Вазирлиги фарғона давлат университети


Корхоналарда ишлаб чиқаришнинг самарали ташкил этишнинг таъминлайдиган тамоиллар



Download 356 Kb.
bet4/6
Sana22.02.2022
Hajmi356 Kb.
#98166
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
vis777

3. Корхоналарда ишлаб чиқаришнинг самарали ташкил этишнинг таъминлайдиган тамоиллар:
Корхоналарда ишлаб чиқаришнинг самарали ташкил этишнинг таъминлайдиган тамоиллари қуйидагилардир, ихтисослаштириш, пропорсионаллик, туғри чизиқлийлик, узлуксизлик, бир маромдалик. Ихтисослаштириш тамоили шуни англатадики, ҳар бир иш жойи, булими, сехи, оқимга қаътий чегараланган номенклуатурадаги иш ёки жараён (бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи) бириктирилган булади. Қаъттий белгиланган жараёнлар катта
пресловчи пресловчи, жинчи ва шу кабилар иш жойларида бажарилади. Ушбу тамоилни қулланилиши жараёнларни механизасиялаш, автоматлаштириш, работлаштириш, кейинги технологияни жараёнини бажариш учун меҳнат предметини бир иш жойидан бошқасига кучириш, махсус ускуна ва мосламаларни қуллаш, иш оғирлигини пасайтириш, ишлаб чиқариш майдонларидан янада оқилона фойдаланиш имконини беради. Пропорсионаллик тамоили – ишлаб чиқариш жараёни, булимлар ва иш жойларида вақт бирлигида ишлаб чиқариш унумдорлигини бир хилда булишлигидир. Пропорсионаллик бузилганда ишлаб чиқаришда узлуксизлик ва бир маромдалик таъминланмайди ва иш жойида ортиқча материаллар тупланиб қолишига олиб келади. Ишлаб чиқариш пропорсионаллиги айрим булимларнинг ортиқча юкланишига ва бошқа булимларнинг қувватидан тулиқ фойдаланмасликка ( масалан, линтерларда) юл қуймайди ҳамда пахта тозалаш корхонасининг узлуксиз бир маромда ишлашининг манбаси ҳисобланади. Туғри чизиқлийлик тамоил талаби - меҳнат предметлари( хом ашё, материаллар ва ҳокозо) ишлаб чиқариш жараёнида тўғри оқимда жойлаштирилиши ва натижада қисқа масофодан утишлари керак.
Узлуксизлик тамоили барча танафусларни имкони борича қисқартиришни кузда тутади. Бир маромдалик (ритм) тамоили тенг вақт оралиғида бир хил ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни кузда тутади. Оқим ритми деб оқим юлларида маҳсулотнинг бирин кетин тайёр булиш давридаги бир-бирлари оасидаги вақт оралиғига айтилади. Бу интервал маҳсулот ишлаб чиқариш топшириғини бажариш учун сарфланган иш вақтини ( смена, сутка) маҳсулот ҳажмига тақсимлаш юли билан аниқланади. Ишлаб чиқаришни бир маромдалигини таъминлаш ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишнинг самара берадиган омилларидан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг бир маромдалиги асбоб ускуналарнинг тула юкланишини, улардан туғри фойдаланишни, зуриқмасликни, мавжуд барча ресурслардан оқилона фойдаланишга имкон беради.
Ишлаб чиқариш жараёнларининг ташкил этиш усуллари. Саноатда ишлаб чиқариш жараёнин ташкил этиш қуйидаги усулларда амалга оиширилади, якка, оқимли, партияли. Ишлаб чиқаришнинг ташкил этишнинг якка усули жуда мурракаб техникани ишлаб чиқаришда, шунингдек тажриба ишлаб чиқарувида,тикув саноатида алоҳида буюмни тикишда қулланилади. Ишлаб чиқаришнинг бу турига ателелар ва якка тартибда бую тикувчи устахоналар мисол булади. Ишлаб чиқаришнинг ташкил этишнинг партияли усули маҳсулотнинг серияли ишлаб чиқаришни разарда тутади. Иш жараёнида махсус ва универсал асбоб ускуналардан фойдаланилади. Ушбу асбоб ускуналар чизиқли ва гуруҳли жойлаштирилган булади. Ишлаб чиқаришнинг ташкил этишнинг партияли усули серияли ва кичик серияли ишлаб чиқаришларда кенг тарқалган булади.
Масалан, машинасозлик корхоналарида деталларни тайёрлаш жараёнида, пахта тозалаш корхоналарида эса арра хужалигида ушбу усул қуллапнилади. Ишлаб чиқариш ва меҳнатни илмий ташкил этишнинг комплекс тизимида оқимли ишлаб чиқариш муҳим урин эгаллайди.У ўзида ишлаб чиқариш жараёнинг шундай тузилмасини мужасам этадики, унда хом ашё ва материаллар тайёр маҳсулотга айланишида белгиланган услубда узлуксиз, технологик кетма-кетликда ва барча операсиялар бир вақтда қайта ишланади. Оқимли ишлаб чиқаришда технологик жараён бир хил тактда операсияларга булинади. Операсиялар тактларининг туғрилаш жараёнинг пропорсионал булишлиги учун ҳамда операсиялар оралиғида заҳираларни камайтириш ёки умуман булмаслиги таминлаш учун зарур булади. Оқимли ишлаб чиқаришни ташкил этиш бир қанча тайёргарлик ишларни олиб боришни талаб этади. Бу тадбирлар биринчи навбатда оқимли ишлаб чиқариш учун маҳсулот турини аниқлаш ва уларни турлаш, асосий муомола технологик жараёнлар тартибини ишлаб чиқиш, иш жойларини режалаштириш, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, транспорт жараёнларини механизасиялаштириш, автоматлаштириш ва табий жараёнларни тезлаштириш керак. Ишлаб чиқариш оқимини ташкил этишни лойиҳалашда қуйидаги асосий курсатгичларини ҳисобга олиш керак. - ҳер бир иш жойида оқим ритмини таъминланиши,
- ишнинг тезлик даражаси. - Етакчи машиналарни иш билан банд қилиш даражасини яхшилаш. - Оқим юлларидаги машиналар сонини иш жойларидаги ишчилар сонига мослаштириш, - Иш жойларига қараб топшириқларни белгилаш, - Меҳнат буюмларининг ҳаракат маршрутларини туғри ташкил этиш. Меҳнат предметларининг бир агрегатдан бошқасига утилиши махсус жараёнлар аро транспортлар( тасмали,шнекли ёки пневматик) ёрдамида амалга оширилади. Оқимли ишлаб чиқариш чегараланган номенклатурадаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришида ва оммавий тусда ташкил этилиши билан ажралиб туради. Пахтачилик ишлаб чиқариши оқимли ишлаб чикариш саналади. Ушбу жараёнда ҳар бир агрегат ўзига хос алохида вазифасини бажаради. Куритиш барабанлари пахта хом-ашёсини қуритиб, ундан намликни ажратади; тозалагичлар - майда ва йирик ифлосликлардан тозалайди; жинлар толадан чигитни ажратади, линтерлар чигитдаги калта толаларни ажратиб олади ва ҳоказо. Барча асбоб- ускуналар бир-бирлари билан пневмотранспорт ёки бошка турдаги механик транспортёрлар ёрдамида боғланган.
Пахта тозалаш корхоналарида чегараланган номенклатурадаги маҳсулотлар (тола,чигит,момиқ) ишлаб чиқарилганлиги боис, оқимли ишлаб чиқариш ташкил этилган бўлиб, иш жойларига махсус асбоб-ускуналар бириктирилган. Пахтачилик ишлаб чикариши узлуксиз оқимли ишлаб чикариш саналиб, унда барча жараёнлар давомийлиги нуктаи назаридан тент ёки такрорланувчидир. Ушбу жараёнда узлуксизлилик даражаси жуда юқоридир. Окимли ишлаб чикаришнинг олий шакли - автоматик оким бўлиб, бунда бир бутун мажмуада технологик асбоб-ускуналар, транспорт ускуналари марказий автоматик назорат тизими ҳамда мехнат предметларига қайта ишлов бериш ва улар ҳаракати жараёнларини бошқариш бирлаштирилади. Сўнгги йилларда пахта тозалаш саноатида кенг миқёсда ихчам технологиялар қўлланилмокда. Пахта хом-ашёсининг дастлабки сифат кўрсаткичларига (ифлослик ва намлик даражасига) караб уни куритиш ва тозалашда ихчам технология қўлланилмокда, яъни ифлослик даражаси паст бўлган ҳолларда пахта барча тозалаш машиналардан эмас, балки кам машиналардан ўтказиб, шу орқали ортиқча механик урилишларнинг олдини олиш натижасида тола сифатини сақлаб қолишга эришилади. Оқимли ишлаб чиқариш комплекс механизасиялаштириш ва автоматлаштириш учун кенг йўл очиб берадиган нисбатан илғор ва истиқболли ишлаб чикаришни ташкил этиш усули ҳисобланади. Юқори ҳажмдаги ишлаб чиқаришда ихтисослаштириш даражасининг юксаклиги, меҳнатни ташкил этишнинг илғорлиги мехдат унумдорлиги юқори бўлишлигини таъминлайди. Оқимли ишлаб чиқаришнинг иктисодий самарадорлиги маҳсулот таннархи пасайишида ҳам рўй беради.
Транспорт жараёнлари давомийлиги камайтирилиши оқибатида ишлаб чикариш сиклининг камайиши, ишлаб чиқариш майдонлари қисқартирилиши, омборлар сонининг кайтирилиши окибатида маҳсулот ишлаб чиқариш хражатлари сезиларли пасайтирилади ва натижада корхона фойдадорлик даражаси ошиши таъминланади.
Ихтисослаштириш даражасига, ишлаб чикерилаётган маҳсулотларнинг турлари ва микдорига қараб ишлаб чикариш бир неча турларга - якка( доналаб ), серияли ва оммавий ишлаб чикариш турларига бўлинади. Якка (доналаб) ишлаб чиқариш - меҳнат жараёнининг тузилиши, ўзининг бекарорлиги билан корхонанинг асосий ишлаб чикариш иш жойларида бажарилаётган жараёнлар бир маҳсулот тайёр бўлгандан сўнг иккинчи маҳсулот учун ўзгаради. Ушбу ишлаб чикаришда ишлаб чиқариш корхонаси дастури бир нечта номдаги оз микдордаги маҳсулот ишлаб чиқаришни назарда тутади. Бу каби ишлаб чикаришларда иш жойи ихтисослаштирилмайди. Ишчилар малакаси жуда юқори, универсал асбоб-ускуналар қўлланилади. Серияли ишлаб чикариш - бу ишлаб чикариш турида маълум вақт оралигида бир хил махсулотларни қайта хажмда серияли тайёрлаш такрорланади. Масалан, "Ўзбекхлопкомаш" заводи дастлаб партиялар бўйича 5-ЛП русумли линтерларни, сунгра сиклонларни,УХК русумли серияли пахта тозалагичларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Бир иш жойига бириктирилган жараён сони билан тавсивланувчи сериялаш коеффисенти қийматига мувофиқ серияли ишлаб чиқаришнинг учта тури мавжуд. 20-40 ундан ортиқ булганлари – кичик серияли. 5-20та булганлари урта серияли 3-5та булганлари йирик серияли Оммавий иўлаб чиқариш - меҳнат жараёнинг давомийлиги ваунинг муракаблиги билан фарқ қилади. Бу ерда бир хил маҳсулот тайёрлашда ҳар бир иш жойида,ҳар иш кунида меҳнат жараёни такрорланади. Ишлаб чиқариш типлари корхоналар иш фаолияти техник иқтисодий курсатгичларига сезиларли таъсир кўрсатади.

Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish