Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

 
Изох талаб сўзлар
Рейхстаг - немисча - марказий ҳокимият органларидан бири ѐки империя 
сейми 
Рекрут - немисча - 17-19 асрларда ѐлланма хизматни ўтовчи аскар 
Реформация - лотинча - феодал тузумга олиб бориладиган социал сиѐсий 
ҳаракат 
Крепостной 
ҳуқуқи 

деҳқонларнинг 
феодалга 
мутелигини 
расмийлаштирувчи қонун - қоидалар мажмуаси 
Коалиция - лотинча - бирлашган, уюшган иттифоқ 
Колонист - лотинча - кўчиб келган 


95 
Контрибуция - урушда мағлубиятга учраган давлатдан ғолиб чиққан 
давлат фойдасига мажбурий товон олиш 
Бюргер - русча - шаҳар аҳолиси 
Абсолют монархия - лотинча мутлоқ ҳокимлик 
Вотчина суди - русча - ўз тасарруфидаги аҳолини суд қилиши
 
Адабиётлар
1. Ерусалимский А. С. Внешняя политика и дипломатия Германии в 
конце XVII в. М. -1981 г.
2. Ерусалимский А. С. Внешняя политика и дипломатия Германии в 
конце ХVIII в. М. -1986 г.
3. Кушецкий Ю. История условий труда в Германии. М. - 1986 г.
4. Кушецкий Ю. Очерки история Германского империализма. М. -1987 г.
5. Петрушев А. Аграрные отношения в Германии. М. -1987 г.
6. Новая и новейшая история. М. -1991 г.
7. История XVIII века. Под. редак. А. А. Лависа и Б. Адаиба. М. -1989 г.
8. Всемирная история. 28-30 томах. Минск-1999 г.


96 
 XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII асрда кўп миллатли Австрия 
империяси. Венгрлар ва Чехлар Габсбурглар хукмронлиги остида 
РЕЖА:
1. 30 йиллик урушдан кейин Габсбурглар монархияси. 
2. Австрия подшолигидаги ўлкаларнинг ижтимоий- иқтисодий аҳволи.
Деҳқонлар.
3. XVIII аср 2-ярмида Чехияда феодалларга қарши миллий кураш. 
4. XVII асрнинг 2-ярми ва XVIII асрда Венгрия. 
5. XVII аср охири - XVIII асрда Чехияда феодалларга қарши миллий 
кураш. 
6. XVIII асрда Венгриянинг Австрия монархияси таркибидаги аҳволи.
Ўттиз йил давом этган уруш Габсбурглар хонадонига мансуб бўлган 
императорларнинг ўз ҳокимиятини кучайтириш ва немис князларини сиѐсий 
жиҳатдан ўзига бўйсундириш йўлидаги уринишлари барбод бўлганини 
кўрсатди. Бироқ Габсбурглар халқлар ва территориялар устидан юритиб келган 
ўз ҳукмронлигини сақлаб қолди. Бу халқлар ва территориялар XVI асрнинг 
бошларидан эътиборан "Габсбурглар хонадонининг мерос ўлкалари" деб атала 
бошлаган ўлкалари XIX асрдан бошлаб қисқача Австрия деб атала бошланди. 
Бу давлатнинг бир мунча катталиги ва унинг турклар ҳужумидан сақланишда 
жанубий шарқда таянчлик ролини бажариб келиши, Габсбургларнинг 
император деган номни узлуксиз сақлаб келишини таъминлади. Бироқ, 
Габсбурглар, императорлар бўлиб келган бўлса-да, улар кўп сонли ва тарқоқ 
ўлкаларнинг ҳокимлари эдилар. XVII асрда, Габсбурглар қўл остидаги 
марказлашган давлатга айланмоқда эди, бунга сабаб, туркларнинг босқинчилик 
хавфи эди. 1526 йилда Мохач ѐнида бирлашган чех-венгр кўшинларининг тор-
мор келтирилиши, турклар томонидан Венгриянинг кўп қисмини босиб 
олиниши чех магнатлари ва венгр дворянларнинг бир қисмини ўз қўл остидаги 
территорияларини зўр бериб кенгайтиришга интилиб келаѐтган Габсбургларни 


97 
ўз подшолари деб билишга мажбур этди. Германия составидаги ўлкаларни 
ўзига қўшиб олишга уринган Франциянинг босқинчилик сиѐсати ҳам 
Габсбурглар ҳокимиятининг кучайишига ѐрдам берди. Шу шароитда 
Европанинг қоқ ўртасида марказлашган янги катта бир давлат ташкил топди. Бу 
давлат ўзининг этник жиҳатидагина эмас, балки ўз социал структураси 
жиҳатидан мураккаб бир давлат эди, чунки унинг составидаги элатлар ва 
давлатлар хўжалик ва социал жихатидан бир-биридан жуда фарқ қилар эди.
Бу давлатнинг асосий ўзаги немис вилоятлари юқори-қуйи Австрия, 
Тироль ва жанубий-ғарбий Германиядаги Швабия ерлари деб аталган ўлкалар 
эди. Жанубда Штирия, Каринтия ва Крайна билан туташган эди, Каринтия 
билан Штиря эса асосан словян вилоятлари эди. Словян ўлкалари бўлган Чехия, 
Моравия, Силезия ва ўзининг энтик состави жиҳатидан мураккаб давлат бўлган 
собиқ Венгрия қиролллигининг бир қисми босиб олиниши натижасида 
Габсбурглар қўл остидаги ўлкаларнинг миллий состави янада мураккаблашиб 
кетди. Феодал муносабатлар у қадар авж олмаган Тиролни эътиборга 
олмаганда, Габсбурглар қўл остидаги бошқа ҳамма ўлкаларда деҳқонлар ўз 
хўжайинларига феодал тутқун бўлиб, оғир аҳволда кун кечирар эдилар. 
Германиянинг қолган қисмидаги каби, бу ерда ҳам ер-сувга беркитилган 
деҳқонларнинг баршчинага асосланган йирик помешчиклар хўжалиги авж 
олган вилоятлар ҳамда хўжайинларига натура ѐки пул шаклида феодал рента 
тўлайдиган майда деҳқонлар хўжалиги ҳукм сурган вилоятлар бор эди. 
Шафқатсиз социал зулм устига миллий қуллик ҳам ҳукм сурган ерлардаги 
деҳқонларнинг аҳволи айниқса оғир эди. Бу ҳол чех халқининг бошига тушган 
мусибатларда жуда яққол намоѐн бўлди, чех халқининг миллий 
мустақилликдан маҳрум бўлишнинг барча оқибатларигина эмас, балки ўттиз 
йиллик урушнинг маҳв этувчи натижаларини ҳам бошидан кечирди. Бу уруш 
натижасида майда ва ўрта ҳол чех дворянларининг кўп қисми мамлакатдан 
ҳайдаб чиқарилди, ѐки ер-сувдан маҳрум этилди. Бу дворянларнинг ер 
мулклари мусодара қилинди, сўнгра император қўшинларининг ва католиклар 
лигаси отрядларининг офицерларига улашилди ѐки ким ошди йўли билан 


98 
сотилди. Дворянларнинг ер мулкларига эга бўлиб олган янги хўжайинларнинг 
кўпчилиги немислар эди. Бу янги дворянлар деҳқонларнинг тутқунлигини 
кучайтириб юборди. Деҳқонларнинг ер сувларини талаш ҳисобига 
помешчикларнинг ер сувларини кўпайтирди ва баршчина тўлашни узлуксиз 
ошириб бориб, деҳқонларнинг аҳволини янада оғирлаштириб юборди. Чехияда 
зулмнинг кучайишига деҳқонлар XVII ва XVIII асрлар давомида оммавий 
қўзғолонлар кўтариш билан деҳқонларнинг доимий тус олиб кетган ғалаѐнлари 
ва Австрия подшолигидаги ишчилар талаб қилувчи капиталистик саноатнинг 
ривожлана бошлаши дворянларга деҳқонларни батамом қулликка олиш учун 
имкон бермади. Расман деҳқонлар тутқун эмас, балки фукаро деб 
ҳисобланарди. Энг бадавлат деҳқонларнинг бир қисми ҳак тўлаган бадавлат 
деҳқонлар деб аталувчилар яъни шахсий тутқунликдан ҳақ тўлаб озод бўлган 
деҳқонлар ўз участкаларига расмий эгалик қилувчи шахсан эркин деҳқонлар 
эдилар. Узоқ йиллар давом этган урушлар натижасида вайрон бўлган 
Венгрияда деҳқонларнинг аҳволи яна ҳам оғир эди. Дворянлар мамлакатдаги ер 
сувларининг ҳаммасига эгалик қилар ҳамда турли хил енгиллик ва 
имтиѐзлардан фойдаланар эди, улар ҳар қандай солиқ ва ўлпонлардан озод 
қилинган эди. Венгр деҳқонлари, Венгрия қироллиги территориясидаги словян, 
трансильван деҳқонлари помешчикларга крепостной тутқун бўлиб, эркин 
суратда. бир жойдан иккинчи жойга кўчиш ҳуқуқидан маҳрум этилган эди. 
Фойдаланиш учун помешчик томонидан берилган ер участкаси эвазига деҳқон 
ҳосилнинг бир қисмини помешчикка бериш, натура ва пул шаклида ҳар хил 
оброклар тўлаши керак эди. Помешчикнинг мулкида баршчина ишларини ўташ 
мажбурияти венгр деҳқони елкасидаги энг оғир юк эди. Баршчинанинг 
миқдорини фақат помешчикнинг ўзи белгилар эди. Габсбурглар ғарбий 
ўлкаларидаги деҳқонларнинг аҳволи Чехия ва Венгриядаги деҳқонларнинг 
аҳволидан ўзгача эди. Дворянлар ўз ҳовли-жойларида истиқомат қилмай, 
армияда хизмат қилишни афзал кўрар ва Австрия бюрократияси сафидан ўрин 
олар эди. Деҳқонлар ўз ер участкларидан расмий фойдаланувчи ер эгаларидан 
иборат эди, бироқ жамоа ер сувларининг феодал томонидан босиб олиниши ва 


99 
феодал рентанинг кўпайиши XVI асрдаѐқ Германиядаги деҳқонлар уруши 
вақтида ҳам, бу урушдан кейин кўпдан-кўп қузғолонларга олиб келган эди. 
Мисол: 1596-1597 йилларда Штирияда ва юқори Австрияда деҳқонларнинг 
катта қўзғолони бўлиб ўтган эди. Аҳолиси словянлардан иборат бўлган 
вилоятлардан дворян помешчикларнинг кўп қисми немислар эди, бу эса 
деҳқонларнинг аҳволини янада оғирлаштириб юборган эди.
Саноат қишлоқ хўжалигида феодал муносабатларнинг ҳукм суриши ва 
ички бозорнинг танглиги Австрия саноатининг ривожланишига тўғаноқ бўлди. 
Бироқ XVII асрда мамлакатнинг саноат соҳасидаги тараққиѐтида бир қанча 
муҳим ўзгаришлар юз берганини кўрсатиб ўтиш мумкин. XVII асрда ва XVIII 
асрнинг бошларида асосий ўринда турган ҳунармандчилик корхоналари билан 
бир қаторда мамлакатда маълум даражада қишлоқдаги косибчилик ишлаб 
чиқариши заминида мануфактуралар пайдо бўла бошлади. XVII асрнинг 
бошларида цехлар монополияси ва белгиланган тартибларни заифлаштиришга 
қаратилган бир қанча фармонлар чиқди. Иосиф I (1705-1711) уста деган унвон 
берилганини билдирадиган патентларни кўплаб инъом қилди. Унинг вориси 
Карл VI замонида (1711-1740) шундай бир фармон чиқарилдики (1725), унда 
шогирдларга, уста деган унвон олмасдан ўз касблари билан шуғулланиш рухсат 
этилмади.
Австрия империяси сиѐсий тараққиѐт соҳасида Европадаги бошқа 
давлатлардан жуда ҳам орқага қолган эди. Мамлакат ичида кўпдан-кўп бож, 
чегаралари ва божхоналар бўлиши сиѐсий тарқоқликни кучайтириб юборган 
эди, бу бож чегаралари ва божхоналар ички бозорнинг ташкил топишини жуда 
ҳам қийинлаштириб қўйган эди. Ўрта аср цехчилик тузуми, айрим вилоят, 
шаҳар ва тоифаларнинг имтиѐзлари ҳам давлатнинг иқтисодий тараққиѐтига ва 
бирлашувига тўғаноқ бўлиб келмокда эди. Давлатни идора қилиш ишининг бир 
қадар бўш марказлаштирилиши катта ер магнатларидан иборат ҳукмрон 
тўданинг манфаатларига мос тушар эди, бу магнатлар ўрта асрлардаги 
феодалларнинг сиѐсий традицияларини давом эттирар, давлатни мудофаа 
қилиш манфаатлари ѐки деҳқонлар қўзғолонларини бостириш зарурати талаб 


100 
қилган вақтдан бошқа маҳалда қирол ҳокимиятининг ҳаддан ташқари 
кучайтирилишига қарши эди.
XVII аср 2-ярмида Габсбурглар билан бошқа немис князлари ўртасидаги 
кураш бутунлай тўхтамаган эди. Яна бошланиб кетган Туркия агрессиясига 
зарба бериш ва агрессив Францияга қарши курашиш учун барча герман 
ҳокимларининг манфаатлари йўлида кучли Габсбурглар давлати барпо қилиш 
зарур эди. "Императорлар" бутун Германия ишларига кам аралашиб, 
ўзларининг меросий ўлкалари ичида ўз ҳокимиятларини мустаҳкамлаш иши 
билан аввалги вақтларда қараганда кўпроқ шуғулландилар. Чунки синфий 
зиддиятларнинг кескинлашиб бораѐтганлиги деҳқонлар ҳаракатининг авж олиб 
кетаѐтганлиги бунга мажбур қилди. Саноатнинг ривожи билан Габсбурглар 
барча меросий ўлкалардаги магнатларни секин бўйсундира бордилар. Лекин 
Габсбургларнинг асосий сиѐсий таянчи ўрта ва майда дворянлар эди. Бу 
ҳолларнинг ҳаммаси ва шу билан биргаликда марказий бюрократик жамият 
аппаратининг мустаҳкамланиши Габсбурглар давлатининг абсолют монархияга 
айланаѐтганлигини билдирар эди. Маҳаллий "даражалар" йиғилишларига 
сеймлар ѐки лонтагларга келганда шуни айтиш керакки улар ўз аҳамиятини, 
тоифаларининг ваколатли муассасалари сифатида иш олиб бориш аҳамиятини 
аста-секин йўқотиб, жуда тор ҳуқуқ доирасига эга бўлган земство 
йиғилишларига айлана борди. Улар ўз олдиларига сарой томонидан қўйилган 
талабларга XVII асрдаѐқ мажбур этилар эди. 1711 йилда Ракоци қўзғолони 
мағлубиятга учрагандан сўнг илгариги вақтларда бир қадар мустақил бўлиб 
келган, Венгрия сейми ҳам оғир аҳволга тушиб қолди. Габсбурглар 
ҳокимиятининг деҳқонларга қарши курашда мустаҳкам таянч деб билиб, бу 
ҳокимиятга умуман таслим бўлди. Бу қўзғолонлар вақтида помешчикларнинг 
қасрларига ўт қўйилар, помешчиклар ва уларнинг ер сувларини бошқарувчи 
ишбошчилар 
ўлдириларди. 
Деҳқонлар 
баршчина 
ўташдан, 
натура 
мажбуриятларини тўлашдан бош тортар эдилар. Давлат манфаатларини 
таъминлашга қаратилган мулоҳазалар ҳам деҳқонлар реформасини ўтказишга 
мажбур этган жиддий бир сабаб бўлди. Феодаллар томонидан солинаѐтган 


101 
ҳаддан ташқари кўп мажбуриятлар деҳқон хўжалигини тушкунликка олиб 
келган эди. Деҳқонлар давлат солиқларини тўлай олмас ҳамда рекрутларни 
яхши етказиб бера олмас эдилар. XVIII аср бошларида ҳукумат бир неча бор 
фармон чиқариб, бу фармонларга помешчикларнинг деҳқонларга нисбатан 
бебошлигини чеклашга уринди, бироқ фармонлар қоғоздагина қолиб, мутлақо 
амалга ошмади. Мамлакатнинг етти йиллик оғир уруш натижасида вайрон 
бўлиши, деҳқонлар масаласини жуда ҳам кескинлаштириб юборди. 
Австриянинг бир қанча районларида деҳқонлар қўзғолонлари кўтарилди. 
Ҳукумат қўзғолонларни бостириш учун қўшин юборди. Деҳқонларнинг 
раҳбарларини қатл этди. Бироқ жазо чоралар кўриш етарли ѐрдам бермади. 
Хукумат реформа ўтказишга мажбур бўлди. 1767 йилда Австрия, Силезияда, 
1775 йил эса Чехияда ва Моравияда қўзғолонлар кўтарилди. 1771 йил ва 1775 
йил 18 август фармонларининг чиқишига ана шу қўзғолонлар сабаб бўлди, бу 
фармонларда деҳқонлар томонидан баршчина тўланадиган оброкларнинг 
меъѐри белгиланди. Баршчина 10 соат бўлиши билан ҳафтада 3 кун ўтиладиган 
бўлди.
Помешчикларнинг водчина суди ҳамда уларнинг деҳқонларга карши ер-
сувга эгалик қилиш ҳуқуқлари чеклаб қўйилди, императорнинг ер 
мулкларидаги крепостной ҳуқуқ бекор қилинди. Мария Терезия чиқарган 
қонунлар қишлоқ хўжалигидаги мавжуд тартиблар негизини ўзгартирмади. 
Ерга эгалик формаларига крепостнойликка, бутун аграр муносабатларга даҳл 
қилмади, Деҳқонлар бириктирилганича қолаверди, баршчина ҳам деҳқонлар 
мажбурияти бўлиб қолаверди. Иосиф II деҳқонлар масаласини юмшатиш 
тадбирини олға сурди. 1781 йил 1 ноябрида Чехияда, Моравияда ва Австрия 
монархиясининг бошқа ўлкаларда крепостной тутқунликни йўқотиш тўғрисида 
ѐрлиқ чиқарди. Бу ѐрлиқда деҳқонларнинг крепостной тутқунлиги бекор 
қилиниб, бу тутқунлик ўрнига янги фуқаро муносабатлари ўрнатилди, бундай 
муносабатлар Австриянинг бир қисмида қадимдан ҳукм суриб келар эди. 
Фуқаролар шундан сўнг ҳам помешчикларга итоат қилиш керак бўлса-да, лекин 
шахсий эркинликка чиқдилар. Деҳқонлар энди ўз хоҳишларича уйлана олар 


102 
эдилар, улар помешчикларнинг ер сувларини ўз ихтиѐрлари билан ташлаб 
кетиш ҳуқуқига эга бўлиб, ўзлари хоҳлаган касб ва ҳунарни ўрганишлари 
мумкин эди. Фуқаролар хўжайиннинг ҳовли ишини бажариш мажбуриятидан 
озод қилинган эди. Бироқ деҳқонлар ўз чек ерлари учун ер эгалари фойдасига 
баршчина ва бошқа хил мажбуриятларни ўташлари лозим эди, Деҳқонларнинг 
ер участкалари учун помешчиклар билан фуқароларнинг ихтиѐрий келишуви 
асосида ҳақ тўланадиган бўлди.
Деҳқонларнинг участкалари учун ҳақ олиш кенг ѐйилди. 1783-1789 
йилларда ҳукумат деҳқонлар ўтайдиган мажбуриятларни бирлашган ер солиғи 
жорий қилиш ва янгидан ер рўйхати тузиш йўли билан тартибга солишга 
уринди. Ҳамма мажбуриятлар пулга чақиб ундириладиган бўлди. Янги 
даромаднинг 70 %и деҳқонда қолдирилиб, 12 %и давлат солиғи учун, қолган
18 %и ер эгасига помешчикка тўланарди. Иосиф II қўшимча маҳсулотни 
кўпайтирмоқчи ва ҳукмрон синфни аграр инқилоб хавфидан сақламоқчи бўлган 
эди. Дворянлар намоѐндаларидан бирининг билдирган норозилигига жавобан 
Иосиф II : "Деҳқонлар бизга ҳеч нарса бермай қўядиган вақт келишини кутиб 
ўтирмай, уларга айрим енгилликлар берганимиз яхши бўлмасмикин" деган эди. 
Иосиф II ўлгач (1790) . 1789 йилда Францияда бўлиб ўтган инқилобдан сўнг, 
реакцион дворянлар Иосиф II ўтказган ҳамма реформаларнинг бекор 
қилинишига эришди десак бўлади. Абсолютизмнинг сиѐсий тузуми ҳар қандай 
реформага душманлик кўзи билан қаради. Австрия абсолютизмнинг ҳамма ўлка 
ва вилоятларнинг немис дворянлари ва брюрократиясига батамом бўйсундириш 
йўлидаги уринишларига монархиянинг айрим қисмлари қаршилик кўрсатди.
Венгрия феодаллари, деҳқон ва кон ишчилари ҳаракатини бостириб, 
шаҳарларни сиѐсий жиҳатдан чекланишга мажбур этди ва ўзаро урушлар олиб 
бориш қиролнинг марказий кучларини заифлаштириб қўйди. Туркларга қарши 
олиб борилган урушда венгр қўшинлари 1526 йилда Мохач ѐнида қаттиқ 
мағлубиятга учради. Сал вақт ўтмай, Венгрия уч қисмга бўлиб ташланди. 
Венгрянинг марказий қисмини яъни аҳолиси венгрлар, хорватлар, серблардан 
иборат бўлган катта қисмини турклар босиб олди, аҳолиси венгрлар ва 


103 
словаклардан иборат бўлган ғарбий ва шимолий қисми Габсбурглар асоратига 
тушди, аҳолиси валахлардан иборат бўлган шарқий ва жанубий шарқий 
қисмлари Туркия султонига тобе бўлди ва Трансилвания князлиги деб эълон 
қилинди. XVII асрда Европада бўлиб ўтган 30 йиллик уруш даврида Венгрия ўз 
мустақиллигини йўқотган, 3 қисмга бўлинган ҳолда Габсбурглар составига 
кирди. Реформация ва черков ерларини мусодара қилиниши венгер феодаллари 
учун жуда қўл келди. Габсбурглар хонадони кўп ўтмай, реформацияга қарши 
кураш бошлади. У аввал Австрия чегарасига яқин жойлардаги комитетларга 
ҳужум қилди. Сўнгра кураш бутун мамлакат ичида авж олиб кетди. Венгр 
феодаллари ва дворянларнинг кўпчилик қисми, яъни ўзлари шафқатсизлик 
билан эзаѐтган крепостной деҳқонлардан доимий хавфсираб феодал ва 
дворянлар муросага келиш йўлига кирди. Католик руҳонийларидан тортиб 
олинган ерларнинг бир қисми эгаларига қайтариб берилди. Реформацияга 
қарши олиб борилган кураш венгр дворянларнинг анчасини крепостной 
деҳқонларни Габсбурглар бошчилигидаги католиклар черковига қайтарди. XVII 
асрдаѐқ венгр феодалларининг катта қисми, эзилган халқ оммасидан қўрқиши 
сабабли, Венани ўзига таянч деб билиб, Австриянинг итоатгўй малайларига 
айландилар. Венгр католиклари Австрия императори билан тил бириктириш 
йўлини тутдилар. Эгр католик Епископи Сухан ўша замонда ўтган кишилардан 
бирининг эътирофича, сохта ҳужжатлар ясади, алдаш мумкин бўлган 
кишиларнинг ҳаммасини алдади, қурол кучи билан ғайри қонуний солиқлар 
йиғди ва ѐлғиз ўзи шунча гуноҳ қилдики, буни сўз билан ифодалаш қийин. 
Трансилваниянинг протестант ҳукмдорлари, Габор Бетлен (1580-1629) ўз 
ўлкаларининг мустақиллиги учун муваффақиятли кураш олиб бордилар, 
венгрларнинг бутун Венгрияни озод қилишга қаратилган миллий ҳаракатини 
вужудга келтира олмай, мағлубиятга учрадилар, чунки улар ўз курашларида 
кенг халқ оммасига таянмадилар. Протестантлар Трансилванияси католиклар 
ғарбий Венгриясидан фарқ қилса-да, лекин деҳқонларни эзишда Трансилвания 
помешчикларидан асло қолишмас эди. Протестант Череи (1625-1659) 
Трансилвания олий мактабида ўқиш-ўқитиш ишларининг венгр тилида олиб 


104 
борилишига эришмоқчи бўлиб: "Ғафлатда ѐтган, жаҳолат босган можар, ғафлат 
уйқусидан уйғониш вақтинг келди" деганида, уни бидъатчи деб сургун 
қилдилар. Венгр помешчиклари учун крепостной қайси миллатдан бўлмасин 
руминми, хорватми, словакми, украинми ва венгрми мутлақо барибир эди. Улар 
бу крепостнойларни бирдай эксплуатация қилаверар ва "итоатсизлик қилгани" 
учун жазолайверар эдилар, Габсбурглар ўзларининг Венгриядаги ўлкаларига 
янги солиқлар солди. Бу солиқларни йиғиш учун масъул бўлган венгр 
дворянлари у
 
солиқларнинг бутун оғирлигини деҳқонлар устига қўйишга 
ҳаракат қилди. Қашшоқликка солинган крепостной деҳқонлар қирол 
солиқларини тўлаш билан бир вақтда помешчик фойдасига адо этиладиган 
мажбуриятларни ўтай олмас эдилар. Венгр деҳқонлари охирги чорак 
ғаллаларини беришга мажбур бўлганликларидан ўзлари оч қолар эдилар. 
Габсбурглар солиқлар йиғиш учун Венгрияга жойлаштирилган Австрия 
қўшинларига таяниб, деҳқонларнинг бор-будларини солиққа оларди.
Собиқ Венгрия қироллигининг деярли ҳамма территориясини 
Габсбурглар монархияси составига қўшиб олиш иши ана шундай вазиятда, 
Австрия билан Туркия ўртасидаги қирғин солувчи урушлар жараѐнида, XVII 
аср охирларида тугалланди. Император томонидан босиб олинган территорияда 
венгр магнатлари чегараларидаги қалъаларини қўриқлаш ишларини 1618 
йилдаѐқ австралияликларга топширган эди. 1683 йил Австрия ва Туркия 
ўртасида уруш чиқди. 1686 йил Австрия қўшинлари Буда қалъасини турклар 
асоратидан озод қилди. Турклар Венгриядан аста-секин чиқарила бошланди, 
1699 йилдан эътиборан бутун Венгрия Габсбурглар қўл остига ўтди. 1687 йил 
габсбурглар қўшинлари туркларни Трансилваниядан суриб чиқарди, 
Трансилвания аввал вассал мамлакат деб эълон этилди, Трансилванияда 
батамом Габсбурглар ҳокимияти ўрнатилди. Трансилвания помешчиклар янги 
шароитда ўзларининг феодаллик имтиѐзларини сақлаб қолиб, румин ва венгр 
деҳқонларини эзишни давом эттирдилар. Император тарафдори, Венгрия ноиби 
пал Эстерхази бу вақтда Австрия малайлари тўғрисида қуйидагиларни ѐзган 
эди: "Улар аҳолидан шу қадар кўп озуқа тортиб олаяптики мамлакатда очлик 


105 
бошланмоқда ва халқ ўзининг болаларини, хотинларини, ѐш қизларни 
ажнавийларга сотишга мажбур бўлмоқда. . . Кўп кишилар ўз оилаларини, 
ўзларини ҳам ўлдирмокда. Минглаб кишилар ўрмонларда бекиниб жон 
сақламоқда». Габсбургларнинг ҳарбий кисмларини Венгрия қироллиги 
ерларига жойлаштириш системаси деҳқонларнинг аҳволига жуда оғир 
таъсирини кўрсатиб ўтиш лозим. Габсбурглар бу системани 1671 йилда жорий 
этдилар ва уни XVII асрда ҳам қўлладилар.
Деҳқонлар солдатларга "яшаш" учун жой бериш билан бирга, уларни 
озуқа билан ҳам таъминлашга мажбур эдилар. Бу система эса деҳқонларни 
талашдан бошқа нарса эмас эди. Австрия ва Туркиянинг 1683-1699 йиллардаги 
уруш вақтида шундай ҳоллар рўй бериб турдики, ҳарбий қисмлар томонидан 
таланган қишлоқлар ҳувиллаб қоларди, ҳамма озиқ-овқат маҳсулотлари тортиб 
олингандан сўнг деҳқонлар хотинлари, бола чақалари ва кўч-кўронлари билан 
қочиб кетардилар ѐки очдан ўлардилар. Австрия қўшинларининг талончилик 
билан шуғулланиши натижасида Венгрия текислигидаги бой шаҳарлар 
тушкунликка юз тутди. Масалан, генерал Карафф қўмондонлигидаги Австрия 
қўшинлари Австрия- Туркия уруши вақтида Дебрецин аҳолисидан 1800 минг 
форинт солиқ олгандан сўнг бу шаҳар узоқ вақтгача вайрон бўлиб ѐтган. 
Габсбурглар томонидан босиб олинган венгр ерлари Австрия сарой аҳлларига 
ва генералларига сотилди, венгр феодаллари ўз ер мулкларини катта пул тўлаш 
йўли билан қўлларида сақлаб колди. Венгр ер магнатлари Габсбургларга ѐқиш 
мақсадида 1687 йилда Габсбурглар сулоласини Венгриядаги қирол 
ҳокимиятининг вориси деб эълон қилди. Венгр феодаллари "Олтин ѐрлиқ" дан 
қиролнинг ғайри қонуний ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш тўғрисидаги 
моддани чикариб ташладилар. Австрия билан Туркиянинг 1683-1699 
йиллардаги уруши туркларнинг ҳайдаб чиқарилишига ва Венгрия билан 
Трансилваниянинг Габсбурглар монархиясига қўшиб олинишига олиб келди. 
Турк истилочилари ўрнига Габсбурглар ҳомийлигидаги мустамлакачилар 
келди. Кўп миллатли Венгрия кироллигининг парчалаб ташланган ерлари 
турклар хайдаб чиқарилганидан сўнг Габсбурглар қўл остида бирлашди, бироқ 


106 
Венгриянинг баъзи ўлкаларигина бевосита Вена саройига бўйсундирилди, 
қолган ўлкаларида бутун ҳокимият Австрия амалдорлари қўлида қолди. 
Габсбурглар Венгрияни ўз монархиясининг бошқа вилоятлардан ҳеч қандай 
фарқи бўлмаган оддий вилоятига айлантириш мақсадида, аҳолиси венгрлар, 
словаклар, руминлардан ва бошқа хил халқлардан иборат бўлган вилоятларда 
Габсбурглар мунтазам равишда немислаштириш ва католик динини ѐйиш 
ишларини олиб бордилар. Бу вилоятларда кўчириб келтирилган кўпдан- кўп 
немислар пайдо бўлди. Немис тили давлат тилига айлана бошлади. Австрия 
маъмурлари миллий онгнинг ҳар қандай кўринишини дарҳол йўқотдилар. 
Протестантларни таъқиб этиш кучлироқ суратда янгидан бошланиб кетди. 
Иезутлар аҳволига католик динини зўрлаб қабул қилдирдилар.
Фақат озгина венгр дворянлари, Габсбургларга қарши кураш 
уюштиришга уриндилар. Бу урушларнинг ҳаммаси муваффақиятсиз тугади. 
Масалан; 1670-1671 йилларда Ференц I Ракоци раҳбарлигида уюштирилган 
кураш группаси фош қилиниб, унда қатнашганларнинг кўпи қатл этилди. 
Бундай курашларнинг муваффақиятсизликка учраш сабаблари кураш 
қатнашчиларнинг халқ оммасидан батамом ажралиб қолганлиги, бу хил кураш 
ташкилотчиларнинг фақат ташқаридан ѐрдам олмоқчи бўлиб, иш кўрганлиги 
бўлди. Венгр дворянлари бу тажрибани 70 йилларнинг охирларида бошлаб 
маълум даражада эътиборга олиб иш кўрадиган бўлдилар. Австриянинг 
колонизация сиѐсати, католик черков зулмининг кучайиши, Австрия 
маъмурияти ва ѐлланма қўшинлари томонидан қилинаѐтган жабр ситамлар кенг 
деҳқонлар ҳаракати кўтарилишига сабаб бўлди (1678-1685) , венгр дворянлари 
бу ҳаракатдан ўз синфий манфаатлари учун фойдаланишга уринди. Жабр-
зулмлар венгр ва словак деҳқонларини иссиқ ўринларини совутиб, қочиб 
кетишига мажбур этарди, 1514 йилда бўлиб ўтган деҳқонлар урушида 
қатнашганларни хотирлаш мақсадида "куруцлар" деб аталган қочоқ деҳқонлар 
Трансилвания билан чегарадош бўлган шарқ районларига борардилар. Улар бу 
районлардан ѐрдам олишни умид қилар эдилар. Габсбургларга қарши курашда 
қатнашган дворянлар, протестантлар ҳам шу районларга келиб бекинган 


107 
эдилар. Деҳқонларга 1671 йилда қатл этилган дворянларнинг дўсти Имре Тѐкѐи 
бошчилик қиларди. Унга бу вақтда императорга қарши уруш олиб бораѐтган 
Франция қироли Людовик XIV ѐрдам беришни ваъда қилган эди. 1678 йилда 
куруцлар Тѐкѐи раҳбарлиги остида Шимолий Венгрия уюшқоқлик билан ҳужум 
бошлади. Венгр ва словак деҳқонлари куруцларни шод - хуррамлик билан 
кутиб олиб, Габсбургларнинг қўшинларига қарши курашда уларга ѐрдам 
бердилар. Сал вақт ичида Венгриянинг анча ҳудуди, Трансилвания чегарасидан 
тортиб то Гарамгача озод қилинди ва Тѐкѐи ўзини озод қилинган 
территориянинг князи деб эълон қилди. Бироқ, Тѐкѐининг халққа таянишдан 
кўра, аввал Францияга сўнгра эса венгр ва словак аҳолини эзиб, хонавайрон 
қилиб келган Туркияга кўпроқ таянишга интилиши бутун ҳаракатини барбод 
этди. Император Леопольд I аввал ѐн берди-ю, лекин турклар Венани қамалдан 
бўшатгандан сўнг, ҳужумга ўтди. Австрия қўшинлари 1684-1685 йиллар 
мобайнида Тѐкѐидан Тарнавани деярли бутун Словакияни тортиб олди, 
натижада 1685 йилда Тѐкѐи князлиги тугади. 1685 йилдан бошлаб, яъни 
Австрия қўшинлари туркларни суриб чиқариб, бу ҳудудлар ишғол қилганидан 
кейин венгр исѐнчиларини жазолашга киришилди. Аммо вайронлик келтирувчи 
урушлар тўхтовсиз бўлиб турган ҳамда социал ва миллий зулм кучайиб 
бораѐтган бир шароитда XVII асрнинг охири ва XVIII аср бошларида 
деҳқонларнинг бир неча янгидан- янги катта қўзғолонлари бўлиб ўтди. 
Габсбурглар олиб бораѐтган мустамлакачилик сиѐсатидан энг кўп жафо 
чекаѐтган крепостной деҳқонлар австрийс босқинчиларига ва улар билан 
ҳамкорлик қилаѐтган венгр феодалларига қарши кураш олиб бордилар. 
Ўрмонларда ва ботқоқликларда бекиниб юрган қочоқ крепостной деҳқонлар 
отряд-отряд бўлиб тўпланиб, немис ва венгр ер магнатларини ер мулкларига 
жуда кўп ҳужумлар қилиб турдилар. Деҳқонлар отрядлари мунтазам австрийс 
қўшинларига ҳам катта талофат етказдилар. Словакия, шимолий Венгрия, 
Закарпат Украинаси асосий жанг майдонига айланмаган бўлса ҳам, лекин ҳар 
ҳолда Габсбургларнинг немис ландекнехтлари (ѐлланма солдатлари) кўп жабр 
курган ўлкаларда, 1696 йилда Тамаш Эсе бошчилигида деҳқонлар қўзғолони 


108 
кўтарилди. 1697 йилда шимолий-ғарбий Трансилванияда румин ва венгр 
крепостной деҳқонларнинг катта қуролли қўзғолони кўтарилди. Бу қўзғолонга 
Ференц Токаи, Двѐрдь, Салонтаи ва Мартон Кабаи сингари деҳқонларнинг кўп 
отрядлари қўшилди. Қўзғолончилар Австрия қўшинларидан ғолиб келиб, 
Шароштанак ва Токаи қалъаларини ишғол қилдилар, қўзғолончилар 3 ойдан 
ортиқ вақт давомида Австрия қўшинларининг ҳаммаларини муваффақиятли 
суратда даф қилиб турдилар, шундан сўнг Габсбурглар билан венгр феодаллари 
қўзғолончи отрядларни катта куч ѐрдами билангина тор-мор келтирдилар. Бу 
қўзғолон бутун Трансилвания томонидан қувватлаб, венгр ва румин крепостной 
деҳқонларнинг феодаллар эксплуатациясига қарши курашни кучаѐтганлигини 
кўрсатди. Габсбурглар қўшинларининг шавқатсизлиги венгр халқининг ўз 
золимларига бўлган нафратини кучайтирди.
Испания мероси учун олиб борилган уруш вақтида, Австрия армиясининг 
ғарбдаги жанглар билан банд бўлиши 1703-1711 йилларда Венгрияда 
Габсбургларга қарши миллий озодлик уруши бошланиши учун замин туғдирди. 
Деҳқонларнинг XVII асрдаги қўзғолонлари стихияли бўлган бўлса-да, бу уруш 
энди стихияли эмас эди. Бу урушда бутун венгр халқи қўзғалди. Бу қўзғолон 
байроғига "Ватан учун, озодлик учун" деган шиор ѐзилган эди. қўзғолон 
кўтарган деҳқонлар крепостной ҳуқуқдан қутулиш умидида эдилар. 
Дворянларнинг 
ўт қўйилган 
ҳовли жойларининг ѐниши 
тунларда 
қўзғолончилар йўлини ѐритиб турарди. Қўзғолон 1703 йилда Мункач районида 
бошланди. Аввал у фақат деҳқонлар қўзғолони бўлиб, помешчикларга, солиқ 
йиғувчиларга, олиб сотарларга ва ҳаннотларга қарши қаратилган эди. қўзғолон 
кўтарган деҳқонлар феодаллар фойдасига тўланадиган мажбуриятларни 
бажаришдан бош тортдилар. Габсбургларнинг маҳаллий маъмурлари 
биноларини кунпаякун қилдилар, мусодара қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари 
омборларига ҳужумлар қилдилар, айрим ҳолларда манфур золимларни 
жазоладилар. Бу ҳаракат тусига кириб, аҳолининг бошқа табақалари, яъни 
Габсбурглар зулмидан норози бўлган табақалар шаҳар камбағаллари, оз ва 
ўртача миқдорда ер мулки бўлиб, Габсбурглар томонидан хонавайрон қилинган 


109 
дворянлар, қуйи даражадаги руҳонийлар ҳам қўшилди. Крепостной деҳқонлар 
қўзғолони ўсиб, кенг миллий озодлик ҳаракатига айлана бошлади. Қўзғолонга 
Ференц II Ракоци раҳбарлик қилди, у дворянлар томонидан императорга қарши 
уюштирилган курашда қатл этилган Ференц I нинг ўғли эди. Ференц II Ракоци 
венгр халқига қаратилган хитобномаларида уни Венгриянинг мустақиллигини 
тиклашга ва ажнавий Габсбурглар ҳукмронлигини йўқотишга чақирди. Бу 
чақириқдан илҳомланган деҳқонлар крепостной тутқунликдан қутулишдан 
иборат бўлган ўз мақсадларини кураш жараѐнида амалга оширмоқчи эдилар.
Деҳқонларнинг йўлбошчилардан бири тамаш Эсе Ракоцига бундай хат 
ѐзган эди: "қўлига қурол олиб, сиз жанобларга садоқат билан хизмат қилаѐтган 
крепостной деҳқонлар бундан сўнг крепостной бўлмайдилар". "Кураш 
камбағалларни эзувчи золимларга қарши бошландику ахир", қўзғолон бир неча 
ҳафта ичида бутун мамлакатни қамраб олди. Куруцлар пайдарпай ғалаба 
қозондилар. Куруцларнинг кўп отрядларига Тамаш Эсе, Тамаш Борбели, 
Альберт Киш ва бошқалар раҳбарлик қилдилар. Деҳқонларнинг жанговар 
ғалабаларига эришувида катта аҳамиятга эга бўлган нарса, қўзғолонда 
куруцларнинг XVII аср охирларида бўлиб ўтган деҳқонлар қўзғолонида 
қатнашган куруцларнинг эски қўшинларининг яхши қуролланган отрядлари 
ҳам қатнашди. 1707 йил сентябрда Варшавада шартнома имзоланди, 
шартномада Ракоци бу даврда Пѐтр I билан мустаҳкам алоқа боғлади. Пѐтр I 
унга Польша тахтини бермоқчи бўлди. Шартномада Ракоци Польша тахтига 
ўтирадиган бўлса, Пѐтр I Венгрия билан Трансилванияни озод қилишда 
Ракоцига ѐрдам беришини ваъда қилди, Франция эса Россия билан иттифоқчи 
бўлиш тўғрисида шартнома имзолайдиган бўлди. 1708 йил ѐзида Ракоци 
ҳузурига рус элчиси борди. Бирок шведларнинг Польшани босиб олиш ва 
Франция билан олиб борилган музокараларнинг муваффақиятсиз тугаши 
Варшава шартномасини амалга оширишга ҳалал берди.
Дворянларнинг катта кисми куруцларнинг ғалабаларига эришаѐтганини 
амалда кўргач, қўзғолонни Австрияга қарши курашга айлантириб юборишга 
уриниб, бу ҳаракатда раҳбарлик мавқеини эгаллади. Бу помешчиклар 


110 
қўзғолондан ўзларининг Габсбурглар чеклаб қўйган барча феодаллик 
ҳуқуқларини тиклаш учун фойдаланишга интилди. Дворянларнинг иккинчи бир 
қисми, асосан катта ер-сув магнатлари қўзғолончиларга қарши курашиб, 
габсбурглар қўшинларига ѐрдам берди. Масалан, Эстерхази Габсбурглар билан 
шартнома тузди, бу шартномага кўра миллий озодлик ҳаракати мағлубиятга 
учрагандан сўнг мусодара қилинадиган ҳамма ер-сувларнинг 25% унга 
берилиши керак эди. Ҳарбий саноат маркази Дебрецин шаҳри эди. Ракоци 
прогрессив тадбирларни амалга оширди, лекин у қўзғолончи деҳқонларнинг 
асосий оммасини қизиқтирган энг муҳим масалани ҳал қила олмади. 
Крепостной ҳуқуқни бекор қила олмади. У феодаллар фойдасига ўтиладиган 
мажбуриятларни бажаришдан бош тортган деҳқонларни қаттиқ жазолай 
бошлади. қўзғолон раҳбарларининг роли йилдан-йилга пасайиб борди. 
Деҳқонлар орасидан тайинланган командирлар вазифасидан олиниб, уларнинг 
ўрнига аристократ-генераллар тайинланди. Бу генераллар куруцларга 
душманлик назари билан қарар эди. Натижада қўзғолоннинг социал замини 
торайди ва деҳқонлар Ракоци армиясидан секин-секин чиқиб кета бошлади. 
Ҳатто 1704 йилда Онат сеймининг Габсбургларни Венгрия тахтидан маҳрум 
этиш ва Рокоцининг давлат бошлиғи деб эълон қилиниши ҳам деҳқонларни 
завқлантира олмади. Оқибатда Габсбургларга қарши олиб борилган куп йиллик 
урушнинг машшақатлари деҳқонлар устига тушди Ракоци ўз армиясининг 
тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, 1709 йилда фармон чиқарди, 
озодлик урушида қатнашган барча деҳқонлар унга кўра, эркин деб эълон 
қилинди ва бир қанча енгилликлар берилди. Бироқ фармон кечикиб чиқарилган 
эди, шунинг учун ҳам у эътиқоди қайтган деҳқонларни армияга торта олмади ва 
озодлик ҳаракатига янги куч бахш эта олмади. Ракоци ташқаридан ѐрдам 
олишни Габсбургларга қарши олиб борилган уруш муваффақиятли тугаллаши 
учун зарур бўлган асосий шарт деб ҳисобларди. Людовик XIV Венгрия 
қўзғолонига ҳеч қандай ҳарбий ѐрдам бермади. Ракоцининг Польша, Швеция, 
Туркия ва Пруссияга қилган мурожаати ҳам ҳеч қандай натижа бермади. 
Монахларнинг бирортаси Габсбурглар билан очикдан-очиқ тўқнашишга ва 


111 
Венгрия тахтини қабул қилишга кўнмади. Ракоци армияси бир қанча вақт катта 
жангларда мағлубиятга учрагандан сўнг 1710 йилда Мулкачга чекинди. Ана шу 
оғир пайтда Ракоци Пѐтр I ҳузурига бориб, Россиядан ѐрдам сўради. Полтава 
жангидан сўнг Россия ва Венгрия ўртасидаги учрашувлар дўстона тус олиб 
кетди. Ракоци швед армиясининг қолган қутганини ўз қўл остидаги 
территориядан ўтказишдан бош тортди. Ракоцининг Франция саройидаги 
вакили Франция билан Россия ўртасида иттифоқ тузиш тўғрисида илгари олиб 
борилган музокараларнинг янгидан бошланишига ташаббускор бўлди. Бироқ 
руслар ва турклар ўртасида 1711 йилда бошланган уруш Пѐтр I нинг Ракоцига 
қуролли ѐрдам кўрсатишга ҳалал берди. Ҳукумат ва армияга жойлашиб олган 
реакцион дворянлар Ракоцининг ҳарбий мағлубиятларга ва ташқи сиѐсат 
соҳасида қийинчиликларга учрашидан фойдаланиб, Габсбурглар билан 
муросага келтирувчи сулҳ тузишга интилди. Ракоцининг генералларидан бири 
граф Шандор Карой 1711 йил 1 майда австралияликлар билан Сатмар 
шартномасини имзолади. Ракоци бу воқеадан илгари Венгриядан чиқиб кетган 
эди. Австрия қўшинлари Ференц II Ракоци раҳбарлигида кўтарилган миллий 
озодлик қўзғолонини венгр феодалларининг ѐрдами билан бостиргандан сўнг, 
куруцлар қуролсизлантирилди ва жазоланди, миллий озодлик курашида 
қатнашган кишиларнинг ер - сувлари Вена соҳибкорлари ва юқори мансабдаги 
католик руҳонийлар қўлига ўтди. Ўз Ватанига хиѐнат қилган венгр дворянлари 
ҳам ўз улушларни олдилар. Уларга ер мулклари билан бирга герцог, граф ва 
барон деган унвонлар инъом қилинди.
Габсбурглар билан венгр феодаллари бирлашиб Венгрияни Габсбурглар 
монархиясининг мустамлакасига айлантиришга ҳаракат қилдилар. Габсбурглар 
оѐғига йиқилган венгр дворянлари венгр, хорват, серб, словак, румин, украин 
деҳқонларини эксплуатация қилишни кучайтирдилар. Дворянлар халқ оммасига 
хиѐнат қилди. Аммо халқ оммаси курашни давом эттирди. Кечаги куруцлар 
ўрмонларга чиқиб кетиб, батьяларга (қароқчи) - партизанларга айландилар. 
1711-1713 йилларда словак деҳқонларининг партизанлик ҳаракати кўтарилиб, 
венгрлар, чехлар, поляклар ҳам қўшилди. Словак халқи қаҳрамони-куруцлар 


112 
томонидан олиб борилган озодлик уруши қатнашчиси Юрий Яношик 
раҳбарлигидаги партизан отрядлари император қўшинлари устидан бир неча 
марта ғалабалар қозонишди 
Австрия саройи Венгрияда бир-бири билан рақобат қилаѐтган 
феодаллардан иборат янги аристократия барпо қилди. Бу аристократия биргина 
ишора: "Император талайверсин, биз ҳам таласак бўлгани" дегани ишорага 
амал қилди. Габсбурглар билан венгр помешчиклари синфининг халқ оммасига 
қарши қаратилган тил бириктириши XVII аср биринчи ярмида бир қанча 
қонунлар билан - Прогматик санкция, 1741 йилдаги қонун ва бошқа бир қанча 
қонунлар билан мустаҳкамланди. 1741 йилги қонунга кўра дворянларга солиқ 
солишга доир масалалар умуман ҳеч маҳал сеймда муҳокама қилинмаслиги ва 
феодалларнинг ер-сувларига умрбод солиқ солинмаслиги керак эди. Венгр 
дворянлари бу даврда комитетлар тарқоқлигини кучайтириб юборди. Кўпдан-
кўп урушлар бўлиб туриши натижасида Венгрия шаҳарлари жуда тушкунликка 
юз тутди. Жанр майдонлари зонасидаги бир қанча шаҳарлар вайрон бўлди. 
Шаҳарлар кейинги бир неча 10 йил мобайнида ҳам юксалди. 1777 йилда 
Венгриядаги 8 млн. ча аҳолидан атиги 30 минг кишигина саноатда ишлар эди. 
Деҳқончилик эса башарти ривожланган такдирда ҳам, фақат экстентив суратда 
ривожланди. Ерга ишлов беришда ҳеч қандай янги методлар қўлланилмади. 
Венгриядаги крепостной деҳқонларнинг бобокалонлари ерга 500 йил олдин 
қандай усуллар билан ишлов берган бўлсалар, бу деҳқонлар ҳам ўшандай 
усуллар билан ишлов берардилар. Австрия ҳукумати Венгрияни қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини ва хом ашѐсини фақат Австрияга чиқаришга мажбур 
этарди. Австрия ҳукумати Венгрия, Словакия, Закарпат Украинаси, 
Трансилвания ва Хорватияни Австриянинг аграр мустамлакасига айлантиришга 
интилар эди. Мария Терезия ва Иосиф II ҳукуматлари Венгриядан Австриянинг 
саноат моллари сотиладиган бозор сифатида фойдаланишга ҳаракат қилди. 
1775 йилда ўтказилган бож реформаси умуман бож ва хирож тўловларни 20% 
камайтирган реформа Венгрияга нисбатан тадбиқ этилмади. Венгриядаги эски 
система четдан келтириладиган ва четга чиқариладиган молларга ҳаддан 


113 
ташқари кўп солиқ солиш системаси кучая борди. Мария Терезия, айниқса 
Иосиф II Венгрия сеймига мутлақо эътибор қилмай фармонлар чиқарди.
1784 йилдан бошлаб венгр мактабларида ўқиш- ўқитиш ишларини фақат 
немис тилида олиб бориш рухсат этилди, гимназияларга ҳам немисчани 
биладиган ўғил болаларгина олинар эди. Маъмурий тил ҳам немис тили бўлди, 
давлат хизматига немисчани биладиган кишиларгина қабул қилинар эди. Иосиф 
II нинг мазлум халқларга реформалар ўтказиш ва немислаштириш йўли билан 
яхлит Австрия давлати барпо қилишга уриниши венгр халқининг миллий 
адабий тилини ривожлантириш йўлидаги интилишини кучайтириб юборди. 
1779 йилда "Венгрия ватанпарварлик жамияти" ташкил этилди, лекин Иосиф II 
бу жамиятнинг ўз ишини кенг йўлга қўйишга рухсат бермади. Биринчи 
оммавий қироатхона, сўнгра 1792 йилда кутубхона очилди. 1784 йилда Будада 
венгр тилида биринчи марта театр қўйилди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида 
Чехияда йирик ер мулкининг кўпайиши жараѐни кучайиб кетди. Ўрта ва майда 
даражадаги ер эгалигининг ҳиссаси 10% гача қисқарди. 30 йиллик урушнинг 
охирларига келиб катта феодаллар Чехиядаги жамоа ерларининг 2/3 қисмини ўз 
қўлига олди. Бу катта феодалларнинг кўпчилиги Чехияга 1618-1620 йиллардаги 
қўзғолонни бостириш мақсадида Фернанд II билан биргаликда бостириб кирган 
ажнабийлар қўлида эди. Шварценберглар, Валленштейнлар, Лихтенштейнлар, 
Форстенберглар, Конлередо-Мансфельдлар ва Чехиядаги бошқа катта ер-
мулклари ана шу вақтдан эътиборан тўплана бошлади. Бу катта ер эгалари 
1618-1648 йиллардаги урушдан сўнг ишловсиз қолган ерларни ҳам ўз қўлига 
олди. Ҳуқуқи тикланган католик ер эгалиги ҳам ажнабийлар қўлида эди. Чехия 
тупроғида феодалларнинг катта ер эгалиги XVII асрнинг иккинчи ярмида авж 
олиб кетди. Бу ер мулкларда феодал хўжаликлар ташкил қилиниб, бу 
хўжаликларда кўплаб ғалла етиштирилди, балиқчилик қилиш учун катта 
ҳовузлар қурилди. қўй боқиш учун яйловлар кенгайтирилиб, айрим 
хўжаликларда қўйлар сони мингга етди. Табиий шароити имкон берган 
хўжаликларда ѐғоч оқизилди. Сотиш учун ғалла, балиқ, юнг, ѐғоч-тахта, пиво 
етиштириладиган бўлди. Феодал хўжаликлар дастлабки вақтларда ички бозор 


114 
эҳтиѐжларини ҳам таъминлай бошлади. Товар маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
ўсиши қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланишидан 
далолат берадиган кўрсатгич эди. Катта феодал хўжаликларнинг ташкил топиш 
жараѐни тугалланиши билан деҳқонларнинг иккинчи марта тутқунликка 
солиниши кучайди. Бу жараѐн тугалланиши билан Чехия немислаштирилиб ва 
миллий зулм кучайиб борди. XVII аср ўрталарида деҳқонлар хўжалиги ернинг 
ҳийла қисмидан маҳрум бўлди, ерларни феодаллар яйлов, ўтлоқлар ташкил 
қилиш ва ҳовузлар қуриш учун тортиб олган эди. XVII асрнинг 50-70 
ййлларида деҳқонларнинг кўпдан-кўп ғалаѐнлари бўлиб ўтди, бу ғалаѐнларнинг 
кўтарилишига янгидан баршчина жорий қилиниши сабаб бўлди. 1680 йилда 
қўзғолон кўтарилиб, бутун Чехияни ва Мовархиянинг бир қисмини ўз ичига 
олдики, бу қўзғолон XVII асрда бўлиб ўтган ҳамма деҳқонлар ҳаракатларининг 
энг кучлиси бўлди. Деҳқонлар Прага ноибига қирол ҳокимиятининг Чехиядаги 
вакилига баршчинанинг ва бошқа мажбуриятларнинг камайтирилишини 
илтимос қилиб кўпдан-кўп номалар юбордилар. Бу илтимослар ҳеч қандай 
натижа бермаганидан сўнг, деҳқонлар феодалларга қарши бош кўтариб, 
баршчинани бажаришдан бош тортдилар ва қирол амалдорларини ўз бошларига 
тушган мусибатларнинг асосий айбдорлари деб ҳисоблаб, уларни жуда қаттиқ 
жазоладилар. Чегара районларида чех деҳқонлари билан немис деҳқонлари 
биргаликда иш кўрдилар. Шунинг учун ҳам Габсбурглар 1680 йилда баршчина 
тўғрисида биринчи қонун чиқаришга мажбур бўлди. Қўзғолон бостирилгандан 
сўнг чиқарилган қонундан кўзланган мақсад феодалларнинг имтиѐзларини 
даҳлсиз қолдирган ҳолда деҳқонларни тинчлантириш эди. Деҳқонларнинг 
ғалаѐнлари тўхтамаганлиги натижасида XVIII аср бошларида баршчина 
тўғрисида яна бир нечта қонунлар чиқарилди. Ходлар йўлбошчиси Ян 
Козинани чех халқи миллий қаҳрамон сифатида хотирлайди. XVII асрнинг 
биринчи ярмида Чехияда мануфактура ишлаб чиқариши ривожлана бошлади. 
Чехиянинг шимолида, яъни унумдор ерлари бўлмаган, лекин ўрмонлари, суви 
кўп бўлган ва қадимдан деҳқонлар ҳунармандчилиги билан донг қозонган бу 
ўлкада мато, мовут, ип газлама, ойна ишлаб чиқариши кенг ѐйилди. Бу 


115 
ташкилотчиларнинг баъзилари Чехиянинг шимолидаги бутун районларни ўз 
назоратига олиб, тикувчиларни ип билан таъминлаб турди ва муайян турда 
мато ишлаб чиқаришни талаб этди. Тарқоқ мануфактураларнинг дастлабки 
ташкилотчилари орасида жанубий воситачилари ҳам бор эди. XVII асрнинг 
охирларида Осецкий монастирининг мовут мануфактураси вужудга келди. 1715 
йилда Горное Литвиновада граф Валленштейн Австрия империясида энг катта 
корхона бўлган мовут мануфактурасини ташкил килди, бу мануфактуранинг 
устахоналарида 400 киши ишлар эди ва теварк - атрофдаги қишлоқларда 
истикомат килувчи кўпдан-кўп хонаки йигирувчилар мазкур мануфактура 
билан боғланган эди. Зодагонлар зўр бериб соҳибкорлик иши билан 
шуғулланди. Граф И. Кинский воситачи, бар қанча мануфактуралар 
ташкилотчиси, савдо жамиятининг аъзоси эди. Франк Лотаринский йирик 
мануфактуралар эгаси бўлиб, шарқ билан савдо-сотиқ ишлари олиб бориш учун 
иккита савдо жамияти ташкил этди. Шаҳарликлар ташкил килган 
мануфактуралар анча оз бўлиб, уларда ишловчи ишчилар сони одатда 100 
кишидан ошмас эди. Марказлашган мануфактураларда меҳнат тақсимоти 
изчиллик билан олиб борилар эди, масалан: мовут мануфактурасида цех 
ҳунармандчилигидаги 8 операция ўрнига 45 та операция олиб борилди. Меҳнат 
тақсимоти янги, такомиллашган ускуналар вужудга келишига меҳнат 
унумдорлигининг ошувига олиб келди. XVIII асрнинг ўрталаридан эътиборан 
мануфактуралар маҳсулотининг тобора кўп кисми ўсиб бораѐтган ички бозорда 
сотила бошланди. Габсбурглар мануфактуралар ташкил этиш ишини 
рағбатлантирди. Мануфактура ташкил этган кишиларга ѐрдам пул (дотация) 
бериларди, мануфактура ташкил этган кишилар чет мамлакатлардан олинган 
хом-ашѐ учун бож тўлашда енгиллик олар ва мамлакатнинг ўзида хом-ашѐ 
сотиб олишда бошқалардан кўра имтиѐзлироқ ҳуқуқга эга эдилар. Чет элларга 
хом-ашѐ чиқариш ва мамлакатнинг ўзида ишлаб, чиқариладиган буюмларни чет 
эллардан келтириш таъқиқланган эди. Мануфактура ишлаб чиқаришни 
ривожлантириш мақсадида XVIII асрнинг 30 йилларидан эътиборан цехларнинг 
фаолияти чеклана бошланди. Австриянинг Силезиядан ажралиб қолиши 


116 
Чехияда саноатнинг янада тезроқ ривожланиши учун ѐрдам берди. Чехия XVIII 
аср ўрталаридан бошлаб, Австрия монархиясининг энг саноатлашган вилоятига 
айлана борди. Чит ва бошқа газлама ишлаб чиқарувчи ип газлама саноати шу 
даврда вужудга келди. Граф Бользанинг Космопошидаги мануфактурасида 400 
та ишчи ишлар эди, теварак атрофидаги қишлоқларда ўз
 
уйида ишловчи 4 минг 
ишчи ҳам шу мануфактуранинг ишини қилар эди. XVIII аср иккинчи ярмида 
Чехиянинг Прага, Либерца ва бошқа шаҳарларида читга гул босиш саноати 
ривожлана бошлади. XVIII аср ўрталарида Чехия қоғоз ишлаб чиқаришда 
Австрия империясида етакчи ўринга чиқди, Чехия ойнаси Европада ва бошқа 
қитъаларда донг чиқарди. қон иши ғоят даражада тушкунликка учради. Кутна 
тоғининг ўзидагина кон ишчиларнинг сони XVI аср ўрталаридан XVIII аср 
ўрталаригача 20 баравар камайди ва янада қисқариб бормоқда эди. Тўқувчилик 
ишлаб чиқариши Чехия саноатининг етакчи тармоғига айланди, тўқувчилик 
ишлаб чиқаришда 1775 йилда 25 та марказлашган мануфактура бор эди. 
Ишчиларнинг 95 % тўқувчилик саноатида ишлар эди. Ишлаб чиқарувчи кучлар 
ривожланиши натижасида ХVIII аср ўрталарида Чехия аҳолиси кўпайиб, 2100 
минг кишига етди. Мануфтура ишлаб чиқариши энг кўп тараққий қилган 
шимолий Чехия аҳолиси жуда тез кўпайди. Горное Литвиновадаги хонадонлар 
сони XVIII аср бошларидан то 1775 йилгача 20 баравардан зиѐдроқ кўпайди, 
кичкинагина қишлоқча бўлган Горное Литвинова натижада катта шаҳарга 
айланди.
Габсбурглар давлат ҳокимиятини янада марказлаштиришга ва турли 
ўлкалардаги давлат муассасаларини умум Австрия давлат аппарати билан 
бирлаштиришга интилди. XVIII аср ўрталарида доимий ер солиғи жорий 
қилинди. XVIII аср 2-чорагида Чехия саройининг Венадаги маҳкамаси умум 
Австрия давлат муассасалари билан бирлаштириб юборилди, вилоят 
бошқармаси эса йўқотилди. Чехия устидан ҳукмронлик юритиш Венадаги 
марказий суд ва молия муассасаларига ўтди. Чехиянинг давлат мустақиллигини 
секин- аста йўқотиш Мария Терезия томонидан 1749 йилда тугалланди. 1775 
йилги қўзғолон ва деҳқонларнинг кейинги вақтларидаги ғалаѐнлари 


117 
даҳқонларнинг шахсий тутқунлигини бекор қилиш ва уларга бир жойдан 
иккинчи жойга ўтиш ҳуқуқини бериш тўғрисида 1781 йили қонун 
чиқарилишига сабаб бўлди. Бу қонун феодал крепостник системани батамом 
тугатмади, чунки қишлоқда деҳқонларнинг ерга эгалик қилиши билан боғлиқ 
бўлмаган феодал мажбуриятлар ва помешчикларнинг деҳқонларга ҳукмронлик 
қилиши сақланиб қолган эди. Ўша 1781 йилда дин эркинлиги тўғрисида қонун 
чиқарилди, бу қонунда барча диндаги кишиларга ҳунармадчилик, савдо сотиқ 
ишлари, соҳибкорлик билан шуғулланиш рухсат этилди. Миллий зулм чех 
маданиятининг таъқиб этилишида ҳам инфодаланди. Прага Университети 
иезуитлар ташкилоти қўлида эди. Иезут Кониаш таъқиқланган китоблар 
рўйхатини бостириб чиқарди, 1414 йилдан то 1750 йилгача нашр этилган чех 
китобларини шу давр ичида ѐзилган ҳамма чех китобларининг 1/3 қисмини 
мазкур таъқиқланган китоблар рўйхатига киритди.
Жаҳолатпараст Кониаш, шахсан ўзим 35 минг китобни йўқ қилдим, деб 
мақтанган эди. Ян Амос Коменский (1592-1670) каби машҳур чех олимлари 
мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлишди. Чехиянинг XVII асрда ўтган 
ватанпарвари монарх Богуслар Бальбин ўз она тилини йўқлаб чиққани учун 
таъқиб қилинди. Бироқ чех халқи аввало деҳқонлар немислаштиришга рози 
бўлмади. У ўз она тилини ва урф одатларини сақлаб қолди. Чех халқ ашулалари 
ва қиссалари наслдан-наслга ўтиб келди. Чех деҳқонлари энг қаттик 
эксплуатация ҳукм сурган шаротида ҳам халқ маданиятини ҳимоя қилдилар. 
XVII-XVIII 
асрларда 
халқ 
ижоди, 
шеърият, 
қўшиқлар, 
пьесалар, 
башоратномалар ѐзиш катта ривож топиб, бу асрларда деҳқонларнинг 
феодалларга ва черковга қарши қайнаб тошган қаҳр - ғазаби ифодаланди. 
"Панларга ҳеч қандай шафқат қилмаймиз"! "Уларнинг гуноҳларини 
кечирмаймиз", деган сўзлар билан тугайдиган бу ашула курашга даъват 
қилувчи чақириқ бўлиб янгради. Бу даврда тасвирий санъат барокко услуби 
ҳуқм суриб, бу услубнинг атоқли намоѐндалари рассомлик соҳасида К. 
Шикрета, ҳайкалтарошлик соҳасида - Ф. М. Браков эди.


118 
Кўпдан-кўп хорлар, бастакорлар, опералар кўпгина чех музикачиларнинг 
чет элларга донғи кетиши чех халқининг традицион санъати бўлган музика 
санъатининг янада ривожланганидан далолат берар эди.
Шундай қилиб, чехия тарихида "Жаҳолат" деб ном олган феодал ва 
католик реакция даври, яна шундай давр ҳам бўлдики, унда ишлаб чиқарувчи 
кучлар билан миллий маданият ривожланди ва чех халқининг равнақ топишига 
ҳалал бераѐтган қора кучларни енгишига замин яратилди.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish