Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

1898 -1914 йилларда Англия. 
Режа : 
1. ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Англиянинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи. 
2. 1898-1914 йилларда Консерваторлар ва Либераллар партиясининг аҳволи. 
3. ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Англия мустамлакаларида миллий озодлик 
ҳаракатининг бошланиши ва оқибатлари . 
4. 1898 -1914 йилларда Англиянинг ташқи сиѐсати .
XIX - асрнинг охири XX - асрнинг бошларида ҳам Англия
жаҳондаги энг қудратли ва энг бой давлатларнинг бири эди. Англия ҳали ҳам
жаҳон савдосида биринчи ўринни эгаллаб турарди, жаҳон товар 
алмашинувининг анчагина қисми унинг хиссасига тўғри келар эди. 
Океанлардаги кемаларнинг деярли ярми Британия империяси 
байроғи остида сузарди. Англия буржуазияси жаҳон савдосига қарзлар бериб, 
бундан жуда катта фойда оларди. 
Шу сабабли Лондон жаҳоннинг молиявий маркази бўлиб ҳисобланар эди.
Англиянинг фунт стерлинги ҳам жаҳон савдосидаги ҳисоб-китоб учун 
ишлатиладиган пул бўлиб хизмат қилиб турди. Ер юзининг ҳамма жойида 
Англия банкларининг жуда кўп шахобчалари фаолият кўрсатар эди. 
Англия саноати XX -асрнинг дастлабки ўн беш йилида XIX- асрнинг 
кейинги ўн йилидагига қараганда тезроқ суръатлар билан ривожланди. 
Саноатнинг янги тармоқларида, жумладан, химия ва электротехника саноатида 
ишлаб чиқариш жуда тез усди. Эски тармоқларда ҳам ишлаб чиқариш 
ривожланаверади. Чунончи, 13 йил мобайнида (1900-1913 йиллар) чўян эритиш 
14,5% кўмир казиб чиқариш эса хатто 30% ўсди. 
Бироқ жаҳон рақобатида энг муҳим кўрсатгичлар бўйича Англия ўзининг 
ракибларидан айникса, АКШ ва Германиядан кейинда колаѐтган еди. Жаҳон
миқѐсида кўмир қазиб чиқариш бўйича Англиянинг ҳиссаси 1900 йилдан 
1913 йилгача ўтган давр ичида 29,7% дан 21,8% га тушиб қолди. Жаҳон 


283 
миқѐсида чўян ишлаб чиқариш соҳасида эса 22,1% дан 13,2% га, пахта
истеъмолида эса 28,5% дан 23,2% га тушиб қолди. 
Бу колоқликнинг энг муҳим сабабларидан бири шу эдики,Англиянинг
рақиблари, хусусан индустриялаштириш йўлига Англияга қараганда 
кейинроқ киришган АҚШ ва Германия ўз саноатида энг янги машиналари ва 
ишлаб чиқаришнинг энг илғор технологиясини жорий қилиш имкониятига эга 
бўлганлиги бўлса, Англияда эса саноати эски техникалар асосида ишлаши эди. 
Эски техникани янгиси билан алмаштирмоқ учун кўп миқдорда янги капитал 
сарфлаш керак эди, бироқ инглиз буржуазияси ўзининг капиталларини бошқа 
мамлакатларга кўп миқдорда чиқаришни афзалроқ деб билди, чунки шу 
туфайли у энг кўп фойда олмоқда эди. 
Чет мамлакатларга капитал чиқариш миқдори жиҳатидан Англия биринчи 
ўринга чиқиб олди, 1910 йилда инглиз буржуазиясининг чет эллардаги 
капитали қарийб 3,7 миллиард фунт стерлингга етди, ваҳоланки Франциянинг 
чет эллардаги капитали 1,5 миллиарддан, Германияники эса 1 миллиарддан 
ошмас эди. Чет элларга чиқарилаѐтган капитал инглиз буржуазиясига 
жуда катта даромадлар келтириб турди. 
Чет эл рақобатидан зарар кўраѐтган саноатчиларнинг баъзи категориялари 
чет эллардан келтираѐтган товарларга бож солиғи солишни талаб 
қилаѐтгаликларига қарамай, Англия ҳукумати ташқи савдо ва чет эл 
мамлакатларига капитал чиқариш билан маҳкам боғланган нуфузли буржуа 
доираларининг манфаатларини кўзлаб эркин савдо сиѐсатини сақлаб 
қолаверди.Бу эса Англия саноатида монополистик бирлашмаларнинг ўсишини 
бирмунча 
секинлаштириб 
қўйди, 
чунки 
монополиялар 
тузишга 
рағбатлантирувчи энг муҳим воситалардан бири – ички бозор нархларини 
бемалол ошира бориш имкониятини сусайтириб юборди. 
Шунга қарамай, капитализм ривожланган бошқа мамалакатларда бўлгани 
каби, Англияда ҳам ишлаб чиқариш ва капитал концентрациялаш ва 
марказлаштириш сабабли монополиялар тузиш ва уларни кучайтириш давом 


284 
этаверди. Инглиз капитализмининг хусусиятлари туфайли бу процесс банк 
ишларида ҳаммадан кўпроқ давом этди. 
Биринчи жаҳон уруши арафасида Англиядаги энг катта 12 та банк ҳамма 
банк кариталининг 90 % ини ўз қўлида олган эди, шу туфайли улар 
иқтисодиѐтида ва молия саҳасида ҳукумронлик мавқени эгаллаб олган эдилар. 
Саноатда ҳам ҳар хил монополистик бирлашмалар вужудга келди, бу 
бирлашмалар мамлакат иқтисодиѐтида тобора каттароқ рол ўйнай бошлади. 
Енгил саноатда монополистик бирлашмаларининг «горизонтал» типи, яъни 
муайян бир турдаги ишлаб чиқаришгина битта фирма қўлида тўпланишидан 
иборат монополистик бирлашмалар устунлик қилмоқда эди. 
Англиянинг жуда катта ва кенг мустамлакалари товарларни сотиш ҳамда 
инглиз капиталини жойлаштириш учун кенг бозор бўлиб хизмат қилди ва хом 
ашѐнинг кўпгина муҳим турларини ҳосили соҳасида Англиянинг монополия 
бўлиб қолишини таъминлаб турди, шунинг учун ҳам Англияда монополистик 
капитализм мана шу жуда катта мустамлакаларга таяниб ривожланаверди. 
Жаҳонни узил-кесил тақсимлашдан энг катта улуш олган Англия ер юзида 
энг зўр мустамлакачи давлат бўлиб қолаверди. Англия мустамлакаларининг 
ҳудуди 1900- йилда 33-миллион квадрат киломертдан ошиб кетди. 
Имперализм даври бошланиши билан инглиз буржуазияси ўз карамоғида 
мустамлакаларни эксплуатация қилишни кучайтириб юборди.
Англиядан четга чиқаѐтган жамики капиталнинг тахминан ярмиси 
мустамлакаларга 
қул 
қилинган 
халқларни 
эксплатация 
қилиш 
кучайтирилаѐтганлиги натижасида бу капитал айниқса кўп фойда бермоқда эди. 
Инглиз империалистлари томонидан Бурларга қарши бошланган уруш XIX- 
асрнинг охири, XX- асрнинг бошидаги урушлардан бири бўлди ва бу урушнинг 
бошланиб кетишига Англиянинг ўз мустамлакаларини янада кенгайтиришга 
интилаѐтганлиги сабаб бўлди. 
Африка китъасининг Бурлар яшайдиган Трансвааль ва Оранжевай 
республикаларидан бошқа, бутун жанубий қисмини инглизлар XIX-асрнинг 
охиригача босиб олган эдилар. 


285 
Ўша пайтда инглиз империалистлари Мисрдан то Яхши Умид бурнига 
қадар бўлган яхлит ҳудудда Буюк Африка империаси вужудга келтириш 
лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Бу лойиҳага АҚШ, Германия давлатлари амалга 
ошириш йўлида ғов бўлиб турган эди.Англия хукумати 1895-йилда 
рақибларини мағлубиятга учратиб, 1899-йилда Бур республикасига қарши
агрессияни яна бошлаб юборди. Ўзини химоя қилишга мажбур бўлган, 
Трансвааль хукумати 1899 йил 9-октябрда Англияга қарши уруш эълон қилди. 
Орадан икки кун ўтгач унга Оранжевай республикаси қўшилди. 
1900-йилнинг ѐзига келиб, инглизлар Жанубий Африкага бурларнинг 150 
минг қушинига қарши 500 мингга якин қўшин келтирдилар. Инглиз армияси 
бурларни тор-мор келтирди ва 1900-йилнинг июнига келиб Бур 
республикаларининг ҳудудини оккупация қилиш кучайди. 1900-йил 
сентябрида Англия ҳукумати уруш тамом бўлганлигини, Трансвааль ва 
Оранжевай республикалари аннексия қилиб олинганлиги эълон қилди. 
Инглизлар бурларнинг отрядларига қарши курашаѐтган вақтларида 
маҳаллий Бур аҳолисига нисбатан энг шафқатсиз жазо чораларини 
қўллайвердилар, уларнинг қишлоқларига бостириб келиб, фермаларга ўт 
кўярдилар, бурларнинг чорва молларини тортиб олардилар. 
1902 йил бахорида Бурлар таслим бўлди, 1902 йилнинг 1-июнида сулҳ 
тузилди. Инглизлар бутун Жанубий Африканинг хўжайини бўлиб қолдилар. 
Инглиз-Бур уруши тақсимланган дунѐни қайта тақсимлаб олиш учун 
катта давлатлар ўртасидаги курашнинг натижаларидан бири бўлди. Инглиз
империалистлари томонидан Жанубий Африкадаги кичкина халққа қарши 
бошланган агрессия урушни ҳамма мамлакатлардаги прогрессив доиралар 
қаттиқ қораладилар. Бу уруш Англиянинг маънавий ва сиѐсий жиҳатдан 
яккаланиб қолганлигини яққол кўрсатди, мустамлакаларни қайта таксимлаш 
учун олиб борилган шиддатли кураш эса, Англиянинг барча мамлакатлар 
билан муносабатларини кескинлаштириб юборди. Англияга қарши бўлган 
давлатлар ўртасидаги кескин зиддиятлар натижасидагина Англияга қарши 
коалиция тузилмай қолди. 


286 
Инглиз дипломатияси Германия билан қарама-қарши бўлиб қолган тақдирда 
ўзининг хеч кимдан мадад ололмаслигини яхши тушуниб қолди. Инглиз 
дипломатияси бу вазиятдан тегишли хулосалар чиқариб олишга ва ўрта
иттифоқчилар қидириш йўлини тутишга мажбур бўлди. 
Англияда XIX асрнинг охирида синфий зиддиятлар кескинлашганлигини ва 
ўша вақтдаѐқ ишчилар харакати янада юксала бошлаганлиги натижасида 
ишчилар оммаси Либераллар партиясидан тобора кўпроқ чекина бошладилар, 
мустақил ишчилар сиѐсати ғояси яна вужудга келди. Тред-юнионларнинг 1899 -
йилда Плимутда ўтказилган навбатдаги конгресси бундан буѐн парламентга 
кўпрок ишчи депутатлар сайлаш мақсадида махсус конференция чақиришга 
қарор қилди. Социалистик ташкилотларнинг ва мустақил ишчилар
партиясининг иштироки билан тред-юнионлар ташаббус кўрсатиб, 1900 йилда 
Лондонда чақирилган махсус конференция ишчи депутатларни парламентга 
сайлашни ташкил этмоқ учун ишчи вакиллари комитетини тузди. 
1905-йилда комитетнинг номи ўзгартирилиб, унга ишчилар партияси деган
ном берилди. Таф водийсида бўлган стачка юзасидан қабул қилинган
қарор сабабли инглиз пролетариатининг ғазаби ошиб кетганлиги, янги 
ташкилотнинг ишчилар орасидаги фаолияти мувоффақиятли бўлишига ѐрдам 
берди, ишчилар ўз ташкилотларини ва ўзларининг синфий манфаатларини 
қаттиқ туриб ҳимоя қилиш зарурлигини тобора кўпрок тушуна бошладилар. 
Лейбористлар партияси коллектив аъзолик асосида ташкил қилинди, бу 
партияга бутун тред-юнионлар, мустақил ишчилар партияси, социал-
демократик федерация ҳамда бошқа ишчи ташкилотлари ва партиялари аъзо 
бўлиб кирди. 
Партиянинг моддий базаси ишчи ташкилотларининг қабул-қилган қарор 
асосида вужудга келтирилди. 
Лейбористлар партияси 1905 йилдаги парламент сайловларида жиддий 
муваффақият қозониб, парламентга ўзининг 29 депутатини ўтказди. 
Буржуазия Лейбористлар партиясининг моддий базасига путур етказишга 
уринди. Темир йўлчилар касаба союзининг аъзоси Осборн ўз 


287 
хўжайинларининг иғвосига учиб, ўз касаба союзи устидан судга ариза берди
ва Лейбористлар партиясининг фойдасига мендан взнос олинаѐтир деб даъво 
қилди. 
1909 йил декабрида Лордлар палатаси ―Осборн иши‖ юзасидан
қарор қабул қилиб, тред-юнионларнинг сиѐсий мақсадлар учун ўз 
аъзоларидан пул олишини таъқиқлаб қуйди. Таф водийсининг иши юзасидан 
чиқарилган қарор каби бу қарор ҳам буржуазия ишчи ташкилотларининг 
фаолиятига тўсқинлик қилиш ниятида эканлигини яққол кўрсатди. Касаба 
союзлар бу қарорни эътиборга олмадилар, ҳукумат эса уни амалга оширишга 
ботина билмади ва 1913 йилда бу қарор бекор қилинди. 
Лейбористлар партияси тузилганлиги инглиз ишчилар харакати 
тарихида муҳим воқеа бўлди. Бу воқеа шундан иборатки ишчилар оммаси 
ўзининг синфий манфаатларини тобора кўпрок тушуна бошлади.
Ҳокимият Макдональд ва бошқаларнинг қўлига ўтиб қолди. Булар 
революцион социализимга душман бўлган ўз жиловини либераллар қўлига
бериб қўйган оппортунистик руҳ билан суғорилган арбоблар эди. 
Лейбористлар партиясига раҳбар бўлиб қолган оппортунистлар социалистик 
дастурни қабул қилишдан бош тортдилар. Улар Лейбористлар партиясининг 
фаолиятини парламентнинг тор доиралари билан чеклаб қўйдилар, 
парламентнинг ўзи эса мустақил сиѐсат ўтказишдан воз кечиб, барча энг 
муҳим масалаларда либералларни қуватлай бошладилар.
Либерал Кемпбелл-Банкерман ҳукумати ва 1908 йилда унинг ўрнига 
келган либерал Асквит ҳукумати оммавий ишчилар ҳаракатининг тазйиқи
остида баъзи ислоҳотлар ўтказишга мажбур бўлди.
1906-йилда ҳукумат Таф водийсининг иши юзасидан чиқарилган қарорни
парламент орқали бекор қилди ва ўша йилнинг ўзидаѐк ишлаб чиқаришда 
бахтсиз ҳодисалар бўлган тақдирда ишчиларга хақ тўлаш тўғрисидаги илгариги 
қонуннинг амал қилиш доирасини кенгайтирди. 
1908-йилда ер остида ишлаѐтган кончилар учун 8 соатлик иш куни жорий 
қилиш тўғрисида ва кекса ишчилар учун пенсиялар тўғрисида қонун қабул 


288 
қилинди, 70 ѐшга етган ишчиларга пенсия бериладиган бўлди ва бу ишчилар 
бунга «ўликлар пенсияси» деб ном беришди, чунки ишчилар жуда оз қисмигина 
шу ѐшга ета олар эди. 
1911-йилда ишчиларни ишсизлик ва касалликдан страхование қилиш 
тўғрисидаги қонун узоқ давом этган курашлардан кейин қабул килинди. Бундай 
нафақаларни тўлаш учун ишчилар ва хўжайинлардан баббаровар миқдорда 
олинадиган взносларидан иборат фонд тузиладиган бўлди. Бу фондга ҳукумат 
бир оз маблағ қўшарди. Либераллар ислоҳотлар сиѐсатини ишчилар 
ҳаракатининг юксалиб бораѐтган курашига қарши курашиш мақсадини кўзлаб 
ўтказдилар. 
Либераллар ҳукумати саноатдаги можароларга воситачи ва арбитр 
сифатида аралашиш усулини ҳам кенг қўлладилар. Бироқ бу тадбирларнинг ҳеч 
бири муваффаққиятли бўлиб чиқмади. Либераллар оммавий ишчилар
ҳаракатининг авж олишини тўхтата олмадилар. Либераллар партиясида 
таъсири катта бўлган ва Асквит ҳукуматида молия министри лавозимини 
эгаллаб олган Ллойд Жорж либераллар ҳукуматининг ишчиларга доир 
сиѐсатини ўтказишнинг илҳомчиси ва ташаббусчиси бўлди. Ллойд Жорж 
либераллар 
партиясининг 
лейбористлар 
партияси 
тузилишига 
йўл 
қўйганлигини хато деб ҳисоблади. У либераллар ишчилар синфи ҳисобига 
ўзлари учун яқин социал база вужудга келтиришлари мумкин эди, деб даъво 
қилди. 
Шу максад билан Ллойд Жорж социал демагогияни кенг кўламда авж 
олдириб юборди. 
1909-йилда у парламентга тасдиқлаш учун бюджет лойиҳасини киритди. Бу 
лойихада қуролланиш ҳаракатларини анча кўпайтириш кўзда тутилган эди. 
Ҳукумат бу ҳаракатларни қопламоқ учун янги солиқлар солиши лозим эди. 
Ҳукумат ҳаракатсиз мулкка солинадиган тўғри солиқларни ва мерос мулкка
солинадиган солиқларни бир оз кўпайтириб, эгри солиқларни жуда ҳам 
ошириб юборди. Эгри солиқларнинг бутун оғирлиги эса кенг омма устига туша 
бошлади. 


289 
Ллойд Жорж бюджетда кўрсатилган ҳаражатларнинг маълум бир қисмини 
социал эътиѐжларга ажратилганлигини баҳона қилиб, мен бу бюджет билан 
«камбағалчиликка қарши уруш» бошлаѐтирман деб лоф урди. Ллойд Жорж 
оммани ўз томонига тортиш ва эгри солиқлар кўпайтирилганлигини осонлик 
билан қабул қилдириш, шу билан бирга ўзининг сиѐсий обрўни ошириш учун
дабдабали демагогик компанияни авж олдириб «текинхўр бойларга» хужум 
бошлади ва «бойларнинг сурбетлигини» фош қилди. 
Ллойд Жоржнинг рақиблари уни «революционнер» деб эълон
қилишди. Либераллар Консерваторларнинг йўлини давом эттириб, айни 
вақтда Ирландияда шафқатсиз зулм сиѐсатини ўтказа бошладилар. 
XIX- асрнинг охиридаги жаҳон кризиси натижасида ерларнинг нархи 
пасайиб кетганлиги ва шу билан бирга Ирландияда аграр ҳаракат кучайиб 
борганлиги инглиз лендлордларини ва Ирландиядаги ўзларининг ер 
мулкларини сотишга мажбур қила бошлади. Бу ҳолат Гладстон вақтидаѐқ 
бошланган сиѐсатни, яъни давлатнинг ерларни сотиб олиб ва майда-майда 
участкаларга бўлиб, пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан деҳқонларга 
сотиш сиѐсатини ўтказиш учун замин туғдирди. 
1903- йилда Консерваторларнинг Бальфур ҳукумати йирик ер эгаларининг 
ерини сотиш ҳақида қарор қабул қилди. Шу қонунга мувофиқ давлат ерини 
бозор нархидан ошиқ нарх билан сотиб олиши керак эди. Аслини олганда, 
Ирландия дехконлари иккинчи марта таланди. Англия ҳукуматининг бу
сиѐсати Ирландиядаги аграр масалани ҳал қилмади балки майда ва камбағал 
деҳқонлар аввалгидек ерсизлик азобини тортаверди. 
Англия ҳукумати Ирландияни фақат аграр мамлакат сифатида
сақлаб қолишга қанчалик уринмасин, Ирландиянинг шимолий 
вилоятларида саноат ривожланди. 
Ишчилар ҳаракатидан қўрққан Ирландия миллий буржуазияси Англия
ҳукмронлигига қарши курашни камайтирди. Гриффитс 1905 йилда «шинн 
фейн» («биз ўзимиз») партиясини тузди, бу партия мустақил Ирландия 
парламентини тузиш учун Ирландияни иқтисодий жиҳатдан дарҳол озод қилиш 


290 
юзасидан агитация бошлаб юборди. У Англияни ѐн беришга мажбур этмоқ 
учун инглиз товарларини бойкот қилишни кўтариб чиқди. 
Либераллар кабинети парламентда Ирландия буржуазиясига ѐн беришга 
мажбур бўлди ва Ирландия гомрули (ўз-ўзини идора қилиши) тўғрисидаги
қонун лойихасини 1912 - йил апрелида палатага такдим этди. 
Ирландияга берилган ўз-ўзини идора қилиш ҳуқуқи жуда чекланганлигига 
қарамай, Англия парламентида Консерваторлар гомруль тўғрисидаги битимга 
жуда қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. 
1914 йил августида уруш эълон қилинганидан фойдаланиб, Англия 
ҳукумати гомрульни амалга оширишни кейинга қолдирди. 
Империализм даври бошланганлиги ҳамда бозорлар ва мустамлакалар учун 
давлатларнинг рақобати кескинлашиб кетганлиги билан Англиянинг халқаро 
аҳволи ѐмонлаша борди. Англия энг катта мустамлакачи давлат эди, шу 
сабабли жаҳондаги мустамлакалар ва бозорлар фақат Англия розилиги билан 
қайта таксимланиши мумкин эди. 
Ана шу заминда Англия билан Германия ўртасидаги зиддиятлар жуда 
кескинлашди, чунки Германия империализми кучая бориб, жаҳонни ўз 
фойдасига қайта тақсимлашни талаб қилмокда эди. Англия билан
Германия ўртасидаги кураш иқтисодий соҳада ҳам, хом ашѐ, товар сотиш ва 
капитални четга чиқариш бозорлари учун кураш тариқасида шунингдек 
сиѐсий соҳада ҳам давом этмоқда эди. 
Германия билан зиддиятлар жуда кескинлашиб кетганлиги сабабли Англия
ҳукумати бошқа давлатлар билан ўзининг муносабатларини бартараф
қилиш йўлини тутишга мажбур бўлди. 
1901-йилда Англия Панама бўйини орқали канал қуришга.бўлган ўзининг
даъвосидан Қўшма Штатлар фойдасига воз кечди, ўз флотини Ғарбий ярим 
шардан чақириб олди ва АҚШ билан Канада ўртасидаги чегара
масаларларини, жумладан, Аляскадаги низом чегара масаласини бартараф 
қилди. 


291 
Германия билан бўлган зиддиятлар Англия-Франция зиддиятларини 
гарчи йўқотмаган бўлса ҳам, бу зиддиятларни иккинчи ўринга чиқарди. 
1904-йил 8-апрелда иккала давлат ўртасида битим тузилди, бу битимга
мувофиқ, Англия билан Франция Мисрдаги ва Марокашдаги ўзаро 
даъволарини тугатдилар. 
Англия Франция битими каби,1907- йил 31- августда тузилган Англия
Россия битими ҳам, мустамлакачиларнинг типик тил бириктириши бўлди. 
Бу битим ўрта Шарқда ва Эронда Англия билан Чор Россияси ўртасидаги 
кескин зиддиятларни сусайтириб, уларнинг Германияга қарши курашда бир-
бирлари билан ҳамкорлик қилишларига замин яратди. 
Франция ва Россия билан ўз муносабатларини бартараф килганлигига 
ва Германияга қарши курашда шу давлатлар билан манфаатлари бирлиги 
мавжудлигига карамай, Англия иттифоқ тўғрисида Франция ва Россия билан 
расмий шартнома тузишдан бош тортаверди. 
Фақат 1912 йилдагина Англия ташқи ишлар министри А. Э.Грей билан 
Франциянинг Лондондаги элчиси П.Камбон бир-бирларига юборган мактублар 
тариқасида Франция билан Англия ўртасида битим расмийлаштирилди. Бу
мактубларда Европада уруш хавфи рўй берган тақдирда мазкур давлатларнинг 
бир-бири билан маслаҳатлашиб ишлаши кўзда тутилган эди. Уша йилнинг 
кузида Англия билан Франция ўртасидаги тузилган битимга мувофиқ, 
Англия флоти Шимолий денгизда, Франция флоти эса Ўрта денгизда 
тўпланди. Уруш бўлиб қолган тақдирда қилинадиган ҳаракатларнинг 
режаларини келишиб олиш мақсадида ҳар иккала давлатнинг бош штаблари 
ўртасида ҳам музокаралар бошланди. Бироқ то уруш бошлангунча Англия
билан Россия ўртасида ҳеч қандай ҳарбий битим имзоланмади.
Англия сиѐсатининг раҳбарлари бирор конкрет мажбуриятлар 
билан ўз қўлларини боғлаб қўймасликни афзал кўрдилар. 
Англия 
империалистлари 
Германияни 
яхши 
тушуниб, 
урушга 
тайѐрландилар. 1914 йилга қадар ўтган ўн йил мобайнида армия ва флотга 
қилинаѐтган ҳаражатлар тахминан уч баровар кўпайди. 1903 йилда Англия 


292 
оролларининг шимолида янги катта ҳарбий денгиз базаси вужудга келтирилди.
Мамлакатдаги вазият Англия ҳукумати раҳбарларини урушга кўрилаѐтган 
тайѐргарликни инглиз халқидан яширишга мажбур қилмокда эди. Улар фош 
бўлиб қолишдан чўчиб, парламентда ташқи сиѐсат масалаларини
муҳокама этмасликка ҳаракат қилдилар. Франция билан тузилган битим ва 
ҳарбий тўқнашув бўлиб қолган тақдирда Англиянинг ўз зиммасига
олиши лозим бўлган мажбуриятлар парламентдан яширилди ва уруш 
бошлангунча ҳатто министрларнинг кўпчилигига ҳам маълум бўлмади. Мана 
шу фактнинг ўзи Англияда парламентнинг роли пасайиб кетганлигини яққол 
кўрсатди. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish