Вазирлиги Бухоро Давлат Университети


 – 1914 йилларда Германия



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

1897 – 1914 йилларда Германия . 
Режа : 
1. XIX - аср охири ХХ - аср бошларида Германиянинг ижтимоий, 
иқтисодий аҳволи. 
2. Германия сиѐсий тизимида ГСДП нинг роли . 
3. ХХ-аср бошларида Германияда ишчилар ҳаракатининг юксалиши . 
4. ХIХ - аср охири ХХ- аср бошларида Германиянинг ташқи сиѐсати. 
XIX аср билан ХХ аср чегарасида Германия капитализмнинг 
импералистик босқичига қадам қўйди, Англия ва Франция каби эски
капиталистик мамлакатларга нисбатан саноатнинг тез ўсиш суратларини сақлаб 
қолди. 1900 йилдаѐқ Германия пўлат эритиш бўйича Англиядан ўзиб кетиб, 
дунѐда иккинчи ўринга чиқиб олди, бир неча йилдан кейин чўян эритиш
бўйича ҳам Англиядан ўзиб кетди. 1912-йил Германия , Франция ва Англияни 
бирга қўшиб олинганда эритилган чўяндан 5 миллион тонна кўп чўян эритди. 
Германия саноатининг кенг миқѐсда ўсиши ишлаб чиқаришни янада 
концентрациялаш асосида вужудга келди. 
1882- йилдан 1907- йилга қадар энг йирик корхонлардаги ишчилар
сони уч баравардан зиѐдроқ кўпайди. Бунга бутун Германиядаги 
корхоналарнинг умумий сони ана шу йиллар ичида 8,1% кўпайди. 
Ишлаб чиқаришни концентрациялаш негизида монополистик 
бирлашмаларнинг вужудга келиши ва ўсиш процесси давом этди. Германияда 
монополистик бирлашмаларнинг энг тарқалган тури артеллар ва синдикатлар
эди. Уларнинг айримлари жуда ката ҳажмда эди. Рейн-Вестфаль тошкўмир 
синдикати 1910-йилда қазиб чиқарилган бутун кўмирнинг 95,4% назорат 
қиларди. Металургия саноатида барча пўлат эритадиган заводларни 
бирлаштирган пўлат синдикати пайдо бўлди. Германиянинг бутун оғир саноати 
Крупп, Тиссен, Стиннес ва бошқаларнинг конценрацияларидан иборат ўттизга 
яқин қудратли монополиялар қўлида тўпланган эди.Электротехника саноатини 
икки жамият ―Симекс-Гальски‖ ва АЭТ жамиятлари назорат қиларди . Лекин


258 
ана шу иккала жамият ҳам йирик олди-сотди ишларида кўпинча биргаликда
ҳаракат қилишарди. Химия саноатида иккала асосий монополистик гуруҳ
пайдо бўлди. Кемасозликда ―Северогерманский Алойд‖ ва ―Гамбург Америка‖ 
деган иккита компания ҳукмронлик қиларди. 
Герман империализми дунѐни ўз фойдасига тубдан қайта бўлиш 
ҳақидаги масаласини ўртага қўйган эди. 
ХIХ асрнинг 90-йилларидаѐқ Германия имперализмнинг учига чиққан 
вакиллари кенг миқѐсда вахшийларча босқинчилик режаларини пропаганда 
қиладиган Пангерман иттифоқ деб аталган махсус ташкилот туздилар. У 
иттифоқ ўзининг оғзаки ва матбуот орқали олиб борган пропогандасида 
инглиз, француз, Белгия, Портигалия мамлакатларини босиб олишни, 
Франциянинг темир руда олинадиган чегара районларини бутун Бельгияни, 
Голландияни, Скандинавия мамлакатлари ва ҳатто Германия билан иттифоқ 
бўлган Австрия ҳудудини Германияга қўшиб олишни талаб қилиб чиқди. 
Пангерманчилар Туркияни асоратга солишни истардилар, Россиядан Болтиқ 
бўйини ажратиб олишга Польша подшолигини босиб олишга интилардилар. 
Улар Украинани ва Кавказни босиб олишни, у ердан Британия Ҳиндистонига 
қўл чўзмоқчи бўлдилар. Пангерманчилар Американи ҳам тинч қўймоқчи 
эмасдилар. Улар Бразилияни ва бошқа Лотин Америкаси мамлакатларини
АҚШга қарши кураш учун палцдармга айлантириш режаларини тузиб 
чиқдилар. Ахмоқликдан иборат бу босқичилик идеясини немис матбуотининг 
каттагина қисми тарғиб қилиб, немислар онгини агрессив шовинизм билан 
заҳарлади. 
Ҳокимият тепасига ―тарихий ҳаққониятсизликни‖ тузатиш зарурлиги 
ҳақида баралла гапирадиган кишилар келди. Ташқи ишлар бўйича стат-
секретарб, кейинчалик эса рейхканцлер, кнзяь фон Бюлов немис 
агрессиясининг очиқдан-очиқ тарғиботчиси эди, Катта бош штабнинг генерал 
граф Альфред фон Шлиффен 15 йил мобайнида Россия ва Франция билан
уруш режаларини тузиш устида ишлади. Шлиффеннинг ―душманни якка-якка 


259 
туриб тор-мор қилиш‖ режаси Францияни, ундан кейин эса Россияни яшин 
тезлигида тор-мор қилишни кўзда тутган эди. 
Герман имперализми мустамлакалар ахтаришга шиддат билан киришди. 
―Бошқа халқлар ер ва сувларни ўзаро бўлиб олган, биз, немис эса, фақат 
ўзимизнинг мовий осмонимиз тагида яшаган вақтлар ўтиб кетди, - деган эди 
рейхстагда фон Бюлов – ―Без ҳам ўзимиз учун қуѐш остидан жой берилишини 
талаб қиламиз‖. 90-йилларнинг охирида Хитойнинг Цзло-Чжоу кўрфази ва 
Шандунь ярим оролининг бир қисми босиб олинди. Ўша вақтдаѐқ Германия 
Тинч океанидаги Королин, Маршалл оролларини ва Самбо оролининг бир 
қисмини эгаллаган эди. Германия 1885 йилдаѐқ Маршалл оролларини босиб 
олди.У Осиѐ ва Австралия қирғоқларига борадиган денгиз йўлидаги муҳим
пунктларни ҳам қўлга киритган эди. 1898 йилда Вильгельм II ―пайғамбар 
қабрига‖ бош эгиш ниқоби остида Фаластинга борди.Кайдер Султон Саладин 
сағанаси ѐнида нутқ сўзлаб, ўзини 300 миллионли мусулмон аҳолининг дўсти 
ва ҳимоячиси деб эълон қилди: Вильгельм II немис банкининг воситачиси 
сифатида ҳаракат қилиб, Туркия султони билан немис капиталистлари 
томонидан Босфордан Кичик Осиѐ орқали Мессопотамиягача борадиган, 
Қувайт порти ѐнида Эрон кўрфазига чиқадиган жуда катта темир йўл қуриш
ҳақида келишиб олди. Бундай йўл Германия учун жуда катта стратегик 
аҳамиятга эга бўлиб, Берлинни Эрон кўрфази қиғоқлари билан боғларди. 
Йўл қуриш немис саноатчилари учун жуда нафли эди, улар рельсларга, 
паравозларга, вагонларга катта буюртма олган эдилар. Немис банклари йўл 
қурилишига ўз капиталларини кўпайтирдилар. Германия темир йўлдан ташқари 
Боғдоддаги портни жиҳозлаш ҳуқуқини олди, у Дажла ва Фрот дарѐларида 
кемалар қура бошлади, 1904 йилда эса Мосуя районида нефть қидиришга 
киришдилар. 
Англия Германиянинг Туркияга кириб келишидан жуда ташвишга
тушиб қолган эди; чунки унинг ўзи Арабистон билан Мессопотомияни босиб 
олиш ниятида эди. Бундан ташкари, Герман империалистларининг Эрон 
кўрфазига томон харакати унинг Ҳиндистондаги манфаатларини хавф остида 


260 
қолдирарди. Англия Боғдод темир йўлининг Эрон Кўрфазига чикишига йўл 
қўймаслик учун 1901 йилда Кувайт устидан проректорат эълон қилди. Бу нарса
икки империалистик йирткич давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликни жуда 
кескинлаштириб юборди. Германия Якин Шарққа қилган экспанцияси билан 
бир вақтда тез суръатлар билан харбий денгиз иншоотлари ва харбий кемалар 
қуришга киришди. 1898-йилда адмирал Тирпиднинг таклифи билан 20 йилга 
мулжалланган харбий флот қуришнинг катта дастури қабул килинган эди. 
Бироқ 1900-йилдаѐк кемалар қуриш дастури 1898 йил дастурига нисбатан икки 
баравар оширилган эди. 
Халқаро миқѐсдаги энг асосий вазиятлар тобора кўпроқ инглиз-герман 
зиддиятлари бўла бошлади. Бголов канцерлиги даври йирик монополистик 
буржуазиянинг юнкерлар билан иттифоқи янада мустаҳкамлаганлиги билан 
характерланади. Оммавий ишчилар харакатининг янада юксалишидан қўрқиб 
кетиш юнкерлар, буржуа партияларини янада кўпроқ яқинлаштирди. Германия 
хукуматининг империалистик ташқи сиѐсати ҳам уларни бирлаштирди.
XX-асрнинг бошида католик ―Марказ‖ партияси рейхстагдаги энг кўп сонли 
фракция эди. Бу партия Германиянинг жанубий-ғарбий ерларидаги йирик 
буржуазия ва помешчиклар манфаатини ҳимоя қилар эди. «Марказ» партияси 
сиѐсий соҳада консерваторлар партиясига жуда якин бўлиб, кўпинча у билан 
шартномалар тузарди. Лекин, ―Марказ‖ партияси хусусан полякларни 
германлаштириш сиѐсатига қарши чиқди, чунки у ўзини католик аҳоли 
манфаатларининг ҳимоячиси қилиб кўрсатиб келганлиги учун ҳукуматнинг 
полякларга нисбатан тутган сиѐсатини қораламаслиги мумкин эмас эди; бу 
соҳада пассивлик кўрсатиш учун таъсирини бўшаштириб қўйган бўлар эди. 
Бетман-Гольвег ўз концлерлигининг дастлабки йилларида рейхстагдан 
марказнинг консерваторлар ―қаромовий блокига‖ таяниб иш кўрди. Бу энг 
реакцион блок ҳар қандай реформаларнинг душмани эди, консерваторлар ҳатто 
Эльзас билан Лотарингия учун конституциявий қонун чиқаришга ҳам қарши 
чиқдилар. 


261 
1907-йили рус-инглиз битими имзолангандан кейин инглиз-француз-рус 
коалицияси вужудга келди. Ташки сиѐсий шароит мутлоқо Германия фойдасига 
эмас эди. Мамлакат ичидаги хукмронликлар ҳам даҳшатли воқеалар арафасида 
турарди. Бу йиллар ишчилар оммасининг прус сайлов системасини 
демократлаштириш учун қатъий кураш йиллари 1910-йилда Берлинда 
баррикада қуришга ўсиб келаѐтган кескин стачка кураши йиллари бўлган эди. 
Синфий кураш тобора кескинлашаѐтган ва халқаро оҳвол янада жиддий тус 
олаѐтган бир шароитда герман империализми янги мустамлакалар босиб олиш 
учун очиқдан-очиқ ҳаракат қилди. 1911-йил ѐзида иккинчи Марокаш жанжали 
бошланиши билан Франция билан Германия ўртасидаги муносабатлар жуда 
кескинлашди. Фақат Англиянинг дўқ урушигина Германия ҳукуматини 
чекинишга ва ўз талабларини чеклашга мажбур қилди.
Иккинчи Марокаш жанжалидан кейин халкаро ахвол тобора кескинроқ тус 
ола борди. Кундан-кунга жаҳон уруши хавфи ўсаверди. Герман империализми 
ўзининг Антанта лагеридаги ракибларини тор-мор қилишига тайѐрлана 
бошлади. Иккинчи жаҳон кризисидан фойдаланган хукумат рейхстаг орқали 
тинч давр учун армия составини яқиндан кўпайтириш ҳақидаги қонунини 
тасдиқлатиб олди. 1913 йилда Германия ўзининг рекрут контингентини яна 29 
минг кишига кенгайтириб, иккита янги армия корпуси ташкил қилди. Шу билан 
бир вақтда рейхстог 8 та линкордан иборат учинчи эскадра ташкил этишга 
қарор қилди. Бу денгиз кучлари сметасининг 107 миллион марка кўпайтириш 
эди. 1914-йилда Германиянинг дредноутлари сони 21 тага етди. Немислар сув 
ости флотини қура бошлади. Урушдан 
илгари 
Германия 
қуролланишга 
Россияга нисбатан бир ярим баробар кўп маблағ сарфлади. Бундай катта ҳарбий 
харажатларга маблағ топиш учун ҳукумат янгидан янги солиқлар жорий қила 
бошлади. Германияда синфий курашнинг кескинлашиши муносабати билан 
социал-демократик партия сафларидаги қарама-қаршиликлар ҳам чуқурлашди. 
Партия арбобларининг сиѐсий қиѐфаси уларнинг умумий сиѐсий стачка, 
қуролли қўзғалонга ҳокимиятни инқилобий йўл билан қўлга олиб, пролетариат 
диктатураси ўрнатишга, партиянинг инқилобий курашдаги роли каби муҳим 


262 
масалаларга муносабати синовдан ўтиши керак эди. Бу масала атрофида кураш 
тобора кескинроқ тус олди, социал-демократик партия сафларида ажралиш 
тобора чуқурроқ бўлди. Баралла уч оқим: очиқ ревизионистлар (Э.Бернштейн, 
Э.Дедив, Г.Фольмар, К.Легин), центристлар (Ф.Каусткий, Р.Гильфрединг, 
Г.Гаазе), сўллар (К.Либкиехт, Ф.Мерринг) оқими кўриниб қолди. Мамлакатда 
синфий зиддиятлар кескинлашган сари ревизионистлар оддий социал 
реформистларга айланиб бориб, буржуа либераллар билан чатишиб кета 
бошладилар . 
Германия соцал-демократик партиясининг энг яхши традициларидан 
бири буржуа партиялари билан блок тузишдан бош тортиш эди. Социал 
демократик партияда оппортунизмнинг кучайиши шунга олиб келдики, 
партиянинг 1911 йилги сьезди национал-либераллар билан сайловда блок 
тузиш мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилди. 1912 йилги сайловларда 
либераллар ўз номзодлари учун овоз бердилар. Буржуазия билан келишиш 
ҳисобида рейхстагда депутатлик ўринларини олиш Германия социал-
демократик партиясининг бутун сиѐсий фаолиятида асосий принцип бўлиб 
қолди. Каутский ана шу оппортунистик парламентализм сиѐсатини асослашга 
уруниб, бутун сиѐсий тараққиѐтнинг асосий оғирлиги рейхтагдадир, деб 
исботламоқчи бўлди, фақат ―парламетдаги жанглар‖гина сиѐсий курашдан воз 
кечиш Каутскийнинг бутун сиѐсий фаолияти чўққиси бўлди. 
Ревизионистлар ва центристлар муҳим сиѐсий масалаларда партиянинг 
сўл қаноти томонидан кескин зарбага дуч келиб турди. 
Клара Цеткин ( 1857-1933 ) Германия пролетариати орасида жуда катта 
обрў қозонган эди.У саксониялик ўқитувчининг қизи бўлиб, Бисмаркнинг 
терорчилик режимидан қўрқмасдан, ―фавқулотда‖ қонун йилларида социал-
демократик партия аьзоси бўлиб кирган эди. 
К.Цеткин 2-Интерноционалнинг биринчи конгрессини чақиришга ѐрдам 
берди ва бу конгрессда хотин-қизлар масаласи юзасидан ажойиб доклад қилди. 
К.Цеткин соцализм ва ишчилар синфи ишига чуқур содиқ бўлган ишчи 
аѐлларни халқаро миқѐсда бирлаштириш учун кўп иш қилди.


263 
У 25 йил мобайнида ―Равистно‖ журналининг редактори бўлиб, бу 
журнал Германиянинг ишчи аѐлларининг жанговор органига айланди. 
Роза Люксюнбург (1871-1919) сўл социал-демократларнинг доҳийси эди. 
У ѐш қизлиги чоғидаѐқ ишчилар ҳаракатига – аввало Польшада, ўзи туғилган
жойда, ундан кейин Германияда актив қатнашди. Ажойиб нотиқ, кўзга 
кўринган назариѐтчи, ҳамиша қувноқ, ғайратли, фаросатли Роза Люксюнбург 
пролетариатнинг синфий душманларини ва оппортунистларни фош қилиб 
келди. Роза Луксюнбург 90-йилларнинг охиридаѐқ ревизионизмга қарши 
курашди, 1905-1906 йилларда у рус инқилобида қатнашди, Варшавада ишлаб 
турганида қамоққа олинди, лекин қамоқдан қочиб қутулди. Роза Луксюнбург 
Германияга қайтиб боргандан кейин ҳалқ орасида тушунтириш ишларини 
кучайтирда. . 
Роза Луксюнбург ревизионистларга ва центристларга қарши кураш олиб 
бориш билан бирга ўзи ҳам меньшевистик хатоларга йўл қўйди. У партиянинг
инқилобдаги раҳбарлари ва ташкилотчилик ролини инкор қилди. 
Роза 
Луксюнбургнинг 
яқин 
сафдошларидан 
бири 
Вильгильм 
Либкнехтнинг ўғли Карл Либкнехт (1871-1919) эди. 
Карл Либкнехт Роза Луксенбург сингари, сўл социал-демократларнинг 
кўпгина хатоларини такрорлаган бўлса ҳам, Германия социал-демократик 
партиянинг етакчиси сифатида немис халқига садоқатли хизмат қилди. У 
милитаризмга қарши кураш учун ишчи ѐшларни уюштиришда актив қатнашди. 
Роза Люксюнбург Карл Либкнехт ҳақида бундай ѐзган эди: ―Либкнехт рейхстаг
ѐки ландтаг минбарига чиққан куни ҳамиша ҳукумат ва унинг малайлари учун 
ғамгин кун бўларди. Шу билан бирга, парламент минбари унинг учун фақат 
парламент девори устидан пролетарлар оммасига уларнинг халқаро бирдамлик 
бурчлари ҳақида эслатадиган, уларни халқларнинг қирғин қилишишига, 
имперализмига қарши курашга чақириб мурожаат қиладиган мезони эди‖. 
Германия социал-демократик партия раҳбарлари орасида А.Бебель (1840-1913) 
алоҳида ўрин тутади. У социал-демократик партиянинг ташкилотчиларидан 
бири бўлиб социалистларга қарши қаратилган ―фавқулотда қонун‖ йилларида 


264 
Германия ишчилар синфи учун оғир бўлган йилларда донолик билан партияга 
раҳбарлик қилди. 
А.Бебель ҳаѐтиниг охирги ўн йили тарихий шароит ўзгарган вақтга тўғри 
келди, имперализм даври бошланган, кун тартибида курашнинг янги 
методларини қўллашни талаб қилиб янги вазифалар қўйилган эди. Ана шу 
янгиликлар ҳамиша ҳам Бебельнинг эски тушунчаларига мос келавермади .ХХ
асрнинг даслабки йилларида Германияда бошланган оммавий ишчилар 
ҳаракати 1905 йилги рус инқилоби таъсири остида янада кучайиб кетиб, 1914-
йилги жаҳон урушига қадар тўхтамади. Жаҳон империалистик уруши 
арафасида Германияда синфий кураш жуда кескинлашди, тез-тез стачкалар 
бўлиб турди, ишчиларнинг инқилобий кайфияти ўсиб борди.
Немис пролетариати монархия асоратига қарши, демократияни 
кенгайтириш, Пруссияда умумий сайлов ҳуқуқини жорий қилиш учун тобора 
кескинроқ кураш олиб борди. 1910 йил мартида Берлинда ана шу талабларни 
қўйган катта намойиш бўлиб ўтди. Отлиқ полиция намойишчиларни қилич 
билан чопа бошлади. Ишчилар бу кунни Пруссия ―Қонли якшанбаси‖ деб 
атадилар. 
Мамлакатда чуқур сиѐсай кризис етилиб келмоқда эди. Биринчи жаҳон 
уруши арафасида Германияда, унинг ғарбий поляк ерларида, Эльзас ва 
Лотаренгияда зўрлик балин германлаштириш аҳолининг норозилиги сабабли 
бўлган эди. Эльзас билан Лотаренгия учун 1911 йилда қабул қилинган, 
Германия томонидан аннекция қилинган ана шу вилоятларга ҳатто автономая 
ҳам бермаган конституция уларнинг аҳволини деярли ўзгартирмаган эди. 1913 
йил ноябрида прусс урушқоқларининг қўпол ҳаракатлари Эльзаснинг Цаберн
шаҳридаги аҳолининг ғазабига сабаб бўлди. Герман маъмурлари Цабернда 
қамал ҳолати эълон қилдилар, шаҳарда катта сонли қўшинлар олиб келинди, 
эльзасликларни уриш ва қамаш бошланиб кетди.Пруссияликларнинг 
Эльзасдаги ўзбошимчалиги бутун Германияда ғазаб ўтини авж олдириб 
юборди. Мамлакатдаги прусс урушқоқларига қарши оммавий норозилик 
ҳаракати авж олди, бу ҳаракат ишчилар синфининг импералистик реакцияга 


265 
қарши иқтисодий ва сиѐсий кураш билан қўшилиб кетди. Мамлакатда ўсиб
бораѐтган ҳаракат олдида, 1913-йил 4-декабрда, рейхстагда социал-демократлар 
ва буржуа депутатлари овоз бериш билан империя ҳукуматининг сиѐсатидан 
норози эканлигини изҳор қилдилар. Лекин социал-демакратик партия 
раҳбарлари бу ҳаракатнинг оммавий инқилобий ҳаракатга айланишга имкон 
бермадилар. Партия раҳбарияти маҳаллий партия ташкилотларига норозилик 
митинглари ўтказиш ва кўча намойишлари бўлишига йўл қўймаслик ҳақида 
кўрсатма берди. 
К.Либкхент, Роза Люксюнбург ва бошқа сўл социал-демотратлар 
ишчилар синфини милитаризмга ва империалистик буржуазияга қарша 
курашга, оммавий стачкалар ўтказишга чақирдилар. 
Германия социал-демотратик партия уруш олдидан сон жиҳатдан анча 
ўсган эди. Бироқ партиянинг сиѐсий жиҳатдан заифлашиб қолгани билиниб 
турарди.
Партия раҳбарлари майда буржуазияни ўз томонига ағдариб олиш учун 
рейхстагга ўтказилган сайловларда амалда ―Барча давлатлар мустамлакаларда 
тенг ҳуқуқли‖ деган империалистик шиорни кўтариб чиқдилар. Шу мунособат 
билан социал-демотратик партиянинг раҳбарлари халқаро социалистик бюрога 
мурожаат қилиб, Марокаш масаласини муҳокама қилишни кейинга суришни 
сўради. 
Биринчи жаҳон уруши яқинлашиб борган сари Германия социал-
демотратик партияси раҳбарлари курашнинг инқилобий методларидан 
фойдаланишни намойиш қилдилар . 
Центристлар раҳбарлиги, оппортунистларнинг тазйиқи остида Германия 
социал-демотратик партияси аста-секин пролетлар партияси ҳарактерини 
йўқотиб борди. У тобора кўпроқ пролетариат манфаатларини буржуа 
манфаатларига итоат эттириб борадиган партияга айлана бошлади. Герман 
ҳукумати инқилобнинг портлашидан қутулиб қолишга интилиб, жаҳон
урушини бошлашни тезлаштириб юбордилар. Герман халқининг энг катта 
фожеаси шунда эдики, Германия ишчилар синфи, Европа мамлакатларидаги


266 
бошқа ишчилар синфи сингари, импералистларнинг жаҳон урушини бошлашга 
ҳалақит бермадилар. Бундан фойдаланган зўравон кучлар ўз мақсадларига 
осонгина эришдилар.
Изоҳ талаб сўзлар. 
1.Империя (лат.) император, бошлиқ, монархия давлати. 
2.Картель (фр.) капиталистик монополияларнинг асосий шаклларидан бири, 
корхона иттифоқи. 
3.Ландтаг (нем.) ўрта аср германиясида дворянлар, руҳониялар сьезди. 
4.Либерализм (лат.) Ғарьий Европа мамлакатларида буржуазия ва 
обсолютизмга қарши кураш . 
5.Монополия (гр.) бирор нарса ишлаб чиқариш ѐки бирор нарса билан савдо 
қилишда 1 кишининг ѐки давлатнинг ҳукмронлиги. 
6.Монархия (гр.) давлат ҳокимиятининг мустабит соҳаси у ҳокимият 1 киши
қўлида бўлади.
7.Католик (юнон.) христиан динидаги асосий мазхаблардан бири. 
8. Буржуа (фр.) Ғарбий Европа шаҳар аҳолиси ўрта табақа аҳоли вакили . 
9. Демократия-халқ ҳокимиятининг давлат шаклларидан бири. 
10.Пелось- Испания пул бирлиги. 
11. Либераллар (юнон.) феодал абсолютизми тартибига қарши ислоҳотчилар. 
12.Конвенция (лот.) битим-шартнома давлатлар ўртасидаги махсус масалалар. 
13.Молия олигархияси мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига йирик сармоя 
йиғган тадбиркор. 
Такрорлаш саволлари. 
1.Синдикат нима? 
2.Германия электротехника саноатини қайси синдикатлар назорат қилар эди.? 
3.Германия кемасозлик саноатида қайси компаниялар ҳукмронлик қилар эди. 
4.Пангерман иттифоқи ташкилоти қачон вужудга келди? 
5.Пангерман иттифоқи ташкилотининг мақсади нимадан иборат ? 
6.Генерал граф Альфред Шллифен қандай ҳарбий режа ишлаб чиқди? 


267 
7.Германия Маршалл оролини қачон босиб олди? 
8.Вильгельм II қочон ва нима учун Фаластинга борди? 
9.1901 йилда Англия қайси давлат устидан протекторат эълон қилди? 
10.1898 йилда Адмирал Тирпид қандай дастур ишлаб чиқди? 
11.Рус-инглиз битими қачон имзоланди? 
12.Иккинчи Марокаш инқирози қачон бошланди ва унинг натижалари нимадан 
иборат ? 
13.ХХ аср бошларида Германияда қайси оқимлар вужудга келди? 
Адабиѐтлар: 
1.Всемирная история В 28,30 томах. Минск 1999. 
2.Д.А.К. История современной Германии. Част 1-2 езд.М., 1987 
3.Крушенцкий Ю.Очерки истоии Германского империализма.М.,1991. 
4.Новая и новейшая история.М.,1991, 
5.Равуненков В.Г.Приход Бисмарк к власти. Ленинград,1984. 
6.Ерусалимский.А.С. Внешная политика и дипломатия Германии в конце
ХIХ в.М., 1986. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish