XVII аср иккинчи ярми ва XVIII асрда Германия
РЕЖА:
1. Ўттиз йиллик урушдан кейин Германиянинг аҳволи.
2. Бранденбург - Пруссия давлатининг ташкил топиши.
3.Фридрих I нинг ташқи сиѐсати ва Пруссиянинг қиролликка
айлантирилиши.
4. Германияда халқ харакатлари.
5. Немис миллий маданияти тараққиѐти.
Ўттиз йиллик уруш Германия иқтисодиѐтининг умумий турғунлигига ва
ҳатто тушкунликка юз тутишига олиб келган бирдан - бир ѐки энг муҳим сабаб
бўлди, деб ҳисоблаш тўғри эмас эди. Лекин уруш натижасида юз берган
вайронагарчилик мамлакатнинг ижтимоий- иқтисодий ва сиѐсий тараққиѐтида
реформация даври ҳамда деҳқонлар уруши етилган вақтдан буѐн кўрина
бошланган тенденцияларни батамом ошкора кўрсатиб берди. Германиянинг
ҳамма ерида солдатлар бебошлиги ҳукм сурди. Ҳамма жойда контрибуциялар
солинар, аҳоли таланар, уй-жойларга ўт қўйилар, кишиларга жабр - зулм
қилинар ва ўлдирилар эди. Германия жаҳон савдосидан четга чиқиб қолган эди,
жаҳон савдосининг йўллари эса янги томонларга ўтиб кетган эди. Италия ва
Германиянинг шу вақтгача мавжуд бўлган иқтисодий марказлари ўзининг
илгариги аҳамиятини йўқотган эди. 30 - йиллик урушдан кейин Германия
ғарбий Европадаги анча тараққий этган мамлакатлардан яъни Голландия,
Англия ва Франциядан орқага қолган ва уларга қарам бўлган давлат эди. XVI
аср бошларидаги деҳқонлар уруши мағлубиятга учраганлигининг салбий
оқибатлари ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда эди. Чунки, шу салбий окибатлари
натижасида мамлакатнинг сиѐсий жиҳатдан парчаланиши кучайиб кетган эди.
XVII ва XVIII - асрларда Германия савдо-сотиқ ривожланган Голландияга
ҳамда саноати тараққий этган Англияга кўп жиҳатдан қарам бўлган эди. Бу
даврда энг катта иқтисодий ўзгаришлар Германиянинг фақат қишлоқ
хўжалигида юз берди, чунки қишлоқ хўжалиги капиталистик жиҳатдан анча
74
тараққий этган мамлакатларнинг капиталистик мануфактураси учун саноат
хом-ашѐси ҳамда ғалла етказиб берувчи бўлиб қолган эди. 30-йиллик урушдан
кейин қашшоқлашиб қолган аҳоли жумладан, деҳқонлар оммаси кучайиб
кетган феодал-крепостнойлик эксплуатациясининг жабридан батамом
хонавайрон бўлган эди.
Уруш вақтида биргина Валленштейн армияси талончилик қилиб қолмади,
балки қароқчилар отрядининг бошлиқлари, яъни католик, протестант
армияларининг офицерлари деҳқонларни талашда бир- биридан ўтиб тушдилар,
улардан баъзилари миллион- миллион бойлик эгаси бўлиб олдилар.
Валленштейннинг урушда топган бойлиги қарийб 9 миллион гельденни ташкил
қилди. Граф Кеничсмарк Швеция армиясида ҳарбий мансабларга кўтарила
бошлаганда, чўнтагида сариқ чақаси ҳам йўқ эди, умрининг охирида келганда
эса шундай бойлик эгаси бўлиб қолган эдики, бу бойлик унга ҳар йили 130
минг талер даромад келтирар эди. XVII асрнинг 2 ярмида улар аҳолини
ортирган бойликларини экон деб, ер мулкига айлантирдилар ва натижада улар
ҳам немис дворянлари сафига қўшилдилар. Урушдан зарар курган
помешчиклар, князлар ва дворянлар деҳқонларнинг тўловлари ва
мажбуриятларини тўхтовсиз ошириб бориб, улар ҳисобига ўз ишларини ўнглаб
ола бошладилар.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари баҳосининг пастлиги
оқибатида деҳқонларнинг кўпчилиги узолмайдиган қарздор бўлиб қолди.
Помешчиклар бу ҳолдан фойдаланиб, деҳқонлар ери ҳисобига ўз мулкларини
кенгайтирдилар. Улар зўравонлик қилиб, деҳқонларга ва қишлоқ жамоаларига
қарашли далаларни, яйлов ва бошқа ер-сувларни босиб олар эдилар.
Деҳқонларнинг ерсизланиши турли жойларда турлича даражада юз
берди. Шарқий Германияда (Бранденбург, Пруссия, Померания, Макленбург)
деҳқонлар энг
кўп зарар кўрди. Маҳаллий дворянлар бу ерда чорвачиликни
ривожлантиришни ўзлари учун энг фойдали иш деб билдилар, шунинг учун
XVII- XVIII асрларда Макленбургдаги деҳқонларнинг ерсизланиши ва ўз
оқибатлари жиҳатидан Англиядаги ғов тутишини эслатар эди. Помешчиклар
деҳқонларнинг ерларини босиб олиб, уларни чорва моллар боқиладиган
75
яйловга айлантирар, деҳқонларнинг ўзларини эса поместьега беркитиб
қўйилган батракларга айлантирар эдилар.
Деҳқонлар мулки чеклаб қўйилган эди. Баденда, Вюртенбергда ва
Жанубий Ғарбий Германиянинг князликларида йирик ер эгалари учун
баршчина у қадар асосий аҳамиятига эга эмас эди. Бу ерларда Франциядаги
сеньор режимига ўхшаш муносабатлар таркиб топди. Йирик ер эгаси чек ерлар
учун оброк ѐки бошқа хил тўловлар тарзида феодал ер рентаси тўлар,
деҳқонларнинг шахсий қарамлиги билан боғлиқ бўлган тўловлар ва
мажбуриятлар эса даромаднинг иккинчи даражали манбаи ҳисобланар эди.
Товар маҳсулот ишлаб чиқариш характерига эга бўлганлигига қарамай,
помешчикларнинг баршчина хўжалиги капиталистик хўжаликдан шу билан
тубдан фарқ қилар эдики, помешчиклар жуда камдан-кам ҳоллардагина
ѐлланма меҳнатдан фойдаланилар эди. Деҳқонлар помешчикларнинг ерларида
баршчина асосида ишлаб берардилар. Улар иш кучинигина эмас, балки ерни
ишлаш учун зарур бўлган жонли ва жонсиз инвентарларни ҳам етказиб берар
эдилар. - Деҳқон хўжалигининг ўзини эса помешчик баршчина ўташ учун иш
кучи ва инвентар билан таъминлаб турадиган хонадон деб қарар эди Уттиз
йиллик уруш вақтида ердан маҳрум бўлган деҳконларнинг-жуда катта армияси
ташкил топди. Урушдан кейин бундай деҳқонлар сони ѐлланиб ишловчилар
ҳисобидан янада кўпайди. Шу тариқа қишлоқда крепостной батракларнинг
алоҳида гуруҳи вужудга келди. Уларнинг кўпинча кичкинагина кулбачаси-ю,
бир парча ери бўларди. Ўттиз йиллик уруш қишлоқни шунчалик хароб
қилдики, деҳқонлар қаршилик кўрсатишга ҳам ожиз бўлиб қолдилар.
Помешчиклар ҳеч бир монесиз суд ҳокимиятини ўз қўлларига олдилар. Ер
эгаси деҳқонларнинг мулкий ва шахсий ҳуқуқларини ўз билганича
чеклайвериши учун вотчина суди етарли даражада ишончли восита бўлиб
хизмат қилди. Деҳқонларнинг ѐппасига крепостнойларга айлантирилиши
Германиянинг бутун ижтимоий- иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтига катта таъсир
кўрсатди.
Деҳқонларнинг
крепостнойлаштириш
ХVII-ХVIII
асрларда
Германияда саноатнинг тараққий этишига ҳалал берган асосий сабаблардан
76
бири бўлди. Германиянинг қишлоқ хўжалиги ўттиз йиллик уруш тугагандан
кейин мавжуд шароитга мослашишди. Шаҳар саноати тамомила бошқача
аҳволда эди. Чет эл товарларининг кириб келиши унга ҳалокатли даражада
таъсир қилди. Немисларнинг улгуржи ва чакана савдогарлари Голландия,
Англия ва Франция капиталининг даллоллари ва агентларига айланиб
қолдилар. Пруссия қироли Фридрих II нинг айтишича, унинг давлатида
«савдогар чет-эл савдосининг дасѐри эди». Савдогар бошқа мамлакатларга жун,
зиғир толаси, каноп лоси ва саноатга керакли бўлган бошқа хом- ашѐларни
олиб кетар эдилар. Шу билан бир вақтда чет-эл мануфактуралари ишлаган
буюмларни жуда кўп миқдорда олиб келар эдилар. Уларнинг бу ишидан
ҳунармандлар икки томонлама зарар кўрарди, чунки зарур хом-ашѐдан, яна
харидордан ҳам маҳрум бўлар эди. XVII аср охирларидан эътиборан, аввало,
Бранденбургда, кейин Германиянинг бошқа жойларида ҳам иқтисодий соҳада
бир қадар жонланиш бошланди. Жонланиш биринчи навбатда қишлоқ
саноатида юз бериб, у ўзининг натурал характерини йўқотди, авваллари
бўлганидек, деҳқон ўзининг ва помешчикнинг саноат буюмларига эҳтиѐжини
қондириш ўрнига, энди товарлар олиб сотар ва бозорда сотиш учун ишлаб
чиқарар эди. Деҳқонлар ерлари кам бўлган яхши ҳосил олинмайдиган жойларда
кустар ѐки қишлоқ саноати кенг ѐйилди. Князларга турли солиқлар ва
помешчикларга оброк тулаш учун улар қўшимча даромад топишга мажбур
эдилар, лекин крепостной ҳуқуқ ва шаҳарлардаги цехчилик қоидалари уларни
қишлоқдан кетишига йўл қўймас эди. Олиб сотарлар ана шундан фойдаланиб,
крепостной деҳқонларни текин ишлашга мажбур этар эдилар, лекин крепостной
ҳуқуқ ва шаҳарлардаги цехчилик қоидалари уларни қишлоқдан кетишига йўл
қўймас эди. Қишлоқ саноати Вюрембергда, Тюрингия ва Вестфалияда,
Селизиянинг тоғлик районларида тўпланган эди. Асосан ип, дон, жундан ва
зиғир толасидан турли газламалар тайѐрланар эди. Уларни бўяш ва гул ишлари
одатда айрим корчалон олиб сотарлар ѐки бутун бир компаниялар томонидан
қурилган марказий устахоналарда қилинарди. Шу сабабли, Германиядаги кўп
шаҳарларнинг ҳунармандлари, олиб сотарлар ҳам қарам аҳволга тушиб қолган
77
эдилар. Германияда капиталиктик саноатнинг ана шу дастлабки шакллари кенг
тарқалган бўлишига қарамай, кейинчалик то XIX аср бошларигача саноат
деярли шу аҳволда қолди.
ХVII-ХVIII асрларда шаҳарларнинг империя ва князлик шаҳарларига
бевосита бўйсунган шаҳарлар ҳисобланар эди. Империя шаҳарлари
императорга бевосита бўйсунган шаҳар ҳисобланар эди. Бу шаҳарларнинг
тушкунликка тушиши шунга олиб келдики, улардан 100 тага якинига империя
ва черков хўжайинлик қила бошлади. ХVIII асрда атиги 51 шаҳар ўзининг
юридик мустақиллигини
сақлаб колган эди. Империя шаҳарларининг ички
аҳволи ўрта асрларадаги шаҳар тузумига қараганда ўзгариб кетди.
Шаҳарлардаги демократик элементлар ҳамиша ҳам жим ѐтавермас ва шаҳар
дворянларига қарши неча марталаб бош кўтариб чиқар эди. Лекин ҳамиша
патресийлар енгилар, улар танг ахволда қолган пайтларда қўшни князликларга
ѐрдам сўраб мурожаат қилар, бунда ўзларининг сиѐсий мустақиллигини
йўқотишдан қўрқмас эдилар. Омон қолган империя шаҳарлари жуда кичик
ҳажмдаги дворянлар республикасига айлана борди. Ўзини-ўзи идора қилувчи
шаҳар бошқармаси-магистрат ер ва эгалик қилган тор доирадаги оз сонли
кишиларнинг мероси бўлиб қолди. Габсбурглардан фарқ қилиб, анча мустақил
шаҳар эди. Князлик яъни земство шаҳарларининг аҳволи бир хилда эмас эди.
Улардан кўплари оддий қишлоқлардан фарқ қилмас ва маҳаллий дворянлар
ҳукуматининг ўзбошимчалигига бутунлай қарам эди. Бошқа шаҳарлар эса
ўзини-ўзи бошқариш, солиқлар йиғиш ва суд ҳокимияти соҳасида илгариги
ҳуқуқларининг бир қисмини сақлаб қола олган эдилар. М. Пруссияда шаҳар
маъмурияти фаолияти шу қадар чекланиб қўйилган эдики, 10 та лердан ортиқ
миқдордаги ҳар қандай маблағ сарфланиши учун ҳукуматнинг махсус рухсати
талаб қилинар эди. Вюртенбергда эса, аксинча, шаҳарлар узларининг илгариги
имтиѐзларини сақлаб қолган бўлиб, сиѐсий таъсирлари жиҳатидан кўпинча
дворянлар билан тенглашар эдилар.
Империя шаҳарлари ҳисобига пойтахт шаҳарларининг ўсиши, муҳим
сиѐсий оқибатларга олиб келди ва немис буржуазиясининг синфий етагида
78
бевосита ўз аксини топди. Пойтахтлардаги аҳолининг моддий фаровонлиги
бутунлай маҳаллий ҳокимларнинг сиѐсати билан белгиланар эди. Князларнинг
ўз шахсий турмуши учун, сарой ходимлари, армия амалдорларини боқиш учун
савдогарлар ва ҳунармандлар учун "ички бозор" ҳажмини белгилар эди. Княз ва
унинг сарой аъѐнларининг ҳатто вақтинча бошқа ерга келиши ѐки айрим
ҳарбий қисмнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиши ҳам бутун бир
йилгача иқтисодий ҳаѐтни издан чиқариб қўйиши мумкин эди. Хулоса шуки,
XVII- XVIII асрларда Германияда немис миллатининг ташкил топиши учун
зарур бўлган шарт шароит ва имкониятлар йўқ эди. Немис миллатининг ташкил
топиши XVI асрнинг 20-йилларидаги революцион ҳаракатнинг мағлубиятга
учраши натижасида тўхтаб қолган бўлиб, бу жараѐн кейинчалик ниҳоятда
секинлик билан борди.
Хукмрон феодаллар синфи, ер бойлигининг ҳажмига қанчалик сиѐсий
таъсирга эга бўлганлигига қараб, илгаридек бир неча группага бўлинган эди ва
бу бўлиниш турли туман феодал унвонлари номенклатурасида ўз ифодасини
топган эди. Феодаллар
поғонасининг бошида император, империя князлари,
охирида эса империя рицарлари ҳамда князларнинг-фуқароси ва оддий
помешчиклар бўлиб қолган дворянлар турар эди. Илгари жуда кўп бўлган
империя рицарлари кундан-кунга камайиб борар ва XVII асрнинг 2-ярмига
келганда ўз "давлатининг суверен соҳиби" бўлган рицарлар атиги 1475 киши
колган эди. Крепостной деҳқонлар ҳисобига кун кўришга мажбур бўлган
рицарлар уларни шафқатсиз эксплуатация қилар эдилар. Империя
рицарларининг асосий
кўпчилиги Швецияда, Франконияда ва Рейн-бўйи
Германиясида тўплангдн эди Улар империя сеймларига вакиллар юбориш
хуқуқига эга
бўлиб, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун алоҳида иттифоққа
ҳам эга эдилар. Бироқ буларнинг бу иттифоқи Германиянинг ўша вақтдаги
сиѐсий ҳаѐтида ҳеч қандай роль ўйнамасди. Рицарнинг жуда яхши омади келса
княз ҳокимиятига бўйсунган дворян бўлиб олар эди. Рицарнинг помешчикка
айланиши Шимолий-шарқий Германия учун айниқса типик бўлган бир ҳолдир.
Германиянинг қолган қисмида эса йирик дворянлар, яъни персоналитлар
79
кўпчиликни ташкил қиларди. Шаҳарларнинг вакиллари одатда ландтагларда
бирон бир таъсирга эга эмасдилар ва ландтаглар маҳаллий помешчикларнинг
тор тоифавий манфаатларини ҳимоя қилар эди.
Германиянинг тарихий шароитида давлат ҳокимияти ташкилотнинг энг
мувофиқ формаги княз аосолютизми бўлиб қолди. Франция ва Англияда
абсолют монархияни юзага келтирган шарт-шароит шаҳарларнинг ва
буржуазиянинг ривож топганлигида эди. Германияда эса иқтисодий бирлик
йўқлиги XVI аср охирларидан бошлаб, Германиянинг халқаро савдо сотиқ
доирасидан четга чиқиб қолганлиги, ХVII-ХVIII асрларда ўниннг иқтисодий
ҳаѐти учун умуман турғун характерда бўлганлиги мамлакатда узоқ вақтгача
сиѐсий тарқоқлик ҳукм суришга сабаб бўлди. Князлар қўл остидаги
босқинчилик, талончилик ва ҳар хил дипломатик найранглар объекти бўлиб
қолган эди, лекин княз абсолютизми деҳқонларни ѐппасига крепостнойларга
айлантириш учун дворянлар қўлидаги энг кучли восита бўлиб хизмат қилди.
Деҳқонлардан кейин навбат шаҳарларга ҳам келди, шаҳарлар ўзларининг
иқтисодий мавқеларини йўқота бориб, қўшни князларнинг мўмайгина ўлжаси
бўлиб қолдилар. Вестфалия сулҳ шартномаси Германия империясининг давлат
тузумини реформа қилишни назарда тутган эди, шу мақсадда Нюренбергда
алоҳида сейм чақирилиб, бу сейм 1653 йил июнидан 1654 йил майигача давом
этди. Бироқ император ҳокимияти билан империянинг юқори мартабали
эгалари, яъни улуғлари ўртасида зиддиятлар чиққанлиги сабабли, сейм
натижасиз тамом бўлди. Унда фақат 2-даражали масалалар юзасидагина
қарорлар қабул қилинди. Илгаридек, империя теппасида умрбод сайлаб
қўйиладиган император турар эди. Франция унинг иттифоқчилари қаршилик
кўрсатилганлиги ҳамда Вестфалия сулҳининг таъқиқлашига қарамай,
Габсбурглар императорлик тожини ўз династиялари қўлида сақлаб қола
олмадилар. 1658 йилда Леопольл 1 (1658-1705 йиллар) император бўлди. Бироқ
у император улуғлари фойдасига хакиқий императорлик ҳокимиятидан воз
кечганлиги туфайли, унинг номзоди муваффақият қозонган эди. Умумимперия
аҳамиятига эга бўлган барча масалалар империя сейми, яъни рестоя иш
80
доирасига кирар, рейхстагда эса ўша кюрфрстлар қуриясини ташкил этар эди.
Империя генераллари ва юқори мартабадаги амалдорлар уларнинг рухсати
билан тайинланар эди. Империя сеймларида князлар қурияси узининг сиѐсий
салмоғи жиҳатдан 2 чи ўринда турар эди. Князлар қурияси 98 княздан (62 та
дуневий ва 36 та черков князларидан) ташкил топган эди. Кўпдан-кўп майда
феодаллар империя ва оддийгина жаноблар деб аталадиган мулк эгалари,
князлар қўриясида атиги 4
овозга эга эди. Одатда князлар император
ҳокимиятини чеклаш сиѐсатини қувватлар эдилар. Лекин шу билан бирга улар
кюрфюрстларнинг сиѐсий зўравонлигидан норози бўлишга, қурия ўртасида
камдан-кам ҳоллардагина бир битимга келинар, бу ҳол империя сеймининг
фаолиятини жуда қийинлаштириб қўяр эди. Империя шаҳарларининг
вакиллари учинчи, яъни шаҳар қўриясини ташкил этар эди. XVII аср
ўрталарида император ҳам князлар ҳам сеймга келмайдиган бўлди, буларнинг
ўрнига уларнинг вакиллари қатнашиб, улар ҳар бир масала бўйича овоз
беришдан олдин, бу тўғрида ўз хўжайинларининг рухсат этишини сўраб
турардилар. Натижада ҳар қандай масаланинг ҳал этилиши ҳам жуда чўзилиб
кетар эди, 1663 йилда чакирилган сеймнинг фаолияти то 1806 йилда империя
бекор қилгунга қадар давом этди. Унинг «Доимий сейм» деб аталиши шундан
келиб чиққан.
XVIII асрда немис князлари орасида қиморхоналар очилиб, шу
қиморхоналар орқали ўз фуқароларини кўтара ва чаканалаб бошқа мамлакат
подшоларига солдат қилиб сотиш сингари йўллари билан даромадлар топиш
кенг расм бўлди. XVIII асрда, яъни Англия ва Франция ўртасида аѐвсиз кураш
олиб борилган вақтда, Германиядаги князларнинг қўлларига олтинлар кўплаб
оқиб келди. Немис князлари фуқароларни ана шу тариқа сотиш йўли билан
даромадлар топишга эришдилар. XVII асрда яъни Англия ва Франция ўртасида
кураш олиб борилган вақтда, Германиядаги князларнинг саройларига олтинлар
ѐмғирлардек ѐғилиб келар эди. Ўз мустақиллиги учун курашган
Америкаликларга қарши Англия олиб борган уруш вақтида битта Ландграф
Гуссенскийнинг ўзи Англияга камида 17 минг ночор фукарони сотди
81
Князларнинг «ички сиѐсати» ҳам ташқи сиѐсати билан бир хил даражада турар
эди, чунки ички сиѐсат ҳам нуқул даромадлар ундиришга қаратилган эди. Бир
княз кофе истеъмол этишни таъқиқлаб, фуқароларнинг уйларида тинтув
ўтказар ва кофе тортадиган тегирмонларни мусодара қилган бўлса, иккинчиси
тангаларнинг ичига жез аралаштириб чиқарар, ўзи эса ҳеч нарса аралашмаган,
тозасини танлаб оларди. Учинчиси эса туз, пиво, ўтин савдосини монополия
қилиб олар эди.
Ғарбда Франция абсолют манархияси ўз кучи қудратининг энг юқори
нуқтасига чиққан бўлиб, бутун Европада ўз ҳукмронлигини ўрнатишга
очикдан-очиқ интилаѐтган эди, бунинг учун Германиядаги мавқеини сақлаш,
яъни Вестфалия сулҳининг кафили бўлиб туриши лозим эди. XVII асрнинг
бутун 2 чи ярми давомида подшолик қилган Леапольд I замонида Германия
империяси халқаро сиѐсатида актив роль ўйнамай қўйган бўлса, ҳам, Вестфалия
қарор топтан сйѐсий муносабатлар системаси шароитида у энди юз бераѐтган
курашдан бир чеккага қола олмади. Вестфалия сулҳидан /1648 й/ кейин то
шимолий уруш тамом бўлгунча ўтган 73 йил ичида 10 катта урушлар бўлиб,
уларнинг ҳаммаси қарийиб 65 йил вақтни олди. Баъзи ҳолларда Германия
қуролли курашда бевосита қатнашишга мажбур бўлса, бошқа ҳолларда унинг
территорияси қўшни давлатларнинг ўртасида расман иттифоқ бўлмаган
пайтларда ҳам одатда биргаликда ҳаракат қилишда империянинг оғир аҳволини
янада мушкуллаштириб юборар эди. Швеция Германиядаги мулклардан маҳрум
бўлиш хавфи остида қолган пайтларда Франция бир неча марта унинг жонига
оро кирди. Швеция ўз навбатида Франциянинг Германияда олиб борган
урушларида унга ѐрдамлар кўрсатди. XVI аср бошларидаѐқ Франция ва Туркия
ўртасида ҳам шундай хамкорлик мавжуд эди.
Германиянинг Францияга қарши курашда унинг иттифоқчилари
Францияга душман бўлган Голландия, Англия ва Испания эди. Лекин
Голландия билан Англия савдо-сотиқ ҳукмронлиги мавқега эга бўлишни
талашиб, ўзаро рақобатлашар эдилар, шу сабабдан биргаликда ҳаракат
қилинадиган бўлса, қуруқликдаги курашнинг асосий оғирлиги Германия
82
империяси қўшинлари зиммасига тушар эди. Туркияга қарши урушларда
империянинг аҳволи бир қадар тузукроқ бўлди, чунки у Туркияга қарши
Венеция ҳамда Польшанинг, кейинроқ Россиянинг роли айниқса кучли бўлди.
Россия аввал Туркияга қарши, кейин эса Швецияга қарши кураш олиб борди.
Россия учун ғалаба билан тугалланган шимолий уруш (1700-1721) Швецияни
буюк давлатлар қаторидан чиқариб ташлади. XVII асрнинг иккинчи ярмида
Мазарини ва Людовик XIV Ришелье бошлаган Германияни бўйсундириш
сиѐсатини давом эттирдилар ва янада кучайтирдилар, бунда улар биринчи
навбатда немис князларининг сотқинлигидан фойдаландилар. Нимвоген
сулхидан (1679) кейин Франция ҳукумати кўшиб олиш палаталари деб аталган
муассаса тузди, бу палаталар эса, империянинг Франция билан чегарадош
бўлган у ѐки бу территорияси Францияга караши керак эди, деган даъволарни
исботлаш билан шуғулланди. 1681 йилда Людовик XIV кўшинлари
Старсбургни ишғол қилди. Холбуки, Германиянинг ўзида Леопольд I яккалаб
кўйилган эди.
Бранденбург - Пруссия давлати Габсбурглар монархияси ва император
ҳокимиятининг хавфли рақиби бўлиб қолди. Шундай қилиб давлат ҳудуди 2
баравар кенгайди. Германия харитасида погенцрллернларга қарашли бўлган
оролларда бир-биридан ажралиб қолган 3 гуруҳ ер пайдо бўлди. Ана шу
вақтдан бошлаб, Гогенцонлар ўзларининг тарқоқ ҳолда жойлашган
ҳудудларини яхлит қилиб олиш учун зўр бериб ҳаракат қилдилар. Савдо
йўлларининг Атлантика океани соҳилларига кўчганлиги Бранденбург -
Пруссия давлатининг юксалиши учун иқтисодий шарт-шароит яратиб берди.
XVII асрнинг 2 чи ярмида, яъни жанубий ўрта Германиянинг айрим районлари,
илгаридек иқтисодий жиҳатдан шимолий Италия ва Испанияга эмас, балки
Бранденбургга қарам бўлди.
Германиянинг Рейн, Везер, Эльба ва Одер сингари шимолий денгиз ҳамда
Болтиқ денгизига қуйиладиган ҳамма серсув дарѐлари Бранденбург кўл
остидаги территориядан ўтар эди. Саксония, Слезия, Чехия ва қисман жанубий-
ғарбий Германия саноат районларининг ташқи савдоси, шунингдек, шарқий
83
ўрта Германияда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экспорт қилиниши кўп
жиҳатдан
Бранденбург
кюрфюрстларнинг
сиѐсатига
боғлиқ
эди.
Бранденбургнинг қулай географик жойда жойлашганлиги ва Европадаги
капиталистик йўлдан тараққий этиб бораѐтган мамлакатлар билан
боғланганлиги XVII асрда унинг иқтисодий юксалишига ѐрдам берди. Ғарбий
Европанинг иқтисодий марказлари Атлантика океани соҳилларига кўчиши
ҳамда Нидерландия ва айниқса Англияда капиталистик саноатнинг тараққий
этиши билан шимолий шарқий Германиядаги йирик ер эгалари учун қулай
шароит юзага келди.
Словян аҳолисини эксплуатация қилиш, талаш ва қириб ташлашнинг
ҳарбий-феодал усуллари, яъни ўрта асрларда тевтон ордени рицарлари ҳамда
немис князлари томонидан жорий қилган ҳарбий феодал усуллари Ост- Элба
юнкерларига ҳам мерос бўлиб ўтган эди, улар эса бу
усулларни XVII аср
охирларидан бошлаб, ўша вақтгача шахсий эркинлигини ва ўзларининг чек
ерларида фойдаланишда меросий ҳуқуқларини сақлаб келган коланист
деҳқонларга нисбатан ҳам қўллай бошлаган эдилар. 30-йиллик урушдан кейин
деҳқонларнинг кўпчилиги (масалан шарқий Пруссияда) мероссиз Ласситларга
айлантирилди, ласситларнинг ерларини помешчиклар ўз билганича тортиб ола
бошлади. Деҳқонларни асоратга олиниши талончи ва хўжайиннинг экин
майдонларини кенгайтириш учун яшаб турган ерларидан ҳайдалиши оддий
ҳодиса бўлиб қолди. 30 йиллик урушдан кейин деҳқонларнинг ѐппасига
таланиши, помешчикларнинг деҳқонлар ерларини босиб олиниши бошланди.
Шундай қилиб немис дворянларининг хусусан Ост-Элба дворянларнинг ҳамма
ер мулклари деҳқонлардан тортиб олинган ерларидан ташкил топди ва агар ана
шу ерлар ҳеч қандай ҳақ тўланмай талончилардан тортиб олинса, ўшанда ҳам
улар қилмишларига яраша жазоларини олмаган бўлар эди.
Деҳқонларнинг талаш, эксплуатация қилиш ҳарбий феодал усуллари
ҳамда йирик баршчина хўжалиги ташкил этилганлиги ғайри иқтисодий йўл
билан мажбур этувчи тегишли аппарат мавжуд бўлишини талаб этар эди. Узоқ
вақтдан бери тушкунлик ва ризолатга юз тутиши боскичида турган
84
императорлик хокимияти Ост- Элба юнкерларининг талабларини кондиролмас
эди. Бу юнкерларга ижозатсиз крепостнойларнинг тезда жазосини бера
оладиган хамда уларни доим қўрқувда тутиб тура оладиган кучли ҳарбий
полиция ҳокимияти керак эди. Кейинчалик Пруссия қироллари бўлиб олган
Бранденбург кюрфюрстлари Гогентцанкперкайиннинг князлик хокимияти ана
шу талабларнинг хаммасига тула мувофик келар эди. "Олий жаноб" Ост Элба
дворянининг шарк томондаги худди шундай "Мулкдор Олий Жаноб Княз
"билан фикрлари бир хилда булиши ва улар ўртасидаги яқин ҳамкорлик
деҳқонларни биргаликда эксплуатация қилишда уз ифодасини топар эди.
Помешчик дехқонлар ери хисобига уз экин майдонини кенгайтира борди. XVIII
асрнинг бошларига келганда шарқий Пруссияда оброк деҳконлар гарданидаги
ҳамма мажбуриятларнинг 30%, баршчина эса 70-78
%
ташкил этар эди.
1685 йилда, яъни Нант фармони бекор қилингандан кейин Фридрих
Вильгем I Француз мухожир гугенотларига бошпана ҳамда имтиѐзлар бериш
тўғрисида қонун чиқарди. 1703 йилгача Бранденбургда французлардан карийб
20 минг протестант ва бошқа мамлакатлардан 13000 протестант келиб
жойлашди. Кўчиб келганларнинг асосий кўпчилиги юқори малакали
ҳунармандлардан, шунингдек, савдогарлардан иборат эди. Улар мамлакатда ўз
капиталларини ва энг муҳими ўзлари билан техникавий малакаларини ҳамда
маҳоратларини олиб келдилар. Бранденбург ва шарқий Пруссиянинг ўша
вақтгача ҳунармандчилик жуда аянчли бўлган кичик-кичик шаҳарларда
мануфактура пайдо бўлди ва саноатнинг янги тармоқлари вужудга келди. Чет
элликлар томонидан биринчи марта жун ва ипак газлама мануфактуралари
вужудга келди. Янги саноат корхоналари анчагина микдорда ишловчи
кишиларни талаб этар эди. Крепостной ҳуқуқ мавжуд бўлган бир
шароитда,
эркин кишилар сони жуда чекланган бўлиб, ѐлланма ишчи бўлишни
хоҳловчилар кам эди.
Кюрфюрст Фридрих-Вильгем I бу масалани бошқа
кўпгина давлатлардан
ўрнак олиб ҳал қилди, "жун ва шойи мануфактураларини ривожлантириш
мақсадида" у 1687 йили Шпандавда дайди ва йўқсилларни, шу билан бирга
85
бекор санғиб юрувчи болаларни ҳам қамаш учун янги турма очди.
Жиноятчилардан
ҳамда
турма
худойихона
ва
етимхоналарда
кун
кўрувчилардан ҳам ана шу мақсадлардан фойдаланишга ҳаракат қилди.
Бранденбург кюрфюрстлари XVII асрда нихоятда уддабуронлик билан
ўзларининг ташқи сиѐсатдаги мақсадлари йўлида Швеция, Польша, Дания ва
Россиянинг Болтиқ денгизидаги рақобатидан фойдаландилар ва қулай фурсатни
пойлаб туриб, кўшниларидан янги-янги территориялар юлиб ола бошладилар.
1654 йилда Москва давлатининг Польшага қарши кураш бошлаган
вақтда, Швеция рус кўшининг тор-мор этилганидан фойдаланиб, Варшавани
босиб олди. Ф.Вильгем I Пруссия герцоги бўлганлиги сабабли Польша
қиролининг вассали ҳисобланар эди, лекин ўз сўзига содиқ бўлиш тўғрисида
ичган касамини бузиб, Польшани биргаликда талаш учун Швеция қироли билан
ҳарбий иттифоқ тузди. Бироқ Швециянинг янгидан бостириб киришига
жавобан, давлатларнинг кучли коалицияси ташкил топиб, коалиция составига
Рус давлати, Германия, Польша, Дания, Голландия кирди. Рус армияси
Лифляндияни катта қисмини ишғол қилди ва Рига остоналарига яқинлашиб
қолди. Швеция қийин аҳволда қолди,Швеция иттифоқчиси бўлган Бранденбург,
кюрфюрсти унга хиѐнат қилиб, Швецияга душман давлатлар коалициясига
қўшилди ва ўзининг икки марта хиѐнати эвазига мукофотланди.
Бранденбург кюрфюрстлари ҳар қандай йўллар билаи империяни
заифлаштиришга ҳаракат қилдилар. Пруссия, Германия империяси таркибига
кирганлиги сабабли улар Пруссия герцоглари эканликларини пеш қилиб,
император ҳокимиятига ҳам бўйсунмас эдилар. Фридрих III (1688-1713й)
империянинг халқаро муносабатлардаги қийинчиликлардан фойдаланди ва
Испания мероси учун олиб борилган урушда ўзининг иштирок этиши эвазига
дастлабки шартларидан бири сифатида, 1710 йилда Пруссия қироли унвонини
олди. Утрехт сулҳи (1713 йил) га биноан, Пельдирин герцоглигининг бир
қисмини эгаллаб, ўз ҳудудини кенгайтирди. Шундай қилиб, Бранденбургда
Пруссия давлати словян ерларини босиб олиш йўли билан ҳамда князлари
86
ҳисобига ўсиб борди, Унинг сиѐсий соҳадаги ютуқлари эса император
ҳокимиятининг заифлашуви билан бевосита боғланган эди.
XVIII асрда Пруссия кўп жиҳатидан Ост-Эльба юнкерининг кенгайган
мавқеига ўхшар эди, чунки ундаги тартиб қоида одатдаги феодал турмуш тарзи
ва қисман эгасининг шахсий мойиллиги билан белгиланар эди, қироллар
Фридрих I (1701-1713) , Ф. Вильгем I (1713-1740) йилгача ва Фридрих II (1740-
1786) характерли ва лаѐқатлари жиҳатидан бир-бирларидан фарқ қилсалар ҳам,
лекин уларнинг ҳаммаси йирик помешчиларнинг намоѐндалари эди.
Фридрих I давлат маблағларига андишасизлик билан қарар, уларни ўз
кисасидаги пулдек сарфлашга одатланиб қолган эди. Давлат даромадлари бор
йўғи 3 млн. дан сал кўпроқни ташкил этгани ҳолда, у тож кийиш маросимининг
бир ўзигагина 6 млн. сарфлади. Фридрих I ўз аъѐнлари билан Кенигабергга тож
кийиш
Do'stlaringiz bilan baham: |