Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

Изох талаб сўзлар 
1. Прудончилик - Француз социологи Ж. Прудон (1809- 1865) тарафдорлари. 
Франциядаги социалистлар ҳаракатидаги оким. Улар жамият аъзолари мустақил 
майда мулкчилик яъни- ишлаб чиқарувчилар бўла оладиган ижтимоий тузум барпо 
этиш ғояси тарафдорлари. 
2.Миллитаризация-"лотинча" сўз бўлиб ҳарбийлаштириш дегани,
ғоявий-маънавий сохада жанговарликни тарриб қилиш, жамиятни урушга 
тайѐрлаш,армияни кучайтириш, қуроллантириш тадбирлари. 


237 
3.Неоякобинчилар - янги якобинчилар. Улар 1793-1794 йиллардаги 
якобинчиларга сажда қилганлар, 
4. Интеллегенция 

ақлий меҳнат билан шуғулланувчи кишиларнинг 
алоҳида тоифаси. 
5. Империя- ҳокимият, давлат, император бошлиқ монархия давлати. 
6. Парламент - Капиталистик давлатда бутунлай ѐки қисман сайлов 
асосида қонун чиқарувчи олий давлат органи. 
7. Республика - давлат тизими шаклларидан бири. 
Адабиётлар 
1.Вей ль Ж. История социального движения во Франции 1852-1902гг. 
М.1989г. 
2.Всемирная история. В 28,30 томах. Минск. 1999г. 
3.Желубовская Э.А. Крушение второй империи и возникновение третьей 
республики во Франции. 2изд. М. 1986г. 
4.
Ефимов А.Р. Методическое пособие по новой истории (1640-1870). М. 
1984г. 
5.
История Франции. Том III. М. 1987 г. 
6.
Потѐмкин Ф.В. К вопросу о положении рабочего класса во Франции
в последний период промышленного переворота (50-50гг XIX в). М. 1984г. 
7.
Хрестоматия по новой истории (1640-1870). Под редакцией В.П. 
Сироткина. М. 1990г. 


238 
 Германиянинг бирлаштирилиши 
Режа:
1. Германияни бирлаштириш арафасидаги ижтимоий- иқтисодий ахволи. 
2.Германия бирлашувининг сиѐсий-иқтисодий омиллари. 
3.Герман қиролликларининг юкоридан бирлаштирилиши. 
4.Герман қиролликлари бирлашувининг аҳамияти. 
Германияда юнкерлар хўжалигининг, яъни ѐлланма меҳнатдан 
фойдаланиладиган йирик помешчик товар хўжалигининг таркиб топиши 
1848 йил инқилобига қадар бошланган эди.
1848 йил инқилоби даврида аграр масалани инқилобий демократик йўл 
билан хал қилиш учун, яъни крепостной ҳуқуқни хеч қандай тўловсиз 
помешчиклар ерини мусодара қилиш йўли билан йўкотиш учун кураш борган 
эди. Бироқ инқилобнинг енгилиши Германия қишлоқ хўжалигида капитализм 
тараккиѐтининг бошқача йўлини олдиндан белгилаб берди. 
Юнкерларнингг сиѐсий ва социал-иқтисодий ҳукмронлигини сақлаб 
қолган шароитда аграр иқтисодиѐтни ўзгартиришнинг шундай хили топилдики 
уни " прусча йўл" деб атадилар. 
50-йиллардаги иқтисодий конъюнктура прус юнкерларининг 
бойишига ѐрдам берди. Мамлакатда саноат юксалиши ва шу муносабат билан 
шаҳар аҳолисининг кўпайиши, 1853 йилда божгирлик иттифоқининг қайта 
тикланиши, Крим уруши йилларида рус ғалласига тенг келадиган рақобат 
сезилганлиги каби масалалар юнкерларга ғалла нархини ошириш имқонини берди. 
1850 йил 2 мартда "Помешчиклар билан деҳқонлар ўртасидаги муносабатларни 
тартибга солиш тўғрисида" фармон чиқарилди. Бу фармонга мувофиқ, унчалик 
аҳамияти 
бўлмаган, 
тўнтариш 
давомида 
амалда 
йўқ, 
қилинган 
мажбуриятларгина тўхтовсиз бекор қилинди. Аслида ҳамма асосий феодал 
мажбуриятлар сакланган бўлиб, улар ҳақ тўлаб туриш керак эди. Тўлов 


239 
қийматлари жуда катта бўлиб, деҳқонлар уларни бир неча йил давомида 
банкка тўлаб туришлари шарт эди. 
Шундай қилиб 50-йилларда Пруссия деҳқонларининг "озод этилиши" 
амалда уларнинг юнкерлар томонидан талон-тарож қилинишини янада 
кучайтирди. 
Тўлов қийматларининг оғирлиги натижасида деҳқонлар хонавайрон 
бўлар, юнкерлар эса деҳқонларни талаш ҳисобидан ўз хўжаликларининг 
иқтисодий базасини ривожлантирар, машиналардан ва "чек ерли 
батраклар"нинг ѐлланма меҳнатидан фойдаланар эдилар. Пруссия, Силезия, 
Саксония помешчикларининг буғ кучи билан ишлайдиган тегирмонлари ва 
спирт-ароқ заводлари бор эди. Прус помешчиклари ер ислоҳоти туфайли ўз 
хўжалигидаги деҳқонлар ва батракларнинг арзон меҳнатидан фойдаланиб, 
ўзлари учун зарур бўлган кўшимча капиталга эга бўлар эдилар. 
Эксплуатация қилинган деҳқонларнинг хонавайрон 
бўлиши 
шароитни кўпинча деҳқонлар билан батракларнинг помешчикларга қарши бош 
кўтариб чиқишига олиб келди. 
1848 йил инқилоби мағлубиятга учраганига қарамай, буржуазия тез 
мустаҳкамланиб, анча катта кучга айланиб борди. 
1848 йил инқилобидан сўнг Германия капиталистик тараққиѐт 
йўлидан дадил қадамларни қўйди. Бу ўз навбатида саноат ўзгариши даври 
ҳисобланади. Чунки фақатгина шимолий-шарқдан ташқари бутун Германияда 
саноат юксалиш нуқтасига чиқди. Айниқса, кўмир ва темир рудаси қазиб 
чиқариш тез суръатлар билан ўсди.
Натижада саноат корхоналарида 
ишловчи ишчилар сони ўрта ҳисобда анча кўпайди. Ишчилар сони темир ва 
пўлат ишлаб чиқариш ҳамда, машинасозликда икки баробар, вагонсозлик 
соҳасида эса 2,5 мартадан ошиқроқ кўпайди. Германияда саноатнинг ўсиши 
билан бирга транспорт ва савдо ривожланди. 1850 йилдан 1870 йилгача ўтган 
давр ичида Пруссиядаги темир йўлларнинг умумий узунлиги 3869 км дан 11523 
км га етди. 


240 
Шу давр ичида ташқи савдо уч баробар ортди. Саноатнинг 
ўсиши билан бир вақтда ишлаб чиқариш йириклашиб борди.
Круппнинг металлургия заводларида 1845 йилда ҳаммаси бўлиб 122 
ишчи ишлаган бўлса, 1870 йилга келиб улар сони 16 минг нафарга етди. 
Германияда саноатнинг тез ўсиб борганлигига қарамай ҳунармандчилик ҳам кенг 
миқѐсда сақланиб қолмоқда эди. 
Аммо хунармандлар анчагина қисмининг ахволи ѐмонлашаѐтган эдики, 
хонаки саноат деб аталган кенг тарқалган тўқимачилик саноатининг мавжудлиги 
немис ишчиларининг иш ҳақи даражасига салбий таъсир ўтказаѐтган эди. 
50-60 йилларда Германияда иш куни узунлигича қолган бўлса, 60-
йилларнинг охирларига келиб иш кунининг узунлиги бир мунча камайтирилди. 
1849 йил май ойидаѐк Берлинда Пруссия қиролининг таклифи билан 
Пруссия, Австрия, Бавария, Саксония ва Ганновер вакиларининг Германия 
иттифоқини янгидан тузиш тўғрисидаги талаблари кун таркибидаги асосий 
масала сифатида кўриб чиқилди. 
Австрия ва Бавария вакиллари Пруссиянинг Герман иттифоқини "қайта 
тузиш" лойихаси билан танишиб чиқиб, ўша куниѐқ кенгашни ташлаб чиқиб 
кетдилар. 
Аммо Пруссия лойихаси асосида 1848 йил май ойида Берлинда "Уч 
қирол унияси" Пруссия, Саксония ва Ганновернинг миллий жиҳатдан 
бирлаштириш мумкин деган қарорни қабул қилдилар. 
Унияга кўп ўтмай 28 майда ўрта немис давлатлари кўшилди. Пруссия 
ҳомийлигида ягона Германия иттифоқи ташкил топдики, уни истамаган Австрия 
1850 йил майида иттифоқ сеймини қайта тузиш учун Франкфурт-Майнда немис 
давлатларининг вакилларини чақирди. 
Ушбу йиғилиш
қарорига кўра сеймда икки давлат Австрия ва 
Пруссиянинг навбатма-навбат раислик қилишлари кўзда тутилди. 1850 йилнинг 
ноябрида Пруссия қироли Фридрих Вильгельм I Пруссия армиясига умумий 
сафарбарлик эълон қилди. Натижада Австрия билан Пруссия ўртасида ихтилоф 


241 
чиқиб, уруш ҳолатига келиб колди, Россия подшоси Николай I Австрияни катъий 
қўллаб-қувватлади. 
Шундан сўнг Пруссия Германияга ўз таъсирини сақлаб қолиш учун 
бутун кучини "Таможня иттифоқ" ини қайта тиклашга сарф қилди. 
1853 йилда Пруссия "Таможня иттифоқ"ини тиклашга эришди. Бу 
иттифоқ Пруссия бошчилигидаги Герман иттифоқининг кўпгина давлатларини 
иқтисодий жиҳатдан бирлаштирди. Бу вақтда Герман мамлакатлари тарихида 
1859 йилдаги Италия, Франция-Австрия уруши катта аҳамиятга эга бўлди. 
Германияда миллий юксалиш ва 60-йилларнинг бошларида оммавий ишчилар 
ҳаракатининг бошланиши немис буржуазиясининг миллий ва либерал ислоҳотлар 
ўтказишни талаб қилиб чиқишига мажбур этди. Унинг фикрича бу ислоҳотлар 
янги инқилобий ҳаракатнинг авж олишини тўхтатиб қолиши керак эди. 
Пруссия буржуазияси ҳукуматга қарши курашни яна бошлаб юборди. Бу 
кураш учун Пруссия армиясини қайта тузиш тўғрисидаги қонун лойихаси баҳона 
бўлди. 1860 йилда Пруссия ҳарбий министри Фон Роан Пруссия қиролига 
армияни қайта тузиш лойихасини тақдим қилди. 
Лойихада солдатларнинг ҳарбий хизмат муддатини уч йилгача чўзиш
ҳисобида армиянинг доимий составини кўпайтириш кўзда тутилган эди.
Пруссия ҳукумати казарма режими ѐрдамида армияни интизомли қилмоқчи ва 
уларни халқдан ажратиб кўймоқди эди. 
Қирол Вильгельм I 1862 йил сентябр ойида Бранденбург помешчиги князь 
Отто Фон Бисмаркни бош министр, ҳарбий ва ташқи ишлар министри вазифасига 
тайинлади. 
1863 йилда ташкил этган умумгерман ишчилар ташкилоти ишчилар 
синфининг манфаатларини ифодалай олмас ва ишчилар манфаатларини йўқлаб 
кураша олмас эди. Бунинг устига Лассаль яширинча ишчиларга билдирмасдан 
Пруссия ҳукуматининг бошлиги Бисмарк билан шармандаларча тил бириктириб, 
ўнта ишчилар номидан Германияни юкоридан туриб бирлаштиришдан иборат 
Пруссия сиѐсатини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. 


242 
Германияни инқилобий йўл билан бирлаштириш учун кураш, яъни халқ 
оммасининг прус-юнкерлар давлатини тамоман тор-мор қилиш ва мамлакатда 
феодал қолдиқларни тугатиш асосида ягона, демократик Германия давлатини 
тузиш учун кураш ўрнига Лассаль Бисмаркни қўллаб-қувватлаб, юқоридан 
бирлаштиришга рози бўлди. Шунинг учун ҳам Отто Бисмарк Пруссия 
ҳомийлигида Германияни бирлаштириш учун уруш бошлаш вақти келди 
деб ҳисоблаб, Франция ва Росиянинг 
яхши муносабатда бўлишидан 
фойдаланиб, Германиянинг ички ишларига аралашмаслигини таъминлаган 
ҳолда лассалчиларнинг қўллаб-кувватлашлари эвазига амалий ишга 
киришди. 
Дания Пруссия ҳукуматининг биринчи қурбони бўлди. Пруссия 
Австрия билан иттифоқ тузиб, Данияга қарши киска муддатли уруш олиб 
борди ва ундан 1864 йилда Шлезвиг ва Гольштейнни тортиб олди. Бу ҳол 
Австрия билан Пруссия ўртасида жанжал чиқишига сабаб бўлди ва бу 
жанжал 1866 йилда урушга айланиб кетди. Пруссия ҳукумати Австрияга 
қарши урушга тайѐрланиб, шу йилнинг апрел ойидаѐқ Италия билан 
иттифоқ шартномасини тузди ва Италия Австрияга қарши урушда Пруссия 
билан биргаликда ҳаракат қилди. 
Италия 
Австрия 
фронтида 
Австрия 
армияси 
бирмунча 
муваффақиятларга эришди, аммо Пруссия армияси билан курашда 
Австрияликлар мағлубиятта учради. Чехиянинг Садово қишлоғи
ѐнидаги 
жангда австрияликларга қаттиқ зарба берилди. 
Садово ѐнидаги маглубиятдан сўнг Франц Иосиф I Наполеон III га 
мурожаат қилиб, Италия билан сулҳ тузишга воситачилик қилишни ўз 
зиммасига олишни сўради ва Пруссия билан урушни давом эттиришни 
мўлжаллади. 
Наполеон III Франц Иосиф I нинг илтимоси билан Германия 
ишларига аралашиш учун яна бир баҳона тарзида фойдаланди.1866 йил 
июлда Наполеон III таклиф қилган шартлар асосида Никольсбург яраш 
битими имзоланди. Пруссия эса жанубий Таестни эгаллаш учун уруш 


243 
ҳаракатларини давом эттирди. Шу вақтда Бисмарк майда немис 
давлатларини бир ѐқли қилиб, жумладан Носсу, эркин шаҳар Франкфурт-
Майн, Ганновер, Гессен каби мустақил немис давлатларини тугатиб, улар 
ерларини Пруссияга қўшиб олди. 
Жанубий немис давлатлари Наполеон воситачилигида Пруссия 
билан келишиб олишга ҳаракат қилдилар. Бироқ Бисмарк ҳар қандай 
воситачиликни рад этиб, уларни бевосита ўзи билан музокара олиб 
боришга мажбур этди. Бу билан Бисмарк ўзининг илгариги душманлари, 
яъни жанубий Герман давлатлари худудларини даъво қилган Наполеон III 
талабларидан огоҳ қилиб куйди. Шундан сўнг бу давлатлар Бисмарк 
фикрига кўндилар ва Наполеон III талабини рад этдилар. 
Турли муддатларда 13 августдан 21 октябргача бир йўла Вюртенберг, 
Бавария, Баден, Гессен-Дариштадт ва Саксония Пруссия билан беш йил 
муддатга ҳарбий қонвенция туздилар. 1866 йил 24 августда Прага 
Никольсбург яраш битими асосида Пруссия Австрия билан сулҳ тузди. Шу 
тариқа Австрия умумгерман ишларига таъсир кўрсатиш ва иштирок 
этишдан абадий четлаштириб қўйилди. Бисмарк Пруссия бошчилигидаги 
янги Герман иттифоқини тузишга киришди. 
1866 йил 4 августда Бисмарк Пруссия номидан шимолий немис 
давлатларига мурожаат қилиб, немис давлатлари иттифоқини тузишни 
таклиф этди. Ўн саккиз немис давлати ва учта эркин шаҳар Гамбург, 
Бремен, Любек иттифоқ шартномасини имзоладилар. 1866 йил декабрида 
бу давлатлар ва шаҳарнинг вакиллари Берлинда тўпланиб, Герман 
давлатининг бўлажак иттифоқ Конституциясининг Пруссия лойиҳасини 
муҳокама қилишга киришдилар. 1867 йилнинг бошида Конституция қабул 
қилиниб, шимолий Герман иттифоқи тузилди. Бу иттифоқда Пруссия 
ҳукмронлик мавқейини эгаллади.
Қирол иттифоқ канцлерини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлиб, 
иттифокда ҳарбий қўмондонлик иттифоқ президенти, яъни Пруссия қироли 
қўлида эди. 


244 
Бисмарк Шимолий Герман иттифоқини ташкил топиши билан 
Германияни бирлаштириш тугади деб ҳисоблади. У ҳарбий ғалабалар 
натижасида юз берган вазиятдан, яъни Бисмарк томонидан авж олдирилган 
шовинистик 
прусча 
шароитда 
Германияни 
"юкоридан 
туриб" 
бирлаштириш учун уруш зарурлигини, бу урушни Францияга қарши 
қаратишини маълум қилди. 
1868 йил сентябрида Нюрнбергда немис ишчиларининг сеъзди бўлди. 
Бу сеъзд сиѐсий жиҳатдан мухим қарорни, яъни 1 интернационал принциплари 
билан бирдамлик тўғрисидаги қарорни қабул қилди. 
Шунингдек, съезд дастур ҳам қабул қилди. Бу дастурда ишчилар 
синфининг мақсади-буржуа капиталистик тузумни йўқ қилиш эканлиги 
эълон қилинди ва мақсадга эришиш воситаси пролетариатнинг синфий 
курашидир деб эътироф этилди. 
Нюрнберг съезди ишчилар партияси тузишга олиб келмаган бўлса 
ҳам, лекин лассалчиларни фош қилиш ва ташкилотнинг бузилишига анча 
ѐрдам берди. 
1868 йил 7 августда Эйзенахда умумгерман съезди чакирилди. Бу 
съездда касаба ташкилотлари ва ишчилар жамиятларининг делегатлари 
билан бир қаторда умумгерман ишчилар иттифоқидан ажралиб чиққан собиқ 
лассалчилар ҳам иштирок этдилар. 
Эйзенах съезди социал-демократик ишчи партиясини тузиш 
тўғрисида Германия пролетариати учун ниҳоятда муҳим бўлган қарор қабул 
қилди. 
Пруссия пролетариатининг заифлиги ва Германия социал-
демократик ишчи партиясининг нисбатан кечроқ ташкил топиши билан, 
Герман қиролликларининг "юкоридан туриб" бирлаштирилишига қаршилик 
қила олмади. Натижада Германияни "юкоридан туриб" бирлаштириш 1871 
йилда Франция-Пруссия урушида Франция ҳарбий жиҳатдан тор-мор 
қилинганидан сўнг тўлиқ амалга оширилди. 1871 йилда барча герман 


245 
қиролликларини Отто Фон Бисмарк зўравонлик билан юқоридан туриб 
бирлаштирди. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish