Изох талаб сўзлар
1. Герцог - немисча - бошлиқ
2. Конгресс - инглизча - йиғилиш
3. Помешчик - немисча - хўжайин
4. Абсолют - французча - мутлақ тузум
5. Колонизация - инглизча - мустамлака қилинган ҳудуд
6. Шляхта - немисча - поляк зодагони
7. Католик - лотинча "бутун дунѐ эътиқод дини"
8. Диссидент - жиноятчи
9. Гегемонлик - ҳукмронлик қилиш
10. Реформа - немисча - ислоҳ қилиш
11. Стюарт - Англияда ҳукмронлик қилган сулола
12. Коалиция - иттифоқ
13. Контрабанда - инглизча - "қора дори савдоси билан шуғулланиш"
14. Империя - лотинча - "ҳокимият, давлат, император, бошлиқ, монархия
давлат".
15. Император - лотинча - "Олий монархлик, подшолик унвони"
16. Гарнизон - шаҳар ѐки қалъани чегаралаб олиш
17. Штатгальтер - немисча - Суд биноси
18. Протекторат - "ҳимоя қиламан".
141
Адабиётлар
1. Борьба за Тихий Океан. М. -1972 г.
2. Ерусалимский А. С. Внешняя политика и дипломатия Германии в
конце XVIII в. М. -1981 г.
3. История дипломатия. Т. 1. М. -1982 г,
4. Международные отношения на дальнем Востоке (1789- 1870) под ред.
Жукова М. М. -1982 г.
5. Манфред А. З. Внешняя полтитика Франция 1789-1870 годов. М. -1982
г.
6. Хвостов В. М. Франко- русский союз и его историческое значение. М. -
1983г.
7. Новая и новейшая история. М. -1991 г.
8. Всемирная история 28-30 томах. Минск. -1999 г.
142
XVIII аср охири XIX аср биринчи ярмида Франция
Режа:
1. XVIII аср охири XIX аср биринчи ярмида Франциянинг сиѐсий-
иқтисодий ахволи.
2.
Консуллик ва империя даврида Франциянинг ички ва ташки сиѐсати.
3.
Наполеон империясининг емирилиши ва бурбонлар сулоласининг
қайта тикланиши.
4.
Францияда ижтимоий фикр ривожи: Сен-Симон ва Шарль Фурье.
Буюк француз инқилобидан сўнг мамлакатда жуда катта сиѐсий,
ижтимоий ўзгаришлар юз берди. Жумладан, 1795 йилнинг кузида
термидорчилар Конвенти антидемократик Конституция бўлган "Уч йил
Конституцияси"ни тузиб чиқди. Бу Конституция сайловчилар учун мулкий
ценз, ўртоқлик цензи ва бир қанча чеклашлар жорий қилди. Бу
Конституция қонун чиқарувчи икки палата: Оқсоқоллар кенгаши ва Беш
юзлар кенгашини тузиш учун асос бўлди. Бутун ижроия ҳокимияти беш
кишидан иборат Директория қўлига ўтди. "Уч йил Конституцияси" халқ
оммаси қуйи табақаларини қонун чиқариш ва мамлакатни идора қилиш
ишларидан тамомила четлаштирди Бурбонлар монархиясини қайта тиклаш
тарафдорлари
Париждаги халқ қўзғалонларининг бостирилишидан руҳланиб
очиқдан-очиқ бош кўтардилар. 1795 йилнинг 5-октябрида монархиячиларнинг
отрядлари Конвент биносини таламоқчи бўлдилар. Аммо бурбонлар
монархиясини тиклашни фақат халқ оммасигина эмас, балки инқилоб
натижасида ҳукмрон бўлиб олган йирик буржуазия ҳам истамади. Натижада
термидорчилар ҳукумати генерал Наполеон Бонапарт қўшинларини
исѐнчиларга қарши юборди. Артилерия ѐрдамида исѐн бостирилди.
1796 йилнинг мартида к ў т а р и л г а н Ва н д е л д а г и монархиячилар
ҳаракати ҳам вақтинча бостирилди. Француз республикасининг уруш ва
дипломатия сохасидаги ютуқлари Францияда йирик буржуа ҳукмронлигини
мустаҳкамлашга ѐрдам берди. Француз қўшинларининг 1792-1795
143
йиллардаги ғалабаларидан фойдаланиб, Франция республикаси ҳукумати
1795 йил 5 апрелда Базелда Пруссия билан сепарат сулҳ шартномасини
имзолашга эришди. Пруссия эса Австрия билан иттифоқни бузди ва Франция
истило қилган ерларни жумладан, Белгия ҳамда Рейн дарѐсининг сўл
қирғоғидаги немис ерларининг Францияга қўшиб олинишини тан олди.
1795 йилнинг 17 майида Голландия билан ҳам сулҳ шартномаси имзоланди.
Бу шартномага кўра Финландиянинг Голландияга қарашли қисмини ва
бошқа баъзи территорияларига эгалик ҳуқуқини қўлга киритди. Шунингдек
Голландия Францияга катта товон тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олди
ва нихоят, Испания ҳам Франция билан сулҳ шартномасини тузиб, Гаити
оролларининг ўзига қарашли қисмини Францияга берди.
1795 йилнинг 26 октябрида Конвент ўз фаолиятини тўхтатиб,
ўрнини қонун чиқарувчи Корпусга берди. Қонун чирувчи Корпус икки
палатадан яъни Оқсоқоллар кенгаши ва беш
юзлар кенгашидан иборат бўлиб,
ушбу иккала палата янги ҳукуматни сайлади, унга Директория (аниқроғи
ижроия Деректорияси) деган ном берилди. Ушбу Директорияда асосий
ролни Баррас ўйнади. Баррас собиқ офицер ва дворян 6ўлиб, бир вақтлар
ўзини собиқ якобинчи қилиб кўрсатган, порахўрлик ва ўғрилик қилиш
орқасидан жуда бойиб олган принципсиз ва сотқин сиѐсатчи эди.
Барраснинг хар қандай жирканж ҳаракатларига қарамай,
Деректория даврида янги саноат корхоналари вужудга келди, саноат ва
деҳқончиликка катта маблағ сарфланди. Шунга қарамай Париж ва бошқа
саноат шаҳарларининг ишчилари ярим оч ҳолда яшар эдилар, Франция
республикасининг бошқа кўпгина давлатлар билан тузган сулҳ
шартномалари натижасида четдан кўпгина буюмлар келтирила бошлади. Шу
муносабат билан саноатнинг бир қанча т а р м о қ л а рида ишсизлик юз берди,
бу эса шаҳар меҳнаткашларининг оғир аҳволини янада ѐмонлаштирди.
Термидорчилар Конвентининг кейин Директориянинг халққа
қарши сиѐсати, шаҳар ҳамда қишлоқ камбағалларининг чидаб бўлмайдиган
даражадаги оғир аҳволи меҳнаткашлар оммасининг норозилигини янада
144
кескинлаштирди. Ана шундай вазиятда Бабѐф бошчилигидаги фитна вужудга
кедди.
У 1760 йилнинг майида буржуазия оиласида туғилган, Бабѐф ер
ўлчовчи бўлиб ишлай бошлайди. Аммо бу касб Бабѐфга сира ѐкмасди.
Унда аристократияга нафрат ва мазлумларга хайрихохлик ҳисси жуда
эрта уйғонди. 1789 йилда Қадимги Рим нотиғи
Кай Гракхнинг васиятини
қабул қилган Бабѐф инқилобга ғайрат, шижоат билан кўшилди. Бабѐф амалга
оширмоқчи бўлган "тенглар республикаси" аслида
меҳнаткашлар фаолиятига таяниб иш кўрадиган инқилобий диктатура
бўлиши лозим эди. Аммо бабѐфчилар пролетариатнинг алохида
ижтимоий синф эканлигини тушунишдан йироқ эдилар. Шу боис
бабѐфчилар ишчилар синфининг курашдаги етакчилик ролини англаб
етмаган
эдилар.
Франция
томонидан
уруш
характерининг
ўзгартирилганлиги 1796-1797 йилларда Италияга қилинган уруш вақтидаѐқ,
очиқ маълум бўлди. Республикачилар Францияни Европадаги феодал
монархиячилар коалициясининг ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида
Италияда бошланган адолатли уруш француз қўшинлари учун жуда
муваффақиятли бўлди. Француз қўшинларига умумий кўмондонлик қилиш
ѐш генерал Наполеон Бонопартга юклатилган эди. Француз армияси Алп
тоғларидан машакқат билан ўтиб, Сардиния кўшинларини тор-мор
келтирди.
Шундан
кейин
Наполеон
кўшинлари
ўз
зарбасини
австрияликларга қарши қаратди. Бир қанча жангларда французлар
австрияликларни батамом тор-мор қилдилар. 1797 йилнинг 17 октябрида
Италиянинг Кампо-Фармио деган шаҳрида Франция билан Австрия
ўртасидаги сулҳ шартномаси тузилди. Австрия француз истилоларини тан
олишга мажбур бўлди. Натижада, Бельгия ҳамда Рейн дарѐсининг сўл
кирғоғидаги немис
е
е
р
р
л
л
а
а
р
р
и
и,шунингдек Ломбардия Францияга ўтди. 1792-1793
йилларда Францияга қарши уюштирилган коалиция Франциянинг эришган
ғалабалари натижасида батамом барҳам топди. Фақат Англиягина курашни
145
давом эттириб, Францияга янги коалиция тузиш учун замин тайѐрламоқда
эди.
Ўша вақтда Туркияга қарашли бўлган Мисрни Франциянинг
мустамлакасига айлантириш ва Англияга Ҳиндистон йўлида зарба бериш
учун Директория 1798 йилнинг баҳорида Мисрга юриш қилишга қарор
қилди. 1798 йилнинг ѐзида Бонопарт ўз армияси билан Миср томон ҳаракат
бошлади ва оқибатда Александрияни босиб олди. Наполеон Бонопарт ўта
кетган шафқатсиз чораларни қўллай бошлади. Қаршилик кўрсатган маҳаллий
аҳолини кўплаб қатл эттиришга эришди. У Мисрнинг каттагина қисмини
ўзига бўйсундиргач, Сурия томон юриш қилди. Бироқ, французларнинг бу гал
омади келмади. Нил дарѐси этагида, Абубакр ѐнида 1798 йилнинг 1 августида
бўлган денгиз жангида инглизлар француз флотини тамомила йўқ қилиб
ташланганликларидан сўнг француз кўшинларининг Мисрда эришган
ғалабалари ўз аҳамиятини йўқотди. Бонопарт армияси эса мағлубиятни тан
олди.
1798 йилнинг охирларида Англия Францияга қарши янги коалиция
тузди. Бу коалициянинг ташкилотчиларидан бири чор Россияси эди,
Император Павел I Францияга қарши ўз қўшинларини юборар экан,
французларни Италиядан ҳайдаб чиқариш биринчи даражали масала деб
билди. Иккинчидан Франциядаги республика тузумини ағдариб ташлаш ва
бурбонлар монархиясини қайта тиклашни ҳам кўзда т утди. Коалиция
таркибига Англия ва Россиядан ташқари Австрия, Туркия ва Неапол
қироллиги кирган эди.
1799 йилнинг мартида бошланган уруш ҳаракатларининг кураш
майдони Италия эди. Бу орада бу ерга улуғ саркарда А.В.Суворов
бошчилигидаги рус кўшинлари етиб келди. Қисқа муддат ичида Суворов
шимолий Италияни француз қўшинларидан батамом тозалади. Нови ѐнидаги
жангда Суворов эришган ғалаба француз армиясини Апеннин тоғларининг
оркасига чекинишга мажбур этди. Рус қўшинлари Франция чегараларига
яқинлашиб бордилар.
146
1799 йилнинг кузида, Австрия ҳукуматининг талаби билан
Суворов армияси Швейцариядаги Австрия кўшинларига кўмаклашиш учун у
ерга борди. Сен- Готар довонида ва шайтон кўприк ѐнида французларни тор-
мор келтириб, Суворов армияси ғоят қийин шароитда Алп тоғларидан ошиб
ўтди. Суворов армияси тоғдан ошиб ўтгач Австрия қўмондонлигининг
хоинона ҳаракати билан француз кўшинларининг қуршовига тушиб қолди.
Бироқ рус қўшинлари қуршовни мардона ѐриб ўтиб, Боварияга чиқиб
олдилар.
Республика тузумида содиқ атоқли саркарда деб донг чиқарган
шухратпараст ва принципсиз Наполеон Бонопарт контрреволюцион
диктаторлик роли учун энг мароқли одам бўлиб чиқди. Наполеоннинг "янги
бойлар" доиралари билан жуда яқин алоқада бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга
эга эди. Бонопартнинг юксак мартабага кўтарилиши қандайдир бир
"мўъжизакор" воқеа, афсонани эслатар эди. Франциядаги бундай сиѐсий
вазият ҳарбий диктатура режими ўрнатиш учун қулай замин яратиб берди
дейиш мумкин.
Республикага душман бўлган фитначилар тўдаси генерал Бонопартни
Париж гарнизони ва бутун биринчи ҳарбий округ қўшинларининг
қўмондони қилиб тайинлашга мувофақ бўлдилар.
Франция тарихида янги давр Наполеон Бонопарт бошчилик қилган
ҳарбий-буржуа диктатураси даври бошланди. 18 - брюмердаги давлат
тўнтариши контерреволюциянинг янада кучайганини билдирар эди.
1799 йил декабр ойининг охирларида Франциянинг янги
Конституцияси қабул қилинди. Бу Конституция республика тузумини
расмий жиҳатдан сақлаб қолган бўлса ҳам, лекин амалда бутун
ҳокимиятни ўн йил муддатга сайланган консулга топширган эди.
Наполеон Бонопарт биринчи консул бўлди, У жуда катта ҳокимиятни
министрлар, амалдорлар, элчилар, тайинлаш қуролли кучларнинг барчасига
қўмондонлик қилиш, қонун лойиҳаларини тайѐрлаш ҳуқуқларини ўз қўлига
147
олган эди. Иккинчи ва учинчи консул фақат маслаҳат берши ҳуқуқига эга
эдилар ҳолос.
21 ѐшга етган француз эркакларининг ҳаммаси расман сайлов
ҳуқуқидан фойдаланса ҳам, лекин улар депутатларни эмас, балки
депутатликка номзоди кўйилган одамларни сайлар эдилар. Сўнгра бу
номзодларнинг умумий рўйхатидан ҳукумат, давлат кенгаши аъзоларини,
трибунат танлаб олар эди. Наполеон ҳукумронлиги даврида Франциянинг
давлат
аппарат
полициячи-бюрократик
марказлаштириш
негизида
қурилган эди. Франция 88 д епартамент га бўлинган бўлиб,
департаментларнинг ҳар бирига биринчи консул тайинлаган префект бош
бўлар эди.
Француз кўшинларининг ғалабалари Наполеоннинг диктаторлик
ҳокимиятини мустаҳкамлашга жуда катта ѐрдам берди. 18-брюмер
тўнтариш пайтида Франция Европанинг иккинчи коалицияси билан уруш
ҳолатида эди. Бироқ бу коалиция тез тарқалиб кетди. 1800 йилда Россия
урушдан чиқди. Шу билан бирга инглизлар билан руслар орасида
муносабатлар ѐмонлашди. Инглизлар томонидан Мальта оролининг босиб
олиниши бу жанжал учун ташқи баҳона бўлди.
Павел I Англияга қарши иттифоқ тузиш тўғрисида Франция
ҳукумати билан дипломатик музокара олиб боришга киришди. Музокара
натижасида тузилажак иттифоққа Туркия, Россия, Франция ва Австрия
асосий рол ўйнаши ва жанубий Италиянинг ишларига Россия билан
Францияни биргалашиб таъсир кўрсатиш лойиҳаси асос қилиб олиниши
керак эди. Шу сабабли рус ҳукуматининг Англияга нисбатан тутган
душманлик сиѐсати мамлакатда даставвал сарой ичида ва ғарбий доираларда
кучли норозилик чиқишларига сабаб бўлди. Бу ҳол Петербургда сарой
фитнасини уюштиришга Павел I ни ўлдиришга (1801 йил 23 март) олиб
келди. Инглиз дипломатияси вакилларининг махфий аралашиши билан
Павел I ўлдирилди.
148
Александр I тахтга ўтирганидан сўнг Наполеон билан иттифоқ
тузишдан воз кечсада марказий Европа ва жанубий Италия ишларига
Россия билан Франциянинг биргалашиб таъсир ўтказиш принципини тан
олиш асосида у билан сулҳ шартномасини тузди. Россия билан Англия
ўртасидаги дипломатик муносабатлар қайтадан бошланди. Шундан кейин
Франция Мисрдан кўшинларини олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олди.
Иттифоқчиларидан айрилиб қолган Англия 1802 йилнинг мартида
Амьенда Франция билан сулҳ, шартномасини имзолашга мажбур бўлди.
Бу шартномага кўра Англия Цейлонни ва Тиринида оролини (Вест-Индия)
ўз қўлида сақлаб колди. У ўз зиммасига Голландия, Германия, Италия,
Швейцария ишларига аралашмаслик ва Мальтани Мальта рицарлигига
қайтариб
бериш
мажбуриятини
олди.
Франция
Мисрга
бўлган
даъволаридан воз кечди, лекин Антиль оролларини ўзига қайтариб олди.
Франциянинг коалицияга қарши курашда эришган ғалабалари Наполеон
ҳокимиятининг янада кучайишига ѐрдам берди. 1802 йил қабул қилинган
янги Конституцияга мувофиқ Наполеонга давлатнинг умрбод бошлиғи
деган унвон берилди. Ўша йили муҳожирларни авф этиш тўғрисида қонун
чиқарилди. Бу қонун ѐрдами билан Наполеон ҳукумати эски дворянларни
бурбонларга мадад беришдан қайтариб олиш ва уларни ўз томонига
тортишни мўлжалланган эди. Муҳожирлар авф этишларидан фойдаланиб
Францияга қайтиб келдилар ва уларнинг бир қисми хатто янги ҳукуматнинг
хизматига кирдилар.
Амьен сулҳи қисқа муддатли нафасни ростлаш бўлиб чиқди. Иккала
томон ҳам ўз устига олган мажбуриятларини бажармади. Француз ҳукумати
Миср, Сурия ва Гаити оролини янгидан эгаллаш фикридан қайтмаган эди.
1802 йилда Гаити оролига француз қўшинлари туширилди.
1803
йилнинг майида Англия билан Франция ўртасида янгидан
уруш бошланиб кетди.
1804
йилнинг бошларида бир гурух француз муҳожирларининг
фитнаси фош қилинди. Бу дворян муҳожирлар ўзаро бирлашиб фитна
149
уюштирган эдилар. Француз буржуазиясининг ва Наполеон ҳукуматининг
кўпрок истилочилик режаларининг муваффақиятли амалга ошуви учун шу
нарса жуда катта қулайлик туғдирадики, ўша вақтда Франция билан
чегарадош мамлакатлардаги давлатлар марказлашган йирик давлатлар
эмас, балки майда герцоглик ва графиклардан иборат эди. Франция бу
майда герцоглик ва графиклардаги ички низолардан фойдаланиб,
уларнинг баъзиларини ўз томонига оғдириб олди. Сиѐсий жиҳатдан тарқоқ
бўлган Германияда, Саксония ва Бавария, шунингдек бошқа майда
давлатлар узоқ вақтгача Наполеон Франциясининг васалли бўлиб
қолди. Бу майда давлатлар Пруссияга душман бўлганликлари учун ўз
территорияларини кенгайтиришга интилганликлари учун Наполеонни ва
унинг немис халқини асоратга солиш сиѐсатини фаол равишда қўллаб
қувватладилар. Француз ҳукумати ўша вақтда Австрия ва Пруссия, Австрия
билан Бавария ўртасидаги кескин зиддиятлардан ҳам муваффақиятли
суратда фойдаланди. Австрия устидан ғалаба қозонгач, француз ҳукумати
жанубий ва ғарбий Германиянинг тақдирини ҳал қилувчи ҳақиқий
хўжайини бўлиб олди. Ўрта Европада Франция ҳукмронлигини
мустаҳкамлаш мақсадида, 1806 йилда "Рейн иттифоқи" тузилиб, унда
дастлаб немис давлатларидан 16 таси кирди. "Рейн иттифоқи" Францияга
тамомила тобе бўлиб қолди. Наполеон бу иттифоқнинг протектори деб эълон
қилинди.
1806 йилда Неаполда ҳукмронлик қилувчи бурбонлар династияси
француз кўшинлари томонидан ҳайдаб юборилди ва инглиз флоти
ҳимоясида Сицилияга қочиб борди. Наполеоннинг акаси Жозеф
Бонапарт Неаполга, Наполеоннинг укаси Луи Бонапарт Голландияга эга
бўлди. 1806 йилда Англия билан Россия Францияга қарши (тўртинчи)
коалиция туздилар. Бу коалицияга Пруссия билан Швеция ҳам қўшилди.
Биринчи зарба Пруссияга берилди. Пруссия армияси урушга мутлақо
тайѐргарлик кўрмаган эди. Пруссия армияси 200 минг атрофида бўлиб,
улардан фақат 113 минги жанг майдонига тўпланган эди. Прус олий
150
қўмондонлиги ҳарбий ишда деярли қолоқ ва аристократок хурофотларга
муккасидан кетган кишилардан иборат эди.
Бир кунда, яъни 1806 йилнинг 14 октябрида Иен ва Ауэнтедтдаги
бўлган икки жангда Наполеон ва Мартал Даву бошчилигидаги француз
кўшинлари прус кўшинларини батамом тор мор келтирдилар. Прус армияси
саросимага тушиб қолди, «Француз қўшинлари хеч қандай қаршиликка
учрамай Берлинга кириб келдилар. Шундан кейин Пруссиянинг
каттагина қисми ишғол қилинди. Наполеон 1806 йилнинг 21 ноябрда
декретга қўл қўйди. Бу, декретга мувофиқ Британия қамал ҳолатид а деб
эълон
қилинд и.
Европа
қ итъасининг Франция қўл остидаги
мамлакатларининг Англия билан савдо қилиши таъқиқланди.
1807 йилда Наполеоннинг территорияларини босиб олишдан
кўзланган асосий вазифаси битта бўлиб, у ҳам бўлса Англияни Европа
қитъасида батамом қисиб қўйиш ва қитъанинг ҳамма кучларидан Англияга
қарши курашиш учун фойдаланиш эди. Шу мақсадда Франция Пиреней
ярим оролини ҳам босиб олмоқчи бўлди. Кўп вақтлардан Англияга иқтисодий
жиҳатдан батамом қарам бўлиб келаѐтган Португалия қитъасини қамал
қилишдан бош тортган эди. Бунга жавобан Наполеон ҳукумати
Португалияни Франция билан Испания ўртасида тақсимлаб олиш
тўғрисида Испания ҳукумати билан шартнома тузди. Шундан кейин
французлар Португалияга бостириб кириб, Лиссабонни ишғол
қилдилар.
Шахзода ўша вақтда Португалиянинг мустамлакаси бўлган Бразилияга
қочиб кетди.
1809 йилда Англия Францияга қарши янги (бешинчи) каолиция
уюштиришга муваффақ бўлди. Янги каолицияга француз қўшинларининг
Пиреней ярим оролидаги муваффақиятсизликларидан руҳланган Австрия
ҳам кирган эди. Эрфрутдаги учрашув вақтида қабул қилинган қарорларга
мувофиқ, Россия Галицияга ўз қўшинларини киритди, лекин Австрияга
қарши хеч қандай уруш ҳаракатларини бошламади.
151
1809 йилнинг 5-6 июлида Ваграм ѐнидаги жангда Наполеон армияси
Австрия қўшинлари устидан қатъий ғалаба қозонди. Бу ғалаба урушнинг
оқибатини ҳал қилди. Ўша йилнинг октябрида Шенбрун сулҳ шартномаси
имзоланди. Бу шартнома шартларига кўра Австрия империяси 3,5 миллион
аҳолиси бўлган территориясидан маҳрум бўлиб, ўз армиясини камайтириб
150 минг кишига тушириш, Францияга 85 миллион франк контрибуция
тўлаш ва қитьани қамал қилишга қўшилиши лозим эди.
Наполеон Францияси янгидан янги ҳудудларни босиб олишни
давом эттирди. 1809 йилда Наполеон Римни ва Тий VII нинг бошқа ерларини
ўз империясига кўшиб олди. Папа Францияга олиб кетилиб, у ерда асир
ҳолатда тутилди. 1810 йилда Голландия Франция империясига қўшиб
олинди. Голландия қироли Луи Бонапарт голланд савдогарларига яхши
кўриниш учун қитъа қамалининг бузилишига йўл қўйиб, императорни
норози қилди, аслида босиб олинган барча ҳудудлар, Наполеоннинг
фикрича, Франциянинг Англияга қарши курашини енгиллаштириши лозим
эди.
1810 йилнинг ўрталарида Францияда савдо ва саноат инқирози
бошланиб, у 1811 йилнинг ўрталаригача давом этди. Бу инқироз
Франциянинг саноат марказларигагина эмас, балки унинг савдо портларига
ҳам зарба берди.
Наполеон
ҳукуматининг
иқтисодий
жиҳатдан
муваффақиятсизликка
учраши
Франция
аҳолиси
кенг
табақаларининг Боноапарт диктатурасига нисбатан норозилигини
кучайтириб юборди. Наполеон сиѐсатининг натижаларидан ихлоси қайтган
саноат буржуазияси аста-секин ҳукуматдан юз ўгира бошлади. Савдо
портларининг буржуазияси унга очиқдан-очиқ душманлик кўзи билан
қарай бошлади. 1812 йил баҳорида ғалланинг қимматлашиб кетиши
натижасида бир гектолитр ғалла ЗЗ франкка етган эди. (1809 йилда 15
франк турар эди) Франциянинг бир қанча шаҳар ва қишлоқларида очлар
152
қўзғолон кўтардилар. Омборхоналарга ўт қўйиб юборилди, бозорларда
тўполонлар юз берди.
Францияда норозилик кучайиши билан бирга бонопартчи буржуа
империяси ҳукуматининг ижтимоий базаси торайди. Бунинг устига яна тобе
ва қарам мамлакатлардаги француз маъмурларининг агрессив ва деспотик
сиѐсатига қарши қаратилган норозилик ҳам кучайди.
Франция билан Россия ўртасидаги зиддиятлар биринчи ўринга чиқиб
олди. 1807 йилда Франция билан Россия Ўртасидаги тузилган иттифоқ
шартлари Россиянинг иқтисодий ва сиѐсий манфаатларига жавоб бермас
эди. Ўша вақтда чет давлатларга кўпроқ қимматбахо вино, атторлик
моллари, зеб-зийнат буюмлари экспорт қиладиган Франция Россия учун
керакли саноат молларини етказиб берадиган Англиянинг ўрнини боса
олмас эди. Чунки 1810 йилнинг охирларидан бошлаб, Россияга
келтириладиган
француз
моллари
учун
тўланадиган
божлар
кўпайтирилгани боис савдо-сотиқ тобора камайиб кетди.
Умуман, Франция-Россия муносабатларининг кескинлашувига
бошқа сабаблар ҳам бор эди. 1807 йилги иттифоқчилик шартномасига
қарамай Яқин ва Ўрта шарқда Франция ва Россия ўртасидаги тўқнашувлар
давом этарди.
Подшо Россиясининг ҳукмрон доиралари Наполеон Франциясининг
поляклар масаласидаги сиѐсатидан ҳам жуда қаттиқ ташвишга тушган
эдилар. Франция вассал Варшава герцоглигидан Россияга ҳужум қилиш
учун плацдарм сифатида фойдаланишга интилиб, 1809 йилда бу
герцогликка Пруссиянинг ғарбий қисмини қўшиб бериб, унинг худудини
кўпайтирди. 1812 йилнинг 24 февралида Франция билан Пруссия ўртасида
эса ҳарбий иттифоқ тузилди.
Наполеон ҳукумати 1809 йилда Россия истило қилган Финландияни
Швецияга қайтиб олиб беришга ваъда қилиб, Швецияни ҳам бу урушга
тортмоқчи бўлди. Швециянинг валиахд шахзодаси Карл Англия ва Россия
билан яқинлашишни афзал кўрди. Француз қўшинларининг окупация
153
қилиб туриши ва қитъа қамалининг Швецияга етказган зарари унинг бу
масалани ҳал қилишига катта рол ўйнади. 1812 йилнинг 5 апрелида Россия
ва Швеция ўртасида ўзаро иттифоқчилик шартномаси тузилди. Бу
шартнома
Россиянинг
шимолий-ғарбий
чегаралари
хавфсизлигини
таъминлади.
1812 йилнинг майида Бухарестда Туркия билан сулҳ шартномаси
тузилиши ҳам рус дипломатиясининг катта ютуғи бўлди. Россия билан
Туркия ўртасида узоқ, вақтдан бери давом этиб келаѐтган урушни
тамомлаган бу сулҳ шартномаси, Россияга турк флотидан Францияга
қарши фойдаланиш имконини берди.
1812 йилнинг 24 июнига ўтар кечаси Наполеон армиясининг
асосий кучлари уруш эълон қилмасдан чегарадан ўтиб Россия тупроғига
бостириб кирди. Чегарадан ўтган армиянинг умумий сони қарийб 575 минг
кишидан иборат бўлиб, уларнинг ихтиѐрида 1372 та замбарак бор эди.
Наполеонинг режаси шундан иборат эдики, у рус армияларининг
бир-биридан узоқлигидан фойдаланиб уларнинг ҳар бирини алоҳида-
алоҳида янчиб ташламоқчи эди. Барклай Де Толли душман кучларининг
сон жиҳатидан ғоят
даражада кўплигини эътиборга олиб, мамлакатнинг
ичкарисига қараб чекинди ва жанг килищдан бош тортди.
Барклай армияси билан Багратион армияси 3 августда Смоленск
ѐнида бирлашди. Француз қўмондонлигининг бу армияларнинг бир-
бировидан ажратиб юбориш йўлидги уринишлари беҳуда бўлиб чиқди. Бир
неча кун давом этган жанглардан кейин 18 августда француз қўшинлари
Смоленскни эгаллади. Смоленск ҳимоячиларининг матонатидан гангиб
қолган Наполеон Россиянинг ичкарисига кириб боришни давом эттиришдан
воз кечишга тайѐр эди. Бироқ сиѐсий мулоҳазалар ҳужумни давом эттиришга
мажбур қилди.
Омманинг тазйиқи билан Александр I 20 августда Барклайни бўшатишга
ва унинг ўрнига Суворовнинг шогирди ва севган кишиси - Михаил
Илларионович Голенишчев - Кутузовни тайинлади. У кўшинлар орасида ва
154
мамлакатда жуда катта шуҳратга эга эди. Кутузовнинг тайинланиши
армияда зўр қувонч билан кутиб олинди, "Кутузов французларни
дўппослаш учун келди" -дейишар эди солдатлар. Кутузов урушни биргина
катта жанг билан бартараф этиб бўлмаслигини тушунар эди. У бир қанча
жанглар натижасида урушда ютиб чиқиш мумкин. Бунинг учун армияни
доимий заҳирадаги кучлар билан тўлдириб туриш керак дер эди. Рус
қўмондонлиги мажбурий чекинишни давом эттирар экан, кейин ҳужумга
ўтиш мақсадида урушнинг боришида қатъий ўзгариш ясаш учун керакли
шарт-шароит яратишга интилди. Наполеон қўшинларининг бундан кейинги
олга силжишини тўхтатиш ва унинг асосий кучларига зарба бериш учун
Кутузов жанг қилишга фармон берди. Москвадан 110-112 км ғарбда Бородино
қишлиғи
ѐнида 1812 йил 7 сентябрда катта жанг бўлди. Рус армиясида 120
минг солдат, 640 та замбарак, француз армиясининг эса 135 минг солдат ва
587 та замбараги бор эди. Асосий уруш ҳаракатлари рус қўшинларининг
Багратион кўмондонлик килаѐтган сўл канотида, яъни Семѐнов
истеҳкомлари олдида бўлди. Наполеон қандай қилиб бўлса ҳам
истеҳкомларни эгаллаш учун ўз қўшинларини бир неча марта ҳужумга
ташлади. Бу ҳужумлар етти марта даф қилинди. Саккизинчи марта
ҳужумга ўтишда француз кўмондонлиги истехкомларни химоя килаѐтган 18
минг кишига қарши 45 минг киши ва 400 та замбаракни қаратди.
Бородино жанги 14 соат давом этиб, ярим кечага бориб тамом бўлди.
Бу жангда французлар 58 минг кишидан, руслар 38,5 минг кишидан
ажралдилар. Рус армияси курашда катта матонат кўрсатди. Француз
кўшинларига жуда катта моддий зарар етказилди. Худди шу пайтдан
бошлаб урушнинг боришида Россия фойдасига ўзгариш юз берди.
Бородино жанги ҳақидаги хабар бутун Европада жуда ката таъсурот
қолдирди. Француз тарғиботчиларининг бу жанг Наполеон армиясининг
ғалабаси билан тамом бўлди деб урунишларига қарамай, фаросатли
кишилар бу жангда Наполеон армияси мағлубиятга учраганлигини ўша
вақтдаѐқ тушунган эдилар. Бородино жанги муваффақият билан тамом
155
бўлишига қарамай, рус қўшинлари катта талофот берган бўлсада, Кутузов
янги жанг қилиш фикридан қайтди. Рус қўмондонлиги Москвани жанг
қилмасдан ташлаб кетишга мажбур бўлди. Бу жуда катта қурбон бериш эди,
лекин ўша шароитда шундай қилиш зарур эди. Армияни сақлаб қолмоқ, қарши
ҳужумга ўтиш учун фурсатдан фойдаланмоқ керак эди.
Рус армияси билан биргаликда деярли бутун аҳоли Москвадан чиқиб
кетди. Европанинг бошқа пойтахтларига ўхшаш Наполеонни депутатлар
чиқиб кутиб ҳам олмади, хеч ким шаҳарнинг калитини унга топширмади.
Хуллас, иш Наполеон ўйлаганидек бўлиб чиқмади. Рус кумондонлиги
қарши ҳужумга ўтиш учун зўр бериб тайѐрланар эди. Қисқа вақт ичида янги
полклар тузилди, 1812 йилнинг октябр ойи бошларида рус армияси 120 минг
киши ва 622 та замбаракка эга бўлди. Бу армия Наполеон қўшинларининг
жанубга караб борадиган йўлини бекитиб, уларни Москвада камал қилди.
Наполеоннинг Москвада ўзи учун фойдали сулҳ тузиш мўлжали пучга
чиқди. Рус ҳукумати Наполеоннинг сулҳ ҳақидаги таклифини рад этди.
Москвада туриш ўз қўшинларининг ҳалокати билан томом бўлиши
мумкинлигидан қўрққан Наполеон, урушни 1813 йилда қайтадан бошламоқ
ниятида ғарбга қараб чекинишга қарор қилди, Наполеон қўшинлари
кетаѐтиб, Москва Кремлида портлатиш тадбирларини кўриб кўйгандилар.
Рус ватанларварлари ушбу санъат ѐдгорлигини жуда катта қийинчилик билан
сақлаб колдилар. Француз қўшинларининг жануб томонга - Калуга ва Тулага
озиқ-овқат махсулотлари ва қурол-яроқлардан иборат катта заҳиралар
тўплаган томонга ѐриб ўтиш йўлидаги уриниши Малоярославец ѐнидаги
жангда муваффақиятсиз чиқди.
Рус армияси французларни бир қанча жанглар қилишга мажбур этди. Бу
жангда Наполеон қўшинлари тор-мор қилиндн. Наполеон 26-28 ноябрда ўз
армияси билан Березина дарѐсидан катта машаққат билан кечиб ўтиб, 6
декабрда армиянинг қолган кутганлари устидан қўмондонлик қилишни
маршалларига топшириб, ўзи шошиб-пишиб Парижга жўнади. Рус халқи
Россияга бостириб кирган француз армияси устидан ғалаба қозонди.
156
1812 йилнинг октябрида Бонапарт режими душманлари Парижда
Наполеонни ағдаришга уриндилар. Фитнанинг бошлиғи генерал Мале эди.
У Наполеонга қарши киши деб гумон қилиниб, 1808 йилдаѐк. Полиция
томонидан қамоққа олинган, лекин кейинчалик қамоқдан озод этилган эди.
Маленинг энг яқин ѐрдамчилари республикачилик кайфиятидаги бошқа
икки генерал - Логаре билан Гидал бўлиб, 1812 йилнинг октябрида Мале ва
унинг фикрдошлари Наполеон Россияда асир олинган, унинг армияси эса йўк
қилинган деган шов-шувни тарқатдилар. Фитначилар баъзи ҳарбий қисмларни
ЎЗ
томонларига оғдиришга, кўзга кўринган бир неча мансабдорларни
қамоққа олишга муваффақ бўлиб, янги ҳукумат тузилди деб эълон қилинган
варакқа тарқатишга эришдилар. Наполеон тарафдорлари фитнани тезлик
билан бостирдилар. Мале ва унинг яқин тарафдорлари судга берилди ва отиб
ўлдирилди.
Англия, Россия, Австрия ва Пруссиянинг ҳукмрон доиралари
Европадаги мазлум халқларнинг миллий кўтарилишидан фойдаланиб,
французларни истило қилган мамлакатлардан ҳайдаб чиқариш учунгина эмас,
балки ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш, ўзларининг босқинчилик
мақсадларини амалга ошириш учун ҳам тиришдилар.
1814 йилнинг бошларида иттифоқчи армиялар турли томондан Франция
худудига кирдилар. Бу вақтда Наполеон империясининг ахволи жуда оғир
эди.
1813 йилнинг декабр ойи охирида қонун чиқарувчи Корпус қарор
қабул қилиб, бу қарорда жумладан, На по леоннинг истилочилик сиѐсати жуда
эхтиѐткорона шаклда қораланди. Шундан кейин орадан бир неча кун ўтгач,
қонун чиқарувчи Корпуснинг сессияси Наполеоннинг буйруғи билан
тўхтатилди. Бу эса буржуазиянинг кенг доиралари ўртасида Бонапарт
режимидан норозиликни янада кучайтириб юборди ҳарбий хизматдан бош
тортувчилар сони кун сайин кўпая борди. Армияга чақирилиши лозим бўлган
300 минг кишидан, фақат 1 8 1 4 йилнинг бошларида 63 минг киши йиғилди
ҳолос. 1814 йилнинг 12 мартида Бордо шахри инглиз қўшинларининг бош
157
корпусига ўз дарвозаларини очиб берди. Бу корпус штабида бурбонлар
династиясининг аъзоси герцог Ангулемский бор эди. 30 мартда
иттифоқчиларнинг 100 минг кишилик армияси Парижга яқинлашиб колди.
Бу армиянинг пойтахтга келиш йўлини тўсиб турган француз кўшинлари тор-
мор қилинди ва орқа томондан ҳаракат қилаѐтган Наполеон шошиб-пишиб
Парижга кетди. 9 соат давом этган жангдан кейин юқори табақалар
орасидан чиққан хоинлар княз Талейром бошчилигида пойтахтни таслим
бўлишига эришдилар.
Эртаси куни 1813 йил 31 мартда иттифоқчиларнинг император
Александр I бошчилигидаги қўшинлари Парижга кирди. Эски француз
аристократиясининг вакиллари иттифоқчиларни қувонч билан кутиб
олдилар. Наполеон урушни давом эттирмоқчи эди, лекин унинг маршаллари
бу режага қарши чиқдилар. Уларнинг тазйиқи билан Наполеон ўз ўғли гўдак
"Рим қироли" фойдасига тахтдан воз кечди. Иттифоқчи давлатларнинг
буйруғи билан сенат Наполеонни тахтдан ағдариш ва Людовик XVI нинг укаси
- 1791 йилда Франциядан қочиб кетган граф Прованскийни француз тахтига
қирол қилиб кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди.
Инглиз ҳукумати Францияда Бурбонлар монархиясини тикланишида ҳал
қилувчи рол ўйнади. Инглиз ҳукумати бу сулоланинг муҳожирликдаги
вакиллари билан яқин алокада бўлган эди. Людовик XVII француз қироли деб
ном олган янги қирол тезда Парижга келди. Чет элларда ҳамон қолиб кетган
дворян муҳожирлар ҳам унинг кетидан Францияга кайтиб келдилар.
Наполеон (Италияга яқин) Эльба оролига сургун қилинди. Бу орол унга
умрбод мулк қилиб берилди.
1814 йилнинг 30 майида Парижда ғолиб давлатлар билан мағлуб Франция
ўртасида сулҳ, шартномаси имзоланди. Бу шартнома Францияни XVIII аср
охири ва XIX аср бошларида истило қилган барча территорияларидан маҳрум
қилди. Париж
ишғол қилинмасдан олдинроқ олтинчи коалициянинг асосий
қатнашчилари дипломатик конгресс чақиришни ваъдалашиб қўйдилар. 1814
йилнинг сентябрида Венада жуда катта конгрес очилди. Илгари хеч қачон
158
бундай катта конгресс чақирилмаган эди. Конгрессга биргина Туркия
империясидан 216 вакил
келди. Конгрессда Наполеонни енгган энг кучли
давлатлар. Россия, Англия, Австрия асосий рол ўйнади.
Вена конгрессида Польша тўртинчи марта тақсимланди. Польшанинг
янгидан тақсим қилиниши натижасида Россия, Австрия, Пруссиянинг реакцион
ҳукмрон синфлари поляк миллий ҳаракатини биргаликда бостиришдан
аввалгидек манфаатдор бўлиб қолавердилар. Фақат Краков шу қадар жанжалли
манзил бўлиб қолдики, унинг кимга қараши тўғрисида бир фикрга келиш
мумкин бўлмади. Краков шахри ва унга бевосита туташган худудда кичик
бир мустақил республика барпо этилди. Польшани навбатдаги тақсимлашда
ва поляк халқини эзишда чоризмнинг Пруссия ва Австрия билан ҳамкорлик
қилиши Европада феодал реакцияни мустаҳкамлашга ѐрдам берди.
Наполеон Эльба оролидан чиқиб, Парижга қараб йўлга тушган вақтида,
Вена конгресси томом бўлиб қолган эди. Францияда Бонапарт империяси
қайтадан тикланишидан қўрқиб конгресс қатнашчилари ечилмаган
жанжалли масалаларни йиғиштириб дарҳол янги(еттинчи) коалиция туздилар.
Наполеоннинг Ватерлоо ѐнидаги жангда сўнгги марта енгилишдан сал
олдинроқ, 1815 йилнинг 9 июнида Вена конгрессининг асосий охирги ҳужжати
имзоланди. Бу ҳужжатда Франциянинг шарқий чегараларида француз
агрессиясининг янги кўринишларига қарши мустаҳкам тўсиқлар барпо
қилиш кўзга тутилган эди.
Вена конгресси немис давлатларидан ва Австрия империясига
қарашли ерларнинг бир қисмидан Герман иттифоқини тузди.
Вена конгреси Германиянинг 38 давлатга парчалаб юборишни
мустаҳкамлади. Конгрес барча немис сулолаларини қайтадан тиклади. Вена
конгреси Скандинавия давлатларининг чегараларини мустаҳкамлаб берди.
Данияга қарашли Норвегия зўрлаб Швецияга қўшиб берилди. Швеция
Финландиядан ажралганлиги ва Даниядан фарқ қилиб, Наполеон томонига
ўтмаганлиги учун мукофот олди. Франциянинг янги истилочилик урушларини
янгидан бошлаб юборишга қарши монеликлар вужудга келтириш ва тўсиқ
159
давлатлар тизимини мустахкамлаш учун, Парижда имзоланган иккинчи сулҳ,
шартномасига
кўра,
Франциянинг
чегарадаги
баъзи
кичик-кичик
территориялари Швейцарияга берилди.
Бундан ташқари Франция чегаралари ѐнидаги истеҳкомларни бузиб ташлаш
таклифи ўртага ташланди. Англия ҳукумати Парижда имзоланган иккинчи сулҳ
шартномасидан ташкари, Францияга қарши қўшимча тадбирлар кўришни лозим
топди. Лондоннинг таклифига кўра, 1815 йилнинг 20 ноябрида тўрт давлат:
Англия, Россия, Австрия, Пруссия Бонопартлар сулоласининг Франция тахтига
қайтадан утиришига йўл қўймасликни шарт қилиб, 1814 йилги иттифоқни
янгидан вужудга келтирдилар. Иттифоқчилар ўз устларига бу шартномани
қурол кучи билан химоя қилиш ва инқилобий ҳаракатга қарши курашни
кучайтириб юбориш мажбуриятини олдилар. Улар, ҳатто иттифоқчиларнинг
Франциядан олиб чиқиб кетилганидан кейин ҳам, бу иттифоқ ўз кучини сақлаб
қолади, дедилар. Европада вужудга келтирилган сиѐсий мувозанат тизими ҳамда
ўзлари ўрнатган давлат тартибларини сақлашга оид умумий масалаларини кўриб
чиқиш учун вақти-вақти билан съездлар (конгресслар) ўтказиб туриш
мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар. Тўртлар иттифоқи тўғрисидаги бу
шартнома ва Муқаддас иттифоқ акти 1818-1822 йиллардаги дипломатик
конгрессларнинг фаолиятига асос бўлди.
Собиқ император 1815 йилнинг 1 мартида 1000 кишилик отряд билан
Франциянинг жанубий қирғоғига тушиб, Парижга қараб йўл олди. Бурбонлар
ҳукумати томонидан Наполеонга қарши юборилган аскарлар қаршилик
кўрсатмасдан унинг томонига ўтдилар.
Европадаги бошқа давлатларнинг ҳукуматлари Францияда юз берган
янги ўзгаришларни тан олмадилар. Англия, Россия, Австрия, Пруссия, Швеция,
Испания ва Европадаги бошқа давлатларнинг кўпчилиги Францияга қарши
(еттинчи) коалиция ташкил қилиш тўғрисида шартнома туздилар.
1815 йил 18 июнда Ватерлоо ѐнидаги жангда Наполеон армияси сон
жиҳатдан жуда кўп бўлган инглиз ва прус аскарлари томонидан тор-мор
160
қилинди. Деярли узлуксиз давом этган урушларда дармони қуриган Франция
коалициянинг жуда катта армиялари ҳужумига зарба бера олмади.
Наполеон 1815 йил 22 июнда тахтдан воз кечди. Инглиз ва прус аскарлари
июл ойининг бошларида Франция пойтахтига кирдилар. Наполеон мамлакатдан хеч
қандай ѐрдам ололмай колгач, инглиз маъмуриятига асирга тушди. Шундан кейин у
Авлиѐ Елена оролига юборилди. Олти йилдан кейин шу оролда вафот этди.
Сен-Симон кўзга кўринган социалист-утопист эди. 1760 йилда аслзода дворян
оиласида туғилган, мутафаккир Сен-Симон 1802 йилда "Женевада турувчининг
хатлари" деган асари орқали кўпчиликка танилди. У "Ҳамма кишилар ишлаши
керак" деган фикрни илк бора илгари сурди.
Сен-Симоннинг айтишича, тарихий жараѐннинг негизи киши фахмининг
юксалишидан иборат бўлиб, бу юксалиш учун уч босқични: теологик, метафизик
ва позитив босқичларни босиб ўтади. Бу уч босқичга сиѐсий тузумнинг
юксалишидаги уч давр: Аввало феодализм ва заминдорлик ҳукмронлиги сўнгра
ҳокимиятга ҳарбийлар билан ҳуқуқшунослар эгалик қиладиган ўтиш даври нихоят
сиѐсий ҳокимият саноатчилари қўлида бўладиган индустриал тузум мос келади.
Жамиятнинг биринчи босқичида жамиятга рухонийлар, иккинчи босқичида
метафизиклар, учинчи босқичида фан ва техника намоѐндалари раҳбарлик
қиладилар.
Сен-Симон таълимоти унинг шогирдлари томонидан ѐзилган асарларда
янада ривожлантирилди, улар ўз асарларида капиталистик жамиятда ҳукм
сураѐтган анархияни очиқ танкид қилди. Лекин Сен-Симоннинг ўзи ҳам, унинг
издошлари ҳам янги ижтимоий тузум учун курашнинг инқилобий методларини рад
этдилар. Улар оммавий ишчилар ҳаракатидан четда туриб, охирги тор сектантлик
группасига айланиб колдилар.
Шарль Фурье 1772 йилда буржуа оиласида туғилган ва кўп йиллар
давомида савдо корхоналарида хизмат қилиб, харидорларни алдашни яқиндан
кузатиб бориш имкониятига эга б ў л г а н эди. Фурье ўзи яшаган жамиятни танкид
қилар экан, бир тўда бойлар тобора бойиб борган сари халқ, баттарроқ
қашшоқлашаяпти деган эди. Фурье янги ижтимоий тузум тузишни муфассал
161
режасини ишлаб чиқди. Бу режага мувофиқ, фаланга қишлоқ хўжалигини
саноат ишлаб чиқариш билан бирлаштирадиган ижтимоий бўғин бўла
олишини айтди. Фаланга аъзолари ўз хохишларича ишлаб чиқариш
жараѐнларини уюштириш меҳнатга қизиқтириш ғоясига, махнат мусобақасига
асосланмоғи лозим эди. Фаланганинг янги даромади икки қисмга бўлинарди.
Биринчи қисми жамият эхтиѐжларини қоплашга, иккинчи қисми эса ишлаб
чиқариш харажатларига сарфланарди деб эътироф этган эди.
Хуллас, уша пайтда Франция ижтимоий фикрлар ривожи марказига
ҳам айланган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |