Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar



О. Сирожов 



Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим 
вазирлиги
 
Бухоро Давлат Университети 
 
 
 
Сирожов О. 
Европа ва Америка давлатлари
янги тарихи 
1640-1918 йиллар
 
 
(ўқув-услубий қўлланма) 
Тошкент ―Маънавият‖ 2010 



Масъул муҳаррир: 
т.ф.д. профессор Р.С. Сангиров
Тақризчилар:
-
Бухоро Давлат Университети ―Жаҳон
тарихи ва тарихшунослик кафедра‖
мудири т.ф.д. Ш.А. Ҳайитов. 
-
Бух ОО ва ЕСТИ Ижтимоий фанлар 
кафедраси доценти, т.ф.н. С.Б. Бадриддинов.
-
Бух ДУ Ўзбекистон тарихи кафедраси 
доценти, т.ф.н. Т.Э. Рахмонов 
Ўқув услубий қўлланманинг хронологик даври 1640-1918 йилларни ўз 
ичига олиб, бир неча Европа давлатлари ва АҚШ тарихининг муҳим томонлари 
қайд қилинган. 
Европа ва Америка мамлакатлари янги тарихи ўқув услубий 
қўлланмасида Ғарбий Европадаги Англия, Франция, Германия, Австрия 
империяси ва АҚШ нинг XVI аср 40 йиллардан то 1918 йилларга қадар 
тарихини ѐритиш орқали ўша даврга умумий тавсиф берилади.
Ўқув услубий қўлланма тарих факультети талабалари, коллеж ўқитувчи 
ва тингловчилари, шу давр тарихи билан қизиқувчилар учун мўлжалланган.
Ушбу ўқув услубий қўлланма Бухоро Давлат Университети илмий 
кенгашининг 2010 йил 11 феврал № 6 қарори асосида чоп этилди. 
С 4702620204 
М 25/10/-10
© ―Маънавият‖, 2010 



Кириш 
Маълумки, инсоният тарихи қуйи босқичдан зиддиятларга томон ҳар 
қандай тўсиқ ва зиддиятларга қарамай илгарилаб, шиддатли ривожланиб 
бормоқда. Тараққиѐтнинг ҳар бир даврида реакцион ва прогрессив кучлар 
ўртасида курашлар натижасида, илғор ғоялар ўзига йўл очиб бераѐтганлигига 
тарихнинг ўзи гувоҳдир.
XV-XVI аср гуманистлари тарих фанига ―Янги замон‖ атамасини 
киритдилар. Улар ўзлари яшаб турган даврнинг моҳиятини инсон ва унинг 
бахт-саодати, келажаги, орзу-ўйлари, фаровонлигига асос бўлишига 
ишонардилар.
Кўҳна тарихимиз йилномасида XVII асрнинг 40-йилларидан XVIII аср 
охирига қадар давом этган бир ярим асрлик даврнинг роли ва ўрни беқиѐсдир.
Айни шу асрларда инсоният тараққиѐтига тўсқинлик қила бошлаган, 
кишилик жамияти имкониятларини чеклайдиган эскича тартиб қоидаларга 
нисбатан қатъий кураш бошланди.
Инқилобий ҳаракатлар тўлқини Ғарбий Европадаги йирик давлатлардан 
бири бўлган Англияда бошланиб, кейинчалик бу унинг Шимолий Америкадаги 
мустамлакаларига ѐйилди. Инқилобий воқеалар жараѐнида кенг халқ 
оммасининг ижтимоий-сиѐсий фаоллиги ошиб, улар имкониятларини намоѐн 
бўлиши учун шарт-шароитлар яратилди. Франция буржуа инқилоби асрлар оша 
ҳукмронлик қилиб келган монархия тартибига зарба берибгина қолмай, балки 
жаҳоншумул тарихий аҳамиятга эга бўлди.
Аслида юқоридаги тарихий даврда ҳозирда юксак чўққига кўтарилган 
илмий-техника инқилобининг имконият ва асослари яратилган эди. Саноат 
инқилоби аввал Англия ва Франция, сўнгра АҚШ ва Германия сингари 
мамлакатларда рўй бериб, қўл мехнатига асосланган монуфактура саноатидан 
фабрика ва заводлар ишлаб чиқарилишига ўтилди. Маърифатпарварлик ғоялари 
кенг ѐйилиб, илғор фикрлар ҳам Ғарб ва Шарқ мамлакати бўлган Туркия 
орқали бутун Шарқ дунѐсига ѐйилди.
Бугунги кунда жаҳон тараққиѐтида карвонбошилик қилаѐтган АҚШ 
XVIII асрда ташкил топиб, бу мамлакатда президент бошқаруви тартиби жорий 
қилинди. Давлатни бошқаришнинг демократик институтлари, қонун 
устиворлиги масалалари кун тартибига қўйилди. Томас Жефферсоннинг 
―Мустақиллик декларацияси‖ да, ―Ҳамма кишилар бир хил яратилган уларнинг 
барчасига баъзи ажралмас ҳуқуқлар ато этилган, ҳаѐт озодлик ва бахтга 
интилиш шу ҳуқуқлар жумласига киради. Шу ҳуқуқларни таъминлаш учун 
одамлар орасида ҳукуматлар таъсис этилган‖,- деб таъкидланганлигининг ўзи 
ҳозирги замон талаби, руҳий эҳтиѐжларга ҳамоҳангдир. АҚШ парламентининг 
бой тажрибасига, икки палатали бошқарув тартиби, сенат ва унинг фаолияти 
билан боғлиқ масалалар ХХ аср сўнгги ўн йиллигида дунѐ харитасида вужудга 
келган Ўзбекистон каби мамлакат учун катта тажриба мактабини ўтамоқда.
Француз буржуа инқилоби даврида қабул қилинган ―Инсон ва фуқаро 
ҳуқуқлари декларацияси‖ даги олий ҳокимиятнинг манбаи халқнинг ўзидир‖, 
―Қонун ҳамма учун тенг бўлиши керак‖, ―Диний эътиқодлар эркинлиги 
таъминланиши зарур‖, ―Мол-мулк мустаҳкам ва муқаддас ҳуқуқ‖- каби 



жумлалар ҳаѐтий зарурат эканлигини икки асрдан ортиқ ўтган тарихий давр 
исботлади.
XVII-XVIII асрда Европа мамлакатларида замонавий эркин ишлаб 
чиқаришга бозор иқтисодиѐти асосларини яратиш учун дадил қадамлар 
қўйилган эди. Европа ва Шимолий Америка бозор иқтисодиѐтининг рақобатбоп 
замон талабларига мос келадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш шаклланди.
АҚШ ва Европа мамлакатлари XVIII аср охири XIX аср биринчи ярмида
ривожланишнинг мураккаб, зиддиятли, синовларга тўла даврини босиб ўтди. 
Ўтган XVII-XVIII асрларига асосланган жамиятлар вужудга келган, инсон
ҳуқуқлари, озодлик, эркинлик каби неъматларга эришиш учун дастлабки 
қадамлар ташланган бўлса, XIX асрдан бошлаб сиѐсий, иқтисодий, маданий, 
илмий-техникавий соҳаларда хайрли ишлар амалга оширилди. 1825 йилда илк 
бор Англия шаҳарларини бир-бири билан боғловчи мамлакатнинг ―қон томири‖ 
бўлган темир йўллар қурилиб паравозлар қатнай бошлади. Марказий 
шаҳарларда трамвай излари ѐтқизилиб, замонавий техника қатнови йўлга 
қўйилди. Чўян, пўлат эритиш, кўмир қазиб олишнинг янги технологик асослари 
яраилди.
Демократия ва диктатура ўртасида кураш кескинлашди. Халқ 
оммасининг сайловларда иштирок этиши, президент бошқаруви тизимига ўтиш, 
Республика учун кураш, парламент тажрибасини ѐйиш каби жараѐнлар кенг 
ѐйилди. 
Мазлум халқларнинг миллий мустақиллик учун курашлар тарихида ҳам 
бу давр катта аҳамиятга эга бўлди.
―Европа ва Америка мамлакатлари янги тарихи‖ ўқув услубий 
қўлланмаси биз юқорида қайд қилган тарихий давр таҳлилига бағишланган. 
Ўқув услубий қўлланмада Ғарбий Европадаги Англия, Франция, Германия, 
Австрия империяси ва АҚШ нинг XVIII аср 40 йилларидан то 1918 йилга қадар 
тарихини ѐритиш орқали ўша даврга умумий тавсиф берилади.
Айнан XVIII-XIХ асрларда бозор иқтисодиѐти соҳасида муваффақиятлар 
қўлга киритиб, саноат инқилоби самараларидан баҳраманд бўлган Франция 
Англиядан ―денгиз ҳукмронлиги‖ ва Европадаги етакчиликни тортиб олишга 
киришади. Маълумки саноат тўнтариши аввало, Англия ва Франция 
давлатларида бошланган эди. Икки буюк давлат мустамлакалар учун курашда 
ҳам келишмас эди.
Ушбу қўлланманинг ―XVIII аср охири XIX аср биринчи ярмида Франция‖ 
ва ―XVIII аср охири XIX аср биринчи ярмида Англия‖ каби мавзуларида бу 
иккала мамлакат ички ва ташқи сиѐсати, ривожланишнинг ўзига хос 
хусусиятларини чуқур таҳлил қилган.
Бонапарт Напалеоннинг (1765-1821) ―Европа жандарми‖ бўлишига 
қаратилган буюк империячилик сиѐсати, ―қитъа қамали‖ каби зўравонлик усули 
билан бирга, Франция давлати қонунчилиги тарихида беқиѐс ўрни, ҳарбий 
саркардалик қобилияти каби ижобий хислатлари объектив баҳоланган. 
Напалеоннинг ―Оила‖, ―Никоҳ‖, ―Жиноят‖ каби бир қатор кодекслари 
(―Фуқаролик кодекслари‖) Францияда, кейинчалик қонунчилик асосларини
ишлаб чиқишда муҳим ўрин эгаллади. Напалеон I билан Луи Бонапарт III 



(1852-1870 йиллар) даври қиѐсланар экан, улар бошқарувидаги фарқли 
томонлар ва ўхшашликлар чуқур таҳлил қилинган.
Англиянинг ―Дунѐ устахонаси‖ га айланиши, бир пайтда Лондон 
Европадаги энг катта шаҳар сифатида ―Дунѐ молия маркази‖ бўлиб қолганлиги 
каби жараѐнлар қўланмада ўнлаб рақамлар орқали асосланган.
Ўқув услубий қўлланмадаги иккита мавзу яъни 1848-1849 йиллардаги 
Европа инқилобларининг ўзига хос жиҳатларини ѐритишга қаратилган.
Франциядаги инқилоб жараѐнида юз берган ўзгаришлар: Муваққат 
ҳукумат тузилганлиги, таъсис мажлиси ва Конституция учун кураш, турли 
табақалар ўртасидаги муносабатлар, демократик тартибларни жорий қилишга 
уринишлар бирин-кетин, ўзаро занжирий боғланишда баѐн қилинади. Халқнинг 
курашлари негизида жамиятни демократлаштириш ѐтади.
Бугунги кунда ҳаѐтимизнинг барча томонларини демократлаштириш давр 
талаби бўлиб қолаѐтганлиги эса 1848-1849 йиллардаги инқилобий тажрибасини 
яна бир бор синовдан ўтказмоқда.
Австрия империясида инқилобий ҳаракат, феодал тажрибалар ва миллий 
зулмга қарши кураш билан қўшилиб кетди. 34 миллионли Габсбурглар 
империясида славянлар (энг кўп сонли), чехлар, поляклар, венгрлар, руминлар, 
украинлар, валахлар яшарди. Улар оддий, инсоний ҳуқуқлардан ҳам маҳрум 
эди. Бу эса эзилган миллатларни озодлик учун кураш майдонига чорлади. 
Инқилоб венгрлар орасида Шондор Петефи, Лаой Кошут каби қаҳрамонларни 
етиштириб чиқарди.
Хуллас, мазкур ўқув услубий қўлланма ―Тарих‖ мутахассислиги юқори 
курсларида таҳсил олаѐтган талабаларга янги тарихни мукаммал ўрганишда 
катта ѐрдам беради. Айни пайтда ўрта умумтаълим мактаблари, коллеж ва 
лицейларнинг тарих фани ўқитувчилари учун ҳам ушбу нашрдан фойдаланиши 
ўтиладиган дарсларнинг самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади, деб 
ўйлаймиз.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish