Қўшилиб кузатиш – тадқиқотчининг узоқ вақт давомида объект билан
социал муҳит таркибига кириб, уни мунтазам тарзда кузатиши.
Ғоя – инсон тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий характерга эга
бўлган, руҳиятга таъсир ўтказиб, жамият ва одамларни ҳаракатга
чорлайдиган, мақсад-муддао сари етаклайдиган кучли, теран фикр.
Ҳақиқат – инсон онгида воқеликнинг тўғри, ҳаққоний
акс этишини
ифодалайдиган тушунча.
Ҳисобот – тажрибага асосланган ижтимоий тадқиқотлар якунини
чиқаришнинг ёзма шакли.
Ҳокимият – алўида индивидлар ёки гуруҳ
аъзоларининг муайян
мақсадларга эришиш ва ианфаатларини рўёбга чиқариш лаёқати.
“СОЦИОЛОГИЯ” ФАНИДАН РЕФЕРАТ МАВЗУЛАРИ:
1. Фундаментал социология тараққиётининг асосий йўналишлари.
2. Социал факт социологиясиниг объекти сифатида.
3. Замонавий социологиянинг жамиятда тутган ўрни.
4. Эмпирик социологиянинг методологик ва методик муаммолари.
5. Социологияда шахс объект сифатида.
6. Жамиятда шахс ижтимоийлашувининг хусусиятлари.
7. Социал башорат ва унинг аҳамияти.
8. Шахс тушунчасининг социологик талқини.
9. ХХ асрда Ғарбий Европа ва АҚШ социологияси.
10. Социологияда психологик йўналишлар.
11. Ўзбекистонда социология фани шаклланишининг аҳамияти.
12. Социология объекти ва предметининг бугунги кундаги муаммолари.
13. Ўзбекистондаги ижтимоий гуруҳ ва қатламларнинг
стратификацион
хусусиятлари.
14. Оила муҳим социал институт сифатида.
15. Ажралиш жамиятнинг социал муаммоси сифатида.
16. Социал адолатнинг сиёсатда акс этиши.
170
17. Инсон – сиёсий фаолиятнинг объекти ва субъекти.
18. Ислом маданиятида сиёсий қадриятлар.
19. Социал ташкилотлар структураси.
20. Макс Вебер ижтимоий ташкилотлар тўғрисида.
21. Смельзер ташкилотлар социологияси ҳақида.
22. Жамоатчилик фикри социологиясининг асосий объекти.
23. Жамоатчилик фикрининг функциялари.
24. Социологияда тарихида жамоатчилик
фикри категориясининг ишлаб
чиқилиши.
25. Жамоатчилик фикрининг ривожланиш қонунлари.
26. Жамоатчилик
фикрининг
шаклланишида
оммавий
ахборот
воситаларининг ўрни.
27. Меҳнат социологиясининг вужудга келиши ва ривожланиши.
28. Меғнат коллективи социологиянинг асосий объекти сифатида.
29. О.Конт позитив методининг моҳияти.
30. О.Контнинг фанлар классификацияси ва унда социологиянинг ўрни.
31. Эволюционизм Конт социологик таълимотининг
методологик асоси
сифатида.
32. О.Конт социал динамика ва социал статика ҳақида.
33. Г.Спенсер социологиясида жамият организм сифатида.
34. Г.Спенсер
социал
интеграция
ва
социал
дифференциацияя
тушунчалари ҳақида.
35. “Бир омил” позитивистик-натуралистик мактаблар.
36. Э.Дюркгеймнинг социологик таълимоти.
37. Социологияда неопозивитивизм йўналиши.
38. Ф.Знанецкий АҚШ социологиясининг асосчиларидан бири сифатида.
39. П.Сорокиннинг аналитик назарияси.
40. Социологияда психоаналитик йўналиш.
41. Феноменологик социология.
42. Символик интеракционизм сициологияси.
43. Экзистенциал социология.
44. Франкфурт мактаби ва унинг “танқидий” социологияси.
45. Социологик тадқиқот ўтказишнинг назарий ва методологик аҳамияти.
46. Социологик тадқиқотда статистик услуб.
47. Социологик гипотеза муаммоси.
48. Социологик тадқиқотда асосий тушунчалар интерпретацияси жараёни.
49. Терроризм социал муаммо сифатида.
50. Талабанинг социал портрети.