладиган 
иқтисодий муносабатлар. Жумладан: нобюджет фондларга ажратмалар, 
республика ва махаллий бюджетларга солиқлар тўлаш, корхона агар давлатга 
тегишли булса бюджетдан дотация олиш. 
5. Тижорат банкларидан қисқа ва ўзок муддатли кредитлар олиш, 
ссудаларни қайтариш, кредит учун фоизлар тўлаш билан боғлиқ бўлган 
молиявий муносабатлар. 
6. Бозор иқтисодиѐти шароитида корхоналар молиясининг салмоги 
янада кенгаяди. Бу ҳолат корхоналар молиявий режаларини Мустақил ишлаб 
чиқарувчи субъект бўлган лиги билан боғлиқдир. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish