Вазирлиги фарғона давлат университети


Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда бошқарув аппаратларни ўрни



Download 356 Kb.
bet5/6
Sana22.02.2022
Hajmi356 Kb.
#98166
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
vis777

4. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда бошқарув аппаратларни ўрни:
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда бошқарув аппаратларни урни муҳим аҳамиятга эга. Бошқарув аппаратининг тузилиши деганда бошқарув аппаорати ва улар уртасидаги муносабат тушунилади. Ташкилий тизим асосий бошқарув қисмларидан бири булиб, бошқарува тизим, бошқарув суббекти негизи сифатида юзага чиқади ва ходимлар билан бошқаришни ташкил қилиш расмий қоидаларини тартибга солади. Ана шунинг учун ҳам бошқарувдв урни беқиёсдир. Тизим идоралари алоқалари, босқичма –босқич буйсунишлар(иеархия) мавжудлиги билан ажралиб туради.
Идоралар бу ташкилий тизимнинг таркибий қисмидир. Ҳар бир идора уз ҳаракат доирасига эга. Ушбу тизим ташқи ва ички омилларнинг таъсири остида таркиб топади. Ташқи омиллар уртасидаги энг муҳими ишлаб чиқаришдир. Бошқарув тизими ишлаб чиқришнинг техникавий, ижтимоий, руҳий хусусуятларига мос келиши керак. Бошқарув мақсад ва тизим учун ҳам ташқи омил ҳисобланади. Бошқарувнинг ходимларини етуклиги (малакаси) уни соддалаштиришга имкон беради. Тизимга бошқарув тизимларини шакллантириш қонуниятлари каби омиллар ҳам етарлича таъсир курсатади. Уларни тамоиллар деб аташ мумкин.
Мақсадли тамоил тизимни шакллантиришда унинг мақсадлари билан алоқаси таминланган булишни тоқозо этади. Ҳар бир мақсад тизим доирасида эгали булиши зарур. Бошқарув тизимларининг яна бир тамоили бу – идора қилишнинг бирлигидир. Ҳар бир идора битта раҳбарга эга булиши ёки ҳар бир масала буйича битта раҳбар булиши лозим. Бошқарув идораларининг уртасидаги алоқага қараб тизимларни қуйидаги уч турга ажратилади; мунтазам(лавозимли),вазифавий ва аралаш(комбинасиялашган). Энг содда тизимлар мунтазам тизимлардир.Уларда бтта даражадаги идораларнинг ҳар бир гуруҳи идора қилиш куламларига асосан юқори даражада узининг раҳбарлик даражасига эга булади.Иккинчи даражадаги идоралар гуруҳи учинчи даражадаги раҳбарлик буғинига эга ва ҳокозо.Ушбу тизимда бошқарувнинг барча масалалари битта канал орқали ҳал этилади. У жуда ҳам пухталикни ва аниқликни вужудга келтиради. Вазифавий тизимлар ихтисослаштириш ғоясига таянади. Бунда ҳар бир буғинга муаян масалалар беркитиб қуйилади. Масалан, бир идора ҳисоб-китоб, иккинчиси технология, учинчиси маркетинг билан шуғулланади. Ҳуқуқий идораларнинг чекланганлиги туфайли ихтисослаштирилган идора тамоилидан қабул қилинаётган қарорлар сифатини яхшилаш имкониятига эга.

Лекин битта буйсунувчи идорада бир қанча вазифавий раҳбарларнинг мавжудлиги узига хос муракабликни келтириб чиқаради. Мунтазам ва вазифавий қийинчиликлардан холос булишида аралаш(комбинасиялашган) тизимлар - мунтазам(штабли) ва чекланган вазифали аралаш тизимларни аҳамияти каттадир. Дастурли - мақсадли тизим аралаш тизимларнинг алоҳида тури ҳисобланади.


Дастурли - мақсадли тизим аралаш тизимларнинг алоҳида тури ҳисобланади. Бошқарувнинг аниқ тизимини шакллантириш ижодий жараёндир. Бироқ тизимнинг илмий жиҳатидан ишлаб чиқилган намунавий шакллари қуланилса, бу ишларни янада осонлаштириш имконини беради. Шу мазмунда бошқарув идоранинг барча тизимли булинмалари бешта гуруҳни бирлаштиради. Биринчиси – бошқарув идораларини идора қиладиган тизимли булинмаларидир. Бунда асосий масала биринчидан идора қилиш куламини ошириб юбормаслик булса, иккинчи томондан унча куп булмаган обектларни раҳбарлик қилдиш учун жуда кичкина булинмалар ташкил этолмасликдан иборатдир. Иккинчиси - асосий вазифавий тизимли (режали,ҳисоб ва назарат буйича) булинмалар. Учинчиси – маркетинг вазифалари( таъминот, сотиш, фан-техника таррақиёти, молия). Туртинчиси – ёрдамчи ва хизмат курсатувчи булинмалар( идора, девонхона,архив ва бошқалар). Бешинчиси – идора раҳбарлиги, унинг уринбосарлари,ассосия, кенгаш ва бошқалар.
Тизимни такомилаштириш- бошқарувни юқори босқичга кутаришнинг муҳим имконидир. Пахта тозалаш корхонасини бошқарув тузилмасининг вазифалари. Корхона раҳбарининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари уз навбатида қонуний тартибга ва меёрий актларга жавоб берадиган акйиядорлар жамоасининг устави билан белгиланади.Корхона раҳбари унга мувофиқ ишлаб чиқариш ва молиявий хужалик фаолиятига раҳбарлик қилиш юзасидан берилган ҳуқуқлар асосида қуйидагиларни таъминлаш лозим булади.Ишлаб чиқариш ҳамда белгиланган номенкулатура ва ассортиментда маҳсулот етказиб бериш режаларини бажариш, ишлаб чиқаришга янги техника ва технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқариш меҳнатни ташкил этишни яхшилаш, мунтазам равишда меҳнат унумдорлигини ошириш ва таннархни камайтириш, фойдани ошишни таъминлаш, корхонани давлат бюджети, маҳсулот етказиб берувчилар ва истемолчилар олдидаги барча мажбуриятларини яхшилаш. Уз фаолитида ягона раҳбарлик тартибига риоя қилиб, мунтазам равишда ишлаб чиқариш кенгашларини утказиш, уларда ишлаб чиқариш режалари, янги техниканинг жорий этиш режаларини ва бошқа муҳим масаларни муҳокама этиш керак. Сехлар, ишлаб чиқариш булинмалари, хизматлар, булимлар, хужаликлар ва бошқа таркибий булинмалар корхона раҳбари тасдиқлаган низомга биноан фаолият курсатади. Пахта тозалаш корхоналарининг раҳбари бош мухандис орқали ишлаб чиқариш-техника қисмига, тайёрлов бўлими бошлиғи орқали пахта тайёрлаш фаолиятига раҳбарлик қилади. Бош мухандис пахта тозалаш корхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосаридир. Унинг фаолият доирасига ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг жорий ва истиқболий режаларини белгилаш, ишлаб чиқаришга техник раҳбарлик, технология жараённи янгилаш, ускуналар самарадорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш, ишлаб чиқаришда меҳнатни ташкил этиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш, корхонанинг материаллар, эҳтиёт қисмлар ва асбобларга эҳтиёжини аникдаш ҳамдаулардан фойдаланишни назорат қилиш киради.
Корхонанинг бош механиги вазифаси доирасига барча технологик ва энергетик ускуналарнинг, барча машина ва механизмларнинг тухтовсиз ва унумли ишлашини таъминлаш киради. Унинг зиммасига харакатдаги ускуналарни ўз вақтида сифатли таъмирлаш ва модернизасиялаш ҳамда янги ускуналарни монтаж қилишни таъминлаш юкланади. Бош механикка таъмирлаш-механика устахонаси ва таъмирлаш бригадасининг бригадири бўйсунади. Смена бошлиғи (устаси) тўла хукуқли раҳбар ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатнинг бевосита ташкилотчиси бўлиб, ўз бўғинида ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши учун жавоб беради. Усталарга ишлаб чикариш бўғинларида ишчиларни ишга қабул қилиш ва жой-жойига қўйиш, сех бошлиғининг (пахта тозалаш корхонасида бош мухандиснинг) тасдиклаши билан ортиқча, шунингдек, ишлаб чикариш ёки меҳнат интизомини бузувчи ишчиларни озод этиш, ишчиларга белгиланган тартибда тасдиқланган тариф разрядларини бериш, алоҳида ўрнак кўрсатган ишчиларни мукофотлашга ва рағбатлантиришнинг бошқа турларига тағдим этиш хукуқи берилган. У ишлаб чикариш ва меҳнат интизомини бузувчи ишчиларга интизомий жазолар бериш, ишлаб чикариш меъёрларини мунтазам бажармаётган ва сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришга йўл қўяётган ишчиларни паст ҳақ тўланадиган ишга ўтказиш ҳуқуқига эга. Уста ишчиларни носоз ускунада, шунингдек, сифатсиз хом-ашё ва материалларда ишлашига йўл кўймаслиги лозим.
Корхона раҳбарлари усталарни уларга хос бўлмаган хўжалик вазифалари ва ҳар хил кўшимча ишлар билан банд қилмаслиги керак. Уста ишлаб чиқаришнинг бевосита ташкилотчиси сифатида ўз иш бўғини бўйича меҳнат унумдорлигининг ошиши ва маҳсулот бирлигига ишлаб чикариш харажатларининг камайишини таъминлаш шарт. Унинг вазифасига иш бўғини ва ишлаб чикариш бўйича режа ҳамда графикларга мувофик ишчи ва бригадирларга топширикдарни белгилаш, ишлаб чикаришда ходимларга йўл-йўриқ бериш, мавжуд ишлаб чикариш ускуналаридан самарали фойдаланишни, уларни иш билан юклаш ва тўғри бир маромда фойдаланишни таъминлаши керак. Уста белгиланган технологик ва мехнат интизомига, иш жойларида тозалик ва тартибга қатий риоя этилишини кузатиб бормоғи керак, иш жойлари бўйича барча кўрсатмалар усталар томонидан берилади. Уста ишлаб чиқариш графикларини ишлаб чикаришда иштирок этади, ишлаб чикаришни ўз вактида тайёрлашни ва бир маромда ишлашини таъминлайди. Уста хавфсизлик техникаси ҳамда ишловчиларнинг меҳнат муҳофазаси қоидалари аниқ бажарилиши тўғрисида алохдса ғамхўрлик килиши керак. Смена бошлиғи (уста)нинг бевосита ихтиёрида куйидагилар бўлади: ускунани созловчи ва смена электриклари, жинчилар, момиқ ажратувчилар, прессчилар, пахта узатувчилар, уруғлик чигит тайёрлаш, ишлаб чикариш чикиндиларини йиғиш, тозалаш ва қайта ишлаш бўйича бўлим бригадирлари. Таиёрлов бўлими пахтани қабул қилиш, сақлаш ва ташиш билан боғлиқ ишларга раҳбарлик қилади.
Бўлим вазифаси тайёрлов масканлари ва етказиб бериш базаларига раҳбарлик, пахта етиштирувчи хўжаликлар билан контрактасия шартномалари тузиш, уруғлик чигит тайёрлаш, улар билан пахта тайёрлов масканларини ва улар орқали пахта етиштирувчиларни таъминлаш, ўраш хужалигини ташкил килиш, хом-ашё ва тайёр маҳсулот бўлими билан бирга заводга тола ортиш режаларининг бажарилишини таъминлайдиган миқдор ва ассортиментда пахта етказиб бериш режасини ишлаб чиқиш, тайёрлов масканларининг хўжалик фаолиятини назорат килишдан иборат. Хом-ашё ва тайёр маҳсулот бўлими завод худудидаги тайёрлов масканида пахтанинг сакланишини ташкил килади, ишлаб чиқаришга қайта ишлаш учун пахта юборилишини расмийлаштиради, ишлаб чиқаришдан тола, чигит, момик ва чиқиндилар кабул килишни ва тайёр маҳсулотнинг сакланишини ташкил килади, пахта маҳсулотларини истеъмолчиларга ортиб жўнатади ва тегишли хужжатларни расмийлаштиради. Режа бўлими ишлаб чиқаришни режалаштириш, меҳнат ва иш ҳақини ташкил қилиш билан шугуланади, бошқа бўлимлар ва ижрочиларни жалб қилган ҳолда истикболий ва йиллик режаларини ишлаб чиқади, иш ҳақи тўлашни ташкил килади, бўлинмалар раҳбарларига ишлаб чиқариш режасини, ходимлар иш ҳаки фондларни ҳамда ижрочиларга ишлаб чиқариш топширикдари ва белгиланган меҳнат меёрларини етказади, ишлаб чикариш режаси ва меҳнат режаси бажарилишининг боришини назорат килади.
Режа булими ишлаб чиқариш кўрсаткичларини иктисодий тахлил килади. Унинг мухум вазифаси, шунингдек жорий этилган техниканинг иктисодий самарадорлигини аниклашдир. Бухгалтерия корхона хўжалик фаолиятининг хисоб-китобини олиб боради ҳамда пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сарф харажатини назорат килади. Унинг вазифаси - корхонанинг бухгалтерия ҳисобини ва балансларини олиб бориш ва тузиш, омбор ҳисоб-китобининг олиб борилишини ҳамда хисобдор моддий жиҳатдан жавобгар шахсларда сакланаёттан товар-моддий бойликларнинг ҳолатини назорат килиш, тайёрлов масканларида ҳисоб-китобга раҳбарлик қилиш, тафтиш ва рўйхатга олиш ишларини олиб боради, молиявий ишларни бажаришдир.
Техник назорат бўлими (ТНБ) завод маҳсулотлари (пахта толаси, чигит, момиқ, чиқиндилар)нинг сифатини, пахтанинг турлари, навлари, синфлари ва бошқа белгилар бўйича уни қабул қилиш, жамлаш ва сақлашни, тайёрлов масканларида ва завод худудида ғарамланган пахтанинг сифатини баҳолашни назорат килади. Бўлимга бошлиқ раҳбарлик қилади, у айни вақтда завод лабораториясини мудиридир. ТНБ бошлиғи бевосита корхона раҳбарига бўйсунади.


Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish