Вазирлиги фарғона давлат университети


Тикувчилик корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш



Download 356 Kb.
bet2/6
Sana22.02.2022
Hajmi356 Kb.
#98166
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
vis777

1.Тикувчилик корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш:
Илгарилари кийим якка тартибда хонаки тартибда тикилган. Аста-секин кийим тикиш марказлашиб, ателфеларда, фабрикаларда тикиладиган бўлиб, тикувчилик саноати вужудга келди. 1921 йилда 279 тагина тикувчилик корхонаси бор эди. Кейинги йилларга келиб янги корхоналар қурилди, эскилари қайта та`мирланди.
Янги корхоналарнинг 40 дан ортиқрог`и Ўрта Осиё ва Кавказ орти республикаларида қурилди. Ўзбекистон худудида саноат кўламида маҳсуолот ишлаб Чқарувчи бирорта ҳам тикувчилик корхонаси йўқ эди. Кийим-кеЧак қўлда ва кичик устахоналарда тикилар эди. Кейинги йилларда Ўзбекистонда йирик тикувчилик саноати барпо қилишга ва уни ривожлантиришга э`тибор берилди. 1924 йил Тошкентда «Қизил тонг» тикувчилик фабрикаси ишга туширилди. Улуг` Ватан урушигача бўлган даврда Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Урганч, Қўқон, Андижонда янги корхоналар қурилиб, эскилари қайта та`мирланди. Ўзбекистон йирик тикувчилик саноати бор ресПубликага айланди.
Уруш йилларида собиқ СССРнинг Украина, Белоруссия ва бошқа худудларидан тикувчилик устахоналари Ўзбекистон, Қозоқистон, Урал мамлакатларига кўчирилди. Ўзбекистонда яна Чирчиқ, Қарши, Наманган вилоятларида тикувчилик фабрикалари қурилди.
Тикувчилик корхоналари ҳарбий кийим-кечак тикишга ўтказилди. Шу йиллари ҳамма тикувчилик корхоналарида мажбурий равишда кийим тикишнинг сифатли технологик қурилмаси ишлаб чиқилди.
50-йилларга келиб, эскириб кетган асосий ускуналарнинг 25-30 фоизи янгиланди, маҳсус машиналар, пресслар ишлатила бошлади. Ўзбекистонда тикувчилик саноати ишлаб турган корхоналарни янги техника билан қайта қуроллантириш ҳисобига ривожланди. 60-йилларга бориб Тошкентда 3-фабрика (1962), Охунбобоев номли бош кийимлар фабрикаси (1963), Хива тикувчилик фабрикаси (1965) ишга туширилди.
1986 йил аПрелда «Енгил саноатда халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва иқтисодий раг`батлантириш ҳамда иқтисодий яхшилаш, бошқарувни такомиллаштириш тўг`рисида» қарор қабул қилинди.
Тикувчилик корхоналари малакали кадрлар билан таъминлаш учун 1930 йилдан бошлаб Москва, Киев, Ленинград шаҳарларида технологик институтлар ва техникумлар очилди. Ҳозирги пайтда Фарг`она политехника институтида, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологик институтида ҳам тикувчилик саноати учун кадрлар тайёрланади.
Тикувчилик ишлаб чиқаришнинг фан-техника тараққиётини жадаллаштиришда – меҳнат унумдорлигини оширишдаги пировард натижага эришишда, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини яхшилашда–технология, механизасиялаштириш ва автоматлаштириш, ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш соҳасида эришилган янги ютуқларни жорий қилиш йўли билан техник қайта қуроллантириш асосий рол ўйнайди. Бўлажак буюмнинг сифати ва уни яратилаётганида асос солинади. Кийим ишлаб cиқаришни лойиҳалаётганда фан-техника ва амалий санъатнинг сўнгги ютуқларидан энг юқори даражада фойдаланилади, қулай композисион ва конструктив ечимлар танлаб олинади. Кийим инсоният моддий маданиятининг элементидир.
Хавфсизлик техникаси меҳнат қилиш учун хавфсиз ҳароит яратишга қаратилган чора-тадбирлар системасидан иборат.
Тикувчилик корхоналарида ёки устахоналарида машиналарни, пресслар, дазмоллар ва қўл асбобларини ишлатаётганда қўлга игна кириб кетиши, қўлни нимадир кесиб олиши, машиналарнинг айланиб турадиган қисмларини кийим ёки сочни ўраб кетиши, дазмол ёки прессларда бирон жой куйиб қолиши, тугма ёки игна парчалари учиб юзга тегиши ва ҳоказолар натижасида ишловчилардан биронтаси жароҳатланиб қолиши мумкин. Хавфсизлик техникаси қоидалари ва шундай нохушликлар ёки бахтсиз ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.
Тикувчилик қоидалари уч гурухга бўлинади:
1. Қўл ва машина жараёнларида ишловчилар қуйидагиларга риоя қилишлари керак:
-машиналар, асбоб ва мосламаларнинг ишга яроқлилиги текшириб турилади. Иш бошлашдан олдин иш ўрни саранжомлаб олинади, машина бармоққа игна кириб кетишининг олдини оладиган сақлагич, юритгич тасма тўсиғи, машинани ишга тушириш жойларида изолясия бор-йўқлиги текширилади ва ҳоказо;
-електр симларига ип, латта, симчалар осмаслик лозим, акс ҳолда қисқа туташув юз бериши мумкин. Симларда нуқсон сезилса, дарҳол электромонтёрларга хабар бериш, оЧилиб қолган симларга қўл теккизмаслик керак;
-тугма қадаш машинасида ишлаганда сақлаш экранидан фойдаланиш зарур;
-нарсаларни ишлаётганда машина устидан узатиш мумкин эмас;
-електр двигателни ўчирмасдан машинага мой суриш, уни тозалаш, машина шкивига тасма кийдириш маън этилади;
-иш ўрнида асбоблар сочилиб ётмаслиги, қайчи ва иплар машинанинг айланаётган қисмлари ёнига қўйилмаслиги керак;
-иш ўринлари орасидаги йўлни тўсиб қўймаслик лозим.
2. Дазмолловчилар қуйидагиларга риоя қилишлари керак:
-иш бошлашдан олдин шнур изолясияси текшириб кўрилади;
-дазмолнинг созлигига аҳамият бериш зарур (корпусда қисқа туташув бўлса, ишлаётганда қўлга салгина игна санчилгандек бўлади);
-ишлаётганда шнур дазмолга тегиб турмаслиги керак;
-дазмолни ўта қизиб кетишига йўл қўймаслик керак;
-дазмол, рубилник, вилка бузуқ бўлса, электромонтёрни чақириш керак.
3. Прессда ишлайдиганлар қуйидагиларга риоя қилишлари керак:
-иш бошлашдан олдин иш ўрни тайёрлаб олинади, пресснинг ишга яроқлилиги текшириб кўрилади. Бузуқ прессда ишлаш маън этилади. Прессда ишлаётганда қўлни пресс ёстиқлари орасида қолишидан эҳтиёт қилинади. Ишлаётган прессни назоратсиз қолдириб бўлмайди. Иш тугугач прессни тўхтатиб, иш ўрнини йиғиштириб қўйиш керак.
Ишхоналарда меҳнат унумдорлигини оширадиган ҳароитни яратишда ва шу ишнинг характери сабабли келиб чиқадиган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишда меҳнат гигиенаси роли катта. Меҳнат гигиенаси меҳнат жараёни ва ишлаб чиқариш муҳитини одам соғлиги ва меҳнат қобилиятини юқори даражада сақлаб туришга хизмат қиладиган санитария–гигиена ва даволаш профилактика нормативлари ҳамда тадбирларини ишлаб чиқади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида одамга кўпинча паст ёки юқори ҳарорат, кучли иссиқлик нурлари, чанг, титраш, зарарли химиявий моддалар, шовқин ва бошқалар таъсир кўрсатади: булар киши соғлиғининг бузилишига ва иш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Бундай нохуш таассуротлар ва улардан келиб чиқадиган асоратларнинг олдини олиш учун ишлаб чиқариш жараёнининг хусусиятлари, асбоб-ускуналар ва ишлов бериладиган материалларнинг ишловчилар организмига таъсири, меҳнатнинг санитарий ҳароитлари, меҳнат жараёнининг ҳарактери ва иш жараёнида физиологик функтсияларнинг ўзгариши ўрганиб чиқилади. Ишчилар соғлиги, шунингдек санитарий техника мосламалари ва қурилмаларининг ҳолати, санитарий маиший жихозлар, индивидуал ҳимоя воситалари синчиклаб текширилди. Меҳнат ҳароитларини яхшилаш мамлакатимизда муҳим вазифа ҳисобланади.
Саноат корхоналарида ишчиларнинг соғлигини мухофаза қилиш ва уларда уЧраши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олишда энг муҳим тадбирлардан бири уларни вақти-вақтида медитсина текширувидан ўтказиб туришдир. Ишга кирувчилар ҳам олдиндан медитсина кўригилан ўтказилади, ишлаб чиқаришдаги муайян ноқулай омиллар таъсирига саломатлиги тўғри келадиган одамларни танлаб олишдан иборат.
Касб – касалликлари – меҳнат ҳароитининг ёмонлиги ва касбга алоқадор зарарларнинг организмга таъсири натижасида пайдо бўладиган касалликлар. Касб касалликлари кўлами саноатнинг техник жиҳатдан қанчалик жихозланганига боғлиқ. Касб касалликлари физик, химиявий ва биологик омиллар таъсирида пайдо бўлиши мумкин. Масалан, саноатдаги доимий шовқин ва виратсия қулоқнинг оғирлашиб қолишига сабаб бўлади. Юқори атмосфера босимида кессол касалига учралади. Радиактив моддалар билаш ишлаш жараёнида нур касаллиги юзага келади. Иши юқумли касалликлар билан ишлайдиганлар инфектсион ёки паразитар касалликларига чалиниб қолиши мумкин. Касбдан зарарланишга чанг, шовқин, вибратсия, температуранинг юқори ёки пастлиги, ҳаво нисбий намлиги юқорилиги, атмосфера босимининг юқори ёки пастлиги, заҳарли ва радиактив моддалар, ионлаштирувчи ва ултрабинафша нурлар, электромагнит тўлқинлар, микроорганизмлар сабаб бўлади.
Касбдан зарарланишлар меҳнат қобилиятининг пасайишига, ўткир ва суринкали заҳарланишнинг авж олишига, умумий касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Касб касалликларини олдини олиш учун ишчилар профилактика тадбирларига риоя қилишлари керак.
Чарчаш – организмга ҳаддан ташқари зўр келиши натижасида иш қобилияти пасайишидан иборат физиологик ҳолат. Иш қобилияти фақат бажарилган иш натижасидагина эмас, балки касаллик ёки меҳнат ҳароити қониқарсизлиги натижасида пайдо бўлади.
Чарчашнинг тез ёки секин рўй бериши меҳнатнинг хусусиятига боғлиқ. Киши бир тарзда туриб мускулларга зўр келадиган иш бажарганда анча тез, бир текисда иш бажарганда бирмунча секин толиқади. Чарчашнинг юзага келишида одамнинг бажарилаётган ишга муносабати ҳам муҳим рол ўйнайди. чарчаган киши анча ноаниқ ишлайди, аввал кичик сўнгра жиддийлаша борадиган хатоларга йўл қўя бошлайди. Иш қобилиятини узоқ вақтгача сақлаб қолишнинг таъсирли воситаларидан бири – меҳнат фаолиятининг аниқ ритмда бўлишидир. Тез
чарчашнинг олдини олишнинг муҳим воситаларидан бири – меҳнат ва дам олиш самарали ташкил қилишдан иборат.
Организмни чиниқтириш организмни ноқулай иқлим ҳароити таъсирига чидамлилигини оширишдан иборат. Одам организми ўзгариб турадиган ташқи муҳит ҳароитига мувофиқлашганда чиниқиб боради.
Ишлаб чиқариш корхоналарида ҳар–бир технологик оператсияни сифатли ва унумли бажариш учун меҳнат ҳароити яратилиши лозим. Чунончи, корхоналарда ишЧиларнинг иш ўринлари ёритилишига, шовқинларни камайтиришга ва хоналарнинг шамоллатилиши катта аҳамиятга эга, ёритиш етарли бўлмаса шапкўрлик келиб чиқади. Бажариладиган иш хусусиятига қараб, ёритилиш 5 дан 50000 лк гача бўлиши мумкин. Шовқин одам организмига салбий таъсир этадиган ва унинг ишлашига, дам олишига ҳалақит берадиган комплексидан иборат.


Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish